Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2207/6792 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYAT PROKURATURASI" DAVLAT MUASSASASI Ответчик / Подсудимый Акрамова Тошгул Ххх
Source ID 6451e091c23e4c0c3714a6bc Claim ID 4201453 PDF Hash 22e16716a95b582b... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
Ер кодексининг 91-моддаси Ер кодекси 91 code_article
ушбу хулосани Ер кодексининг 91-моддаси ушбу хулосани Ер кодекси 91 code_article
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2207/6792 Х.Маткаримов Кассация иши № 6-1251-23 З.Худойқулов Судья: ТВС судьяси: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, Раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобгар нинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилоят прокуратурасининг жавобгар га нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонида қурилган қурилмаларни буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолатига келтириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Тошкент вилоят прокуратураси жавобгар га нисбатан Бўстонлиқ тумани, ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 331контурида ўзбошимчалик билан эгалланган 0,10 гектар ер майдонида қурилган 65 кв.м.дан иборат қурилмани ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолатига келтириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, ҳудудида жойлашган хўжалик харитасининг 331-контуридаги 0,10 гектар ер майдонида 65 кв.м.дан иборат бўлган ноқонуний қурилган иморат ва иншоотлар нинг ҳисобидан бузилиши, 0,10 гектар ер майдони аввалги ҳолатига келтирилиши белгиланган. Жавобгар дан давлат фойдасига 300.000 сўм давлат божи, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент вилоят бўлими фойдасига 21.000 сўм почта харажати ундирилган. 1 Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “ер майдони аввалги ҳолатига келтирилсин” деган жумла “ер участкаси фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилсин” деган жумла биан алмаштирилган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни сўраган. Даъвогар Тошкент вилоят прокуратурасига суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хат юборилган бўлса-да, прокуратура вакили судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади. Шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида даъвогар вакилининг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори ижросининг мониторинги ўтказилганда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 331-контурида 0,10 гектар ер майдони жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб 65 кв.м. ер майдонида иморат ва иншоатлар тегишли рухсатсиз қурилганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2022 йил 20 май куни Бўстонлиқ туман мутассадди ташкилотлари ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилган. Жавобгар ўзбошимчалик билан рухсатсиз барпо этилган қурилмани бузиш тўғрисида ёзма огоҳлантирилган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан ноқонуний қурилган қурилмани бугунги кунга қадар ўз ихтиёри билан бузиб, эгаллаб олинган ер майдонини бўшатмаган, шу сабабли унга нисбатан туман кадастрлар палатаси томонидан 2022 йил 6 июнда маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс 2 томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ер кодексининг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади. Биринчи инстанция суди қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, Тошкент вилоят прокуратурасининг даъво аризасини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топган, апелляция инстанцияси ҳам суднинг хулосаси билан келишиб, ушбу хулосани Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқлаштирган ҳолда суд қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан тўлиқ келишади, чунки иш ҳолатлари тўлиқ текширилган, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳамда қонуний қарор қабул қилинган. Кассация шикоятининг ушбу қурилмалар ҳеч кимга ҳалақт бермаслиги, уни мақсадли фойдаланиш учун қурганлиги, бироқ туман ҳокимлиги томонидан ер майдонини ажратиш тўғрисида қарор чиқартиришга улгурмаганлиги ҳақидаги важлари суд ҳужжатларини бекор қилишга асос бўла олмайди, чунки ер майдони бирон-бир рухсат берувчи ҳужжатларсиз эгалланиб, ўзбошимчалик билан иморат қурилганлиги аниқланган. Қурилмага мулк ҳуқуқини белгилаш эса суднинг ваколатига кирмаслиги боис, шикоятнинг бу важи ҳам қаноатантирилмасдан қолдирилади. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг давлат божи миқдорини камайтириб жавобгар Т.Акбаровадан 300.000 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги хулосаси билан ҳам келишади, чунки жавобгар нафақада бўлиб, қўшимча даромадга эга эмас, мулкий аҳволи оғир. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 3 Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажримига ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 4