Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2108/11146 Дата решения 25.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHET EL KAPITALI ISHTIROKIDAGI "HAMKORBANK" AJ TIJORAT BANKI Ответчик / Подсудимый ОБЩЕСТВО С ОГРАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ "DIZAYN QURILISH 2019"
Source ID 6451e0cec23e4c0c3714a6bd Claim ID 4201452 PDF Hash adf435ba774cdfd7... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
айъати ишни ФПК 4077-моддаси айъати ишни ФПК 4077 law
лов оширилган ставка микдори ФК 327-моддаси лов оширилган ставка микдори ФК 327 law
Агар даъвогар томонидан ФК 327-моддаси Агар даъвогар томонидан ФК 327 law
айъати ФПК 419-моддаси айъати ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1102-2108/11146 Кассация иши №6-1247-23 Судья: Ф.Джалалова ТВС судьяси: Ш.Хамраев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафлар - ЧЭКИ “” АТБ ва “” МЧЖ вакилларининг иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “” АТБнинг жавобгарлар “” МЧЖ ва ўғлига нисбатан кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар “” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ЧЭКИ “” АТБ номидан 2021 йил 17 декабрдаги ишончнома асосида ҳаракат қилган “” АТБ Чирчик филиали бошқарувчиси С.Абдурахмонов жавобгарлар “” МЧЖ ва га нисбатан 1.995.531.818 сўм кредит қарздорликни, яъни 1.812.187.436 сўм асосий қарз, 152.505.313 сўм ҳисобланган фоиз, 30.839.069 сўм пеня ва 18.900 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаровдаги “” МЧЖга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “оқ (белый)”, давлат рақами белгиси 10 075 ZBA бўлган HOWO ZZ3257N3847A русумли юк автотранспорт воситаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “сариқ”, давлат рақами белгиси 10 JA бўлган ZL 50 NC русумли махсус транспорт воситаси ва кредит хисобига сотиб олинган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “бошқа серый зеленый”, давлат рақами белгиси 10 ВСА бўлган Zoomline ZTC 250А русумли автокран транспорт воситаси ҳамда га тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “оқ (белодымчатый)”, давлат рақами белгиси 10N ВА бўлган CAPTIVA русумли автотранспорт воситаларига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд муҳокамаси давомида ЧЭКИ “” АТБ номидан 2022 йил 31 мартдаги ишончнома асосида ҳаракат қилган “” АТБ Чирчик филиали бошқарувчиси Ф.Эрназаров дастлабки даъво талаблари миқдорини ошириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, “” АТБ Чирчик филиали ва "DIZAYN QURJLISH 2019" МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 1 февралда тузилган 10-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, “” АТБ Чирчик филиали фойдасига 2.190.800.122 сўм қарздорлик, хусусан асосий қарз 1.793.987.436 сўм, фоиз 267.913.643 сўм, пеня 128.899.043 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўрган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчик туманлараро судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблар қаноатлантирилиб, “” АТБ Чирчиқ филиали билан “” МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 февралда тузилган 10-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган, “” МЧЖдан ЧЭКИ “” АТБ Чирчиқ филиали фойдасига жами 2.074.790.983 сўм кредит қарздорк муддатидан олдин ундирилган. Ундирувни гаровдаги “” МЧЖга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “оқ (белый)”, давлат рақами белгиси 10 075 ZBA бўлган HOWO ZZ3257N3847A русумли юк автотранспорт воситаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “сариқ”, давлат рақами белгиси 10 JA бўлган ZL 50 NC русумли махсус транспорт воситаси ва кредит хисобига сотиб олинган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “бошқа серый зеленый”, давлат рақами белгиси 10 ВСА бўлган Zoomline ZTC 250А русумли автокран транспорт воситаси ҳамда га тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “оқ (белодымчатый)”, давлат рақами белгиси 10N ВА бўлган CAPTIVA русумли автотранспорт воситаларига қаратиш белгиланган. Жавобгар “” МЧЖдан давлат фойдасига 82.991.639 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисми бекор қилиниб, даъво аризанинг пеня ундириш ҳақидаги талабини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ҳал қилув қарорининг кредит қарздорлик ва давлат божини ундиришга оид қисмлари ўзгартирилиб, жавобгар “” МЧЖдан ЧЭКИ “” АТБ Чирчиқ филиалининг фойдасига 1.793.987.436 сўм асосий қарз, 267.913.643 сўм фоиз (1,5 баробарга оширилган фоиз тўлови), жами 2.061.901.079 сўм ҳамда давлат фойдасига 82.476.043,16 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар “” МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни, иш юритишни тугатишни сўраган. Жавобгар ҳозирда жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлиги аниқланганлиги боис судга келмаганлиги узрли 2 ҳисобланиб, судлов ҳайъати ишни ФПК 4077-моддаси асосида унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, ЧЭКИ “” АТБ Чирчиқ филиали билан “” МЧЖ ўртасида 2021 йил 4 февралда 10-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра Банк “” МЧЖга 1.600.000.000 сўм асосий восита (Zoomline ZTC 250А русумли автокран) сотиб олиш учун ва 400.000.000 сўм айланма маблағларни тўлдириш учун, жами 2.000.000.000 сўм кредит маблағини 24% йиллик устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратган. Кредит қарздорликни қайтариш таъминоти сифатида 2021 йил 4 февраль ва 7 майдаги гаров шартномаларига асосан “” МЧЖга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “оқ (белый)”, давлат рақами белгиси 10 075 ZBA бўлган HOWO ZZ3257N3847A русумли юк автотранспорт воситаси, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “сариқ”, давлат рақами белгиси 10 JA бўлган ZL 50 NC русумли махсус транспорт воситаси ва кредит хисобига сотиб олинган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “бошқа серый зеленый”, давлат рақами белгиси 10 ВСА бўлган Zoomline ZTC 250А русумли автокран транспорт воситаси ҳамда га тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги “оқ (белодымчатый)”, давлат рақами белгиси 10N ВА бўлган CAPTIVA русумли автотранспорт воситалари гаровга қўйилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан мунтазам бузилиб келганлиги, тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги боис кредит қарздорлик юзага келганлиги сабабли Банк ушбу даъво билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди ФК 217, 234, 382, 744-моддаларини қўллаб, даъвогар томонидан тақдим қилинган кредит қарздорлик бўйича маълумотларга асосланиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган ва ундирилган суммадан келиб чиқиб давлат божи миқдорини белгилаган. Апелляция инстанциясида жавобгарнинг кредит қарздорлиги нотўғри ҳисобланганлиги тўғрисидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида суд-бухгалтерлик экспертизаси тайинланган ва Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2023 йил 13 январдаги хулосаси билан ЧЭКИ “” АТБ Чирчиқ филиали ва “” МЧЖ ўртасида тузилган 04.02.2021 йилдаги 10-сонли кредит шартномаси бўйича 08.04.2022 йил ҳолатига (ҳал қилув қарори қабул қилинган кун) 1.793.987.436 сўм (1.600.000.000+193.987.435,61) асосий қарз, 267.913.642,93 сўм (246.689.359,66+21.224.283,27) фоиз тўлови (1,5 бараварга оширилган фоиз тўлови билан), 128.899.043,47 сўм 3 (98.478.114,69+30.420.928,78) пеня, жами 2.190.800.122,4 сўм қарздорлик “Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низом” (АВ 24.01.2004 йил 1304-сон билан рўйхатдан ўтган ва 11.01.2022 йилгача амалда бўлган) талабларига мувофиқ тўғри ҳисобланган. Шунингдек, хулоса билан кредит шартномасининг 9.2.-бандига кўра, яъни асосий ставка 1,5 баробарга оширилган ҳолда муддати ўтган асосий қарзга нисбатан йиллик 36 фоиз миқдорда ошириган фоиз тўловини ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлганлиги ва 08.04.2022 йил ҳолатига фоизлар тўғри ҳисобланганлиги кўрсатилган. Апелляция инстанцияси кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар тўғри ҳисобланган бўлиб, ушбу ҳолат экспертиза хулосаси билан ҳам тасдиқланганлигини инобатга олган, бироқ даъво аризанинг пеня ундириш ҳақидаги талаби билан келишмаган. Хусусан, Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандига кўра, агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар микдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка микдори ФК 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар микдори деб ҳисобланиши лозим. Агар даъвогар томонидан ФК 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкин. Ушбу тушунтиришларни инобатга олган апелляция инстанцияси тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, жавобгардан банкнинг фойдасига 1.793.987.436 сўм асосий қарз, 267.913.643 сўм фоиз тўлови (1,5 баробарга оширилган фоиз тўлови билан) ундириш, ундирувни гаров объектларига қаратиш ҳақидаги хулосалари билан келишган ва пеня ундириш ҳақидаги суднинг хулосасини бекор қилиб, ушбу талабни рад қилишни лозим топган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан келишади, чунки суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилган, аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган, моддий ва процессуал қонун нормалари тўғри қўлланилган. Шу билан бирга, судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг давлат божини ундиришга оид хулосаси ҳам тўғри, чунки даъво баҳоси бўлган 2.061.901.079 сўмнинг 4% 82.476.043,16 сўмни ташкил қилади. 4 Кассация шикоятида ЧЭКИ “” АТБ Чирчиқ филиали юридик шахс ҳисобланмаслиги ва даъво ариза киритиш ҳуқуқига эга эмаслиги, судда филиал вакили иштирок этиб ЧЭКИ “” АТБ ишга жалб қилинмаганлиги, бундан ташқари ундирилган кредит қарздорлик филиал фойдасига ундирилганлиги ҳам қонуний ҳисобланмаслиги ҳақида важлар келтирган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмайди, чунки асосий даъво ариза ЧЭКИ “” АТБ номидан 2021 йил 17 декабрдаги ишончнома асосида ҳаракат қилган “” АТБ Чирчик филиали бошқарувчиси С.Абдурахмонов томонидан, даъво миқдорини кўпайтириш ҳақидаги ариза эса ЧЭКИ “” АТБ номидан 2022 йил 31 мартдаги ишончнома асосида ҳаракат қилган “” АТБ Чирчик филиали бошқарувчиси Ф.Эрназаров томонидан берилган бўлиб, ушбу вакиллар АТБ номидан даъво ариза киритиш, судларда вакил сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга ва бу ҳолатда ЧЭКИ “” АТБнинг бошқа вакилини ишга жалб қилиш мақсадга мувофиқ эмас, кредит шартномаси айнан филиал билан тузилганлиги ва жавобгар ушбу тўловларни филиалга қайтариш мажбуриятини олганлиги боис, кредит бўйича қарздорлик суммалари филиалнинг фойдасига ундирилганлиги асослидир. Кассация шикояти беришда жавобгар “” МЧЖ томонидан тўланиши лозим бўлган 41.238.021,6 сўм давлат божи Олий суд судьясининг 2023 йил 15 мартдаги ажрими билан кечиктирилганлиги боис, судлов ҳайъати ушбу кечиктирилган давлат божи миқдорини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, апелляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилганлиги сабабли, судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “” МЧЖдан кассация шикояти берилишида тўланиши лозим бўлган 41.238.021,6 сўм давлат божи давлат фойдасига ундирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ 5 Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Игамбердиев Аслига тўғри, судья: 6