← Назад
Решение #1521290 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| илиб ФК | 112 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ФК | 112 | — | law | |
| ФПК | 72 | — | law | |
| апелляция инстанцияси ФПК | 124 | — | law | |
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1101-2203-2826/22
Кассация иши №6-1253-23
Судья: М.Исмаилов
ТВС судьяси : Н.Махкамова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Игамбердиевдан
иборат
таркибда,
Н.Хамраевнинг
котиблигида,
жавобгар
Д.Тулегеновнинг ишончли вакили - адвокат Ш.Рахманов, даъвогар “” ХК
МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси ва учинчи шахс “” АИТБ вакиллари,
нотариус З.Юлдашеванинг иштирокида, даъвогар “” ХК МЧЖ суд
тугатиш бошқарувчиси нинг жавобгарлар вилоят бошқармаси Зангиота
туман филиали ҳамда учинчи шахслар “” АИТБ ва Зангиота туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус З.Юлдашевага нисбатан
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик
оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 февралдаги
ажримига нисбатан даъвогар “” ХК МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “” ХК МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси жавобгарлар Д. ва
бошқаларга нисбатан 2021 йил 17 июндаги қурилиши тугалланмаган
кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва
ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Шунингдек, тугатиш бошқарувчиси қўшимча даъво ариза билан
мурожаат қилиб, Кадастр агентлиги Зангиота туман филиалининг 2021
йил 28 майда R-А1811131-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва
2021 йил 21 июнда R-А1874090-сон билан берилган гувоҳномаларини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2022 йил 29 июлдаги ажрими билан қўшимча даъво ариза юзасидан иш
юритиш тугатилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал
қилув қарори асосида даъво ариза рад қилинган.
1
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар “” ХК МЧЖ суд тугатиш
бошқарувчиси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни сўраган.
Жавобгарлар Б.Турсунов, Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси ва Зангиота туман филиали вакиллари, нотариус
Л.Самарходжаева, Д.а, Д.алар суд мажлисига келмадилар, келмаганлик
сабабларини маълум қилмадилар, шунга кўра иш ФПК 4077-моддасига
кўра уларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат фикри
ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, “” АИТБ Тошкент вилоят филиали Амалиёт
бошқармаси ва “” ХК МЧЖ ўртасида 2019 йил 25 февралда 4-сонли бош
кредит келишуви тузилиб, Банк Жамиятга 1.400.000.000 сўм кредитни
Зангиота тумани, Зангиота қишлоғи, Гулбоғ маҳалласи, Суғдиёна
кўчасида
3000
кв.м.
ер участкасида жойлашган қурилиш остидаги 935,24 кв.м. молхона
ва омборхонадан иборат бино-иншоотларни гаровга қўйиш шарти
билан бир йил муддатга ажратишга келишилган.
2019 йил 30 январдаги ипотека шартномаси асосида Жамиятга
тегишли Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота ҳудуди Гулбоғ
МФЙ, Суғдиёна кўчасида жойлашган умумий ер майдони 286,02 кв.м.,
умумий ички майдони 78,28 кв.м., 0001-маъмурий бино, 0002-соябон,
0003-соябондан иборат бино-иншоотлар гаровга қўйилган.
2019 йил 25 февралда Банк ва Жамият ўртасида шу мазмундаги
75/2019-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит таъминоти сифатида, тарафлар ўртасида 2019 йил
26 февралда тузилган навбатдаги гаров (ипотека) шартномасига асосан
Жамиятга тегишли Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота
ҳудуди, Гулбоғ МФЙ, Суғдиёна кўчасида жойлашган, умумий ер майдони
286,02 кв.м., умумий ички майдони 78,28 кв.м.ли маъмурий бино
(0001-литер), соябон (0002-литер), соябон (0003-литер)дан иборат
бино-иншоотлар гаровга қўйилган.
Бош келишув асосида 2019 йил 30 августдаги 797/2019-сонли
кредит шартномаси билан Жамиятга айланма маблағларни тўлдириш
учун йирик шохли қорамол ҳамда товар гўшт маҳсулотлари сотиб олиш
учун қўшимча равишда 450.000.000 сўм кредит ажратилган.
Кредит шартномасидан ташқари, Жамият раҳбари Д. банкка
тегишли ариза, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги ТО 0131203-сонли гувоҳномани тақдим этиб,
гаровга қўйилаётган мулк қиймати келишуви далолатномасини
2
имзолаган.
Барча
ҳужжатларда
умумий
майдони
2.892 кв.м. ер участкаси кўрсатилган.
“” ХК МЧЖ кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини
бажармаганлиги сабабли Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2020 йил 6 февралдаги ҳал қилув қарори билан “” АИТБ Тошкент вилоят
филиали Амалиёт бошқармасининг даъво талаби қаноатлантирилиб,
кредит бўйича қарздорлик ундирилган ва ундирув гаровдаги 2.894 кв.м.
ер участкасида жойлашган мол-мулкка қаратилган.
Тошкент шаҳар иқтисодий суди кассация инстанциясининг
2020 йил 16 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб,
ундирувга қаратилган мулкдан 2.894 кв.м. ер участкаси чиқарилган
ва нотариал тасдиқланган ипотека шартномаси асосида гаров сифатида
қайд этилган умумий майдони 286,02 кв.м.дан иборат мулк кўрсатилган.
Ўзбекистон ССП Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Банк
манфаатида маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, гаров
шартномасини
тасдиқлаган
нотариус
З.Юлдашеванинг
хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топишни ва унинг зиммасига
“Ер участкасига бўлган ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисида”ги
ТО
0131203-сонли
гувоҳномасида
кўрсатилган
ер участкаси 0,3000 га, қурилиш остидаги участка майдони 935,24 кв.м.
сифатида 2019 йил 26 февралдаги 002149-сонли гаров шартномасига
ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 9 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан ушбу талаб қисман қаноатлантирилиб,
нотариус зиммасига 2019 йил 26 февралдги 002149-сонли гаров
шартномасига 2.894 га ер участкасини шартномага қўшиш йўли билан
ўзгартириш киритиш мажбурияти юклатилган. Аммо, Тошкент вилоят
маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 29 июндаги
қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани рад қилиш
ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 26 августдаги қарори билан апелляция
инстанциясининг ушбу қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд
ҳужжатлари ҳозирда қонуний кучда.
“” ХК МЧЖ ягона таъсисчисининг 2021 йил 24 майдаги қарори
ҳамда шу кундаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан
гаровдаги мулк жойлашган ер участкасидаги қурилиши тугалланмаган
бино-иншоотлар
Д.га
ўтган
ва 2021 йил 28 майда R-A1811131-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳақида реестрдан кўчирма берилган, унинг мулкка
бўлган ҳуқуқи 2021 йил 11 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган.
2021 йил 17 июндаги олди-сотди шартномасига асосан Тошкент
вилояти, Зангиота тумани, Гулбоғ МФЙ, Суғдиёна 3, проезд-5 кўчаси,
3
7-уй манзилда жойлашган, ер участкасининг фойдали майдони
2.608 кв.м., қурилиш ости майдони 1266,82 кв.м. бўлган қурилиши
тугалланмаган бино-иншоотлар Д. томонидан Турсунов Бахром Баходир
ўғлига
сотилган,
олди-сотди
шартномаси
2021
йил
21 июнда R-A1874090-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон ССП Тошкент вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
“”
АТИБ
манфаатида
нотариус
З.Юлдашеванинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни ғайриқонуний деб
топиш ҳақидаги аризаси рад қилиниб, манфаатдор тарафларга 2019 йил
26 февралдаги 002149-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб
топиш масаласида иқтисодий иш юритиш тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 январдаги
ҳал қилув қарори билан аризачи АТИБ “”нинг “” ХК МЧЖни банкрот деб
топиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, Жамият банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш белгиланиб, Жамият тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган (Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 4 февралдаги ажрими билан жамиятни тугатишга
доир иш юритиш уч ойга узайтирилган).
“” ХК МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси даъво талабларида гаровга
олинган низоли мулк билан бир қаторда ер участкаси ва қурилиши
тугалланмаган кўчмас мулк объекти тақиқда бўлганлиги, суд
жараёнлари давом этаётган бир пайтда нотариус томонидан олди-сотди
шартномаси қонунга зид равишда расмийлаштириб берилганлигини
асос қилиб ФК 112-моддаси асосида олди-сотди шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди ФК 112-моддаси, ФПК 72-моддасини
қўллаб, даъвогар низоли шартнома нотариал тартиб ва давлат
рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилинмасдан тузилганлигини
тасдиқловчи мақбул далиллар тақдим қилмаганлиги, шартномани
ҳақиқий эмаслигини қонунда белгиланган асослар бўйича шартнома
иштирокчилари низолашиши мумкинлиги, мазкур ҳолатда даъвогар
ушбу талабни илгари сурувчи шахс эмаслиги, шартнома унинг
манфаатларига таъсир қилмаслиги ва у тегишли даъвогар эмаслиги
асоси билан ушбу талабни рад қилишни лозим топган.
Апелляция инстанцияси даъвогарнинг ушбу талаблари рад
қилинганлиги билан келишиб, рад қилиш асосининг даъвогар
шартнома бўйича низолашишга манфаатдор тараф ҳисобланмаслиги
ҳақидаги қисмини асосли равишда чиқариб ташлашни лозим топган,
зеро даъвогар суд қарори билан банкрот деб топилган юридик
шахснинг тугатиш бошқарувчиси бўлиб, у қарздор бўлган юридик шахс
4
таъсисчиси томонидан тузилган битимни низолашиш ваколатига эга
ҳамда ушбу низоли муносабат бўйича тегишли тараф ҳисобланади.
Бундан ташқари, суднинг даъвогар низолашаётган шартномани
тузилишига тўсқинлик қиладиган бирон-бир тақиқ мавжуд
бўлмаганлиги, 11-04-09-01-06-0742-сон кадастр рақами билан қайд
этилган мулкка тақиқ қўйилганлиги ҳақидаги важлар ўз исботини
топмаганлиги ҳақидаги хулосалари ҳам тўғри, чунки низолашилаётган
қурилиши тугалланмаган объектга тақиқ қўйилмаган, гаров
шартномаларида мулк жойлашган ер майдони қайд этилмаган ҳолда
фақат бино-иншоотлар гаровга қўйилган, гаров шартномалари
эса қонуний кучда.
Шу билан бирга, қонуний кучда бўлган иқтисодий суд кассация
инстанциясининг қарори билан Жамиятнинг кредит қарздорлиги
ундируви фақат бино-иншоотларга қаратилган бўлиб, бино-иншоотлар
жойлашган ер участкаси ундирувдан чиқарилган ҳамда ҳозирда ундирув
бўйича суд ҳужжати ижроси амалга оширилмоқда.
Шунингдек, апелляция инстанцияси ФПК 124-моддаси тартибида
низолашилаётган қурилиши тугалланмаган кўчмас мулкнинг
кадастрлар палатасидан давлат рўйхатидан ўтганлиги ва бу тўғрисида
берилган гувоҳномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъвогарнинг қўшимча талаблари иш юритишдан тугатилганлиги
билан келишган, чунки давлат реестридаги ёзувнинг бекор қилиниши
ва (ёки) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг
ҳақиқий эмас деб топилиши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан
ўтказиш билан боғлиқ бўлган юридик оқибатларни бекор қилиш учун
асос бўлади, айни пайтда ҳал қилув қарори билан низоли кўчмас мулк
билан боғлиқ битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги асосий даъво
талаби рад қилинганлиги инобатга олинган.
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билн келишади
ва кассация шикоятида келтирилган важларга ҳам тегишли ҳуқуқий
баҳо берилганлигини эътиборга олади.
Хозирги кунда жавобгар Д.га нисбатан Банкдан олинган кредит
пулларни
ўзлаштирганлиги
ҳолати
бўйича
жиноят
иши
қўзғатилганлиги ва у қамоққа олинганлиги ҳақидаги важлар олди-сотди
битимини ҳақиқий эмас деб топишга асос бўла олмайди, зеро жиноят
иши доирасида зарар етказилганлиги ҳолати аниқланиб, ғайриқонуний
равишда мулк сотилганлиги ҳолати суд ҳукми билан тасдиқланмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, кассация шикояти беришда даъвогар “” ХК МЧЖ суд
тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланиши лозим бўлган 75.000 сўм
давлат божи Олий суд судьясининг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан
5
кечиктирилганлиги боис, судлов ҳайъати ушбу кечиктирилган давлат
божи миқдорини даъвогардан давлат фойдасига ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “” ХК МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси дан кассация
шикояти беришда тўланиши лозим бўлган 75.000 сўм давлат божи давлат
фойдасига ундирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Игамбердиев
Аслига тўғри, судья:
6