← Назад
Решение #1521459 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| Мазкур кодекси | 228 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2203/2691-сонли иш
Судья Ш.Комилов
Маърузачи: Н.Шамсиидинов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил май ойининг 1 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд
биносида видеоконференцалоқа режимида
Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев,
Ҳайъат аъзолари – судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевдан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий
филиали манфаатини кўзлаб, жавобгарлар Салиев Фарходжон
Махмуджонович, Солиева Одинахон Салимовна, Фарходжонов Марибжон
Фарходжон ўғли, Фарходжонова Маликахон Қахрамонжон қизи,
Фарходжонов Акмалжон Фарходжон ўғли, Фарходжонова Бокирабегим
Зафарбек қизи ҳамда Фарходжонов Ахмадали Фарходжон ўғлига нисбатан
мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан фуқаролик
ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 6 июнда чиқарилган
ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажримига нисбатан жавобгар
Солиева Одинахон Салимовна томонидан келтирилган кассация
шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят
минтақавий филиали манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, банк билан “ASAKA BEK DIYOR” деҳқон хўжалиги
ўртасида тузилган 2018 йил 3 май кунги 171-сонли шартномаси ҳамда
2018 йил 5 июндаги қўшимча 171-рақамли шартномаларга асосан
чорвачиликни ривожлантириш мақсадида қорамол сотиб олиш ҳамда
айланма маблағларни тўлдириш учун 36 ой муддатга жами 515.000.000 сўм
кредит маблағи ажратиб берилганлигини, мазкур кредит маблағларини
таъминоти сифатида 2018 йил 5 май куни Асака тумани 3-сонли давлат
нотариал идораси томонидан расмийлаштирилган автотранспорт воситаси
ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш шартномасига асосан Мамтазимова
Мавжудахонга тегишли бўлган Асака тумани, Кужгон ҚФЙ, Кужгон
кўчасида 900 квадрат метр ер майдонида жолашган “А, А1, Б, б1, Г, Г1”
ифодалар билан белгиланган 7 хонадан иборат умумий қурилиш майдони
1
284,63 квадрат метр, умумий фойдаланиш майдони 104.83 квадрат метрдан
иборат бўлган “Маиший хизмат кўрсатиш шохабчаси”, бино-иншооатлари
ва бошқа мулклар гаровга қўйилганлигини, аммо жавобгар шартнома
шартларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли банк судга мурожаат
қилганлигини ва фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг
2019 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан “ASAKA BEK DIYOR”
деҳқон хўжалигидан “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят
минтақавий филиали амалиёт бўлими фойдасига 463.539.000 сўм ундириш
ва ундирувни гаровдаги Мамтазимова Мавжудахонга тегишли бўлган
Асака тумани, Кужгон ҚФЙ, Кужгон кўчасида 900 квадрат метр ер
майдонида жолашган “А, А1, Б, б1, Г, Г1” ифодалар билан белгиланган 7
хонадан иборат умумий қурилиш майдони 284,63 квадрат метр, умумий
фойдаланиш майдони 104.83 квадрат метрдан иборат бўлган “Маиший
хизмат кўрсатиш шохабчаси” бино иншооатлари ва бошқа мулкларга
қаратилганлигини, кейинчалик ушбу мулк Мажбурий ижро бюроси Асака
тумани бўлимининг 2020 йил 22 сентябрдаги қарорига кўра
“Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалига доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан ўтказиб берилганлигини, хозирда ушбу бинода
Салиев Фарходжон Махмуджонович, Солиева Одинахон Салимовна,
Фарходжонов Марибжон Фарходжон ўғли, Фарходжонова Маликахон
Қахрамонжон қизи, Фарходжонов Акмалжон Фарходжон ўғли,
Фарходжонова Бокирабегим Зафарбек қизи ва Фарходжонов Ахмадали
Фарходжон ўғли яшаб келишаётганлигини, банк томонидан улар бир неча
бор огоҳлантирилган бўлсада бинони бўшатиб беришмаётганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни жавобгарларни “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалига тегишли бўлган
бинодан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг
2022 йил 6 июндаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори билан
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъво аризаси
қаноатлантирилиб, жавобгарлар Ф.Салиев, О.Солиева, М.Фарходжонов,
М.Фарходжонова, А.Фарходжонов, Б.Фарходжонова ва Ахмадали
Фарходжоновларни “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий
филиали амалиёт бўлимига тегишли бўлган Асака тумани Кужгон ҚФЙ,
Кужгон кўчасида 900 квадрат метр ер майдонида жолашган “А,А1,Б,Б1, Г
ва Г1” ифодалар билан белгиланган 7-хонадан иборат умумий қурилиш
майдони 284,63 квадрат метр, умумий фойдаланиш майдони 104.83
квадрат метрдан иборат бўлган “Маиший хизмат кўрсатиш шохабчаси”
бино иншооатларидан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 52 январдаги ажрими билан суд қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Солиева Одинахон Салимовна
томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда суд ишни
2
жавобгарлар иштирокисиз кўрганлигини билдириб, суд қарорларини бекор
қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисида ҳозир бўлган
тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Микрокредитбанк” АТБ Андижон
вилоят минтақавий филиали билан “ASAKA BEK DIYOR” деҳқон
хўжалиги ўртасида тузилган 2018 йил 3 майдаги 171-сонли шартномаси
ҳамда 2018 йил 5 июндаги қўшимча 171-рақамли шартномаларига асосан
чорвачиликни ривожлантириш мақсадида қорамол сотиб олиш ҳамда
айланма маблағларни тўлдириш учун “ASAKA BEK DIYOR” деҳқон
хўжалигига 36 ой муддатга жами 515.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб
берилган. Мазкур кредит маблағларини қайтарилишини таъминоти
сифатида 2018 йил 5 май куни Асака тумани 3-сонли давлат нотариал
идораси томонидан расмийлаштирилган автотранспорт воситаси ва кўчмас
мулкни гаровга қўйиш шартномасига асосан Мамтазимова Мавжудахонга
тегишли бўлган Асака тумани, Кужгон ҚФЙ, Кужгон кўчасида 900 квадрат
метр ер майдонида жолашган “А,А1,Б,б1, Г, Г1” ифодалар билан
белгиланган 7 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 284,63 квадрат
метр, умумий фойдаланиш майдони 104.83 квадрат метрдан иборат бўлган
“Маиший хизмат кўрсатиш шохабчаси”, бино-иншооатлари ва бошқа
мулклар гаровга қўйилган.
Жавобгар шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли фуқаролик
ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2019 йил 6 декабрдаги ҳал
қилув қарорига асосан жавобгар Маматазимова Мавжудахонга тегишли
бўлган Асака тумани, Кужгон ҚФЙ, Кужгон кўчасида 900 квадрат метр ер
майдонида жоёлашган “А,А1,Б,Б1, Г ва Г1” ифодалар билан белгиланган
7 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 284,63 квадрат метр, умумий
фойдаланиш майдони 104.83 квадрат метрдан иборат бўлган “Маиший
хизмат кўрсатиш шохабчаси” биносининг бошланғич сотув баҳоси
200.000.000 сўм деб белгиланиб, ундирувга қаратилган.
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлимининг давлат ижрочиси
Б.С.Хакимовнинг
аукцион
савдоларда
сотилмаган
мол-мулкни
ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги 2020
йил 2 сентябрдаги қарорига асосан 180.300.000 сўм ҳисобида қарз эвазига
даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали
амалиёт бўлими фойдасига ўтказилган.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирмада реестр
1703224/rФ1236490-тартиб рақами билан 2020 йил 23 сентябрда давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилган.
Ҳозирги
кунда
низоли
бино-иншоотнинг
мулкдори
“Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали
ҳисобланади.
3
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига
кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан
ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни
тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан
бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан
иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Мазкур кодексининг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини
бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
Судлар юқоридаги қонун талаблари ҳамда иш ҳолатларидан келиб
чиқиб, низоли бино-иншоот мулк ҳуқуқи асосида даъвогар
“Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалига тегишли
эканлигини, унинг мулк ҳуқуқи бекор қилинмаганлигини, улар ўрталарида
бино-иншоотдан фойдаланиш бўйича ёзма келишувлар мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг бинодан мажбурий тартибда
кўчириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва
асосли хулосага келган.
Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида
келтирилган асосларга кўра келишади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик
ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 6 июнда чиқарилган
ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажримини қонуний ва асосли
деб ҳисоблаб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни
тақсимлаш ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация
шикояти берилганда жавобгар томонидан тўланган давлат божи
миқдорини етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни,
шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига
асосан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилганлик учун жавобгар
О.Солиевадан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 75.000
сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов
ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
4
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Асака туманлараро судининг 2022 йил 6 июнда чиқарилган ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Солиева Одинахон Салимовна дан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ
ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919
реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ тўлов учун 75.000 сўм ундирилсин.
Раислик қилувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.А.Тангабаев
Ажрим нусхаси аслига тўғри, Олий суд судьяси:
5