Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2201/3318 Дата решения 24.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошматова Хушнида Жамолдиновна Ответчик / Подсудимый Ленченко Алексей Иванович
Source ID 645f70881eb9f239259f6ee1 Claim ID 4241357 PDF Hash c8560af2b22014f2... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддаси збекистон Республикаси ФПК 437 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2201/3318-сонли иш маърузачи: А.Нажмутдинова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил май ойининг 1 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.И.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновнанинг жавобгар Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся Анатольевна, Микола Любовь Павловна, Ленченко Евгений Алексеевич, Зубова Александра Анатольевнага нисбатан уй-жойга киритиб қўйиш ва жавобгарларни мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси ва даъвогарлар Ленченко Евгений Алексеевич ҳамда Ленченко Владислав Алексеевичлар жавобгар Ленченко Алексей ва Тошматова Хушнида Жамолдиновна ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Рўзиев Санжарбек Равшановичга нисбатан уй-жойни улушли мулк деб топиш ва олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво ариза бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги ажримига нисбатан жавобгарлар Микола Любовь Павловна, Зубова Алеся Анатольевна, Ленченко Евгений Алексеевич ҳамда Ленченко Владислав Алексеевичларнинг келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Ленченко Владислав Алексеевич, Микола Любовь Павловна, Зубова Алеся Анатольевна, Ленченко Евгений Алексеевич, Зубова Александра Анатольевналарни Марҳамат тумани, Мингтепа МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйдан мажбурий тартибда кўчиришни ва ўзини шу уйга киритиб қўйишни сўраган. Ўз вақтида даъвогарлар Ленченко Евгений Алексеевич ҳамда Ленченко Владислав Алексеевичлар жавобгар Ленченко Алексей ва Тошматова Хушнида Жамолдиновна ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Рўзиев Санжарбек Равшановичга нисбатан қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, Марҳамат тумани, Мингтепа МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уй-жойни уй-жойни улушли мулк деб топиш ва олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўрашган. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби 1 қисман қаноатлантирилиб, даъвогар Х.Тошматовани Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйга мажбурий тартибда киритиш; жавобгар Зубова Алеся Анатолевна, Микола Любов Павловна ҳамда Зубова Александра Анатолевналарни Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйдан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган. Жавобгарлар Ленченко Владислав Алексеевич ҳамда Ленченко Евгений Алексеевичларни Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйдан мажбурий тартибда кўчириш қисми ҳамда қарши даъвогар Ленченко Владислав Алексеевич ҳамда Ленченко Евгений Алексеевичларнинг улушли мулк деб топиш ҳамда 2021 йил 17 ноябрдаги уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъвоси рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновнанинг жавобгарлар Зубова Алеся Анатолевна, Микола Любов Павловна ҳамда Зубова Александра Анатолевналарга нисбатан низоли Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйдан кўчириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Аризачи Х.Тошматова судга ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, бекор қилинган қисми бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, янги ҳал қилув қарорига кўра, ўзининг жавобгарлар Зубова Алеся Анатолевна, Микола Любов Павловна ҳамда Зубова Александра Анатолевналарга нисбатан низоли Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121уйдан кўчириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилинганлиги, бугунги кунга келиб жавобгарларнинг низоли уйга доимий рўйхатга қўйилганлиги ҳолати юзасидан янги далиллар аниқланганлиги, Марҳамат туман ИИБ М ва ФРБ бошлиғининг хулосасига кўра, Ленченко Алексей Ивановичнинг аризасига асосан текшириш ўтказилганлиги, Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся Анатольевна, Микола Любовь Павловна, Ленченко Евгений Алексеевич, Зубова Александра Анатольевналар Марҳамат тумани, “Мингтепа” МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйда доимий рўйхатга қўйилиши, ушбу хонадоннинг мулкдори Ленченко Вера 1997 йил 24 августда вафот этганлиги сабабли уларнинг мазкур низоли уй-жойга қўйилган доимий рўйхати қонун талабларига асосан қайд этилмаганлиги, ўтказилган хизмат текшируви бўйича Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся Анатольевна, Микола Любовь Павловна, Ленченко Евгений Алексеевич, Зубова Александра Анатольевналар Марҳамат тумани, “Мингтепа” МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйга қўйилган доимий рўйхати қонун талабларига асосан қайд этилмаган деб топилганлиги ҳамда 2 Х.Тошматованинг аризасига асосан уларнинг доимий рўйхати бекор қилинганлигини билдириб, суд қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилишни сўраган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил мартдаги ажрими билан аризачи Тошматова Хушнида Жамолдиновнанинг Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўpиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги ажрими янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Суднинг ушбу ажримидан норози бўлиб, жавобгарлар Микола Любовь Павловна, Зубова Алеся Анатольевна, Ленченко Евгений Алексеевич ҳамда Ленченко Владислав Алексеевичлар томомнидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда суд янги очилган ҳолат учун асос қилиб олган Марҳамат туман ИИБ М ва ФРБ бошлиғининг хулосаси 09.11.2022 йилдаги хулосаси бекор қилинганлиги кўрсатилиб, суднинг ажримини бекор қилиш сўралган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи А.Ахуновнинг 2022 йил 9 ноябрдаги хулосасига кўра, Ленченко Алексей Ивановичнинг аризасига асосан текшириш ўтказилганлиги, Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся Анатольевна, Микола Любовь Павловна, Ленченко Евгений Алексеевич, Зубова Александра Анатольевналар Марҳамат тумани, “Мингтепа” МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйда доимий рўйхатга қўйилиши, ушбу хонадоннинг мулкдори Ленченко Вера 1997 йил 24 августда вафот этганлиги сабабли уларнинг мазкур низоли уй-жойга қўйилган доимий рўйхати қонун талабларига асосан қайд этилмаганлиги, ўтказилган хизмат текшируви бўйича Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся Анатольевна, Микола Любовь Павловна, Ленченко Евгений Алексеевич, Зубова Александра Анатольевналар Марҳамат тумани, “Мингтепа” МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйга қўйилган доимий рўйхати қонун талабларига асосан қайд этилмаган деб топилганлиги ҳамда 3 Х.Тошматованинг аризасига асосан уларнинг доимий рўйхати бекор қилинганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддасига кўра, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин. Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса; 2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар, яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар; 3)тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёки судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган ёхуд адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг ёки қарорининг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига сабаб бўлган бошқа орган қарорининг бекор қилиниши. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати юқорида келтирилган Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи А.Ахуновнинг 2022 йил 9 ноябрдаги хулосасида кўрсатилган ҳолатни даъвогар Х.Тошматовага номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ва ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга ҳолат деб ҳисоблаб тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Шикоятда келтирилган Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи А.Ахуновнинг 2022 йил 9 ноябрдаги хулосаси бекор қилинганлиги ҳақидаги важларни муҳокама қилиб, кассация инстанцияси суди ушбу хулоса апелляция инстанцияси суди иш юзасидан мазмунан қарор қабул қилган вақтда ўз кучида бўлганлигини, унда қайд этилган ҳолатлар ишни мазмунан муҳокама қилиш жараёнида кўрилмаганлигинни инобатга олиб, ушбу важларни суд ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича 4 судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.И.Рахмонов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья 5