← Назад
Решение #1521471 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| жой кодекси | 70 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 488 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2204/6377-сонли иш
Судья: А.Одашев
Маърузачи: Н.Шамсиидинов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил май ойининг 1 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд
биносида видеоконференцалоқа режимида
Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев,
Ҳайъат аъзолари – судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевдан иборат
таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар
Розиқов Иброхимжон Икромжон ўғлининг жавобгар Тухтасинов
Махамадкасимджан ва унинг оила аъзоларига нисбатан уйдан мажбурий
тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси ва қўшимча аризаси юзасидан
чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги ажримига
нисбатан жавобгар Тухтасинов Мансур Махамммадкасимджанович
томонидан келтирилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар И.Розиқов жавобгар М.Тухтасинов ва унинг оила аъзоларига
нисбатан уй-жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, И.Розиқовнинг даъво
талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар Тухтасинов Махаммадкасымжан,
Тухтасинов Мансурбек, Тухтасинова Ферузахонларни оила аъзолари билан
бирга Андижон туман, “Ўрикзор” МФЙ, Обод диёр кўчаси 4-уйдан
мажбурий тартибда чиқарилиши белгиланган.
Жавобгар М.Тухтасиновдан даъвогар И.Розиқовнинг фойдасига
олдиндан тўланган олдиндан тўланган 540.000 сўм давлат божи ва 18.900
почта харажати ундирилиши белгиланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги ажрими билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар Тухтасинов Мансур
Махамммадкасимджанович томонидан келтирилган кассация шикояти
Ўзбекистон Республикаси Олий суд судьясининг ажрими билан суд
муҳокамасида кўриш учун тайинланган.
1
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисига ҳозир бўлган
тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3 ва
4-бандларига мувофиқ, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул
қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини
қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Судларга
тушунтирилсинки, ҳал қилув қарори, унда иш учун аҳамиятга эга бўлган
фактлар, суд томонидан текширилган далиллар билан тасдиқланган,
уларнинг алоқадорлиги ва мақбуллиги қонун талабларига жавоб берадиган
ёки суд ҳаммага маълум деб топган, исботлашга муҳтож бўлмаган ҳолатлар,
шунингдек, аниқланган фактлардан келиб чиқадиган якуний хулосалар акс
эттирилганда, асослантирилган ҳисобланади.
Фуқаролик иши ҳужжатларидан кўринишича, низоли Андижон туман,
“Ўрикзор” МФЙ, Обод диёр кўчаси 4-уй-жой 2021 йил 10 сентябрдаги
қурилиши тугалланган якка тартибдаги турар-жойни фойдаланишга қабул
қилиш далолатномасига асосан М.Тухтасиновга тегишли бўлган.
М.Тухтасинов низоли уй-жойни Андижон шаҳрида хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус Х.Курбанов томонидан 2021 йил 22 сентябрда
реестрга 202101681004534-рақам билан қайд этиб тасдиқланган олди-сотди
шартномасига асосан даъвогар И.Розиқовга 85.000.000 сўмга сотган.
Мазкур олди-сотди шартномаси 2022 йил 3 мартда давлат рўйхатидан
ўтказилиб, даъвогар номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Ҳозирги кунда низоли Андижон туман, “Ўрикзор” МФЙ, Обод диёр
кўчаси 4-уйнинг мулкдори даъвогар И.Розиқов ҳисобланади.
Уй-жой кодексининг 70-моддаси талабига асосан, кўчириш суд
тартибида амалга оширилади.
Судлар жавобгарларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида мулкдорнинг
ҳуқуқлари бузилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 164, 185 ва 228-моддалари талабларидан келиб чиқиб, молмулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома мавжуд эмаслиги, даъвогар
И.Розиқов низоли уй-жойнинг мулкдори эканлиги, унинг мулк ҳуқуқи
чекланмаганлиги ёки бекор бўлмаганлиги, бироқ ўз хоҳиши ва истагига кўра
эгалик ҳуқуқини амалга ошира олмаётганлиги, бунга жавобгар ҳозирги
кунга қадар тўсқинлик қилиб келаётганлигини инобатга олиб, даъво аризани
қаноатлантиришни ва жавобгарни низоли хонадондан бошқа турар жой
бермаган ҳолда кўчириш ҳақида, апелляция инстанцияси эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган.
Қуйи судлар томонидан бундай хулосага келишда жавобгарлар
даъвогарнинг оила аъзолари ҳисобланмаслиги, низоли хонадоннинг доимий
рўйхатида турувчилар қаторига кирмаслиги ҳам инобатга олинган.
2
Шунингдек, тарафлар ўрталарида низоли уй-жой юзасидан тузилган
шартноманинг 9-бандида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
488-моддасига асосан ушбу квартирада фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб
қолувчи шахслар мавжуд эмаслиги ҳақидаги 2021 йил 22 сентябрдаги
51635031-сонли ИИВ маълумотномаси “Нотариус” ААТ орқали олинганлиги
кўрсатилган.
Судлов ҳайъати, жавобгарда уй-жойни сотиш нияти бўлмаганлигини,
ўғли Мансуржон билан жияни Бахтиёржон уйни вақтинчалик гаровга қўйиб
пул оламиз деганлиги сабабли нотариусда гаров шартномасига имзо қўйдим
деб тушунганлиги, уйни сотилиб кетганлигидан хабари бўлмаганлиги, шу
сабабли уйдан кўчиришларига қарши эканлиги ҳақида важларини
тасдиқловчи бирон бир далили судга тақдим қилмаганлиги сабабли ушбу
важларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, қуйи судларнинг
хулосаси иш ҳолатларига мувофиқ келганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлиги боис, кассация шикоятидаги важлар суд
ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб
ҳисоблайди ва қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, келтирилган
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни тақсимлаш
ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация шикояти
берилганда жавобгар томонидан тўланган давлат божи миқдорини етарли деб
ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни, шунингдек, Фуқаролик
процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига асосан видеоконференцалоқа
тизимидан фойдаланилганлик учун жавобгар М.Тухтасиновдан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
3
Жавобгар
Тухтасинов
Махамадкасимджандан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов учун 75.000 сўм ундирилсин.
Раислик қилувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья:
4