Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2205/21660 Дата решения 24.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мухаммадиев Баходир Азамович Ответчик / Подсудимый "UZ-DONG YANG KOMPANI" MAS`ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT QO`SHMA KORXONA
Source ID 646723d51eb9f239259f8731 Claim ID 4240472 PDF Hash c96817f88f18e546... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
нат кодекси 100-моддаси нат кодекси 100 code_article
нат кодексининг 270-моддаси нат кодекси 270 code_article
аролик кодексининг 159-моддаси аролик кодекси 159 code_article
нат кодекси 271-моддаси нат кодекси 271 code_article
нат вазифаларини бузганлик айнан нимадан иборатлигини ва у МК 100-моддаси нат вазифаларини бузганлик айнан нимадан иборатлигини ва у МК 100 law
нат кодексининг 111-моддаси нат кодекси 111 code_article
Мазкур кодекснинг 112-моддаси Мазкур кодекс 112 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2205/21660-сонлииш судья: Х.Қ.Исомиддинов маърузачи: А.А.Алижонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил май ойининг 1 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Мухамадиев Бахадир Азамовичнинг жавобгар “Uz-Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан буйруқларни ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар Uz-Dong Yang Co” масъулияти чекланган жамиятининг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Б.Мухамадиев жавобгар “Uz-Dong Yang Co” МЧЖга нисбатан буйруқларни ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ бош директорининг 2021 йил 24 декабрдаги 519-сонли, 2022 йил 8 январдаги 16-сонли буйруқлари ғайриқонуний деб топилган. Даъвогар Мухамадиев Бахадир Азамович “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ Сифат назорати бўлими муҳандиси лавозимига ишга тикланган. “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Мухамадиев Бахадир Азамович фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 54.820.467 сўм иш ҳақи, 5.000.000 сўм маънавий зарар, жами 59.820.467 сўм иш ҳақидан мажбурий тўловлар ушлаб қолинган ҳолда ундирилиши белгиланган. Жавобгар “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ ҳисобидан давлат фойдасига 5.089.227 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 1 Апелляция инстанциясининг ажримидан норози бўлиб, жавобгар “UzDong Yang Co” МЧЖ томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда даъвогар судга мурожаат қилишда даъво муддатини ўтказиб юборганлигини, даъво муддатини ўтказиб юборишнинг узрли сабаблари мавжуд эмаслигини билдириб, апелляция инстанциясининг ажримини бекор қилишни ва даъвони рад қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2021 йил декабрь ойида Б.Мухамадиев “UzAutoMotors” АЖ ходимлари Ф.Отахонов, Ш.Зокиржоновлар билан “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги ёзишмаларида “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ да ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатига оид маълумотлар ва фотосуратларни юборганлиги аниқланган. Жамият бош директорининг 2021 йил 27 декабрдаги билдиргисида Б.Мухамадиев “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ ички маълумотларини нотўғри мақсадда ташқарига тарқатганлиги, “UzAutoMotors” АЖ ходимини ишга эътиборсизликда айблаб, таҳдид қилганлиги кўрсатилган. Б.Мухамадиевнинг 2021 йил 28 декабрдаги тушунтириш хатида, “UzAutoMotors” АЖ SQE тузилмаси бошлиғи Ф.Отахоновга юборган фотосуратларни “UzAutoMotors” АЖ SQE тузилмасининг “Телеграм” ижтимоий тармоғида очилган гуруҳидан ҳамда “UzAutoMotors” АЖ нинг бириктирилган масъул ходими билан “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги ёзишмаларидан олганлигини, ушбу маълумотлар “UzAutoMotors” АЖ ходимларига олдиндан маълум бўлганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан жамият интизомий жазо чорасини қўллаш комиссияси Б.Мухамадиевга нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш интизомий жазо чорасини танлаган. Комиссия таркибида касаба уюшмаси қўмитаси раиси номидан унинг ўринбосари Т.Мўйдинов иштирок этиб, юқоридаги интизомий жазо турини танлаган. Жамият касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йил 7 январдаги йиғилиш Б.Мухамадиев билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан бекор қилишга розилик берилган. Жамият бош директорининг 2022 йил 8 январдаги 16-сонли буйруғига асосан Б.Мухамадиев билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон 2 Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан бекор қилинган. Буйруқда Б.Мухамадиев “UzAutoMotors” АЖ ходимларига махфийлиги меҳнат шартномасида шарт қилиб қўйилган тижорат сирини ошкор қилиб, бошқа корхона ходимларини ғурур ва нафсониятини пастга уриб, корхона ҳурмати ва обрўсига зарар етказувчи хатти-ҳаракатларни намойиш қилганлиги, бу билан Ички меҳнат тартиб-қоидаларининг 2.38.7(махфийлиги меҳнат шартномасида шарт қилиб қўйилган тижорат сирининг ходим томонидан ошкор қилиниши), 2.38.10 (корхона ходимларини, бошқа корхона ходимларини ғурур ва нафсониятини пастга уриш), 2.38.28 (корхона ҳурмат ва обрўсига зарар етказувчи хаттиҳаракатларни намойиш қилиш) бандларида кўрсатилган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги қайд этилган. Жавобгар “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ вакили судга даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза тақдим этган. Биринчи инстанция суди Б.Мухаммадиев ўзига ишониб топширилган “4-М” шаклдаги ҳужжатни йўқолишига сабаб бўлганлиги, даъво муддатини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини кўрсатиб, даъвони рад қилиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 270-моддасига кўра, судга ёки меҳнат низолари комиссиясига ишга тиклаш низолари бўйича мурожаат этиш учун ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 159-моддасига кўра, башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъвогар Б.Мухаммадиев томонидан судга тақдим этилган тиббий ҳужжатларга кўра, даъво муддати даврида унинг соғлиги ҳолати яхши бўлмаган, 2021 йил ноябрь ва январь ойларида унга “Аритмик гипертония ва астено-неврологик синдром” ташхиси қўйилган. 2022 йил 6 февралдан 2022 йил 15 февралга қадар “VERTEBRA MED” хусусий шифохонасида “Умуртқа бел соҳасининг остеохондрози, диск грижаси VL5-VL1, ўткир оғриқлар, дорсапатия, олд тарафдан умуртқа спондилолистези VL5” ташхислари билан, 2022 йил 25 мартдан 2022 йил 15 апрелга қадар “Урология+Эко” клиникасида “Икки томонлама пиелонефрит қўзиш даври, 2-даражала гипертония касаллиги II, АГII, хатар III, сурункали простатит, камқонлик ўрта даражаси” ташхислари билан, 2022 йил 15 июлдан 19 июлга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида “Гипертония касаллиги II, АГII, хатар III” ташхислари билан даволанган. Даъвогар соғлиғидаги муаммолар сабаб судга ўз вақтида мурожаат қилиш имконяитига эга бўлмаган. Шу саббали апелляция инстанцияси суди даъво муддати даъвогар томонидан узрли сабабларга кўра ўтказиб 3 юборилган деб ҳисоблаб тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 271-моддаси 2-қисмига кўра, меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганлигининг қонунийлиги ёки қонуний эмаслиги ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда, суд ходим билан меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганлигининг асослилигига баҳо бериб ўтади. Қонунчилик талабига мувофиқ суд нафақат меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлиги, балки унинг асослилигига ҳам баҳо беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 1998 йил 17 апрелдаги Қарорининг 30-бандида, меҳнат мажбуриятлари бузилганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги низоларни кўришда меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлган меҳнат вазифаларини бузганлик айнан нимадан иборатлигини ва у МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4бандлари бўйича меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўла олиши мумкин ёки мумкин эмаслиги; меҳнат шартномасини бекор қилишда содир қилинган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлиги, уни содир қилиш ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори иш берувчи томонидан ҳисобга олинган-олинмаганлиги; иш берувчи томонидан интизомий жазолар бериш белгиланган муддатлар ва тартибга риоя қилинган-қилинмаганлиги аниқланиши зарурлиги тушунтирилган. Пленум қарорининг 35-бандининг 2-хатбошисида, тижорат сирини ошкор қилиш муносабати билан меҳнат шартномаси фақат тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар мансаб вазифасига асосан ишониб топширилган ходим билан ва фақатгина ушбу маълумотларнинг ошкор бўлишида айнан шу ходимнинг ҳақиқатда айбдорлигини тасдиқловчи ишонарли далиллар мавжуд бўлса бекор этилиши мумкинлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган. “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 1.5.1-бандида, ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ходимнинг мажбуриятлари сифатида белгиланган. Бироқ меҳнат шартномасида ёки бошқа ҳужжатларда Б.Мухамадиевнинг “4-М материал восита одам ва жараён ўзгарганда истеъмолчига хабар берувчи” ҳужжатга оид бирор хизмат, меҳнат мажбурияти бўлмаган, ушбу ҳужжатни “UzAutoMotors” АЖга етказиш вазифаси Б.Мухамадиевга юклатилганлиги тўғрисида бирор ёзма кўрсатма ёки топшириқ мавжуд эмас. Иш берувчи ушбу ҳолатларни тасдиқловчи далилларни судларга тақдим этмаган. Даъвогар Б.Мухамадиев билан тузилган меҳнат шартномасининг 3.1-бандида, раҳбарнинг рухсатисиз ташкилотдан олинган ички маълумотлар 4 (илмий, техник, технологик, иқтисодий ва б.) ни ошкор қилмаслик ходимнинг мажбурияти сифатида белгиланган. Бироқ меҳнат шартномасида тижорат сири тўғрисида сўз юритилмаган. Жамият Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 2.38.7-бандида эса, махфийлиги меҳнат шартномасида шарт қилиб қўйилган тижорат сирининг ходим томонидан ошкор қилиниши меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўлиши кўрсатилган. Uz-Dong Yang Co” МЧЖ томонидан тижорат сири бўлиб ҳисобланадиган маълумотлар рўйхати ва ҳажми белгиланмаган, тижорат сири билан муомалада бўлиш тартиби белгиланмаган, бундай тартибга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилмаган, тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган шахслар ҳисоби юритилмаган. Б.Мухамадиев тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати, тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат олган ҳолда таништирилмаган. даъвогар Б.Мухамадиевнинг “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги ёзишмаларида акс этган маълумотларни тижорат сирини учинчи шахсларга ошкор этиш деб ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, бу маълумотлар “UzAutoMotors” АЖ ходимлари Ф.Отахонов ва Ш.Зокиржоновга ўз иш фаолиятлари давомида маълум бўлган, улар “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ томонидан етказиладиган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш вазифасини амалга оширганлар. Юқоридагиларга кўра, Б.Мухамадиевни “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ фаолиятига тааллуқли тижорат сири ҳисобланган маълумотни ошкор қилган деб ҳисоблаб бўлмайди. Иш берувчи Б.Мухамадиев айнан қандай ҳаракати ёки “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги айнан қайси ёзишмаси билан Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 2.38.10 ва 2.38.28-бандларида кўрсатилган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлигини асослаб бера олмаган. Шунга кўра Б.Мухамадиев билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим. Мазкур кодекснинг 112-моддасига кўра, ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади. Зарарни қоплаш: мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш шартлигидан (275-модда); меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ёки ходим бошқа ишга ўтказилганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсация тўлашдан; 5 маънавий зарар учун компенсация тўлашдан иборатдир. Маънавий зарар учун тўланадиган компенсациянинг миқдори иш берувчининг хаттиҳаракатига берилган баҳони ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юзасидан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги ажримиўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Uz-Dong Yang Co” МЧЖ дан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 82.500 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 6