← Назад
Решение #1521473 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик кодекси | 1031 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 1041 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 1056 | — | code_article | |
| онунинг | 3 | — | law | |
| онуннинг | 62 | — | law | |
| онуннинг | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2205/16508 -сонли иш
судья: Х.Исомиддинов
маърузачи: М.Ахмадалиева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил май ойининг 1 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмановлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятини даъвогарлар
Ахмадалиев Жалолиддин Комилжон ўғли ва Собиров Хамдамжон
Бобомуродович манфаатида жавобгар “MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖга
нисбатан 30.000.000 сўмдан бой берилган фойдани товон пули сифатида
ундириш, муаллифлик ҳуқуқини бузилишидан олдинги ҳолатини тиклаш,
яъни жавобгарга тегишли “Uz Turk” бренди остида фаолият юритувчи
рестораннинг фонограмма ва аудиовизуал асарларини фойдаланувчиларга
етказувчи техник ускуналардан ўчириб ташлаш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги
ажримига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош
ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг берган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя
қилиш жамияти судга даъвогарлар жамият аъзолари Ахмадалиев
Жалолиддин
Комилжон
ўғли
ҳамда
Собиров
Хамдамжон
Бобомуродовичларнинг манфаатини кўзлаб жавобгар “MUJIZA SAVDO
PLYUS” МЧЖга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жамиятнинг
асосий вазифасига жамиятнинг аъзоси ҳисобланган ижодкорларнинг
муаллифлик ҳақ (гонорар)ларини йиғиб бериш ҳамда уларнинг қонуний
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур юридик ҳаракатларни
амалга ошириш киришлигини, даъво аризада манфаати кўзланган
ижодкорлар Ж.Ахмадалиев ва Х.Собировлар жамиятнинг аъзоси эканлигини,
жамият вакиллари томонидан олиб борилган кузатувлар жараёнида Андижон
шаҳар, А.Темур кўчаси, 9-уйда жойлашган “MUJIZA SAVDO PLYUS”
МЧЖга қарашли “Uz Turk” бренди остида фаолият юритувчи ресторанда
муаллифларнинг рухсатисиз, улар билан шартнома тузмагани ҳолда
Х.Собиров ижросидаги “20 март”, “Тентакчам”, Ж.Ахмадалиев ижросидаги
“Жаноним”, “Ёр биздан кетди” номли мусиқий асарларни омма эътиборига
етказилиб келаётганлиги аниқланганлигини, амалдаги қонунларга кўра
1
муаллифнинг рухсатисиз унга тегишли бўлган асарларни омма эътиборига
етказиш мумкин эмаслигини, бунинг учун муаллифнинг розилиги ва у билан
шартнома тузиш, шартномага асосан гонорар тўлаши кераклигини, бироқ
жавобгар жамият юқорида келтирилган қонун талабларига зид равишда
ижрочилар муаллифлигидаги асарларни уларнинг рухсатисиз, шартнома
тузмасдан оммага етказиб келганлигини, бунинг натижасида асар
муаллифларининг муаллифлик ҳуқуқлари бузилганини, қонунга кўра
муаллиф ҳуқуқбузардан бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва товон пули талаб
қилиш ҳуқуқига эга эканлигини баён қилиб, жавобгар “MUJIZA SAVDO
PLYUS” МЧЖ ҳисобидан Ж.Ахмадалиев ва Х.Собировларнинг фойдасига 30
млн. сўмдан, жами 60 млн. сўм ундиришни, бузилган муаллифлик ҳуқуқини
жавобгар жамиятга қарашли бўлган “Uz Turk” бренди остида фаолият
юритувчи рестораннинг фонограмма ва аудиовизуал
асарларни
фойдаланувчиларга етказувчи техник ускуналардан ўчириб ташлаш орқали
тиклашни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси
қаноатлантирилиб, жавобгар “MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖ ҳисобидан
Ж.Ахмадалиев ва Х.Собиров фойдасига муаллифлик ҳуқуқини бузилиши
натижасида келиб чиққан 30.000.000 сўмдан зарар ундириш, жавобгар
“MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖнинг зиммасига жамиятга қарашли бўлган
“Uz Turk” бренди остида фаолият юритувчи рестораннинг фонограмма ва
аудиовизуал асарларни фойдаланувчиларга етказувчи техник ускуналардан
муаллифлар Ж.Ахмадалиев ва Х.Собировларга тегишли бўлган асарларни
ўчириш мажбуриятини юклаш, жавобгардан давлат фойдасига 2.400.000 сўм
миқдорида давлат божи ундириш белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судининг 2022 йил 10 октябрдаги мазкур иш юзасидан
чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юзасидан даъвони рад
қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг ажримидан норози бўлиб,
Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
жамияти томомнидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда суд тақдим
қилинган
далилларни
текширмаганлигини,
жавобгар
томомнидан
даъвогарларнинг ҳуқуқлари
бузилганлигини билдириб,
апелляция
инстанциясининг ажримини бекор қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
2
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти 2019 йилда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 899-сон билан
рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирда жамият мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда
бошқарувчи ташкилот ҳисобланиб, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси,
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда киноматография соҳасидаги бир қатор
ташкилотлар билан, шунингдек якка тартибдаги муаллиф ва ижрочилар
билан ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Жамиятнинг асосий вазифасига жамиятнинг аъзоси ҳисобланган
ижодкорларнинг муаллифлик ҳақ (гонорар)ларини йиғиб бериш ҳамда
уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур юридик
ҳаракатларни амалга ошириш киради.
Даъво аризада манфаати кўзланган ижодкорлар Ж.Ахмадалиев ва
Х.Собировлар жамиятнинг аъзоси ҳисобланди. Бу ҳақида жамият билан
ижодкорлар ўртасида “Муаллифнинг ҳуқуқларини жамоавий асосда
бошқариш ваколатларини топшириш ҳақида”ги шартномалар тузилган.
Жамият (вакиллари) томонидан олиб борилган кузатувлар жараёнида
Андижон шаҳар, А.Темур кўчаси, 9-уйда жойлашган “MUJIZA SAVDO
PLYUS” МЧЖ томонидан ушбу МЧЖга қарашли “Uz Turk” бренди остида
фаолият юритувчи ресторанда муаллифларнинг рухсатисиз, улар билан
шартнома тузилмаган ҳолда Х.Собиров ижросидаги “20 март”, “Тентакчам”,
Ж.Ахмадалиев ижросидаги “Жаноним”, “Ёр биздан кетди” номли мусиқий
асарларни омма эътиборига етказиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган “Uz Turk” бренди остида
фаолият юритувчи ресторандан олинган фотосуратлар ва видеолар билан ўз
тасдиғини топган. Юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон
Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти
томонидан “MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖга қарашли “Uz Turk” бренди
остида фаолият юритувчи ресторан масъулларига огоҳлантириш берилиб,
муаллифлар билан шартнома тузиши таклиф қилинган.
Иш ҳужжатларида “MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖ билан Х.Собиров
ва Ж.Ахмадалиев ўртасида уларнинг муаллифлигидаги асарлардан
фойдаланиш бўйича келишув тузилганлигини тасдиқловчи маълумотлар
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1031- моддаси 1қисми 1-бандига кўра, интеллектуал фаолият натижалари:
фан, адабиёт ва санъат асарлари;
ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд
эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари;
3
электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб
юритилади) учун дастурлар ва маълумотлар базалари;
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари;
селекция ютуқлари;
ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари
(ноу-хау) - интеллектуал мулк объектлари жумласига киради.
Ушбу кодекснинг 1041-моддасига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий
фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан,
уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи
назар, татбиқ этилади.
Муаллифлик ҳуқуқи қуйидаги бирон-бир объектив шаклда бўлган
ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ
этилади:
ёзма (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзув ва ҳоказо);
оғзаки (омма олдида сўзлаш, омма олдида ижро этиш ва ҳоказо);
овозли ёки видео ёзув (механик, магнитли, рақамли, оптик ва ҳоказо);
тасвир (расм, эскиз, манзара, тарҳ, чизма, кино-, теле-, видео- ёки
фотокадр ва ҳоказо);
ҳажмли-фазовий (ҳайкал, модель, макет, иншоот ва ҳоказо); бошқа
шакллардаги.
Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар,
тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан
татбиқ этилади.
Фуқаролик кодексининг 1056-моддасига кўра, муаллифга асардан ҳар
қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар
тегишлидир.
Юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа
ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий
ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган
шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, ташкилотларнинг
вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган
шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.
Асардан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан
фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асардан
фойдаланилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги Қонунинг 3-моддасига асосий тушунчаларга таъриф берилган
бўлиб унга кўра, асарнинг асл нусхаси ёки нусхасини бевосита ёхуд плёнка,
диапозитив, телевизион кадр ёрдамида ёки бирон-бир бошқа техника
воситалари орқали экранда кўрсатиш, шунингдек аудиовизуал асарнинг
айрим кадрларини уларнинг кетма-кетлигига риоя этмасдан омма учун очиқ
жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси
4
ҳозир бўлган жойда кўрсатиш - асарни омма олдида намойиш этиш
хисобланади.
Мазкур Қонуннинг 62-моддаси 1-қисмига кўра, қуйидагилар:
муаллифларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш;
ижрочининг исми-шарифга бўлган ва ижрони ҳар қандай тарзда бузиб
кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз қилинишидан ҳимоя
қилиш ҳуқуқларини бузиш;
ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи
ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар
объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш,
ушбу Қонунга мувофиқ шундай фойдаланишга шартнома тузмасдан йўл
қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно;
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳақ тўлаш тўғрисидаги
талабларни бузиш;
асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан ҳуқуқ эгаси ёки
мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан тузилган
шартнома бўйича олинган ҳуқуқларни ошириб юборган ҳолда фойдаланиш;
ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини бошқача тарзда бузиш
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузишдир.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг
65-моддасига кўра, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ
ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан қуйидагиларни талаб қилишга
ҳақли:
ҳуқуқларни тан олишини; ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни
тиклашини ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини юзага
келтирадиган ҳаракатларни тўхтатишини;
ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқи бузилмаган тақдирда, у фуқаролик
муомаласининг одатдаги шароитларида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромади миқдоридаги зарарларнинг ўрнини қоплашини.
Агар ҳуқуқбузар муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқларни бузиш
оқибатида даромадлар олган бўлса, ҳуқуқ эгалари бошқа зарарлар билан бир
қаторда бой берилган фойдани бундай даромадлардан кам бўлмаган
миқдорда қоплашини;
зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг
хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи
одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши
лозим бўлган товонни тўлашини;
ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ
бўлган, қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар кўришини.
Муаллиф ва ижрочи ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузардан
маънавий зиён қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. Мулкий ҳуқуқларни
жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот мулкий ҳуқуқларини бошқариш
шундай ташкилот томонидан амалга оширилаётган шахсларнинг бузилган
5
муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилиб қонунда
белгиланган тартибда ўз номидан ариза билан судга мурожаат этишга
ҳақлидир.
Муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқлар бузилишининг олдини
олиш ёки уни тўхтатиш учун зарур чоралар кўриш натижасида учинчи
шахсларга етказилган зарарлар, шунингдек бундай чораларни амалга
оширган шахс кўрган зарарлар ҳуқуқбузар ҳисобидан ундириб олиниши
керак.
Биринчи инстанция суди жавобгар муаллифлар (Ж.Ахмадалиев ва
Х.Собиров)нинг рухсатисиз улар билан шартнома тузмагани ҳолда
муаллифларга тегишли бўлган асарлардан фойдаланиб, уларнинг ижросидаги
бир неча қўшиқларни жамиятга қарашли бўлган “Uz Turk” бренди остидаги
ресторанда омма эътиборига етказганлигини ўзининг тасдиғини топган деб
баҳолаб, даъвони қаноатлантирган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар “MUJIZA SAVDO
PLYUS” МЧЖ ва “SMART MEDIA SERVICE” МЧЖ ўртасида 2018 йил 1
октябрда ижара шартномаси тузилган. Мазкур ижара шартномасига асосан,
жавобгар “MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖ томонидан Андижон шаҳар,
A.Темур кўчаси 9-манзилда жойлашган “Uz Turk” бренди остидаги
ресторанда монитор ўрнатилган 1 кв.метр ҳудуд “SMART MEDIA SERVICE”
МЧЖга ойига 200.000 сўмдан ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага
берилган.
Апелляция инстанцияси судига жавобгар вакили томонидан “MUJIZA
SAVDO PLYUS” МЧЖ ва “SMART MEDIA SERVICE” МЧЖ ўртасида
тузилган шартнома, топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳамда “SMART
MEDIA SERVICE” МЧЖ томонидан ижара тўлови тўланганлигини
тасдиқловчи 731-сонли тўлов топшириқномаси тақдим қилинди.
Топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан “SMART MEDIA
SERVICE” МЧЖ томонидан “MUJIZA SAVDO PLYUS” МЧЖ га Artel
русули монитор, 16 ГГБ ҳажмдаги уч дона флешка, бир дона модулятор, бир
дона тюнер топширилган.
Бундан кўринадики, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объекти
ҳисобланган аудиоасарлар “SMART MEDIA SERVICE” МЧЖга тегишли
техника воситасида сақланган ва ушбу техника воситалари орқали
тарқатилган.
Ишнинг мазкур ҳолатлари биринчи инстанция суди томомнидан
аниқланмаган. Бу эса биринчи инстанция суди низони ҳал қилишда иш учун
аҳамиятга эга ҳолатларни аниқламаганлигини кўрсатади.
Ишнинг юқоридаги ҳолатларидан кўринадики, жавобгар “MUJIZA
SAVDO PLYUS” МЧЖ томонидан даъвогарларнинг муаллифлик ҳуқуқлари
бузилмаган. Шунга кўра апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган.
Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган
асосларга кўра келишади.
6
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ажримини қонуний ва асосли деб
ҳисоблаб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига кўра давлат
божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар,
шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация инстанцияси
суди кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигини, шикоят
даъвогарлар Ж.Ахмадалиев ва Х.Собировлар манфаатида киритилганлигини
инобатга олиб, кассация шикояти берганлик учун давлат божини
даъвогарларнинг ҳар биридан 1.800.000 сўмдан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги
ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Ахмадалиев Жалолиддин Комилжон ўғлидан давлат
фойдасига 1.800.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Собиров Хамдамжон Бобомуродовичдан давлат фойдасига
1.800.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.А.Тангабаев
Н.Б.Рахманов
Нусҳа аслига тўғри, судья
7