← Назад
Решение #1522024 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 237 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| Кодекс | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1003-2212/2702 -сонли иш
судья: Ж.С.Аббасов
маърузачи: Г.Р.Зиганшина
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 20 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.Н.Исламов ва Н.Б.Рахмановлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ипотекабанк»
АТИБ манфаатида жавобгарлар «NANAY’S PARADISE» МЧЖ ва Умаров
Шухратжон Абдулаахатовичга нисбатан кредит қарздорликни ундириш ва
ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги ажримига
нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Ипотекабанк» АТИБ манфаатида берган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси «Ипотекабанк» АТИБ манфаатида жавобгарлар «NANAY’S
PARADISE» МЧЖ ва Ш.Умаровга нисбатан кредит қарздорликни ундириш
ва ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг
2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман
қаноатлантирилган.
Жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖдан даъвогар «Ипотекабанк»
АТИБнинг фойдасига шартнома бўйича муддати ўтган 29.270.565,75 сўм
қарздорлик ва 18.900 сўм почта ҳаражати ундирилган.
Жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖдан давлат даромадига
1.170.820 сўм миқдорда давлат божи ундирилган.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 февралдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув
қарорини қисман ўзгартирилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилиш ҳақидаги қисми қисман бекор қилинган.
1
Жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖдан «Ипотекабанк» АТИБ
фойдасига жами 1.269.574.704,09 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши
белгиланган ва ундирув «NANAY’S PARADISE» МЧЖга тегишли Тошкент
вилояти, Бўстонлиқ тумани, Нанай ҚФЙ ҳудудидаги 0,40 га ер майдонида
жойлашган қурилиш ости майдони 481,40 кв.м., умумий фойдали майдони
683,82 кв.м., бўлган қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларига
қаратилган.
Жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖдан давлат фойдасига
51.368.398,16 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилган.
Апелляция инстанциясининг ажримига нисбатан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
«Ипотекабанк» АТИБ манфаатида кассация шикояти берилган. Шикоятда
ундирув гаров мулклардан бирига асоссиз равишда қаратилмаганлигини,
Шайхонтоғур тумани, Навоий кўчаси, 3-уй манзилидаги дўкон гаровда
турганлигини, ушбу гаров мулкига ундирувни қаратиш ҳақидаги талаб
қаноатлантирилиши лозимлигини билдириб, апелляция инстанциясининг
ажримини қисман ўзгартириб, ундирувни ушбу гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ипотекабанк» АТИБ ва жавобгар
«NANAY’S PARADISE» МЧЖ ўртасида 19.01.2018 йилда 17/2018-сонли
шартнома тузилиб, унга кўра «NANAY’S PARADISE» МЧЖга меҳмонхона
қуриш учун 17 % устама тўлаш шарти билан 6 йил муддатга 1.987.000.000
сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 26.01.2018 йилдаги
гаров шартномасига асосан жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖга
тегишли, баҳолаш далолатномасига асосан 1.800.000.000 сўмга баҳоланган
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Нанай ҚФЙ ҳудудидаги 0,40 га ер
майдонига жойлашган қурилиш ости майдони 481,40 кв.м., умумий фойдали
майдони 683,82 кв.м., бўлган қурилиши тугалланмаган бино-иншоатлари
ҳамда жавобгар Ш.Умаровга тегишли, баҳолаш далолатномасига асосан
700.000.000 сўмга баҳоланган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,
Навоий кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган қурилиш ости майдони 149 кв.м.,
фойдали майдони 119,21 кв.м., бўлган савдо дўкони тақдим этилган.
2
Кредит шартномасига мувофиқ, жавобгар олинган кредит бўйича
ҳисобланган фоиз ва асосий қарзни ҳар ойда тўлаб бориш мажбуриятини
олган бўлсада, ўз мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, шартнома
шартларини мунтазам равишда бузиб келганлиги, вужудга келган
қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш юзасидан бирон-бир ҳаракатлар
амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилган.
Жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖ томонидан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида 28.02.2022 йил ҳолатига кредит
бўйича жами қарздорлик 1.853.831.500,53 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзини мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Фуқаролик
кодексининг
237-моддасига
асосан
мажбурият
бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки
шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
сумасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кодекснинг 735-моддасига кўра, қарз (кредит) олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз
шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки берувчининг розилиги билан,
муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.
Кодекснинг 738 ва 739-моддаларига кўра, қарз олувчи қарз
суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида
назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек карзнинг
таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг
шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин
қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
3
Биринчи инстанция суди «Ипотекабанк» АТИБ томонидан жавобгарга
кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар бир неча маротаба ёзма
равишда огоҳлантирилганлигига қарамасдан, муддати ўтган қарздорликни
сўндириш чораларини кўрмаганлигини, кредит бўйича асосий қарз ва фоиз
тўловларини ўз вақтида тўламаганлигини инобатга олиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни ва муддати ўтган қарздорликни ундириш ҳақида нотўғри
хулосага келган.
Даъвогар даъво талабида кредит қарзини ундириш билан бирга
ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
«Ипотекабанк» АТИБ, «NANAY’S PARADISE» МЧЖ ва Ш.Умаров
ўртасида жавобгарнинг мажбуриятларини таъминлаш мақсадида 26.01.2018
йилда гаров шартномалари тузилган.
Ўзбекистон Републикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси 1қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгар Ш.Умаров
томонидан имзоланган ипотека шартномаси шартлари асосида гаровга
қўйилган мулк ҳисобидан 22.08.2022 йилда 750.000.000 сўм банк ҳисобига
ўтказиб берилган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди даъво талабининг
ундирувни жавобгар Ш.Умаров тегишли гаров мулкига қаратиш ҳақидаги
қисмини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар
билан кассация инстанцияси суди келишади.
«Ипотекабанк» АТИБ томонидан тақдим қилинган маълумотномада
07.02.2023 йил ҳолатига жами қарздорлик 1.269.574.704,09 сўмни ташкил
қилиши кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра апелляция инстанцияси суди даъво талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгар «NANAY’S PARADISE» МЧЖдан
«Ипотекабанк» АТИБ фойдасига 1.269.574.704,09 сўм кредит қарздорлиги
ундиришни, ундирувни «NANAY’S PARADISE» МЧЖга тегишли Тошкент
вилояти, Бўстонлиқ тумани, Нанай ҚФЙ ҳудудидаги 0,40 га ер майдонига
жойлашган қурилиш ости майдони 481,40 кв.м., умумий фойдали майдони
683,82 кв.м., бўлган қурилиши тугалланмаган бино-иншоатларига
қаратишни, Ш.Умаров томонидан гаров мулки баҳосидан келиб чиқиб,
750.000.000 сўм тўланганлигини инобатга олиб, даъво талабининг ундирувни
унинг мулкига қаратиш ҳақидаги қисмини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли
хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси юқорида
кўрсатилган асосларга кўра келишади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
4
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги ажримини қонуний ва асосли деб
ҳисоблаб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация инстанцияси
суди кассация шикояти банк манфаатида, суд қарорининг фақат даъвони
ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги қисми юзасидан берилганлигини
инобатга олиб, «Ипотекабанк» АТИБдан давлат фойдасига 300 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги
ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
«Ипотекабанк» АТИБдан давлат фойдасига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Н.Исламов
Н.Б.Рахманов
Нусҳа аслига тўғри, судья
5