Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2204/4905 Дата решения 20.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MUNAVVAR ZAMIN TAROVATI" FERMER XO‘JALIGI Ответчик / Подсудимый Садиков Рафукжон Абдуталибович
Source ID 646f670f1eb9f239259f9c86 Claim ID 4150244 PDF Hash 4ca74b15bd070b3b... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси Ер Кодексининг кодекснинг 23-моддаси збекистон Республикаси Ер Кодексининг кодекс 23 code_article
Ушбу кодекснинг 31-моддаси Ушбу кодекс 31 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 382-моддаси збекистон Республикаси ФК 382 law
збекистон Республикаси ФКнинг 384-моддаси збекистон Республикаси ФК 384 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2204/4905-сонли иш судья: А.Одашев маърузачи: М.Ахмадалиева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 20 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогарлар “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Андижон туман бўлимининг жавобгар Садиков Рафукжон Абдуталибовичга нисбатан ер майдонидан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар “Орзу умид гулшани” фермер хўжалиги рахбари Садиков Рафукжон Абдуталибович томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалиги судга жавобгар Садиков Рафукжон Абдуталибовичга нисбатан ер майдонидан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Андижон туман ҳокимининг 19.04.2018 йилдаги 467-қ-сонли қарори билан Мунаввар замин таровати фермер хўжалигига 2,1 гектар ер майдони ажратилганлигини, ушбу ер майдонини 1,9 гектар қисми боғзорлар, 0,2 гектар қисми сув ости ерларни ташкил қилишлигини, жавобгар Садиков Рафукжон ўзбошимчалик билан 0,90 гектар ер майдонини эгаллаб олганлигини, ушбу ер майдонига мевали дов-дарахатлар экиб олганлигини, симдан қилинган тўсиқлар ва бетон қозиқлар билан бўлиб олганлигини, ҳозирда 2,10 гектар ер майдонига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзи тўлаб келаётганлигини, шу сабабли жавобгар Садиков Рафукжонни 0,90 гектар ер майдонидан кўчиришни ва ушбу ер майдонида экилган мевали дарахтлар кўчиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар Кадастр агентлигининг Андижон вилояти Андижон туман бўлими жавобгар Содиқов Рафуқжон Абдуталибовичга нисбатан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтариш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, Содиқов Рафуқжон Абдуталибович томонидан Андижон туман, З.М.Бобур массивининг қишлоқ хўжалиги харитасининг 76-қисм-контурдаги Мунаввар замин таровати фермер хўжалигига тегишли ер майдонини 0,90 гектар қисмини ўзбошимчалик эгаллаб олганлигини, ер майдони бўшатиб берилмаётганлигини билдириб, ер майдонини “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалиги ихтиёрига қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 апрелдаги ажрими билан юқоридаги даъво аризалар бўйича юритилган фуқаролик ишлари бирлаштирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, Андижон туман З.М.Бобур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 76к контурдаги “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалигига тегишли боғзорни 0,90 гектар қисмида жойлашган ер майдонидан жавобгар Садиков Рафукжон Абдуталибович ва ушбу ер майдонида жойлашган мевали довдарахтлар ва симдан қилинган тўсиқлар ва бетон қозиқларни мажбурий тартибда кўчириш, Андижон туман, З.М.Бобур массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 76к контуридаги боғзорни 0,90 гектар ер майдонини “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалигининг ихтиёрига қайтариш, жавобгар Р.Садиковдан даъвогар “Мунаввар замин таровати “ фермер хўжалиги фойдасига 540.000 сўм давлат божи, давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг ажримидан норози бўлиб, жавобгар жавобгар “Орзу умид гулшани” фермер хўжалиги рахбари Садиков Рафукжон Абдуталибович томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда Р.Садиковга Андижон туман ҳокимининг 2016 йил 26 иблдаги 1489-сонли қарори билан 1.0 га ер майдони 30 йил муддатга ажратиб берилганлигини, шу йили Р.Садиков “Орзу умид гулшани” фермер хўжалигини ташкил қилганлиги, бу ер майдонида мевали дарахтлар экилиб боғ яратилганлигини, атрофи ўралганлигини, бу ер майдонида боғ яратиш учун фермер хўжалиги 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит олиб сарфлаганлигини, кейинчалик туман ҳокими қарори билан ер майдони қайтариб олиш бегиланган бўлсада, ижара шартномаси суд тартибида бекор қилинмаганлигини, ерни Р.Садиков ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон туман ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги 467-қ-сонли қарори билан “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалигига туман захира ер ҳисобидаги З.М.Бобур массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 76к контурида жойлашган ер ҳисоботи бўйича туман захира ерлари ҳисобидаги умумий майдони 0,9 гектар, шундан боғзорлар жойлашган ер майдони 0,9 гектар 2018 йил ҳосили учун экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалик экинларини ўз муддатларида экилишини таъминлаш мақсадида ижара ҳуқуқи асосида қўшимча ер майдони ажратиб бериш ҳамда “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалигининг бундан кейинги ер майдони жами 2,1 гектар, шундан боғзорлар ўрни 1,9 гектар, сув ости ерлар ўрни 0,2 гектар этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг кодекснинг 23-моддасига кўра, ер участкаларига эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Ушбу кодекснинг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. 2016 йил 14 июлда Андижон туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг Хортум ҚФЙ, З.М.Бобур массиви ҳудудидан фуқаро Р.Садиқовга боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги юритиш учун ижара ҳуқуқи билан ер участкаси ажратиш тўғрисида далолатнома тузилган, мазкур далолатнома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган. 2016 йил 26 июнда Андижон туман ҳокимининг 1486-К-сонли қарори чиққан бўлиб, унга кўра, юқоридаги комиссия хулосаси тасдиқланиб, З.М.Бобур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 76к контурида жойлашган жами 1,0 гектар ер майдони фуқаро Садиков Рафукжонга боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги юритиш учун 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан ажратиб бериш белгиланган. Р.Садиков томонидан тузилган “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалиги 2016 йил 15 августда Андижон туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига ягона дарча тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” марказида 375/0004580-сон билан рўйхатдан ўтказилган. 2016 йил 17 сентябрда Андижон вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Андижон туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг ДА/5044-04-сонли Р.Садиковга берилган хатида З.М.Бобур массивида жойлашган фермер хўжалигининг 1,0 гектар ер майдони жойига бориб, Р.Садиков билан биргаликда жипс аппарати ёрдамида ўлчаб кўрсатиб берилганлиги маълум қилинган. 2017 йил 22 декабрь куни Ижарага берувчи Андижон туман ҳокимлиги ва ижарага олувчи “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалиги (рахбари Р.Садиков) ўртасида фермер хўжалаги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижрага олиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра Андижон туман ҳокимлиги томомнидан “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалигига З.М.Бобур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 76к контурида жойлашган жами 1,0 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижрага топширилган. 2018 йил 5 январдаги Андижон туман ҳокимининг “Тумандаги З.М.Бобур массивидаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган айрим фермер хўжаликлари ихтиёрига ижарага ажратилган ер майдонларини туман захира ер ҳисобига қайтариб олиш ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 36-Қ-сонли қарори чиққан бўлиб, унга кўра, туманда фаолият кўрсатаётган айрим фермер хўжаликлари, жумладан, “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалиги ихтиёрига ижарага ажратилган жами, 1,0 гектар ер майдони туман захира ер ҳисобига қайтариб олиниши белгиланган ва ушбу фермер хўжаликлари билан туман ҳокими ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 384-моддасига кўра шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. 2017 йил 22 декабрь куни Ижарага берувчи Андижон туман ҳокимлиги ва ижарага олувчи “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалиги (рахбари Р.Садиков) ўртасида тузилган фермер хўжалаги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижрага олиш шартномаси қонунда белгиланган суд тартибида бекор қилинмаган. Шунингдек, шартномани бекор қилиш тўғрисида тарафлар ўртасида келишув мавжуд эмас. Юқоридагилардан кўринадики, “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалиги рахбари Р.Садиков низоли З.М.Бобур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 76к контурида жойлашган жами 1,0 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаган. Ушбу ер майдонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келади. Гарчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 13 декабрдаги 0401688-сонли хулосасида “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалиги боғ сифатида фойдаланиб келаётган ер майдони Андижон туман ҳокимининг 2018 йил 5 январдаги “Тумандаги З.М.Бобур номли массивидаги мевасабзавотчиликка ихтисослаштирилган айрим фермер хўжаликларини ер майдонларини туман захирасига олиш ва ижара шартномаларини бекор қилиш ҳақида”ги 36-К-сонли қарорига асосан “Орзу-умид гулшани” фермер хўжалигининг 1 гектар ер майдони туман захирасига олиниши белгиланганлиги кўрсатилган бўлсада, фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ижара шартномаси суд тартибида бекор қилинмаган. Юқоридагилардан кўринадики, жавобгар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгалламаган, ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси бўлган ижара шартномаси суд тартибида бекор қилинмаган. Шунга кўра даъвогарларнинг даъво талаблари рад қилиниши лозим. Ишнинг юқоридаги ҳолатлари судларнинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримини бекор қилиб, иш юзасидан даъвогарларнинг даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни лозим топади. Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 67 500 сўм миқдоридаги суд харажатларини даъвогар “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалигидан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 2-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими бекор қилинсин ва иш юзасидан янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогарлар “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Андижон туман бўлимининг жавобгар Садиков Рафукжон Абдуталибовичга нисбатан ер майдонидан кўчириш ва ер майдонини қайтариш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Даъвогар “Мунаввар замин таровати” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья