Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2203/9042 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OLMALIQ ZAMIN KREDIT MIKROKREDIT TASHKILOTI" MAS`ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT Ответчик / Подсудимый Сулайманов Абдусамат Хакимович
Source ID 6449f81bc23e4c0c37149122 Claim ID 4040953 PDF Hash 22a8a4b4abbe3bf9... Загружено 09.04.2026 19:26 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
Ушбу Кодекснинг 326-моддаси Ушбу Кодекс 326 code_article
чунки ФК 268-моддаси чунки ФК 268 law
ушбу Кодекснинг 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ФПК 138-моддаси ФПК 138 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш: №2-1107-2203/9042 Кассация иши: № 6-788-23 Судья: Ф.Муминова ТВС судьяси : З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва Ж.Тиркашевдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, давогар вакили А.Мисиров ва жавобгар А.нинг иштирокида даъвогар “” МЧЖнинг жавобгарлар ва га нисбатан қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақидаги даъво аризаси ва қўшимча даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажримига нисбатан жавобгар А. томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “” МЧЖ жавобгар А.га нисбатан 2021 йил 8 сентябрдаги 1650/21-сонли Микроқарз шартномаси асосида 77.646.000 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд муҳокамасида даъвогар “” МЧЖ жавобгарлар А. ва га нисбатан 78.849.000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги “” русумли, 2015 йилда ишлаб чиқилган, давлат рақами белгиси 10Y PA бўлган автомашинага ва бошқа мол-мулкларига қаратиш тўғрисида қўшимча даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар А.дан даъвогар “” МЧЖнинг фойдасига 78.849.000 сўм қарз ва 3.726.840 сўм суд харажати, жами 82.575.840 сўм ҳамда давлат даромадига 48.120 сўм давлат божи ундирилган. Ушбу қарздорлик бўйича ундирув 2021 йил 9 сентябрдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган, 2021 йил 8 сентябрда тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасига асосан 62.500.000 сўмга баҳоланган жавобгар га тегишли бўлган “” русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10Y PA бўлган автотранспорт воситасига қаратилган. 1 Даъвонинг ундирувни жавобгарларнинг бошқа мол-мулкларига қаратишга оид қисми рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар А. кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларнинг автомашинани ундирувга қаратиш қисмини бекор қилишни сўраган. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида унинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, “” МЧЖ билан А. ўртасида 2021 йил 8 сентябрда 1650/21-сонли Микроқарз шартномаси тузилиб, микрокредит ташкилоти қарздорга 2021 йил 8 сентябрдан 2023 йил 8 мартга қадар йиллик 60 фоиз ҳисобидан 50.000.000 сўм қарз маблағи ажратган. Ушбу қарзни қоплаш жадвалида асосий қарз суммаси 50.000.000 сўм, фоизлар 26.843.958,11 сўм, жами 76.843.958,11 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган. Қарз шартномасининг таъминоти сифатида га тегишли “” русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10Y PA бўлган автомашина гаровга қўйилган ва гаров мулки тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасига асосан 62.500.000 сўмга баҳоланган. “” МЧЖ шартнома шартига асосан ўз мажбуриятини бажарган, бироқ қарздор шартнома мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорлик юзага келтирган. ФК 234, 744-моддаларини қўллаган биринчи инстанция суди “” МЧЖ томонидан қарз шартномаси асосида олинган мажбурият ўз вақтида бажарилганлиги, лекин жавобгар шартнома шартларини бажармай тўлов жадвалини бузиб келаётганлиги, шартнома мажбурияти бажарилиши эса гаров шартномаси билан таъминланганлиги, кредит ташкилоти қарздорликни жавобгардан муддатидан олдин ундиришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, даъво аризанинг асосий қарз суммаси, фоизи ва пеня миқдорини тўлиқ ундиришни, ундирувни гаровдаги автомашинага қаратишни лозим топган ва суднинг ушбу хулосаси билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. Судлов ҳайъати даъво аризанинг кредит қарздорликни ундириш қисми қаноатлантирилганлиги билан келишса-да, ундирилган пул суммасини ўзгартиришни лозим топади, чунки суд жавобгар томонидан 2 кредит шартномаси бўйича тўланган суммаларини чегириб ташламаган, тўловлар тўғрисида маълумотларни тўлиқ олмаган. Хусусан, “” МЧЖ томонидан тақдим қилинган маълумотдан кўринишича, жавобгар А. томонидан кредит шартномаси тузилган кундан мазкур фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган кунга қадар 25.790.000 сўм тўланган (2021 йил 29 октябрда 5.080.000 сум, 27 ноябрда 5.160.000 сўм, 2022 йил 6 январда 5.550.000 сўм, 11 октябрда 10.000.000 сўм). Бундай ҳолда судлов ҳайъати жавобгар А.дан ундирилиши лозим бўлган асосий қарз суммаси ва фоизидан у томонидан тўланган суммани чегирган ҳолда 51.053.958,11 сўм ундириш лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати жавобгар А. томонидан мазкур иш бўйича 2023 йил 4 апрель куни 11.400.000 сўм тўлаганлигини инобатга олмасликни лозим топади, чунки бу сумма суд қарори қабул қилингандан сўнг тўланган бўлиб, уни ҳал қилув қарорининг ижроси давомида мажбурий ижро бюроси чегириб ташлаши лозим бўлади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати пеня ундириш ҳақидаги талабни муҳокама қилиб қуйидаги хулосага келади. ФК 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Тарафлар ўртасида тузилган Микроқарз шартномасининг 6.2.-бандида қарздор шартнома бўйича қарз ва фоизларни қайтариш мажбуриятини бажармаса микрокредит ташкилотига ҳар бир кечиктирилган календарь кун учун муддати ўтган тўлов суммасидан 1% миқдорида пеня шаклида жарима тўлаши, бунда бир йилда ҳисобланган пеня ва ҳисобланган фоизларнинг жами суммаси микроқарз умумий суммасининг 50%дан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Шарноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб ҳамда жавобгар А. томонидан шартнома шартлари тўлиқ бузилиб келганлиги боис, 3 ҳисобланган пеня суммаси умумий қарз суммасининг 50 % 25.526.979,11 сўмни ташкил қилади. Бироқ судлов ҳайъати жавобгар дастлаб кредит қарздорлигини тўлаб келганлиги, кейинчалик моддий қийналганлиги сабабали тўлаш имконига эга бўлмай қолганлиги, ҳозирда унинг моддий аҳволи ёмонлашганлиги ҳамда пеня миқдори асосий қарз билан номутаносиб эканлигини инобатга олиб, ФКнинг юқоридаги нормаларини қўллаб пеня миқдорини камайтиришни ва 10.000.000 сўм қилиб белгилашни лозим топади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ундирувни гаровдаги мулкка қаратишга оид хулосаси билан келишади, чунки ФК 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Судлов ҳайъати суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ундирилган пул суммаси ўзгартирилганлигини инобатга олиб, ФПК 138-моддасини қўллаган ҳолда давлат божини ундириш қисмига оид суднинг хулосасини ҳам ўзгартиради ҳамда даъвогар томонидан ариза беришда 3.105.840 сўм тўланганлиги, бироқ даъво баҳосидан келиб чиқиб бу сумма 3.153.960 сўмни (78.849.000 сўмх 4%) ташкил қилишини инобатга олиб, жавобгардан ундирилган суммага мутаносиб равишда А.дан “” МЧЖ фойдасига 2.442.158,32 сўм давлат божи (61.053.958,11х4%) ва 19.000 сўм почта ҳаражатини, даъвонинг рад қилинган талабига мутаносиб равишда давлат фойдасига қўшимча 48.120 сўм (3.105.8402.442.158,32=663.681,68+48.120=711.801,68) давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 3-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини қисман ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 3-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 4 Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажримининг жавобгар А.дан даъвогар “” МЧЖнинг фойдасига 78.849.000 сўм қарз ва 3.726.840 сўм суд харажати, жами 82.575.840 сўм ҳамда давлат даромадига 48.120 сўм давлат божи ундиришга оид қисми ўзгартирилсин. Жавобгар дан даъвогар “” МЧЖнинг фойдасига 51.053.958,11 сўм асосий қарз ва фоизлар, 10.000.000 сўм пеня, 2.442.158,32 сўм давлат божи, 19.000 сўм почта ҳаражати, жами 63.515.116,43 сўм ундирилсин. “” МЧЖдан давлат фойдасига 48.120 сўм давлат божи ундирилсин. Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ Ж.Тиркашев Аслига тўғри, судья: 5