Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2106/13530 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамадалиев Бахтияр Абдурахмонович Ответчик / Подсудимый Мамадалиев Нозимжон Насимжонович
Source ID 645f797f1eb9f239259f6f5c Claim ID 4177645 PDF Hash 3e1a74d6b6aac6dc... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 135-моддаси аролик кодекси 135 code_article
аролик кодекси 1124-моддаси аролик кодекси 1124 code_article
аролик кодекси 124-моддаси аролик кодекси 124 code_article
аролик кодексининг 121-моддаси аролик кодекси 121 code_article
збекистон Республикаси ФПК 72-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ФПК 72 1 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2106/13530-сонли иш судья: И.Азизов маърузачи: А.Умматалиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 17 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Мамадалиев Бахтияр Абдурахмоновичнинг жавобгарлар Нишонова Фарида Абдурахмоновна, Мамадалиев Нозимжон Насимжонович ва нотариус Позилова Замира Нематжоновналарга нисбатан ишончнома ва васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Мамадалиев Бахтияр Абдурахмоновичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Мамадалиев Бахтияр Абдурахмонович судга жавобгарлар Нишонова Фарида Абдурахмоновна, Мамадалиев Нозимжон Насимжонович ва нотариус Позилова Замира Нематжоновналарга нисбатан ишончнома ва васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қирғизстон Республикаси Ўш шаҳар М.Жалил кўчасидаги 4-уй Алимжанова Халисханга тегишли бўлганлигини, Х.Алимжанова 26.11.2019 йилда вафот этганлигини, Х.Алимжанова 06.05.2014 йилдаги васиятнома билан уйни ўғли Мамадалиев Бахтияр Абдурахмоновичга васият қилганлигини, лекин марҳумани қизи Ф.Нишонова 87 ёшли онасини охирги йилларда кўп бетоб бўлиб, рухий аҳволи ёмонлашиб, ўзининг ҳаракатини аҳамиятини англамайдиган ҳолатга тушганлиги, шунингдек Б.Мамадалиевни Россия Федерациясида эканлигидан фойдаланиб, дастлаб Б.Мамадалиевни қарамоғида бўлган Х.Алимжановани гўёки ўзи парвариш қилишини айтиб, Ўзбекистон Республикасига олиб келиб, нотариус З.Позилова орқали 08.11.2019 йилда ишончнома ва васиятнома ёздириб олганлигини, орадан кўп ўтмай 26.11.2019 йилда Х.Алимжонова вафот этганлигини,нотариусда Х.Алимжоновани ўрнига имзони Мамадалиев Нозимжон Насимжонович имзолаганлигини, натижада ушбу уй ярим нархга Ўш шаҳрида яшовчи Турғунова Дилфуза Нуралиевнага сотилиб кетганлигини, Х.Алимжонова 1 касаллиги учун нотариал ҳаракатларда иштирок этаётганда ўзини ҳаракатини аҳамиятини тушунмаганлигини, алданаётганлигини билмаганлигини, нотариус З.Позилова нотариал ҳаракатларни амалга ошираётганда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб, ноқонуний равишда ишончнома ва васиятномани тасдиқлаганлиги Андижон вилоят адлия бошқармасининг 14.12.2019 йилдаги хизмат текшируви хулосаси билан тасдиқланишини, бу хулосада нотариус З.Позилова “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг бир қатор талабларини бузганлиги исботланганлигини, Х.Алимжанованинг муомалага лаёқати аниқланмаганлигини, ауди ва видео ёзувлардан фойдаланилмаганлигини билдириб, 08.11.2019 йилда тасдиқланган ишончнома ва васиятномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Мамадалиев Бахтияр Абдурахмоновичнинг даъвоси рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Мамадалиев Бахтияр Абдурахмонович томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда судлар ишни бир тарафлама кўрганлигини, эксперт хулосасидаги хулосаларнинг қайси маълумотларга асосланганлиги текширилмаганлигини, эксперт судда сўроқ қилинмаганлигини, нотариус томомнидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлигини, бунга суд эътибор қаратмаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, М.Жалил кўчасидаги 4-уй Алимжанова Холисханга тегишли бўлган. Алимжанова Холисхан 2019 йил 26 ноябрда вафот этган. Алимжанова Холисхан вафотидан олдин Андижон шаҳрида қизи Нишонова Фаридахон Абдурахмоновна билан бирга яшаган. 2 Андижон шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Позилова Замирахон Нематжоновна томонидан 2019 йил 8 ноябрда реестрга 201900608003550 рақам билан қайд қилинган ишончнома билан Х.Алимжанова қизи Ф.Нишоновага Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, М.Жалил кўчасидаги 4-уй ва ер майдонини ўзи истаган нархда ва шартларда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ва имзолаш, кадастр идораларида рўйхатдан ўтказиш ваколатини берган. Алимжанова Холисхон касаллиги сабабли ишончномани Мамадалиев Нозимжон Насимжонович имзолаган. Худди шундай, Андижон шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Позилова Замирахон Нематжоновна томонидан 2019 йил 8 ноябрда реестрга 201900608003551 рақам билан қайд қилинган васиятнома билан Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, М.Жалил кўчасидаги 4-уйни Х.Алимжанова қизи Ф.Нишонова васият қилган. Алимжанова Холисхон касаллиги сабабли васиятномани Мамадалиев Нозимжон Насимжонович имзолаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 135-моддасига кўра, ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади. Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Фуқаролик кодекси 1124-моддасининг 3-4-қисмларига кўра, ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим. Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ёки қонунга мувофиқ васиятномани тасдиқлайдиган бошқа шахс ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Шунингдек, ушбу 1124-модданинг 5-қисмига кўра, нотариус ёки васиятномани тасдиқловчи бошқа шахс, васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари, тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар, саводсизлар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар, ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаши мумкин эмас. Низолашилаётган ишончнома ва васиятнома Алимжанова Холисхонни касаллиги учун унинг кўрсатмаси билан бошқа шахс томонидан, яъни Мамадалиев Нозимжон Насимович томонидан имзоланган бўлиб, Мамадалиев Нозимжон Насимович Фуқаролик кодекси 124-моддаси 5-қисмида назарда тутилган васиятномани имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар тоифасига кирмайди. 3 Фуқаролик кодексининг 121-моддасига кўра, гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Даъвогар томонидан даъво аризада марҳум Алимжанова Холисхан ишончнома ва васиятнома тузилаётган вақтда ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлганлиги ҳақидаги важлар келтирилган, лекин бу важларни тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Шундай бўлсада, биринчи инстанция судининг ташаббуси билан судпсихиатрия экспертизаси тайинлаган. Андижон вилоят психоневрология диспансери эксперт комиссиясининг 2022 йил 26 февралдаги 11-сонли вафотдан кейинги судпсихатрия экспертиза хулосасида Алимжанова Холисхан ишончнома ва васиятнома тузилаётган вақтда ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олган ва уларни бошқара олган ҳолатда бўлганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 9-бандида тушунтирилишича, ФКнинг 9-бобида қайд этилган қоидалар битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг қатъий асослари ҳисобланади. Айрим тоифадаги битимларни тузиш тартиби ва шартлари мажбуриятларнинг айрим турлари тўғрисидаги ФК қоидалари ва махсус қонунлар билан тартибга солинишини ҳисобга олиб, судлар шуни назарда тутишлари керакки, битим шакли ва тузилиши тартиби қоидаларига риоя қилмаслик, тўғридан-тўғри қонун қоидаларида ва қонунчилик актларида кўрсатилган ҳолатлардагина ФКнинг 115-116-моддалари асосида битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Судлар нотариус З.Позилова томонидан битим шакли ва тузилиши тартиби қоидаларига риоя қилинмаганлиги, ишончнома ва васиятномани расмийлаштиришда йўл қўйган камчиликлари уларни ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармаслигини, ишончнома ва васиятномани имзолаш жараёни видеотасвирга олинмаслиги, нотариал ҳаракатлар учун давлат божларини кам тўланиши, васиятномада нотариал ҳаракат жойи тўлиқ кўрсатилмаслиги ва бошқа шу турдаги қонунбузилишлар битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши ҳақида “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ёки бошқа қонунчилик актларида тўғридан тўғри кўрсатилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. 4 Кассация инстанцияси суди битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг қонунда кўрсатилган асослари мавжуд эмаслиги сабабли судларнинг даъвони рад қилиш ҳақидаги хулосалари билан келишади. Кассация шикоятида кўрсатилган нотариус томонидан қўпол хатоликларга йўл қўйилганлиги, Х.Алимжанованинг руҳий ҳолати, муомала лаёқати текширилмагани, Х.Алимжонованинг руҳий ҳолати умрининг сўнгги вақтларида яхши бўлмаганлиги ҳақидаги важлар юзасидан кассация инстанцияси суди қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПК 72-моддасининг 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Ишни апелляция инстанциясида кўриш жараёнида апелляция инстанцияси суди томонидан қайта психиатрия экспертизаси тайинланган бўлиб, Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасининг 2022 йил 12 август кунги 211-сонли сиртқи (ўлимдан сўнг) амбулатор суд психиатрия экспертиза хулосасида юрак ишемик касаллиги билан асоратланган ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли 2019 йил 26 ноябрда вафот этган марҳума текширилувчи Алимжонова Халисхоннинг соғлиги Андижон шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 8 ноябрда реестрга 201900608003551 рақам билан қайт этилган васиятномани, реестрга 201900608003550 рақам билан қайд қилинган ишончномани ҳамда реестрга 201900608003651 рақам билан қайд этилган турмуш ўртоғи йўқлиги ҳақидаги аризани тузиш вақтидаги руҳий ҳолатига ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуниш ва уларни бошқара олиш имкониятини берганлиги, Х.Алимжанованинг тиббий амбулатор картасида кўрсатилган “Дименция” ташхиси тиббиёт амалиётида мавжуд эмаслиги, Андижон психоневрология диспансерининг 2022 йил 26 февралдаги 11-сонли хулосаси етарли илмий асослангани кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра кассация шикоятида келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли ушбу важлар суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати 5 АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахмонов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья 6