Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2202/7578 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахимов Валижон Ахрамович Ответчик / Подсудимый Шокирова Гулбахор Гофуржоновна
Source ID 645d26211eb9f239259f47e5 Claim ID 4177592 PDF Hash 07c5f92df4a0afc5... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 73 code_article
Оила кодексининг 73-моддаси Оила кодекси 73 code_article
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1704-2202/7578-сонли иш Судья: А.Джалилов Маърузачи: Г.Асранова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил апрель ойининг 17 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев, Ҳайъат аъзолари – судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевдан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Рахимов Валижон Ахрамовичнинг жавобгар Шокирова Гулбахор Ғофуржоновнага нисбатан вояга етмаган фарзандини қарамоғига олиб бериш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Аедижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 январдаги ажримига нисбатан жавобгар Шокирова Гулбахор Ғофуржоновна томонидан келтирилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар В.Рахимов жавобгар Г.Шокировага нисбатан фарзандларини ўз тарбиясига олиб бериш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдадаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар В.Рахимовнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, вояга етмаган 2014 йил 1 июлда туғилган Акромова Иродахон Валижон қизи, 2017 йил 27 ноябрда туғилган Ахрамов Муҳаммадюсуф Валижон ўғли ва 2020 йил 5 декабрда туғилган Ахрамов Муҳаммадсодиқ Валижон ўғли отаси Рахимов Валижон Ахрамовичнинг тарбиясига олиб берилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар Г.Шокирова томонидан келтирилган кассация шикояти Олий суд судьясининг ажрими билан суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисига ҳозир бўлган тарафларнинг тушунтиришларини, адвокатнинг фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3 ва 4-бандларига мувофиқ, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Судларга тушунтирилсинки, ҳал қилув қарори, унда иш учун аҳамиятга эга бўлган фактлар, суд томонидан текширилган далиллар билан тасдиқланган, уларнинг алоқадорлиги ва мақбуллиги қонун талабларига жавоб берадиган ёки суд ҳаммага маълум деб топган, исботлашга муҳтож бўлмаган ҳолатлар, шунингдек, аниқланган фактлардан келиб чиқадиган якуний хулосалар акс эттирилганда, асослантирилган ҳисобланади. Фуқаролик иши ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Рахимов Валижон Ахрамович 2013 йил 2 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб, Рахимова Гулжахон Улуғбек қизи билан турмуш қурган, ўзаро турмушларидан 2014 йил 1 июлда туғилган Акромова Иродахон Валижон қизи, 2017 йил 27 ноябрда туғилган Ахрамов Муҳаммадюсуф Валижон ўғли ва 2020 йил 5 декабрда туғилган Ахрамов Муҳаммадсодиқ Валижон ўғли исмли уч нафар фарзанд кўрганлар. Даъвогар 2021 йил 23 сентябрда ишлаш учун Россия Федерациясига кетгандан сўнг турмуш ўртоғи Г.Рахимова 2021 йил 27 сентябрда уч нафар фарзандларини олиб ота-онасининг уйига кетган. Ўлим гувоҳномасига кўра Г.Рахимова 2022 йил 12 февралда вафот этган. Даъвогар В.Рахимов 2022 йил 23 февралда Россия давлатидан келиб, фарзандларини кўриб, уларни олиш учун борганида, жавобгар Г.Шокирова даъвогарга унинг фарзандларини беришдан бош тортган. Аниқланишича, даъвогар В.Рахимов фуқаро Қўчқарова Дилсабо Иззатилло қизи билан 2022 йил 16 июлда қонуний никоҳ асосида турмуш қуриб, ҳозирда бирга яшаб келмоқда. Қуйи судлар даъво талабларини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасига кўра, ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида тушунтирилишича, Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда устун ҳуқуққа эгадирлар ва болаларини қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турган ҳар қандай шахсдан қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, ҳар иккала тарафда ҳам вояга етмаган фарзандларини тарбиялаш ва парваришлаш учун етарли шартшароитлар мавжуд. 2 Шунга кўра, қуйи судлар қонун нормалари талабидан ҳамда юқоридаги Олий суди Пленум қарорининг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, тақдим қилинган далиллар ва ҳужжатлар асосида вояга етмаган фарзандларнинг манфаатларини кўзлаб, даъвогар ўз болаларини тарбиялашда жавобгарга нисбатан устун ҳуқуққа эга эканлигини, унинг ўз оталик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш учун бирон бир салбий ҳолатлар мавжуд эмаслигини, болаларга ота меҳри ва эътибори зарурлигини назарда тутиб уларнинг кичик ёши, даъвогарнинг уйида уларни тарбиялаш учун барча шароитлар мавжудлигини ва жавобгарнинг даъвогарга нисбатан моддий тарафдан устунлиги даъво талабини рад этишга асос бўла олмаслигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш ҳақидаги қонуний ва асосли хулосага келган. Жавобгар Г.Шокированинг кассация шикоятида келтирилган қуйи судлар томонидан процессуал хатоликка йўл қўйилганлиги, фарзандларнинг фикрини аниқламаганлиги, кичик набираси даъвогарни ота сифатида танимаслиги, мутахассисларнинг даъвогарнинг уй шароити ва моддий ахволи оғирлиги ҳақидаги фикри инобатга олинмаганлиги, ҳозирги пайтда хеч қаерда ишламаслиги ва бошқа каби важлари асоссиз ҳисобланади ҳамда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Балиқчи тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 228-сонли хулосасида, вояга етмаганлар яшаётган хонадонда вояга етмаганлар яшаши учун шароит мавжудлиги ҳамда В.Рахимовнинг кичик фарзандлари 2017 йил 27 ноябрда туғилган Ахрамов Муҳаммадюсуф Валижон ўғли ва 2020 йил 5 декабрда туғилган Ахрамов Муҳаммадсодиқ Валижон ўғли эркин фикрлай олишмаслиги сабабли улар билан психолог суҳбати олиб борилмагани, вояга етмаганларнинг манфаатини кўзлаб, уларга отанинг ҳам меҳри ҳамда тарбияси муҳимлигини инобатга олиб, отаси билан кўришиб туриш мақсадга мувофиқ эканлиги кўрсатилган. Балиқчи тумани “Шўр” МФЙ томонидан тузилган далолатномада Г.Рахимова вафот этганлиги, болаларнинг отаси В.Рахимов фарзандларидан хабар олмаганлиги сабабли унинг уч нафар фарзанди Г.Шокированинг қарамоғида қолганлиги уни яшаш шарт-шароитлари яхши эканлиги қайд этилган. Шу сабабли судлов ҳайъати вояга етмаганларнинг отаси билан яшаш жойини белгилаш уларнинг соғлиги, жисмоний, руҳий ва маънавий камолотига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли судлар мазкур иш бўйича қонуний хулосага келган деб ҳисоблайди ва қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятида келтирилган барча важлари суд ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўла олмаслиги сабабли шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация 3 шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни тақсимлаш ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация шикояти берилганда жавобгар томонидан тўланган давлат божи миқдорини етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни, шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига асосан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилганлик учун жавобгар Г.Шокировадан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги ажрими ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Шокирова Гулбахор Ғофуржоновнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов учун 75.000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахманов Б.А.Тангабаев Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья: 4