Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2201/880 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаев Умидилло Хабибуллаевич Ответчик / Подсудимый Хасанов Махаматкабул Ххх
Source ID 6453c945c23e4c0c3714adb3 Claim ID 4177597 PDF Hash 7bcd23faa20e1431... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 70-моддаси жой кодекси 70 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
№2-1706-2201/880-сонли иш Судья Т.Н.Мадрахимов Маърузачи: Ч.Р.Исмоилова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил апрель ойининг 17 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев, Ҳайъат аъзолари – судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевдан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Абдуллаев Умидилло Хабибуллаевичнинг жавобгарлар Хасанов Махаматкабул, Хасанов Хасанбой Махаматқобулович, Хасанова Дилнозахон Зайнабидиновнага нисбатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелда чиқарилган ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар У.Абдуллаев томонидан келтирилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар У.Абдуллаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар М.Хасанов, Х.Хасанов, Д.Хасановани уйдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, У.Абдуллаеванинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Хасанов Хасанбой Махаматқобулович Булоқбоши тумани, “М.Исмоилий” МФЙ, Ойбулоқ кўчасида жойлашган уйдан мажбурий тартибда чиқарилиши; Даъвогар У.Абдуллаевнинг фойдасига жавобгар Х.Хасановнинг хисобидан олдиндан тўланган 540.000 сўм давлат божи ва 18.900 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Даъво талабининг қолган қисми рад этилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар У.Абдуллаев томонидан келтирилган кассация шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суд судьясининг ажрими билан суд муҳокамасида кўриш учун тайинланган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисида ҳозир бўлган тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3 ва 4-бандларига мувофиқ, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Судларга тушунтирилсинки, ҳал қилув қарори, унда иш учун аҳамиятга эга бўлган фактлар, суд томонидан текширилган далиллар билан тасдиқланган, уларнинг алоқадорлиги ва мақбуллиги қонун талабларига жавоб берадиган ёки суд ҳаммага маълум деб топган, исботлашга муҳтож бўлмаган ҳолатлар, шунингдек, аниқланган фактлардан келиб чиқадиган якуний хулосалар акс эттирилганда, асослантирилган ҳисобланади. Фуқаролик иши ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар У.Абдуллаев Булоқбоши тумани, “М.Исмоилий” МФЙ, Ойбулоқ кўчасида 570 квадрат метр ер майдонида жойлашган рақамсиз уйни 2022 йил 2 февралда Булоқбоши туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Қахрамонов томонидан тасдиқланган ва реестрга 202201685000678 рақам билан қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан М.Байировадан сотиб олган ҳамда олди-сотди шартномасини давлат рўйхатидан ўтказган. Мазкур олди-сотди шартномасининг 7-бандида ушбу шартномага қадар олди-сотди қилинаётган турар жойга таъқиқ мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот олинганлиги, турар-жой мулкий низода ва бошқа битимларнинг предмети эмаслиги ҳақида сотувчи кафолат бериши, сотувчи агар юридик оқибатлар келиб чиққан ҳолларда қонунда белгиланган тартибда моддий жавобгарликни ва ҳамма харажатларни қоплашни ўз зиммасига олиши, 9-бандида эса уй-жойда фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар мавжуд эмаслиги ҳақида ички ишлар бўимидан маълумот олинганлиги кўрсатилган. Уй-жой кодексининг 70-моддаси талабига асосан, кўчириш суд тартибида амалга оширилади. Биринчи инстанция суди, жавобгарларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида мулкдорнинг ҳуқуқлари бузилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164 ва 228-моддалари талабларидан келиб чиқиб, даъвогар У.Абдуллаев низоли уй-жойнинг мулкдори эканлиги, унинг мулк ҳуқуқи чекланмаганлиги ёки бекор бўлмаганлиги, бироқ ўз хоҳиши ва истагига кўра эгалик ҳуқуқини амалга ошира олмаётганлиги, бунга жавобгар Х.Хасанов ҳозирги кунга қадар тўсқинлик қилиб келаётганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни ва жавобгар Х.Хасановни низоли хонадондан бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчириш ҳақида, апелляция инстанцияси эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. 2 Жавобгар М.Хасановни Булоқбоши тумани, “Хонтепа” МФЙ, Субхидам кўчаси 31-уйда яшаб келаёганлиги, низоли “М.Исмоилий” МФЙ, Ойбулоқ кўчаси 17 уйда яшамаслиги маълум бўлган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар Д.Хасановани ҳам мазкур низоли уйдан кўчиришни сўраган бўлсада, жавобгар Д.Хасанова низоли уйда 2008 йилдан яшаб келган ва 2014 йил 13 февралда доимий рўйхатга қўйилган бўлиб, мазкур ҳолат жавобгар Д.Хасанованинг фуқаролик паспортида, Булоқбоши туман ИИБ томонидан қўйилган белгида “М.Исмоилий” МФЙ деб кўрсатиб ўтилганлиги билан тасдиқланган. Қуйи судлар томонидан бундай хулосага келишда жавобгар Х.Хасанов даъвогарнинг оила аъзоси ҳисобланмаслиги, низоли хонадоннинг доимий рўйхатида турувчилар қаторига кирмаслиги, Д.Хасанова эса 2014 йилдан буён рўйхатга олинганлиги ва мазкур низоли хонадонда унинг яшаш ҳуқуқи мавжудлиги, М.Хасанов эса низоли уйжойда амалда яшамаслиги ҳамда рўйхатда турмаслиги инобатга олинган. Шикоятдаги 15.04.2022 йил холатига низоли уйда жавобгарлар хисобда турмаслиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди ва фуқаролик иши ҳужжатларидаги манзил бўйича рўйхатга олинганлар маълумотномаси ва жавобгар Д.Хасанова томонидан ёзилга тушунтириш хатига эътибор қаратади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, қуйи судларнинг хулосаси иш ҳолатларига мувофиқ келганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги боис, кассация шикоятидаги важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди ва қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни тақсимлаш ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация шикояти берилганда даъвогар томонидан тўланган давлат божи миқдорини етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни, шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига асосан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилганлик учун даъвогар У.Абдуллаевдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати 3 А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Абдуллаев Умидилло Хабибуллаевичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов учун 75.000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахманов Б.А.Тангабаев Ажрим нусхаси аслига тўғри, Олий суд судьяси: 4