Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2204/23587 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Расулова Махизат Гафуровна Ответчик / Подсудимый Юсупова Виктория Давранбековна
Source ID 645f41621eb9f239259f6cce Claim ID 4177604 PDF Hash 90e4cf7dc0d556ed... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 77 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 77 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2204/23587-сонли иш судья: А.Одашев маърузачи: А.Умматалиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 17 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогарлар Расулова Махизат Гафуровна ва Расулов Комроншох Уктамовичларни жавобгар Юсупова Виктория Давранбековнага нисбатан бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримига нисбатан жавобгар Юсупова Виктория Давранбековна томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогарлар М.Расулова ва К.Расуловлар жавобгар В.Юсуповага нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, 2011 йил 31 мартда туғилган Расулов Аслан Асилбекович билан ҳар ҳафтанинг 1,3,5-кунлари соат 9-00дан эртаси куни соат 9-00га қадар Андижон шаҳри, А.Умархон кўчасида жойлашган 10-уйга олиб кетиб кўришиб туриш тартибини белгилашни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарлар М.Расулова ва К.Расуловларни жавобгар В.Юсуповани қарамоғида ва тарбиясида бўлган 2011 йил 31 мартда туғилган Расулов Аслан Асилбекович билан ҳар ойнинг 1,3-шанба ва якшанба кунлари соат 10-00 дан 14-00 га қадар кўришиб туриш тартиби белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан Андижон туманлараро судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Даъвогарлар Расулова Махизат Гафуровна ва Расулов Комроншох Уктамовичларни жавобгар Юсупова Виктория Давранбековнани қарамоғида ва тарбиясида бўлган 2011 йил 31 мартда туғилган Расулов Аслан Асилбекович билан боланинг бобоси Юсупов Давронбек Абдуваитович иштирокида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10-00 дан 1400га қадар кўришиб туриш тартиби белгиланган. 1 Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар В.Юсупова томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда даъвогар М.Расулова судда иштирок этмаганлигини, даъвогарлар болага моддий ва маънавий ёрдам кўрсатмаганлигини, суд ишни кўришда мутахасисисларни жалб қилмаганлигини, экспертиза тайинламаганлигини, бола согайгунга қадар уни даъвогарлар билан кўриштириш мумкин эмаслигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар ишончли вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Расулов Асилбек 2010 йил 29 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб, жавобгар Юсупова Виктория билан турмуш қурган. Биргаликдаги турмушлари давомида 2011 йил 31 мартда туғилган Расулов Аслан Асилбекович исмли фарзандли бўлишган. Тарафлар турмушдаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2011 йилдан бирга яшамайдилар. Улар фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2011 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қонуний никоҳдан ажратилганлар ва 2012 йил 27 сентябрда Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳдан ажратганлик ҳақида гувоҳнома берилган. Тарафларнинг Расулов Аслан Асилбекович исмли фарзанди онасини қарамоғида қолган. Асилбек Расулов судга Виктория Юсуповага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, Аслан исмли фарзанди билан кўришиб туриш тартибини белгилашни сўраган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори билан А.Расуловнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, унга кўра, даъвогар А.Расуловни Аслан исмли фарзанди билан ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари соат 10-00 дан соат 17-00 га қадар кўришиб туриш тартиби белгиланган. Даъвогар Махизат Расулова Асилбек Расуловнинг онаси, яъни Аслан Расуловнинг бувиси ҳисобланса, Комроншох Расулов эса Асилбек Расуловнинг укаси, яъни Аслан Расуловнинг амакиси ҳисобланади. 2 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддасига кўра, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга. Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади. Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади. Даъвогарлар М.Расулова ҳамда К.Расулов Андижон шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбасига мурожаат қилишиб, бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаб беришни сўраганлар. Мурожаатни ўрганиш жараёнида боланинг онаси Юсупова Виктория хорижга кетганлиги, бола эса бобоси Юсупов Давронбек қарамоғида қолганлиги ва у эътироз билдираётгани аниқлангани, Оила кодексининг 77моддаси 2-қисмига кўра, ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи отаонани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкинлиги, яъни фақатгина боланинг ота-онасига нисбатан мажбурлов чораси қўллаш мумкинлигини, бола бошқа қариндошларига нисбатан бундай мажбурлов чорасини қўллаш мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Даъвогарлар М.Расулова ҳамда К.Расулов Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддаси талабидан келиб чиқиб, вояга етмаган Расулов Аслан Асилбекович билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, биринчи инстанцияи суди уларни бола билан кўришиб туриш тартибини белгилашда ишнинг барча ҳолатларини, боланинг ёшини, унинг руҳий ҳолатини инобатга олмаган. Апелляция инстанцияси суд мажлисида педагог иштирокида сўралган вояга етмаган Расулов Аслан Асилбекович ўз тушунтиришларида, даъвогарларни танимаслигини, улар билан кўришишни хоҳламаслигини билдирган. Шунингдек, суд мажлисида сўралган “New School” нодавлат таълим муассасаси директори ўринбосари, педагог И.Петров ўз тушунтиришларида Расулов Аслан рус тилида мулоқот қилишини, бегона шахслар билан муносабат ўрнатишда қийналишини, Аслан мактабга дастлаб келган вақтларида, яъни 2022 йилнинг сентябр ойида бироз қийналганини, ўқув синфларида болалар сони оз бўлгани ва болалар билан ўзига хос тарзда шуғулланилганлиги сабабли ҳозирда Аслан синфдошлари билан яхши 3 муносабатда эканлигини, лекин одатий ўқувчилардан фарқ қилишини билдирган. Апелляция инстанцияси суди, даъвогарлар бола билан кўришиб туришга ҳақли эканлигини, лекин уларнинг бу ҳуқуқдан фойдаланишлари боланинг манфаатларига зид келиши мумкин эмаслигини, бола руҳий жиҳатдан бобоси Д.Юсупов билан кўпроқ боғланиб қолганлигини, лекин бола бошқа яқин қариндошларини танишга, улар билан оилавий муносабатларга киришишга ҳақли эканлигини, даъвогарларнинг соғлиги ва руҳий ҳолатида бунга монеълик қиладиган ҳолатлар мавжуд эмаслигини, бундан ташқари суднинг ҳал қилув қарори билан боланинг отаси Расулов Асилбекни бола билан кўришиб туриш тартиби ҳам белгиланганини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириш, даъвогарларнинг бола билан кўришиб туриш тартибини боланинг бобоси Д.Юсупов иштирокида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари эрталаб соат 09-00дан соат 14-00га қадар деб белгилаш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Юқоридагиларга кўра жавобгар В.Юсупованинг кассация шикоятида келтирилган важлари қонуний ва асосли бўлган суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 4