Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2201/6758 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пармонова Мархабохон Абдурахмановна Ответчик / Подсудимый Шамсуддинов Иззатилло Низомиддинович
Source ID 645d32261eb9f239259f5399 Claim ID 4178502 PDF Hash bdc93ea4b566a173... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
№2-1706-2201/6758-сонли иш Судья: Т.Мадрахимов Маърузачи: А.Нажмутдинова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: А.А.Игамбердиев, ҳайъат аъзолари, судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевдан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котибалигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Пармонова Мархабохон Абдурахмановнанинг жавобгар АТ “Халқ банки” Булоқбоши туман филиали, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси ва Шамсуддинов Иззатилло Низомиддиновичга нисбатан давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатини қонунга ҳилоф деб топиб, аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар М.Пармонова томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Пармонова Мархабохон Абдурахмановна жавобгарлар АТ «Халқ банки» Булоқбоши туман филиали, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими, «Elektron-onlayn auksionlarni tashkil etish markazi» Давлат унитар корхонаси ва Шамсуддинов Иззатилло Низомиддиновичларга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги №ОА 0106-513592-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек судга қўшимча даъво ариза такдим этиб, ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Унга кўра, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси Н.Самидиновнинг 2022 йил 18 июндаги “Мол-мулкни электрон онлайнаукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарори ҳамда «Elektron-onlayn auksionlarni tashkil etish markazi» ДУК томонидан 2022 йил 12 сентябрдаги даъвогар Пармонова Мархабохон Абдурахмоновнага тегишли бўлган Олтинкўл тумани, “Марказ” МФЙ ҳудудида жойлашган 600 кв.м ер 1 майдонида умумий майдони 131,25 кв.м. бўлган икки қаватли аёллар фитнес клуби, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини сотиш бўйича ўтказилган савдо ҳақиқий эмас деб топилган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ушбу суд ҳужжатига нисбатан даъвогар М.Пармонова кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар АТ «Халқ банки» Булоқбоши филиалининг жавобгар «Буюк самад текстил» МЧЖ ва қўшимча жавобгар Пармонова Мархабохон Абдурахмоновна ва Хамракулов Улуғбек Абдусаматовичга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, АТ «Халқ банки» Булоқбоши филиали фойдасига жавобгар «Буюк самад текстил» МЧЖдан жами 998.904.000 сўм ундирилган ва ундирув Хамракулов Улуғбек Абдусаматовичга тегишли Булоқбоши тумани, “Ширмонбулоқ” МФЙ, Шўрбулоқ кўчасида жойлашган 4000,18 кв.м ер майдонида жойлашган А, А1, Б, Б1, В,Г, Г1 ифодали дала шийпонига ҳамда Пармонова Мархабохон Абдурахмоновнага тегишли Олтинкўл тумани, “Марказ” МФЙ ҳудудида жойлашган 600 кв.м ер майдонида умумий майдони 131,25 кв.м. бўлган икки қаватли аёллар фитнес клуби, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчасига қаратиш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси А.Абдуллаев томонидан 2022 йил 9 июндаги ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорига асосан 2-1706-2203/1116-01-сонли ижро ҳужжати бўйича 170522005332-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган. Мазкур ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси Н.З.Самидинов томонидан тузилган 2022 йил 18 июндаги мол-мулкни рўйхатга олиш ва хатлаш тўғрисидаги далолатномага асосан даъвогар Пармонова Мархабохон Абдурахмоновнага тегишли низоли Олтинкўл тумани, “Марказ” МФЙ ҳудудида жойлашган 600 кв.м ер майдонида умумий майдони 131,25 кв.м. бўлган икки қаватли аёллар фитнес клуби, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси хатланган. Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Х.Х.Масаитов томонидан имзоланган 2022 йил 18 июндаги хабарномага асосан даъвогар Пармонова Мархабохон Абдурахмоновнага тегишли Олтинкўл тумани, “Марказ” МФЙ ҳудудида жойлашган 600 кв.м ер 2 майдонида умумий майдони 131,25 кв.м. бўлган икки қаватли аёллар фитнес клуби, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси бошланғич сотув баҳоси 837.400.000 сўмга “Е-auksion” савдо майдончасига сотувга чиқарилаётганлиги ҳақидаги хабарнома даъвогарнинг турмуш ўртоғи А.Пармоновга топширилган. Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси Н.З.Самидинов томонидан мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида 2022 йил 18 июнда қарор чиқарилган. Ушбу қарор нусхаси А.Пармоновга топширилган. Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлимининг бошлиғи Х.Х.Масаитов томонидан 2022 йил 18 июнда тасдиқланган ушбу бўлим давлат ижрочиси Н.З.Самидиновнинг “Мол-мулкни электрон онлайнаукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорга ва қарздорга 2022 йил 18 июнда топширилган 170522005332-сонли хабарномага асосан даъвогарга тегишли бўлган Олтинкўл тумани, “Марказ” МФЙда жойлашган кўчмас мулкнинг бошланғич сотув бахоси 2020 йил 12 декабрдаги гаров шартномасига асосан 837.400.000 сўм белгиланиб, онлайн-аукционга қўйиш бўйича буюртма электрон шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга 2022 йил 27 июлда 622126 ID рақам билан юборилган. «Elektron-onlayn auksionlarni tashkil etish markazi» Давлат унитар корхонаси томонидан электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарнома е-auksion.uz веб-порталига 2022 йил 28 июлда жойлаштирилган. Марказ томонидан 2022 йил 29 августда 2540808-сонли лот бўйича дастлабки нархни ошириб бориш тамойилига асосан ўтказилиши режалаштирилган аукцион савдоларига биронта ариза келиб тушмаганлиги сабабли аукцион савдолари ўтказилмаган деб топилган. Марказ томонидан 2022 йил 12 сентябрда 2864949-сонли лот бўйича нархни 90 фоизгача тушириб бориш тамойилига асосан ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоларида 2 нафар талабгор иштирок этиб, жавобгар Шамсуддинов Иззатилло Низомиддинович 753.660.000 сўм таклифи билан ғолиб деб топилган ҳамда Шамсуддинов Иззатилло Низомиддиновичга 2022 йил 13 сентябрда аукцион объекти қийматини тўлиқ тўлаганидан сўнг ОА 0106-513592-сонли электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Сотиб олинган низоли Олтинкўл тумани, “Марказ” МФЙ ҳудудида жойлашган 600 кв.м ер майдонида умумий майдони 131,25 кв.м. бўлган икки қаватли аёллар фитнес клуби, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси Шамсуддинов Иззатилло Низомиддинович номига 2022 йил 16 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Биринчи инстанция суди ўз хулосасини Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси Н.З.Самидинов ижро ҳаракатларини ўз вазифаларини бажара олиши мумкин бўлган ҳудуддан ташқарида яъни Олтинкўл туманида амалга оширган бўлсада, Мажбурий 3 ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими бошлиғига ижро ҳаракатларини шу ҳудудда амалга ошириш зарурлиги тўғрисида маълум қилмаганлиги, ижро иши ҳужжатларида мулк эгаси М.Пармонова бирорта ҳужжатга имзо қўймаганлиги, бу эса аукционни қонуний ўтказилмаганлигини англатиши билан асослантирган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-боб, 1-бандига кўра, мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш Маркази” давлат унитар корхонаси вакили В.Утамуродов апелляция инстанцияси суди мажлисидаги тушунтиришида, Марказ Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти билан келишилган регламент асосида фаолият олиб бориши, мазкур регламентда ижрочилар томонидан мулкни аукционга юборишда талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилганлиги, низоли мулк бўйича ижрочи томонидан тегишли ҳужжатларнинг барчаси расмийлаштирилиб юборилганлиги, шундан сўнг оператор савдони ташкил қилиши, дастлабки аукционда мулк сотилмаган бўлса, мулк буюртмачига қайтарилмаслиги ва такрорий аукционга қўйишда буюртмачининг розилигини олиш Низомда назарда тутилмаганлиги, такрорий аукционда мулкнинг нархи қадамма-қадам икки фоиздан тушириб борилиши, бунда мулк нархининг 90 фоизидан тушуб кетилмаслиги, “Электрон-онлайн аукционларни ташки этиш Маркази” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149сон қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-параграфида кўрсатилган қоидалар билан ишлашлигини, электрон-онлайн аукцион ўтказилишида мазкур Низомларда белгиланган қоидаларга тўлиқ амал қилинганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ3149-сон қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб 7-бандига кўра, мол-мулк электрон онлайн-аукционга 4 қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади. Регламентда назарда тутилган мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар буюртмага электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилиниши қайд этилган. Ушбу Низом талаблари Мажбурий ижро бюроси томонидан бузилмаган ҳолда мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар буюртмага электрон шаклда илова қилинган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 6-боб, 37-бандига кўра, мол-мулк такрорий аукционга электрон онлайн-аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш кунидан кечиктирмасдан қўйилади. Такрорий аукцион хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади. Мазкур Низом талабидан кўринишича, мол-мулкни такрорий аукционга қўйишда баюрмачининг розилиги олиниши назарда тутилмаган. Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляци инстанциясининг хулосаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 364, 366 ва 372- моддаларини қўллаб, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш Маркази” давлат унитар корхонаси билан Шамсуддинов Иззатилло Низомиддинович ўртасида 2022 йил 12 сентябрда тузилган электрон онлайн-аукцион савдоси юқоридаги қонун талаблари бузилмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, апелляция инстанция судининг хулосаси иш ҳолатларига мувофиқ келганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги боис, кассация шикоятидаги важлар суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди ва қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни тақсимлаш ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация шикояти берилганда даъвогар томонидан тўланган давлат божи миқдорини етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни, шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига асосан видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилганлик учун даъвогар М.Пармоновадан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. 5 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати процессуал А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Пармонова Мархабохон Абдурахмановнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов учун 75.000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахманов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья: 6