Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2201/6090 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Солиева Саломатхон Ххх Ответчик / Подсудимый Халилова Махбубахон Мадаминовна
Source ID 645d30f51eb9f239259f52be Claim ID 4177631 PDF Hash 2af91f7dcb4bc6f2... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
аролик кодексининг 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
Ушбу Кодекснинг 116-моддаси Ушбу Кодекс 116 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
аролик кодекси 121-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 121 1 code_article
збекистон Республикаси ФПК 80-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ФПК 80 1 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2201/6090-сонли иш судья: А.Одашев маърузачи: Г.Асранова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 10 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахмонов ва Б.А.Тангабаевлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Солиева Саломатхон, Тургунжон ўғли Улуғбек ва Халилов Абдулазиз Мадаминовичларнинг жавобгар Халилова Махбубахон Мадаминовна ва Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломовга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажримига нисбатан жавобгар Халилова Махбубахон Мадаминовна ҳамда жавобгар Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломовнинг келтирган кассация шикоятларини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Солиева Саломатхон, Тургунжон ўғли Улуғбек ва Халилов Абдулазиз Мадаминовичлар судга жавобгар Халилова Махбубахон Мадаминовна ва Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломовга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Абдуладжон ўғли Турғунжон ўзига тегишли бўлган Андижон шаҳар, С.Жўра МФЙ, Муқимий кўчасида жойлашган 6-уй-жойни жавобгар М.Халиловага ҳадя қилганлигини, бироқ Абдуладжон ўғли Турғунжон ҳадя шартномасини тузишда касаллиги сабабли ўз ҳаракатларини тушунмаганлигини баён қилиб, Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломов томонидан 2021 йил 18 февралда қайд этиб тасдиқланган Абдуладжон ўғли Турғунжон ва Халилова Махбубахон ўртасида низоли уй-жой бўйича тузилган ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исломов Илхомжон Абдуманнобович томонидан 18.02.2021 йилда реестрга 202101683000880-рақам қайд қилинган Абдуладжон ўғли Турғунжон ва 1 Халилова Махбубахон Мадаминовналар ўртасидаги уй-жой ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Халилова Махбубахон Мадаминовна томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда иш унинг иштирокисиз кўрилганлигини, суд ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида уни хабардор қилмаганлигини билдириб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Шунингдек, суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломов томомнидан ҳам кассация шикояти келтирилган. Шикоятда шартнома мулкдорнинг ҳохишига асосан амалга оширилганлигини, нотариус томомнидан барча ҳаракатлар тўғри амалга оширилганлигини, нотариус томомнидан нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби бузилмаганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон шаҳар, С.Жўра МФЙ, Муқимий кўчасида жойлашган 6-уй-жой Абдуладжон ўғли Турғунджонга тегишли бўлган. Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломов томонидан 2021 йил 18 февралда қайд этиб тасдиқланган ҳадя шартномасига кўра, Абдуладжон ўғли Турғунжон ўзига тегишли бўлган Андижон шаҳар, С.Жўра МФЙ, Муқимий кўчасида жойлашган 6-уй-жойни синглиси Халилова Махбубахонга ҳадя қилган. Нотариал ҳаракат ҳадя қилувчи касаллиги сабабли Асака туман тиббиёт бирлашмасида расмийлаштирилган. Ҳадя шартномасига ҳадя қилувчининг номидан ҳадя олувчи М.Халилованинг ишончли вакили адвокат Ш.Рахимов томонидан имзо қўйилган. Ўлим гувоҳномасига кўра, Абдуладжон ўғли Турғунджон 2021 йил 2 апрелда вафот этган. 2 Даъвогар Тургунжон ўғли Улуғбек марҳум Абдуладжон ўғли Турғунжоннинг фарзанди ҳисобланади. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарлар дастлаб мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманларара судининг 2021 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган. Даъвогарнинг ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикоятини кўрилиши жараёнида судлов ҳайъати томонидан марҳум Абдуладжон ўғли Турғунжонга нисбатан амбулатор тартибда суд психатрия экспертизаси тайинланиб, экспертдан Абдуладжон ўғли Турғунджон 2021 йил 18 февралда ҳадя шартномасини тузиш вақтидаги руҳий ҳолати унинг касаллик тарихи билан боғлиқ ҳужжатларда кўрсатилган касалликларига кўра ўз ҳаракатларини аҳамиятини тушуниш ва бошқара олиш имкониятини берган ёки бермаганлигини аниқлаш хулоса бериш сўралган. Андижон вилоят психоневрология диспансерининг 2021 йил 11 ноябрдаги 189-сонли хулосасида тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар, Асака туман шифохонасининг терапия бўлинмасидан берилган кўчирмага кўра, унга қўйилган ташхис ва беморнинг ҳолати Абдуладжон ўғли Турғунджон ҳадя шартномаси расмийлаштирилган вақтда ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаш ва тўғри баҳолашга имкон бермаган деб ҳисоблаш мумкинлиги, ушбу ҳолат видеоматериал билан ҳам тасдиқланганлиги кўрсатилган. Тарафлар эксперт хулосаси билан танишганлардан сўнг ўзаро иш бўйича ўзаро келишмоқчи эканликларини билдирганлар ва даъвогарлар даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза тақдим қилганлар. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 декабрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманларара судининг 2021 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар С.Солиева ва бошқаларнинг жавобгар М.Халилова ва бошқаларга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддасининг 9бандига асосан кўрмасдан қолдирилган. Шундан сўнг тарафлар мулк бўйича ўзаро келиша олмаганликлари учун даъвогарлар мазкур фуқаролик иши бўйича судга қайта даъво ариза беришиб, ҳадя шартномасини юқорида келтирилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги 3 талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ушбу Кодекснинг 116-моддасига мувофиқ, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 121-моддасининг 1-қисмига кўра, гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларини аҳамиятини тушина олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқларни ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Судлари қайд этилган қонун талаблари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, эксперт хулосасига кўра марҳум Абдуладжон ўғли Турғунджон ҳадя шартномаси расмийлаштирилган вақтда ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаш ва тўғри баҳолашга имкон бермаганлигини ҳисобга олиб даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Жавобгар Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломов кассация шикоятида биринчи инстанция суди экспертларни тахмин қилинган хулосасига асосланганлигини, суд марҳумни “Д” назоратида ҳисобда туриши ёки турмаслигини аниқламаганлигини, нотариал ҳаракатни тўғри бажарганлигини, нотариал ҳаракат бажарилган вақтда марҳум ҳадя қилувчи билан мулоқот давомида муомалага лаёқатсизлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаганлигини, марҳумга нисбатан муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида суд қарори бўлмаганлигини, судлар вафот этган шахсга нисбатан экспертиза ўтказмасдан Адлия органида нотариал ҳаракат тўғрилиги юзасидан хулоса олиши лозим бўлганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 80-моддасининг 1-қисми талабига кўра, суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жалба, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Иш ҳужжатларига кўра, ҳадя шартномаси расмийлаштирилаётган вақтда ҳадя қилувчи Абдуладжон ўғли Турғунджон Асака туман тиббиёт бирлашмаси 1-терапия бўлимида “Бош мия қон айланишини ўткир ишемик турда чап краотил ҳавзада бузилишдан кейинги ҳолат” бўйича тахшиси билан даволанаётган бўлган. Касаллик тарихида қайд этилган беморнинг шикоятлари бемор сўзидан эмас, балки синглиси ҳадя олувчи М.Халилованинг сўзларидан ёзилган бўлиб, унда ҳадя қилувчи Абдуладжон ўғли Турғунджон бош 4 оғриши, қон босимини ошиши, ўнг қўл ва ўнг оёқда қувватсизлик ва далил ишлата олмаслиги, гапира олмаслиги, кўрмаслиги, ўзини билмай қолишлиги қайд этилган. Шунга кўра судлар юқорида келтирилган экспертиза хулосасини ишончли далил деб ҳисоблаб тўғри хулосага келган. Шунингдек, ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга асос нотариуснинг нотариал ҳаракатни амалга оширишда бирор бир тартибни бузганлиги эмас, балки, ҳадья қилувчи марҳум Абдуладжон ўғли Турғунджон ҳадя шартномаси расмийлаштирилган вақтда ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаш ва тўғри баҳолашга имконига эга бўлмаганлиги ҳолатига асосланган. Шунга кўра нотариус И.Исламовнинг кассация шикоятида келтирилган важлар суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Жавобгар М.Халилова кассация шикоятида суд ишни унинг иштирокисиз кўрганлиги, у суд мажлиси ва жойи ҳақида хабардор қилинмаганлиги ҳақидаги важларни келтирган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар суд ишни кўриш жойи ва вақти ҳақида тегишли равишда хабардор қилинган. Бу ҳақида тегишли почта хабарномаси мавжуд. Шунга кўра жавобгар М.Халилованинг кассация шикоятида келтирилган важлари ҳам асоссиздир. Шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бўла асос олмайди, чунки ушбу важлар судлар томонидан муҳокама қилиниб, уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 5 Жавобгар Халилова Махбубахон Мадаминовнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахмонов Б.А.Тангабаев Нусҳа аслига тўғри, судья 6