← Назад
Решение #1537250 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 75 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 71 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1703-2201/6942 -сонли иш
судья: Н.Қамбаров
маърузачи: Н.Шамсиидинов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 10 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Тўхтабоева
Умидахон
Махмуджон
қизини
жавобгар
Тўхтабоев
Рафиқжон
Мўминжоновичга нисбатан болани олиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
1 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар Тўхтабоев Рафиқжон
Мўминжоновичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар У.Тўхтабоева даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар Р.Тўхтабоев билан 2015 йил 2 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушлари даврида 2015 йил
6 ноябрда туғилган Мўминжонов Мустафо Рафиқжон ўғли, 2016 йил
18 декабрда туғилган Мўминжонова Сабина Рафиқжоновна ва 2021 йил
30 январда туғилган Мўминжонов Муҳаммадризо Рафиқжон ўғли исмли уч
нафар
фарзандли
бўлишганлигини,
жавобгар
билан
оилавий
келишмовчиликлар сабабли 2022 йил октябрь ойидан буён бирга
яшашмаётганлигини, фарзандлари жавобгарнинг қарамоғида эканлигини,
болаларини олиб кетиш учун жавобгарни уйига борганида у болаларни
беришдан бош тортганлигини билдириб, вояга етмаган фарзандларини
жавобгарнинг қарамоғидан ўзининг тарбиясига олиб беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг
2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси
қаноатлантирилиб, 2015 йил 6 ноябрда туғилган Мўминжонов Мустафо
Рафиқжон ўғли, 2016 йил 18 декабрда туғилган Мўминжонова Сабина
Рафиқжоновна ва 2021 йил 30 январда туғилган Мўминжонов Муҳаммадризо
Рафиқжон ўғли исмли фарзандлар жавобгар Р.Тўхтабоевнинг тарбиясидан
даъвогар У.Тўхтабоеванинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
1
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Тўхтабоев
Рафиқжон Мўминжонович томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда
судлар даъвогар эмизикли болани ташлаб кетганлигини, болани тарбиясига
хулқи ёмон таъсир қилишини инобатга олмаганлигини кўрсатиб, суд
қарорини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад қилиш ҳақида янги
ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
жавобгарнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар У.Тўхтабоева ва жавобгар
Р.Тўхтабоевлар 2015 йил 2 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришган. Биргаликдаги турмушлари давомида 2015 йил 6 ноябрда туғилган
Мўминжонов Мустафо Рафиқжон ўғли, 2016 йил 18 декабрда туғилган
Мўминжонова Сабина Рафиқжоновна ва 2021 йил 30 январда туғилган
Мўминжонов Муҳаммадризо Рафиқжон ўғли исмли уч нафар фарзандли
бўлишган.
Тарафлар 2022 йил октябрдан буён бирга яшамайди.
Тарафларнинг турмуши давомида туғилган фарзандлари 2015 йил
6 ноябрда туғилган Мўминжонов Мустафо Рафиқжон ўғли, 2016 йил
18 декабрда туғилган Мўминжонова Сабина Рафиқжоновна ва 2021 йил 30
январда туғилган Мўминжонов Муҳаммадризо Рафиқжон ўғли жавобгар
Р.Тўхтабоевнинг қарамоғида яшаб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддасига кўра, отаона алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига
биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан
болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган
ҳолда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил
11 сентябрдаги 23-сонли “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни
ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг 3-бандида келтирилган тушунтиришга кўра, суд бошқа-бошқа
турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси
боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон
Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг
2
ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган
болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори
чиқарилиши лозим. Бунда суд, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи
устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт
ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опасингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири
болаларига нисбатан кўпроқ ғамҳўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини,
болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, отаонанинг аҳлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири
билан бола ўртасидаги муносабатларни, боланинг тарбиялаш ва унинг
камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби,
моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга
олади.
Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш
истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.
Шахриҳон туман ҳокимлиги боларни ҳимоя қилиш шўъбасининг 2022
йил 11 ноябрдаги хулосасида даъвогар У.Тўхтабоеванинг оилавий шароити
ўрганилганлиги, унинг хонадонида болаларни тарбиялашга моънелик
қиладиган ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли болаларни онаси
У.Тўхтабоеванинг қарамоғига олиб бериш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб
ўтилган.
Вояга етмаган болалар жавобгарнинг қарамоғида бўлганлиги сабабли
даъвогар болаларнинг онаси сифатида улар билан кўриша олмаганлиги ва
тарбиясида иштирок эта олмаганлиги уларни тарбиялаш ҳуқуқидан чекланиб
қолган.
Судлар юқоридаги қонун ва Пленум қарори тушунтиришларидан келиб
чиқиб, вояга етмаганларнинг ёшлигини, она меҳрига муҳтож эканлигини
инобатга олган ҳолда даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида тўғри
ва асосли хулосага келганлар.
Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида
келтирилган асосларга кўра келишади.
Жавобгар кассация шикоятида даъвогар фарзандларини тарбиялашга
нолойиқ эканлигин, унинг хулқи яхши эмаслигини, судлар томонидан ушбу
ҳолатларга эътибор берилмаганлигини кўрсатган. Бироқ болаларни ёшлигини
ҳамда она меҳрига муҳтож эканлигини ҳамда Шаҳрихон туман ҳокимлиги
боларни ҳимоя қилиш шўъбасининг хулосасида вояга етмаган 2015 йил 6
ноябрда туғилган Мўминжонов Мустафо Рафиқжон ўғли, 2016 йил 18
декабрда туғилган Мўминжонова Сабина Рафиқжоновна ва 2021 йил 30
январда туғилган Мўминжонов Муҳаммадризо Рафиқжон ўғли исмли
фарзандларни онасининг тарбиясига олиб бериш мақсадга мувофиқ эканлиги
кўрсатилганлигини инобатга олиб, судларнинг болаларни онаси тарбияига
олиб бериш ҳақидаги хулосалари билан кассация инстанцияси суди
келишади. Кассация шикоятида келтирилган важлар эса мазмунан тўғри
бўлган ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайди.
3
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро
судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Кассация инстанцияси суди суд ҳаражатлари масаласини муҳокама
қилиб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Тўхтабоев Рафиқжон Мўминжоновичдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья
4