← Назад
Решение #1537404 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 732 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 733 | — | code_article | |
| илмаслик ушбу Кодекс | 109 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1704-2102/6298-сонли иш
судья: А.Джалилов
маърузачи: А.Умматалиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 10 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Қўлдошев
Хуршидбек Солижоновичнинг жавобгар Ташпулатов Якубжонга нисбатан
қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 августдаги
ажримига нисбатан жавобгар Ташпулатов Якубжоннинг берган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Қўлдошев Хуршидбек Солижонович судга жавобгар
Ташпулатов Якубжонга нисбатан қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси
билан судга мурожаат қилиб, жавобгар Ташпулатов Якубжонга 2020 йил 10
ноябь куни 2021 йил май ойида қайтариш шарти билан 3000 АҚШ доллари
миқдорида пул берганлигини, жавобгар билан келишилган муддат 2021 йил
май ойида қайтариши лозим бўлсада, шу кунга қадар бир неча маротаба
огохлантирилишига қарамасдан қарзни қайтармай келаётганлигини
билдириб, жавобгар Ташпулатов Якубжондан 3000 АҚШ долларини ундириб
беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил
19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 32.485.110 сўм қарздорлик, дастлаб тўланган
1.280.400 сўм давлат божи ва 18.900 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Я.Ташпулатов
томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда суд даъвони асоссиз
равишда қаноатлантирганлигини, аслида қарз олмаганлигини, қарз олганлиги
ҳақидаги тилхатни бошқа шахснинг олгани пули учун ёзиб берганлигини
билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад
қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
1
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогарнинг тушунтиришини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама
қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Қўлдошев Хуршидбек
Солижонович 2020 йил 10 ноябрь куни жавобгар Ташпулатов Якубжонга
2021 йил май ойида қайтариш шарти билан 3000 АҚШ доллари миқдорида
пул берган.
Бу ҳақда жавобгар томонидан ёзилган тилхатда Тошпўлатов Ёқубжон
қўшниси Қўлдошев Хуршидбекдан қайтариш шарти билан жами 3000 АҚШ
доллари олганлиги, ушбу суммани 2021 йил май ойининг бошида қайтариб
бериши, 2020 йил 10 ноябрда ушбу суммани олганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддаси талабига кўра қарз
шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни
мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиббўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили,
сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 733-моддаси талабига кўра фуқаролар ўртасида
қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн
бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги
тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма
шаклда тузилиши шарт.
Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу
Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан
муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини
тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда
тузилган ҳисобланади.
Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель,
облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш
ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса,
қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Судлар қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг
даъвосини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу
хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга
кўра келишади.
2
Жавобгар кассация шикоятида даъвогардан пул олмагани, даъвогар
пулни бошқа шахсга берганини, тилхатни эса мажбуран ёздириб олганини
билдирсада, унинг бу важлари исботланмаганлиги сабабли ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
72-моддасига кўра ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос
қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Жавобгар Я.Ташпулатов номидан ёзилган тилхат шахсан унинг ўзи
томонидан ёзилганини жавобгарнинг ўзи ҳам инкор қилмаган.
Шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам суд ҳужжатларини бекор
қилиш учун бўла асос олмайди, чунки ушбу важлар судлар томонидан
муҳокама қилиниб, уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси қуйи судларнинг
хулосалари билан келишади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 августдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация инстанцияси
давлат божи кассация шикоятини қабул қилишда кечиктирилганлигини,
жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, уни камайтиришни ва
жавобгардан давлат фойдасига кассация шикояти беришда тўланиши лозим
бўлган давлат божини 300.000 сўм миқдорида ундиришни, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 тўловни
жавобгар Я.Ташпулатовдан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 августдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Ташпулатов Якубжондан давлат фойдасига 300.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
3
Жавобгар Ташпулатов Якубжондан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий
суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий
ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб
рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО:
00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида
75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья
4