Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2202/3634 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахмонов Мирзохид Набиевич Ответчик / Подсудимый Косимова Карима ххх
Source ID 6446585ec23e4c0c371480cd Claim ID 4177658 PDF Hash d48a2fb26436077a... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
аролик Кодексининг 116-моддаси аролик Кодекси 116 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
Кодекснинг 114-моддаси Кодекс 114 code_article
аролик Кодексининг 153-моддаси аролик Кодекси 153 code_article
Мазкур Кодекснинг 154-моддаси Мазкур Кодекс 154 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1704-2202/3634-сонли иш судья: А.Масардинов маърузачи: А.Нажмутдинова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 6 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.Н.Исламов ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Рахмонов Мирзохид Набиевичнинг жавобгарлар Қосимова Каримахон Позиловна, Балиқчи туман 1-сон давлат нотариал идораси, Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идораси ва Балиқчи туман Эскиҳақулобод қишлоқ фуқаролар йиғинига нисбатан васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш, уй-жой олди сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, меросҳўр деб топиш ва меросдан улуш ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Рахмонов Мирзохид Набиевичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Рахмонов Мирзохид Набиевич судга мурожаат қилиб, жавобгарлар Қосимова Каримахон Позиловна, Балиқчи туман 1-сон давлат нотариал идораси, Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идораси ва Балиқчи туман Эскиҳақулобод қишлоқ фуқаролар йиғинига нисбатан Балиқчи туман Эскихақулобод қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан 2001 йил 30 мартда тузилган васиятномани, Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 26 майда реестрга 1-6942 рақам билан қайд қилинган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани, Балиқчи туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 13 майда реестрга 201900643002485 рақам билан қайд этилган уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, меросҳўр деб топишни ва меросдан улуш ажратишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар Рахмонов Мирзохид Набиевич томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда судлар даъво талабларини атрофлича ва адолатли тарзда текшириб чиқмаганлигини, даъво муддатини ўтиши қачондан бошланганлигига этибор ыаратмаганлигини, марҳум отасидан қолган меросни олишга ҳақли эканлигини, уй-жой бўйича тузилган битимлар ноқонуний бўлганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Балиқчи тумани, Эскихақулобод ҚФЙ, Сирмоқ МФЙ, Обод турмуш кўчасида 0,13 га ер майдонида жойлашган, “0001” литерли уч хонали яшаш уйи, яшаш майдони 52,54 кв.метр, “0002” литерли айвон, “0003” литерли омборхон, “0004” литерли хожатхонадан иборат уй-жойга нисбатан Балиқчи туман ҳокимининг 2017 йил 13 мартдаги 440-Қ сонли қарорига асосан Рахмонов Набижонга эгалик ҳуқуқи тикланган бўлиб, ушбу ҳуқуқ Балиқчи туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхонасида 2017 йил 24 мартда 5/3327 рақам билан рўйхатга олинган. Рахмонов Набижон ва Рахмонова Халимахон Балиқчи туман ФҲДЁ бўлимининг 1955 йил 10 февралдаги далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Рахмонов Набижон 2006 йил 7 декабрда вафот этган. Балиқчи туман Эскихақулобод қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан 2001 йил 30 мартда реестрга 20-рақам билан қайд қилинган васиятномага кўра, Рахмонов Набижон ўзига тегишли бўлган низоли бўлган Балиқчи тумани, Эскихақулобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Сирмоқ маҳалласида 0,13 га ер майдонида жойлашган уй-жойни Жамолдинов Жалолдинга васият қилиб қолдирган. Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида ресстрга 1-6940-рақам билан қайд қилинган аризага асосан Жамолдинов Жалолдин Балиқчи туман Эскихақулобод қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан 2001 йил 30 мартда реестрга 20-рақам билан қайд қилинган васиятнома бўйича ўзига тегиши мумкин бўлган улушларидан марҳумнинг турмуш ўртоғи Рахмонова Халимахон фойдасига воз кечган. 2 Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 26 майда реестрга 1-6941-рақам билан қайд қилинган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага асосан низодаги уй-жойнинг ½ қисми ҳамда Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 26 майда реестрга 1-6942-рақам билан қайд қилинган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан низодаги уй-жойнинг ½ қисми Рахмонова Халимахонга тегишли бўлиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган. Мархума Рахмонова Халимахон ўзига тегишли бўлган Балиқчи туман 1-сон давлат нотариал идорасида 2019 йил 13 майда реестрга 201900643002485-рақам билан қайд этилган уй-жой олди-сотди шартномасига асосан низодаги Балиқчи тумани, Эскихақулобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Сирмоқ маҳалласида 0,13 га ер майдонида жойлашган уйжойни жавобгар Қосимова Каримахонга сотган. 2019 йил 13 майда реестрга 201900643002485-рақам билан қайд этилган уй-жой олди-сотди шартномаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтган. Аниқланишича, мархума Рахмонова Халимахон билан жавобгар Қосимова Каримахон она бир ота бошқа опа-сингил. Рахмонова Халимахон 2020 йил 19 февралда вафот этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Фуқаролик Кодексининг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Кодекснинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Гарчи, даъвогар М.Рахмонов Балиқчи туман, Эскихақулобод қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан 2001 йил 30 мартда реестрга 20-рақам билан қайд қилинган васиятномани ҳақиқий эмас деб топишни сўрасада, мазкур васиятнома тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундан ташқари, Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 26 майда реестрга 1-6941-рақам билан қайд қилинган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага ҳамда Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идорасида 2017 йил 26 майда реестрга 1-6942-рақам билан қайд қилинган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномалар тасдиқланган вақтда 2001 йил 30 мартдаги васиятномага асосланмаган ҳолда берилган. 3 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Мазкур Кодекснинг 154-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Даъвогарнинг отаси Рахмонов Набижон 2006 йил 7 декабрда вафот этган. Даъвогар М.Рахмонов ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кун отасининг вафот этган куни ҳисобланади. Яъни даъвогар отаси вафот этганидан сўнг меросни қабул қилишга киришиши лозим бўлган. Мазкур ҳолатда, даъвогар узрли сабабларсиз низодаги мол-мулк юзасидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича даъво муддатини ўтказиб юборган. даъвогар М.Рахмонов низоли уй-жой отасининг номида бўлганлиги, уй-жойнинг отасига тегишли улушига нисбатан меросхўр ҳисобланиши, низоли уй-жой отасининг вафотидан кейин беганалашиб кетганидан ҳабари бўлмаганини билдирсада, унинг отаси Рахмонов Набижон 2006 йил 17 декабрда вафот этган бўлиб, даъвогар ҳозирга қадар мерос масаласи юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилмаган. Судлар битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш учун даъво муддати ўтиб кетганлигини, жавобгар Қосимова Каримахонни даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини инобатга олган ҳолда, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш, уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, меросҳўр деб топиш ва меросдан улуш ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди 4 фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилишда давлат божни тўлиқ тўлаганлигини инобатга олади, шунингдек, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни даъвогар М.Рахмоновдан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Рахмонов Мирзохид Набиевичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари Б.Н.Исламов Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 5