Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2201/5965 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гаипов Абдумуталиб Юлдашевич Ответчик / Подсудимый Миролимов Валижон Миркомилович
Source ID 645d1d431eb9f239259f3fd6 Claim ID 4177640 PDF Hash 3d19623ddf08ac25... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1706-2201/5965-сонли иш судья: Т.Мадрахимов маърузачи: А.Нажмутдинова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 6 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.Н.Исламовлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Гаипов Абдумуталиб Юлдашевичнинг жавобгар Миролимов Валижон Миркомиловичга нисбатан қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар Гаипов Абдумуталиб Юлдашевичнинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар А.Гаипов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар В.Миролимовдан 15.400.000 сўм қарзини ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги ажримибилан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Гаипов Абдумуталиб Юлдашевич томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда суд даъвони асоссиз равишда рад қилиганлигини, судлар унинг важларига эътибор бермаганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. 1 Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Гаипов Абдумуталиб Юлдашевич жавобгар Миролимов Валижон Миркомилович билан ўзаро келишиб, 2020 йил октябрь ойида тенг шериклик асосида жавобгарга тегишли бўлган 84 сотих ер майдонида саримсоқпиёз экиб, ушбу саримсоқпиёзлар пишганидан сўнг тенг ўртада бўлиб олишган. Ушбу холатларни судда тарафларни хар иккиси хам инкор этмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар В.Миролимов апелляция инстанцияси судидаги тушунтиришида, даъвогар билан ўзаро келишувига асосан ўзига тегишли бўлган 84 сотих ер майдонига саримсоқ пиёз экиш учун сарф-ҳаражатлар ўртада бўлишини, ўзи ҳам саримсоқпиёзни пишгунига қадар ерни ҳайдатгани, ишчи кучи олиб келиб ишлатгани, яна бир қанча ишларни амалга оширгани, бундан ташқари 84 сотих ер майдони ўзига тегишли бўлиб, даъвогардан ижара учун пул сўрамаганлиги, экин пишганидан кейин тенг иккига бўлиб олишга келишганликларини ва шу келишувга асосан саримсоқпиёз пишганидан кейин тенг икки қисмдан кўпроғини даъвогар олиб кетганини билдирган. Судда даъвогар А.Гаипов ҳақиқатда саримсоқпиёзни ярмини олиб кетганлигини инкор этмаган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Гарчи, даъвогар саримсоқпиёзни экиб уни пишгунига қадар сарф этган харажатларини тенг ярмини жавобгардан ундириб беришни сўрасада, ушбу талабларини асословчи далилларни судга тақдим эта олмаган. Шунга кўра судлар даъвогарнинг даъво талабларини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан кассация инстанцияси суди келишади. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз ва суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бўла асос олмайди, чунки ушбу важлар судлар томонидан муҳокама қилиниб, уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган. 2 Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг хулосалари билан келишади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация инстанцияси давлат божи даъвогар томонидан кассация шикояти беришда тўланганлигини инобатга олади ва давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 тўловни даъвогардан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Гаипов Абдумуталиб Юлдашевичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Н.Б.Рахманов Б.Н.Исламов Нусҳа аслига тўғри, судья 3