← Назад
Решение #1540710 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| жой кодекси | 27 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 399-1 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 3991 | — | code_article | |
| бандида ва | 3993 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1406-2202/2577-сонли иш
судья: Н.Хужакулов
маърузачи: Ш.К.Тавбаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил апрель ойининг 06 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.Н.Исламов ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Пайариқ туман ҳокимлигининг жавобгар Мамараимов Кузибайга
нисбатан турар-жойни бузиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 сентябрдаги ажримига нисбатан жавобгар
Мамараимов Кузибай томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Пайариқ туман ҳокимлиги судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда Пайариқ туман “Хўжа Исмоил” маҳалласи “Хўжа
Исмоил” қишлоғидаги уй-жой жавобгар К.Мамараимовга тегишлилигини,
уй-жой унинг номига қонуний асосда мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини, жавобгарга тегишли жами 3645,0 кв.метрдан иборат
умумий фойдаланишдаги ер майдонида жойлашганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 27-28 август ва 2 сентябрдаги
Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва
кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлислар баёнига асосан ушбу ҳудудда
жойлашган бино ва иншоатларни кўчирилиши режалаштирилганлигини,
ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар ва нотурар
биноларни белгиланган тартибда бузишни, аҳолини бошқа ҳудудга
кўчиришни ва инфратузилма объектларни қуриш ишларини амалга ошириш
режалаштирилганлигини муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 27
сентябрдаги №2429-қ-сонли қарорига асосан жавобгар К.Мамараимовга
тегишли уй-жойни бузиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни
сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2022 йил
16 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Пайариқ туман ҳокимлигининг
жавобгар К.Мамараимовга нисбатан турар-жойни бузиш ҳақидаги даъво
талаби қаноатлантирилган.
Даъвогар Пайариқ туман ҳокимлигидан жавобгар К.Мамараимовнинг
фойдасига бузилишга тушган қурилиш ости майдони ва бинолардан иборат
1
Пайариқ туман “Хўжа Исмоил” маҳалласида жойлашган уй-жой ва ер
майдони учун товон тариқасида жами 3.004.146.000 сўм компенсация
ундириш белгиланган.
Пайариқ туман Хўжа Исмоил маҳалласидаги уй-жой даъвогар
Пайариқ туман ҳокимлиги ҳисобидан бузиш белгиланган.
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 сентябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари
бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув
қарорининг коспенсация ундиришга оид қисми ўзгартирилиб, даъвогар
Пайариқ туман ҳокимлигидан жавобгар Мамараимов Кузибайнинг фойдасига
бузилишга тушган қурилиш ости майдони ва бинолардан иборат Пайариқ
туман “Хўжа Исмоил” маҳалласида жойлашган уй-жой ва ер майдони учун
товон тариқасида жами 1.670.688.184 (бир миллярд олти юз етмиш миллион
олти юз саксон саккиз минг бир юз саксон тўрт) сўм компенсация
ундирилиши белгиланган.
Ҳал қилув қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Апелляция
инстанциясининг
ажримига
нисбатан
жавобгар
Мамараимов Кузибай томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда
апелляция инстанцияси ўз қарорида РСЭМ Самарқанд вилоят бўлимининг
2022 йил 3 июндаги хулосасига асосланганлигини, ушбу хулосада низоли уйжойдаги кадастр рўйхатидан ўтган уй-жойнинг айрим қурилмалари,
бинолари бахоланмаганлигини ва уй-жойнинг бахоси чиқарилишида ҳисобга
олинмаганлигини, судлар уйшбу қурилмаларни бахолаш чорасини
кўрмаганлигини, апелляция инстанцияси эса ушбу қурилмаларни ҳам
бахолаш ҳақидаги илтимосномани асоссиз рад қилганлигини, апелляция
инстанцияси суди ишни кўришда процессуал қонун нормаларини ҳам
бузганлигини кўрсатиб, апелляция инстанциясининг ажримини бекор
қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш хужжатларидан кўринишича, Пайариқ туман ҳокимининг 2018 йил
27 сентябрдаги 2429-қ-сонли қарорига асосан фуқаро Мамараимов
Кузибайнинг номига Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, “Хўжа Исмоил”
маҳалласи “Хўжа Исмоил” қишлоғида жойлашган уй-жойга умрбод эгалик
2
қилиш ҳуқуқи берилган, низоли уй-жойга жавобгар К.Мамараимовнинг
мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27-28 август ва 2
сентябрь ҳамда 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи
давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган
мажлислар баёни ижросини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда жойлашган
бино иншоатларни кўчириш режалаштирилган, шу муносабат билан
бузилишга тушган турар-жой эгаларига товон пулларини тўлаш билан боғлиқ
барча тадбирларни ўз ичига олувчи икки йиллик Дастур лойиҳасини уч ой
муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига
киритилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2021 йил 11
октябрдаги VI-41-7-92-K/21-сонли қарорига асосан ушбу ҳудудда жойлашган
бино ва иншоотлар кўчирилиши режалаштирганлиги, ҳудуддаги жисмоний
ва юридик шахсларга тегишли турар ва нотурар биноларни белгиланган
тартибда бузиш ҳамда тозалаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Пайариқ туман ҳокимининг 2018 йил 9 апрелдаги "Пайариқ туман
Х.Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган фуқароларга тегишли 57 та уйжойлар ва ер участкалари ҳамда 28 та нотурар жой биноларини бузиш ер
майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш тўғрисида"ги 1191сонли қарорибилан тумандаги “Хўжа Исмоил” маҳалласида жойлашган уйжойларнинг бузилиши назарда тутилган турар жой ва нотурар жой
биноларни аниқлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
фуқароларни кўчирилиши билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш ва бошқа
вазифаларни бажариш тегишли ташкилотлар зиммасига юклатилган ва
бузилишга тушган уй-жой, нотураржой ва ер эгаларига огоҳлантиришлар
берилган шу жумладан фуқаро К.Мамараимовга ҳам огоҳлантириш берилган.
Жавобгар К.Мамараимов даъвогар Пайариқ туман ҳокимлиги
томонидан уй-жойи учун берилган таклифга рад жавоби берганлиги сабабли
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддаси 1-қисмига
кўра, ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган
тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига
кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги,
барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой
мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд
бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва довдарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг
бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб
қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк
объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 41-бандига кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши
3
муносабати билан мулкдорга қуйидагилар компенсация қилиб берилади: а)
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор
қиймати; б) олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати;
в) кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш
билан боғлиқ харажатлар; г) жисмоний ва юридик шахсларнинг бой берилган
фойдаси; д) қонун ҳужжатларида ёки келишувда назарда тутилган бошқа
харажатлар ва зарарлар.
К.Мамараимовга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва бузилши
худудига тушган уй-жойнинг бозор баҳосини аниқлаш мақсадида, жавобгар
К.Мамараимов мустақил баҳоловчи ташкилот “ORIENT CONSULTING”
МЧЖнинг хулосасини олган. “ORIENT CONSULTING” МЧЖнинг 2022 йил
18 апрелдаги хулосасида, жавобгар К.Мамараимовни уй-жойининг мулкнинг
ердан фойдаланиш ҳуқуқисиз қиймати 2.797.723.000 сўмни, ердан
фойдаланиш ҳуқуқи қиймати 203.454.000 сўмни жами уй-жойнинг бузилиши
оқибатида зарар қийматини аниқлаш мақсадида тавсия этилаётган якуний
бозор қиймати 3.004.146.000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди томонидан уй-жойнинг бозор баҳосини
аниқлаш мақсадида 2022 йил 15 апрелда суд-қурилиш техникавий
экспертизаси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номидаги РСЭМ Самарқанд вилоят бўлимининг 03.06.2022 йилдаги
29/21-08(1470)16.1Z/2382 ва 29/21-08(1470)16.1Z/2383-сонли хулосасига
кўра, жавобгар К.Мамараимовга тегишли Пайариқ туман Хўжа Исмоил МФЙ
Хўжа исмоил қишлоғидаги уй-жой (лит.0001 :0009, 0016, 0017 а, б, в, г , д , е,
ё, ж) бино иншоатлари, “ер участкасининг кадастр плани”да кўрсатилган
3645,00 м2 кв.м.дан иборат бўлган ер майдони билан биргаликда, харажатли
усулда экспертиза ўтказилган кундаги умумий хисобий-бозор баҳоси
1.670.688.184 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номидаги
Самарқанд
вилоят
бўлимининг
03.06.2022
йилдаги
29/21-08(1470)16.1Z/2382 ва 29/21-08(1470)16.1Z/2383-сонли хулосасида
низоли уй-жойда (лит. 0010, 0013, 0015) айвонлар, (лит.0011, лит.0014)
молхоналар ва (лит.0012) иссиқхона бинолари тўлиқ бузилганлиги сабабли
ушбу бино иншоатларни баҳолаш имкони йўқлиги қайд қилинган.
Бундан кўринадики, К.Мамарраимовнинг бузилишга тушган уйидаги
айрим бино-иншоотлар ва қурилмалар уларнинг қиймати компенсация қилиб
тўлаб берилмасидан бузиб ташланган. Судлар эса ушбу бино иншоотларни
кадастр хужжатлари асосида баҳосини аниқлаш ва ушбу қурилмалар учун
компенсация ундириш чораларини кўрмаганлар.
Бу эса судлар томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-1-моддаси биринчи қисми 1бандига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ
4
аниқланмаганлиги суд ҳужжатини апелляция тартибида бекор қилишга ёки
ўзгартиришга асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 4-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ушбу Кодекс 3991-моддаси биринчи қисмининг 1бандида ва 3993-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган
асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган
суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанция суди мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 майдаги ажримини бекор қилишни ва ишни
янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 4-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 сентябрдаги
ажрими бекор қилинсин ва фуқаролик иши янгидан кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Б.Н.Исламов
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья:
5