← Назад
Решение #1544948 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФПКнинг | 437 | — | law | |
| ФПК | 437 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш: № 2-1102-2017/4529
Кассация иши: №6-1284-23
ТВС судьяси: Н.Акбарова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат
таркибда,
Н.Хамраевнинг
котиблигида,
адвокат
Ф.Юлдашев
ва
тарафларнинг
иштирокида,
аризачилар
ва нинг ишончли вакили, адвокат Ф.Юлдашевнинг Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг 2021 йил 3 декабрдаги
ажримини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
рад қилиш тўғрисидаги Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов
ҳайъатининг
2023
йил
13 январдаги ажримига нисбатан аризачи нинг ишончли вакили, адвокат
Ф.Юлдашев томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачилар ва нинг ишончли вакили, адвокат Ф.Юлдашев Тошкент
вилоят судининг фукаролик ишлари буйича судлов хайъатининг 2021 йил
3 декабрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш
ҳақидаги аризаси билан судга мурожаат қилишган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан аризачиларнинг
аризаси рад қилинган.
Ушбу суд ҳужжатига нисбатан аризачи нинг ишончли вакили,
адвокат Ф.Юлдашев томонидан кассация шикояти берилиб, уни бекор
қилишни ва аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат ва тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
судининг 2021 йил 31 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар нинг
жавобгар га нисбатан турар жойдан мажбурий кўчириш ва киритиш
ҳақидаги даъво аризаси рад қилинган, нинг жавобгар га нисбатан қонун
бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 3 декабрдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг
қарши даъвони қаноатлантиришга оид қисми бекор қилиниб, шу қисмини
рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган, дан нинг
1
фойдасига суд харажатларини ундириш қисми чиқарилиб, қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
2 декабрдаги ажрими билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.
апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 декабрдаги ажримини янги
очилган ҳолат бўйича қайта кўришга асос сифатида, мерос гувоҳномасини
расмийлаштириш
учун
нотариусга
тақдим
қилинган
маҳалла
далолатномасига
нотўғри
маълумотлар
киритилганлиги,
уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасида қурилиш лойиҳа
смета асосида қурилганлиги кўрсатилса-да, аслида ҳеч қандай лойиҳа
мавжуд эмаслиги, қурилиш амалга оширилган йиллар ҳам нотўғри
кўрсатилганлиги, чунки бу йилларда томонидан ҳеч қандай қурилиш
қилинмаганлиги, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотномани олувчи деб
кўрсатилганлиги, ваҳоланки
2017 йилда вафот этганлиги, Адлия
вазирлиги томонидан мерос гувоҳномасини расмийлаштирган нотарус
қонунни бузганлиги аниқланганлигини кўрсатган.
нинг ишончли вакили, адвокат Ф.Юлдашев эса ушбу суд ҳужжатини
янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришга асос сифатида низоли кўчаси
11-уй
марҳум
га
тегишли
бўлиб
ер майдонининг ҳақиқий чегаралари белгиланиб ушбу уйнинг ер майдони
904,89 кв.м. этиб белгиланганлиги ва мулкдорнинг мулк ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги, ҳозирга қадар ер майдони ўзгармаганлиги,
бироқ кадастр хизмати ходимлари га уй-жойнинг ер майдони 0,06 сотих
эканлиги тўғрисида нотарусга нотўғри маълумот берганлиги, бундан
ташқари, нинг даъвосини рад қилишга асос сифатида фойдаланилган
ҳужжатлар қалбакилаштирилган бўлиб чиққанлиги, суд қарорларида
кўчаси 11-уй фуқаро О.Неъматовга тегишлилиги кўрсатиб ўтилганлиги,
лекин унинг ҳужжатлари ҳам қалбаки эканлиги, О.Неъматов билан кадастр
хизмати ходими Ф.Сабировларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги,
бироқ уларни жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги
боис жиноят иши тугатилганлиги, “” МФЙ 31-уй орқа томонида жойлашган
0,08 сотих ер майдони ҳужжатлари ҳам қалбакилаштирилганлиги
аниқланган бўлса-да, тергов бўлими жиноят ишини қўзғатишни рад
қилганлигини кўрсатган.
Суд ҳужжатларидан кўринишича, апелляция инстанцияси биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишда марҳум “”
ширкат хўжалигининг 2004 йил 7 августдаги қароридан икки маротаба
фойдаланиб, ушбу қарор асосида икки манзилдаги ( кўчаси 4 ва 11-уйлар)
ер майдонларига нисбатан эгалик ҳуқуқини қўлга киритганлиги, Қибрай
туман
ҳокимининг
2006
йил
10 мартдаги қарорига асосан 256-контурдан ажратилган 3,2 га ер майдони
Қибрай тумани, “” ҚФЙ, “” МФЙ, Баҳор ва унинг тор кўчаларига, 168контурдан ажратилган 2,0 гектар ер майдони эса Интизор 2 ва 3-тор
кўчаларига тўғри келиши, низоли уй 105-контурда жойлашганлиги,
2
томонидан узоқ йиллардан бери боғ сифатида фойдаланаётган ер майдони
низоли уй манзили ер майдони эканлиги ҳақидаги мақбул далиллар
тақдим қилмаганлигини инобатга олган.
Биринчи инстанция суди 2020 йил 26 декабрдаги Қибрай тумани
ИИБнинг жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисидаги қарори бекор
қилинганлиги, 2021 йил 11 мартдаги қарор билан мазкур жиноят иши
бирор-бир шахснинг қилмишида жиноят таркиби аниқланмаганлиги
сабабли тугатилганлигига эътибор қаратмаганлиги, мерос гувоҳномасида
кўрсатилган уй-жой ер майдони га тегишлилигини тасдиқловчи далиллар
мавжуд
эмаслиги,
унинг
фойдаланишида
бўлган
ер майдони ва мерос гувоҳномасида кўрсатилган уй-жой эгаллаган
ер майдони бошқа-бошқа жойда жойлашганлиги, меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисидаги гувоҳнома нинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳам инобатга
олинган.
ФПКнинг 437-моддасига кўра, қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўрилиши мумкин. Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган,
лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса;
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган, қонунга
хилоф, асоссиз ёки адолатсиз қарор чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатлар,
яъни гувоҳнинг била туриб берган ёлғон кўрсатуви, экспертнинг била
туриб берган ёлғон хулосаси, атайин нотўғри қилинган таржима, қалбаки
ҳужжатлар ёки ашёвий далиллар;
3) тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
ёки судьяларнинг мазкур иш бўйича қонунга хилоф, асослантирилмаган
ёхуд адолатсиз суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган, суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) суд ҳал қилув қарорининг, ҳукмининг, ажримининг
ёки қарорининг ёхуд шу ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор чиқарилишига
сабаб бўлган бошқа орган қарорининг бекор қилиниши.
Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 25-сонли “Судлар
томонидан фуқаролик ишлари бўйича қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга
солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида”ги 8-бандига кўра,
ФПК 437-моддасининг иккинчи қисмида мавжуд бўлган, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи
қисмида назарда тутилган қонун нормасидан келиб чиқиб, янги очилган
ҳолатлар, улар ишни тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган
ҳоллардагина суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос ҳисобланади.
Юқорида қайд этилган қонун талаби ва иш хужжатларидан келиб
чиқиб, апелляция инстанцияси аризачилар томонидан келтирилган
3
важлар суд хужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга асос
бўлмаслиги, уларда кўрсатилган ҳолатлар юқоридаги қонун нормасида
кўрсатилган ва суд қарорини янги очилган ҳолатларга кўра қайта кўришга
асос бўладиган асосларга тўғри келмаслиги, балки улар суд қарорларининг
қонунийлиги юқори инстанция судида қайта кўришда баҳо берилиши
лозим бўлган ҳолатлар ҳисобланиши, аризачиларнинг важлари эса суд
ҳужжатларига нисбатан муносабатлардан иборатлигини инобатга олиб,
суд хужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги
аризаларни рад қилишни лозим топган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан
келишади ва тарафларга янги асосларни кўрсатиб айнан шу даъво
аризалар билан судга қайта мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳам
тушунтириб ўтади.
Юқоридагиларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди, 4191-моддасини
қўллаб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
4