Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2203/4574 Дата решения 04.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахматова Мухайёхон Хабибуллаевна Ответчик / Подсудимый Хайитов Нематулло Хамидуллаевич
Source ID 64352cd7c23e4c0c37144d7f Claim ID 4185347 PDF Hash 73658d5fff1d61f2... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 32-моддаси жой кодекси 32 code_article
оланки ФПК 72-моддаси оланки ФПК 72 law
айъати апелляция инстанциясининг хулосаси билан келишади ва ФПК 419-моддаси айъати апелляция инстанциясининг хулосаси билан келишади ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2203/4574/20 Кассация иши № 6-1248-23 Судья: М.Исмаилов ТВС судьяси: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар нинг ишончли вакили, адвокат Н.Ибрагимова ва жавобгарлар , нинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгарлар ва га нисбатан турар-жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогарлар ва нинг жавобгар га нисбатан уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги қарши даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар жавобгарлар ва га нисбатан , Туркистон ҳудуди, “” БУШ ҳовлидан бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўз навбатида, ва лар жавобгар га нисбатан , Туркистон ҳудуди, “” БУШ ҳовлидан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги қарши даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгарлар ва лар , Туркистон ҳудуди, “” БУШ ҳовлидан мажбурий тартибда кўчирилган. Жавобгарлар ва дан солидар тартбида даъвогар нинг фойдасига давлат божи учун тўланган 600.000 сўм ва почта харажати учун 21.000 сўм ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори даъвогарлар ва нинг дала ҳовлидан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги қарши даъво аризасини рад қилиш тўғрисидаги хулоса билан тўлдирилган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган. 1 Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни, қарши даъвосини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат фикри ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, , Туркистон ҳудуди, “” БУШ 43 дала ҳовли 2019 йил 12 мартдаги олди-сотди шартномасига асосан даъвогар га мулк ҳуқуқи билан тегишли. Судда аниқланишича, даъвогар жавобгар билан 2015 йилда шаърий никоҳ асосида турмуш қуриб, 2019 йилга қадар Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 31-мавзе, 45-уй, 15-хонадонда яшаб келишган, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар 2019 йил ёз ойларида даъвогарга тегишли дала ҳовлига бориб яшай бошлаган ҳамда жавобгар Н.Камилова билан шаърий никоҳ асосида ҳозирга қадар доимий рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаб келади. ФК 164-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг уйдан кўчириш ҳақидаги даъво талабини мухокама қилиб, жавобгарлар мулкдорнинг оила аъзоси ҳисобланмасликлари, мазкур уйда даъвогарнинг розилигисиз, қонуний ҳужжатларсиз яшаб келаётганликлари, бу билан мулкдорнинг мулк ҳуқуқи бузилаётганлигини инобатга олиб, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топган, қарши даъвони эса муҳокама қилиб, рад қилиш ҳақида хулосага келган бўлса-да, бу хулосаси ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилмаган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлдиришни лозим топиб, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида тўхтамга келган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишади, чунки тарафлар умумий рўзғор юритиб ушбу дала ховлида бирга яшамаган, даъвогар жавобгарларни кириб яшашига рухсат бермаган, улар ўртасида турар жойдан фойдаланиш юзасидан бирон-бир келишув бўлмаган. Зеро, Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган 2 фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади. Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Жавобгар низоли дала ҳовлини даъвогар билан бирга яшаган даврларида ўз маблағига сотиб олганлиги ва таъмирлаш, қурилиш ишларини ўзи амалга оширганлиги, олди-сотди шартномасини расмийлаштириш жараёнида ўзаро ишонч асосида нинг номига олишганлиги ҳақидаги важлари суд ҳужжатларини бекор қилишга асос бўлмайди, шунингдек, бу важлари бирон-бир далил билан тасдиқланмаган, ваҳоланки ФПК 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Жавобгарларнинг қолган важларига апелляция инстанцияси тегишли баҳо берган ва га сарф қилинган ҳаражатларини ундириш ҳақида алоҳида даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг хулосаси билан келишади ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: 3 Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ Ф.Турсунов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 4