← Назад
Решение #1546119 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1706-2203/6874-сонли иш
Судья С.Абдукадирова
Маърузачи: А.Нажмутдинова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил апрель ойининг 3 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, очиқ суд мажлисида, суд
биносида видеоконференцалоқа режимида
Раислик қилувчи – судья: А.А.Игамбердиев,
Ҳайъат аъзолари – судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевдан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, адвокат О.Юнусов
ва тарафлар иштирокида, даъвогар Абдулқосимов Дониёржон
Исмоиловичнинг жавобгар Абдурахмонов Мамутбек Маданович ва
Жўраева Махбубахонга нисбатан савдо дўконидан кўчириш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан чиқарилган Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 январдаги ажримига
нисбатан жавобгар М.Жўраева томонидан келтирилган кассация
шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Абдулқосимов Дониёржон Исмоилович судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Абдурахмонов Мамутбек Маданович ва
Жўраева Махбубаларни низодаги савдо дўконидан мажбурий тартибда
кўчиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2022
йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириш рад қилинган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати
томонидан 2023 йил 14 январда чиқарилган ажрими билан биринчи
инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарори тўлиқ бекор
қилиниб, иш бўйича даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги
қарор қабул қилинган.
Жавобгарлар Абдурахмонов Мамутбек Маданович ва Жўраева
Махбуба даъвогар Абдулқосимов Дониёржон Исмоиловичга тегишли
бўлган Жалақудуқ тумани, Достонобод МФЙ ўрамида жойлашган биноиншоотнинг биринчи қавати яъни, А ифода билан белгиланган
фойдаланиш майдони 56.64 кв метр савдо дўкон, В ифода билан
белгиланган фойдали майдони 6.60 кв метр хожатхона, А1 ифода билан
белгиланган ўрама девор бетон плита, В1 ифода билан белгиланган ўрама
девор бетон плитадан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган.
1
Суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар М.Жўраева томонидан
келтирилган кассация шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суд
судьясининг ажрими билан суд муҳокамасида кўриш учун тайинланган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, суд мажлисига ҳозир бўлган
тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3
ва 4-бандларига мувофиқ, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ
нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга
нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос
равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Судларга тушунтирилсинки, ҳал қилув қарори, унда иш учун аҳамиятга эга
бўлган фактлар, суд томонидан текширилган далиллар билан
тасдиқланган, уларнинг алоқадорлиги ва мақбуллиги қонун талабларига
жавоб берадиган ёки суд ҳаммага маълум деб топган, исботлашга муҳтож
бўлмаган ҳолатлар, шунингдек, аниқланган фактлардан келиб чиқадиган
якуний хулосалар акс эттирилганда, асослантирилган ҳисобланади.
Фуқаролик иши ҳужжатларидан кўринишича, Жалақудуқ тумани,
Достонобод МФЙ ўрамида жойлашган бино-иншоот аввал нотурар бино
бўлган ҳолда Қотортол ширкат хўжалигига тегишли бўлган ва кейинчалик
биржа электрон савдосига асосан Муратова Адинахонга тегишли бўлган.
Туман ҳокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 668-қ-сонли қарорига
асосан Муратова Адинахонга «Идора бино-иншоотларини бузиб савдо
дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш ва эгаллаб турган ер
майдонини бириктириб бериш тўғрисида»ги қарорига асосан ер майдони
бириктириб берилган сўнгра эски бино бузилиб, бириктириб берилган
ернинг бошқа жойига Муратова Адинахон томонидан биринчи қавати
савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, иккинчи қаватига
турар жойга мослаб қайта қурилган.
Туман ҳокимининг 2012 йил 22 ноябрдаги 653-қ-сонли қарори билан
Жалақудуқ тумани, Достонобод МФЙ ўрамида жойлашган умумий
фойдали майдони 114,88 кв метр бўлган бино ва иншоотларга нисбатан
Муратова Адинахонга эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган.
Жалақудуқ тумани, Достонобод МФЙ ўрамида жойлашган биноиншоотнинг биринчи қавати А литерли уч хона савдо дўкон ва маиший
хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қурилиш майдони 76,8 кв.метр шундан
биринчи хона фойдали майдони 23,36 кв.метр, иккинчи хона фойдали
майдони 18,72 кв.метр, учинчи хона фойдали майдони 14,56 кв.метр, жами
фойдали майдони 56,64 кв.метрни ташкил қилади.
Иккинчи қавати тўрт хоналик турар жой, биринчи хона йўлак
фойдали майдони 10,40 кв.метр , иккинчи хона дам олиш хонаси фойдали
майдони 14, 56 кв метр, учинчи хона яшаш хонаси фойдали майдони 18, 72
2
кв метр, тўртинчи хона яшаш хонаси фойдали майдони 14,56 кв метр жами
фойдали майдони 58,24 кв метрдан иборат.
Жалақудуқ тумани, Достонобод МФЙ ўрамида жойлашган биноиншоот 2014 йил 9 майда туман кадастр бўлими томонидан мулкка
нисбатан тартиб рақами 874, кадастр 9/674 сон билан ер участкасига
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 211/1 ер кадастр китобида 9/1747
тартиб рақам билан давлат рўйхатига олинган.
Жалақудуқ туман 2-сон Давлат нотариал идораси нотариусининг
2014 йил 14 майдаги савдо дўконни олди-сотди шартномасига асосан
Муратова Адинахон мазкур бино-иншоотнинг биринчи қаватида
жойлашган А ифода билан белгиланган фойдаланиш майдони 56.64 кв
метр савдо дўкон, В ифода билан белгиланган фойдали майдони 6.60 кв
метр хожатхона, А1 ифода билан белгиланган ўрама девор бетон плита, В1
ифода билан белгиланган ўрама девор бетон плитани Абдулоқосимов
Дониёржонга сотган ва туман кадастр бўлими томонидан 2016 йил 4
февралда мулкка нисбатан тартиб рақами 874, кадастр иши 9/874 сон
билан ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 211/1 ер кадастр
китобида 9/1747 рақам билан Абдулоқосимов Дониёржон номига давлат
рўйхатига олинган.
Иккинчи қаватдаги турар жойга мослашган тўрт хонали турар жой
Муратова Адинахон номида қолган.
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят
бошқармаси Жалақудуқ туман филиали томонидан 2023 йил
5 январда 01/01-сонли маълумотномасида юқорида қайд этилган ҳолатлар
ўз тасдиғини топган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг хулосаси билан
келишган холда, биринчи инстанция суди, низоли бўлган биноиншоотнинг биринчи қавати даъвогар Абдулоқосимов Дониёржонга
тегишли бўлсада, бино-иншоотнинг дастлабки ҳужжатлари ва мутахассис
хулосаларини олиш чораларини кўрмасдан даъвони рад қилиш ҳақида
барвақт қарор қабул қилган деб ҳисоблайди.
Жавобгарларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида мулкдорнинг
ҳуқуқлари бузилаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 164 ва 228-моддалари талабларидан келиб чиқиб, Жалақудуқ
тумани, Достонобод МФЙ ўрамида жойлашган бино-иншоотнинг биринчи
қавати яъни, А ифода билан белгиланган фойдаланиш майдони 56.64 кв
метр савдо дўкон, В ифода билан белгиланган фойдали майдони 6.60 кв
метр хожатхона, А1 ифода билан белгиланган ўрама девор бетон плита, В1
ифода билан белгиланган ўрама девор бетон плита даъвогар
Абдулоқосимов Дониёржоннинг ўз мулки бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи
чекланмаганлиги ёки бекор бўлмаганлиги, бироқ ўз хоҳиши ва истагига
кўра эгалик ҳуқуқини амалга ошира олмаётганлиги, бунга жавобгалар
ҳозирги кунга қадар тўсқинлик қилиб келаётганлигини инобатга олиб,
даъво аризани қаноатлантиришни ва жавобгарларни низоли бинодан
3
бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчириш ҳақида апелляция инстанцияси
қонуний ва асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, жавобгар Жўраева Махбуба низоли бино-иншоот
улар томонидан қуриб битказилгани, Россия фуқароси бўлганлиги сабабли
мазкур бино-иншоотни номига расмийлаштира олмагани, Муратова Адина
ўзига
қариндош
бўлганлиги
сабабли
унинг
номига
расмийлаштирганлигини, даъвогар Д.Абдулқосимов келинининг акаси
бўлганлиги сабабли биринчи қаватини унинг номига олди-сотди
шартномаси асосида ўтказганлиги, доимий равишда бу бино-иншоотнинг
биринчи ва иккинчи қаватларидан ўзлари фойдаланиб келишганини
билдирган бўлса-да, фуқаролик иши ҳужжатларида низоли биноиншоотнинг биринчи қавати даъвогар Д.Абдулқосимовга тегишли
эканлиги ўз исботини топган.
Апелляция судлов ҳайъати, даъвони қаноатлантириш ҳақидаги
хулосага келишда жавобгар жавобгарлар яшаб келаётган бино-иншоот
турар жой ҳисобланмаслиги инобатга олган.
Шикоятдаги, даъвогар бино учун бир сўм харажат қилмаганлиги,
товламачилик қилиб бинони бир қисмини ўз номига расмийлаштириб
олганлиги ҳақида келтирилган важлар билан судлов ҳайъати келишмайди
ва фуқаролик иши ҳужжатларида уларни тасдиқловчи бирон-бир хужжат
мавжуд эмаслигига эътибор қаратади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб,
апелляция инстанцияси судининг хулосаси иш ҳолатларига мувофиқ
келганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
тўғри
қўлланилганлиги боис, кассация шикоятидаги важлар суд ҳужжатларини
бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди ва
қабул қилинган суд ҳужжатини ўзгаришсиз, келтирилган кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Шу билан биргаликда, судлов ҳайъати давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, қуйи судларнинг суд харажатларни
тақсимлаш ҳақидаги хулосаларини ҳам тўғри деб ҳисоблаб, кассация
шикояти берилганда даъвогар томонидан тўланган давлат божи миқдорини
етарли деб ҳисоблаб, ушбу миқдори билан чегараланишни, шунингдек,
Фуқаролик процессуал кодексининг 132, 138-моддаларига асосан
видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилганлик учун жавобгар
М.Жўраевадан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига
75.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 419 ва 4191-моддаларига қўлланиб, судлов ҳайъати
4
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 январдаги
ажрими
ўзгаришсиз,
келтирилган
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Жўраева Махбубахондан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий
суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий
ҳисоб варағи: 4014108600262773422956011, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб
рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри,
МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов
учун 75.000 сўм ундирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.А.Тангабаев
Ажрим нусхаси аслига тўғри, Олий суд судьяси:
5