← Назад
Решение #1547467 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 22 | — | code_article | |
| ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2204/1539
Кассация иши № 6-1153-23
Судья: И.Мирзаева
ТВС судьяси: Н.Махкамова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар нинг ишончли вакили адвокат Э.Ахмаджонов, жавобгар , жавобгарларнинг ишончли вакили,
адвокат С.Садиков ва адвокат Ш.Назаровнинг иштирокида, даъвогар нинг
жавобгарлар
ва ларга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган
имборатларни бузиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 10
августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажримига нисбатан
жавобгарларнинг ишончли вакили, адвокат С.Садиков томонидан берилган
кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар жавобгарлар ва га нисбатан марҳум турмуш ўртоғи га
тегишли бўлган Бўстонлиқ тумани, “” МФЙ, кўчасида жойлашган 0,40 га ер
майдонида (271-уй) ноқонуний қурилган яшаш уйи, ошхона, бостирма,
омборхона
ва
хожатхонадан
иборат
қурилмаларни
ўз ҳисобидан бузиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув қарорига асосан
даъво ариза қаноатлантирилиб, даъвогарга тегишли Тошкент вилояти,
Бўстонлиқ
тумани
“”
МФЙ,
кўчасида
жойлашган
0,40 га ер майдонидан иборат нотурар ер майдонига ўзбошимчалик билан
ноқонуний қурилган яшаш уйи, ошхона, бостирма, омборхона
ва
хожатхонадан
иборат
қурилмаларни
жавобгарлар
ва лар ҳисобидан буздириш белгиланган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгарларнинг ишончли вакили,
адвокат С.Садиков кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор
қилишни, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокатлар ва тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
1
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ
тумани, Бурчмулло “Олмос” заводининг Иссиқхона хўжалиги Тошкент
вилояти Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
бошқармаси билан тузилган 1995 йил 22 ноябрдаги 20/95-сонли
шартномага
асосан
га
1996
йил
22 январдаги 4562-А-сонли “Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи муваққат
Давлат ордери” асосида хусусий мулк қилиб берилган.
Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 29 декабрдаги 3088-сонли
қарори билан Бўстонлиқ тумани “Бўстонлиқ” ҚФЙ ҳудуди туман давлат
заҳира
ер
майдонида
фуқаро
эгаллаб
турган
иссиқхона
ва атрофидаги ер майдонини фойдаланиш учун ажратиб бериш
тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш)
масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2008 йил 11 сентябрдаги
далолатномаси тасдиқланган ҳамда туман заҳира ер майдонида фуқаро
Р.Фарзиддинов томонидан эгаллаб турган 61-контурдаги 0,40 га қурилиш
ости ва бошқа ер майдони мақсадли фойдаланиш учун ажратиб
берилган.
2016 йил 21 декабрда вафот этган, иш бўйича даъвогар унинг
турмуш ўртоғи бўлиб, улар 1970 йил 28 октябрдан қонуний никоҳда
бўлишган.
2016 йил 30 ноябрда нотариал тасдиқланган васиятномага асосан,
барча мол-мулкларини турмуш ўртоғи га васият қилган, унинг вафотидан
сўнг 2017 йил 6 октябрда нинг номига унга тегишли бўлган автомашинага
нисбатан васиятнома бўйича мерос гувоҳномаси берилган бўлса-да,
Иссиқхона хўжалигига мерос гувоҳномаси расмийлаштирилмаган.
Ишдаги Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси
Бўстонлиқ
тумани
филиалининг
2021
йил
23
декабрдаги
08-04-05/2089-сонли хати билан Бўстонлиқ тумани “” МФЙ,
кўчаси, 271-сонли, 1996 йил 22 январдаги 4562-А-сонли “Мулкий ҳуқуқни
тасдиқловчи муваққат Давлат ордери”га асосан мархум га тегишли,
умумий ер майдони 0.40 га, қурилиш ости майдони 1058.80 кв.м.дан
ташкил топган иссиқхона бино-иншоотларига кадастр техник инвентар
ҳужжати
расмийлаштириб
берилгани
ва 1996 йил 12 майдаги ўзаро олди-сотди шартномасига асосан ҳамда
Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 29 декабрдаги 3088-сонли
қарорига асосан эгалик ҳуқуқи тан олинганлиги, бироқ бугунги кунда
иссиқхона биноси бузилиб кетилгани ҳамда ушбу ер майдонига фуқаро
ўзбошимчалик билан кириб олиб, ер ажратиш қарори, тегишли лицензияси
бор ташкилотнинг лойиха смета хужжатларисиз қурилиш ишларини олиб
борганлиги аниқлангани маълум қилинган.
Муқаддам, Чирчиқ туманлараро судининг 2011 йил 1 февралдаги
сиртдан ҳал қилув қарори билан даъвогар нинг даъво талаблари асосида
ва лардан Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 29 декабрдаги қарори
билан ажратиб берилган Бўстонлиқ тумани “Бўстонлиқ” қ.ф.й. ҳудудидаги
61-контурда жойлашган 0,40 га ер майдони даъвогарга қайтарилиши
белгиланган.
2
Судлар ФК 164, 207, 212-моддаларини қўллаб, жавобгарлар
томонидан даъвогарнинг ерга бўлган ҳуқуқи бузиб келинаётганлиги,
2011 йилдаги суд қарори билан ер майдони жавобгарларнинг ноқонуний
эгалигидан қайтарилганлиги, бироқ улар бирон-бир ҳужжатсиз
ўзбошимчалик билан ушбу ер майдонида яшаш уйи, ошхона, бостирма,
омборхона ва хожатхонадан иборат қурилмалар қурганликларини
инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси низоли ер майдонида
жойлашган иссиқхона биноси бузиб ташланган бўлса-да, 1995 йил
22 ноябрдаги 20/95-сонли олди-сотди шартномаси, ушбу шартномага
асосан нинг номига берилган давлат ордери, иссиқхона жойлашган жами
0,40 га ер майдонини бириктириб бериш ҳақидаги ҳоким қарори ва ер
участкасига бўлган ҳуқуқ рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаганлиги, жавобгарларда эса низоли ер
майдонига
ва
унда
қурилган
қурилмаларга
нисбатан
бирор-бир ҳуқуқ туғдирувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини ҳам инобатга
олган.
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишмайди, чунки
иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган ва моддий ҳуқуқ нормалари бузилган.
Хусусан, судлов ҳайъати мажлисида сўралган кадастрлар палатаси
мутахассиси Ш.Нортожиев ўз тушунтиришларида га тегишли бўлган
иссиқхона объектига доир мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи муваққат Давлат
ордерига
асосан
Бўстонлиқ
туман
ҳокимининг
2008
йил
29 декабрдаги 3088-сонли қарори билан 0,40 га ер майдони мақсадли
фойдаланиш учун ажратилганлиги, ушбу қарор билан тасдиқланган
2008 йил 11 сентябрдаги далолатномада ер майдони иссиқхона
ва ободонлаштириш учун фойдаланишга ажратиб берилганлиги
кўрсатилгани, мақсадли фойдаланиш ҳуқуқи қонунда кўрсатилмаганлиги
боис, ер майдонига бўлган “доимий фойдаланиш ҳуқуқи” давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги ва бу ҳуқуқни тасдиқловчи гувоҳнома
берилганлиги, ҳоким қарори асосида 2009 йил кадастр техник инвентар
ҳужжати расмийлаштириб берилиб, бу даврда иссиқхона бузилиб амалда
мавжуд бўлмаганлиги аниқланганлиги, ҳозирда мерос расмийлаштириш
борасида ҳеч ким мурожаат қилмаганлиги, чунки объекти мавжуд
бўлмаган ер майдонидаги фойдаланиш ҳуқуқига мерос ҳуқуқи
расмийлаштирилмаслигини баён қилди.
Ишдаги Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 29 декабрдаги
3088-сонли қарори билан тасдиқланган 2008 йил 11 сентябрдаги
далолатномадан кўринишича, томонидан сотиб олинган иссиқхона ва
атрофини
эгаллаб
турган
61-контурдаги
ер
майдони
0,40 гани ташкил қилиши ва у 1995 йилдан ушбу ер майдонидан
фойдаланиб келиши инобатга олиниб, ер майдони иссиқхона
ва ободонлаштириш учун фойдаланишга ажратиб берилиши мақсадга
мувофиқ деб топилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, давлат ордери асосида Иссиқхона
биносига бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилмаган, фақатгина ер
3
майдонини мақсадли фойдаланиш учун ажратиш ҳақидаги туман
ҳокимининг 2008 йил 29 декабрдаги 3088-сонли қарори 2009 йил 12
мартда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ер участкасидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилган ҳамда кадастр
техник инвентар ҳужжати тайёрланган (унда иссиқхона иншооати
кўрсатилмаган).
Ер кодексининг 16.08.2021 йилга қадар бўлган таҳрирдаги
17, 20-моддаларга кўра, жисмоний шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонун
ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага
олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин.
Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли
(вақтинча) эгалик қилишга ҳамда улардан доимий ва муддатли (вақтинча)
фойдаланишга берилиши мумкин. Ер участкасидан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат
ҳужжати билан тасдиқланади.
Мазкур Кодекснинг 22-моддаси (16.08.2021 йилга қадар таҳрирда)га
кўра, корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк
ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи
бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур
объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган
ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам
ўтади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган
ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг
бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар
ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман,
шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги
фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга
ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш
ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан
расмийлаштирилади.
Мазкур талаблар 2021 йил 16 августда ушбу моддаларга киритилган
ўзгартиришларда ҳам ўз аксини топган.
Ушбу қонун нормалари диспозицияси ер участкасидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи объект билан бирга ўтиши мумкинлигини назарда
тутиб, ер участкасига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга
ўтиши ваколатли органларнинг ҳамда шахсларнинг шартнома ёки
қарорлари асосида кадастрлар палатаси реестрига ернинг янги
фойдаланувчиси тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва давлат
рўйхатидан ўтказиш орқали амалга оширилишини назарда тутади.
Бироқ, муқаддам низоли 0,40 га ер майдонининг доимий
фойдаланувчиси марҳум бўлган бўлса-да, унга тегишли иссиқхона 2009
йилдаги ҳолатда мавжуд бўлмаган, ер майдонидан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи эса унинг вафотидан сўнг бошқа фойдаланувчига, хусусан даъвогар
4
Х.Фарзидиновга ўтмаган, унинг бу ҳуқуқи давлат рўйхатидан ҳам
ўтказилмаган, зеро иссиқхона бузилиб кетиши оқибатида мавжуд
бўлмаган иншоотга мерос ҳуқуқи ҳам ўтмайди, объектга бўлган ҳуқуқ
ўтмагандан сўнг ер майдонига бўлган фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтмайди.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогар бундай
талабни илгари суриш ҳуқуқига эга шахс ҳисобланмайди деган хулосага
келади, шу сабабли унинг даъво талабларини асоссиз деб топиб рад қилиш
лозим
деб
ҳисоблайди.
Ўз навбатида, даъвогар даъво ариза беришда 540.000 сўм давлат божи ва
почта ҳаражатларини тўлиқ тўлаганлиги инобатга олинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 2-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини бекор қилишни нинг
талабини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни,
кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 2-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими бекор қилинсин, иш бўйича
янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин.
Даъвогар нинг жавобгарлар ва ларга нисбатан ўзбошимчалик билан
қурилган имборатларни бузиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Ф.Турсунов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
5