← Назад
Решение #1547474 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 186 | — | code_article | |
| айъати ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1105-2101/3494
Кассация иши №6-1152-23
С.Зайниева
Судья: C.Рахматуллаев
ТВС
судьяси
:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: Ф.Турсунов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон С.Элмуродова
ва
тарафларнинг
иштирокида,
даъвогар
“”
Боғдорчилик
-узумчилик ширкати (БУШ)нинг жавобгарлар Паркент туман
ҳокимлиги, ва га нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва
бинодан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг
2021 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 мартдаги
ажримига нисбатан даъвогар “” БУШ томонидан берилган кассация
шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “” БУШ жавобгарлар Паркент туман ҳокимлиги ва
бошқаларга
нисбатан
Паркент
туман
ҳокимининг
2020 йил 18 декабрдаги 1583-сонли марҳум Артикбайга тегишли
бўлган “” БУШда жойлашган дала ҳовли бино-иншоотларига эгалик
ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва
жавобгарларни оила аъзолари билан бинодан кўчириб чиқариш
ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил
15 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза рад қилинган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар “” БУШ кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни
ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, “” БУШ томонидан нинг отаси Артикбайнинг
номига 1993 йил 20 октябрда берилган аъзолик китобчаси асосида А. “”
1
БУШ
аъзоси
ҳисобланган
ва у низоли Паркент тумани, “” қ.ф.й. “” БУШ ҳудудидаги 763,28 кв.м. ер
майдонида
жойлашган
44-сонли
дала-ҳовлида яшаб, ундан фойдаланиб келган.
А. 2010 йил 25 январда вафот этган, унинг вафотидан сўнг ушбу
дала ховлида унинг қизи оила аъзолари билан яшаб қолган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг
2014 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорига асосан, аризачи нинг шикоят
аризаси қаноатлантирилиб, Паркент тумани ҳокимиятининг Паркент
тумани, “” қ.ф.й., “” БУШ ҳудудидаги 763,28 кв.м. ер майдонида
жойлашган 44-сонли дала ҳовлига нисбатан эгаликни белгилашни рад
этиш юзасидан амалга оширган хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб
топилиб, Паркент туман ҳокимияти зиммасига ушбу дала ҳовлига
марҳум А.нинг эгалик ҳуқуқини белгилаш масаласини муҳокама қилиш
мажбурияти юклатилган.
Паркент тумани хокимининг 2020 йил 18 декабрдаги 1583-сонли
қарори билан марҳум Артикбайга Паркент тумани “” БУШ ҳудудидаги
дала ҳовли жойлашган 0,06 га ер участкасига мерос қилиб
қолдириладиган
умрбод
эгалик
қилиш
ҳуқуқи
берилган
ва у томонидан қуриб битказилган бино ва иншоотларга
(код 0001-2 қаватли дала ҳовли уйи 2 та яшаш хонаси ва 2 та йўлак,
яшаш майдони 29,60 кв.м., умумий фойдали майдони 51,80 кв.м.) шахсий
мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Даъвогар “” БУШ ушбу ҳоким қарори юзасидан низолашиб,
дастлабдан ҳозирга қадар БУШ ҳудудида 43-та дала ховли бўлганлиги,
44-дала
ховли
жойида
БУШнинг
қоровулхонаси
ва автотураргоҳи бўлганлиги, марҳум А. эса 1992 йилга қадар БУШ
қоровули вазифасида ишлаб келганлиги ва шу даврга қоровулхонадан
фойдаланиши учунгина вақтинча аъзолик китобчаси берилганлиги,
аслида у аъзо сифатида киритилмаганлиги, 2014 йилдаги суд қарори
билан 44-сонли дала ховли деб номланаётган иморатни марҳумнинг
номига эгалик белгилаш масаласини кўриб чиқиш мажбурияти
юкланган бўлса-да, туман ҳокимилиги бу масалани кўриб чиқиб 2015
йилда га рад жавобини берганлиги, 2020 йилга келиб нинг қайта
мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги БУШга тегишли қоровулхонага
дала ховли сифатида эгалик белгилаб, 43-та БУШ аъзоларининг
ҳуқуқини бузганлигини важ қилган.
Биринчи инстанция суди, марҳум А. ширкат аъзоси бўлганлиги
аъзолик китобчаси билан тасдиқланиши, уни аъзоликдан чиқариш
тўғрисида ҳоким қарори мавжуд эмаслиги, марҳум А.нинг дала ховлига
эгалик ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги ҳоким қарори суднинг
қонуний кучда бўлган ҳал қилув қарори асосида чиқарилганлиги, ҳоким
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд эмаслиги, жавобгар
2
мулкдорнинг оила аъзоси бўлганлиги ва уйдаги хоналардан у билан
тенг фойдаланишга ҳақли бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво талабларини рад қилишни лозим топган.
Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосасини тўғри
ва асосли деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топган.
Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг даъво аризани рад
қилиш тўғрисидаги хулосалари билан келишса-да, туман ҳокимлиги суд
қарори асосида низоли турар жойга эгалик белгиламаганлигига
эътибор қаратишни лозим топади.
Хусусан, Паркент тумани хокимининг 2020 йил 18 декабрдаги
1583-сонли қарори чиқарилишига асос бўлган ҳужжатлардан
кўринишича, жавобгар 2020 йил 24 ноябрда туман ҳокимига ариза
билан мурожаат қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
судининг 2014 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори асосида низоли дала
ховлига марҳум отаси А.нинг эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган ва
отасининг БУШ аъзоси ҳисобланиши тўғрисида 1993 йил 20 октябрдаги
аъзолик дафтарчасини илова қилган.
Шунингдек, А. ширкатда қоровул бўлиб ишлаганлиги, низоли
турар жойни ўзи қурганлиги, хозирда турар жойда А.нинг қизи 5 нафар
фарзанди билан яшаб келаётганлиги тўғрисида БУШ аъзоларининг
далолатномаси ва тилхатлари тақдим қилинган.
1997 йил 26 ноябрда марҳум А.нинг фойдаланишида бўлган 44дала ҳовлига 1993 йил 20 октябрдаги “” БУШга аъзолик дафтарчасига
асосан (унда аъзолик бадаллари тўлаб келинганлиги тўғрисида ёзувлар
ҳам қайд этилган) фойдаланувчи сифатида кадастр техник ҳужжатлари
тайёрланган (кадастрлар хизматининг 23.10.2013 йилдаги 508-сонли
хати, и.в. 207).
нинг аризаси ва у томонидан тақдим қилинган ҳужжатлари
асосида ҳокимнинг 2020 йил 18 декабрдаги 1583-сонли қарори билан
марҳум А.нинг ер майдони ва иморатга эгалик қилиш ҳуқуқи
белгиланган ва ҳоким қарори 2022 йил 12 январда давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Апелляция инстанциясининг топшириғи асосида Паркент туман
Электр таъминоти корхонаси томонидан маълумотнома тақдим
қилиниб, унда низоли турар жойда “” БУШ балансида бўлган қуввати
100 кВт. 287-сонли трансформатор пункти ўрнатилганлиги ва унга
кучланиши 10 кВт. “Қайилма” фидери ҳаво линияси келганлиги,
мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида жавобгарлар истиқомат
қилаётган бино бошқа трансформатордан келган кучланиши 0,4 кВт.
ҳаво линиясига уланганлиги, ушбу бино қурилишида “Электр тармоғи
хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари”нинг бандлари,
3
яъни электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зоналари
бузилмаганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Паркент туман шахсий таркиб ҳужжатлар Давлат
архиви томонидан тақдим қилинган Паркент туман ҳокимининг “”
БУШни
қайта
рўйхатдан
ўтказиш
ҳақидаги
2011
йил
6 июлдаги 761-сонли қарори билан ширкат аъзоларининг рўйхати
тасдиқланган ва ҳар бир аъзо эгаллаб турган (0,06 гадан) ер участкасига
меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш
белгиланган.
Ушбу рўйхатда ҳақиқатдан ҳам 43-та дала ховли кўрсатилган
бўлиб, 44-дала ховли кўрсатилмаган бўлса-да, унда даъвогар
таъкидлаганидек, БУШга тегишли қоровулхона ва автотураргоҳ
мавжудлиги қайд этилмаган, даъвогар тақдим қилган бу рўйхатнинг
нусхасига бундай иморатлар киритилганлигини суд инобатга олмайди,
зеро дастлабки ҳужжатлар Давлат архивидан олинган бўлиб, уларда
бу
қайдлар
кўрсатилмаган,
бундан
ташқари
қоровулхона
ва автотураргоҳ БУШ балансига давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сонли қарорига
асосан “” БУШ ерларини ва қурилган иморат ва иншоотлари баҳолаш
тартибига асосан қайтадан кўриб чиқилиб, 2011 йил 20 июнда Паркент
тумани кадастр бўлими мутахассислари ва “” БУШ раиси Б.Джалилов
томонидан тузилган далолатномада ширкатнинг умумий ер майдони 2,6
га
эканлиги,
низом
ва
баённомага
асосан
43 нафар ширкат аъзоларига 0,06 гадан ер ажратилганлиги, берилган
ерларда 43 нафар ширкат аъзолари иморат ва иншоотлар қурганлиги,
ширкатда қурилиши охирига етмаган бинолар ва қурилиш қилинмаган
ер участкаси мавжуд эмаслиги қайд этилган (иш варағи 28-бет).
Ушбу
далолатномада
ҳам
“”
БУШ
ҳудудида
қоровулхона
ва автотураргоҳ борлиги ёки мазкур бинолар учун ер майдони
ажратилганлиги кўрсатилмаган.
Шундай қилиб, марҳум А. фойдаланиб келган бино БУШнинг
дастлабки топографик чизмаларида қоровулхона сифатида кўрсатиб
келинган бўлса-да, 1997 йил бу бинога 44-сонли дала ховли сифатида
кадастр техник ҳужжатлари тайёрланган, 2011 йилда эса БУШ қайта
рўйхатдан ўтказилаётганда бу бино умуман кўрсатилмаган, шу сабабли
туман ҳокими Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сонли
ва 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарорларига асосланиб, БУШ ҳудуди
билан чегара ҳудудда жойлашган иморатга мулк ҳуқуқини белгилаган.
Шунга кўра даъвогарнинг низоли ҳудуд “” БУШ барча
аъзоларининг умумий мулки ҳисобланиши ва умумий мулкни тасарруф
этишда барча аъзоларнинг камида 50% розилиги олиниши кераклиги
ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди.
4
Судлов ҳайъати даъвогарнинг низоли ҳудудда БУШга тегишли сув
башнялари мавжудлиги, жавобгарлар бу башнялардан фойдаланишга
тўсқинлик қилаётганлиги ҳақидаги важларига баҳо берар экан,
жавобгарлар яшаб келаётган иморатнинг ҳудудида жойлашган сув
башнясидан фойдаланиш учун низоли ер майдони ҳудудидан сервитут
ҳуқуқи асосида фойдаланишни талаб қилишга ҳақли эканлигини
тушунтириб ўтади.
Шу билан бирга, жавобгар Паркент туман ҳокимлиги вакили
Х.Салимбоев ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабга
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг
186-моддасида белгиланган уч ойлик даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб судлар тўғри хулосага келган,
чунки фуқаролик иши доирасидаги низода мазкур процессуал Кодекс
талаблари қўлланилмайди, аксинча ФКда белгиланган умумий
уч йиллик даъво муддати қўлланилиши мумкиндир.
Паркент туман ҳокимининг 2020 йил 18 декабрдаги 1583-сонли
қарори қонун талабларига мос равишда қабул қилинганлиги, уни
ҳақиқий эмас деб топишнинг асослари мавжуд эмаслиги сабабли
даъвонинг жавобгарларни кўчириш ҳақидаги талаблари ҳам асоссиздир,
чунки мулкдорнинг оила аъзоси ва унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади
ва оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси
1-бандига асосан суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 15 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Аслига тўғри, судья:
5
Д.Исраилова
Ф.Турсунов
А.Касимов