← Назад
Решение #1547604 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Амалдаги Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| Амалдаги ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1402-2103/8768
Кассация иши № 6-468-23
Судья: О.Темиров
Маърузачи: Г.Эсанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 30 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: Дж.Чориев,
Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва И.Болтаходжаевалардан иборат
таркибда, Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокат Ш.Музаффаров,
даъвогар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги вакили А.Расулов ва жавобгар
Д.Кенжаеваларнинг
иштирокида,
даъвогар
Каттақўрғон
шаҳар
ҳокимлигининг жавобгар Кенжаева Дилафруз Баходировнага нисбатан ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ва ер майдонида
қилинган пойдеворни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини
шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қабул қилинган Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 21 июлдаги ажримига
нисбатан жавобгар Д.Кенжаева томонидан келтирилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги судга жавобгар
Д.Кенжаевага нисбатан нисбатан ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини
бекор қилиш ва ер майдонида қилинган пойдеворни жавобгар ҳисобидан
буздириш ҳамда ер майдонини шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариш
ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Д.Кенжаеванинг
шаҳар ҳокимининг 26.09.2018 йилдаги 1770-Қ-сонли қарори билан
Шавқий кўчасидаги ажратилган 0,10 га ер майдони, 1772-Қ-сонли қарори
билан Шавқий кўчасидаги 0,23 га ер майдони ва 26.09.2018 йилдаги 1771Қ-сонли қарори билан Холис кўчасидаги 0,12 га ер майдонига бўлган
фойдаланиш ҳуқуқларини бекор қилишни, мазкур ер майдони атрофида
қурилган пойдеворни жавобгар ҳисобидан буздиришни ҳамда ер
майдонларини шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
аризаси рад этилган.
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 21 июлдаги ажрими билан
фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2021 йил
21 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, қуйидаги мазмунда янги
таҳрирда ҳал қилув қарори қабул қилинган:
Унга кўра, даъвогар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг даъво
аризалари қаноатлантирилиб, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил
26 сентябрдаги № 1770-Қ-сонли қарорига асосан шаҳарнинг “Шавқий”
кўчасида жойлашган 0,10 га ер майдони, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг
2018 йил 26 сентябрдаги № 1772-Қ-сонли қарорига асосан шаҳарнинг
“Шавқий” кўчасида жойлашган 0,23 га ер майдони, Каттақўрғон шаҳар
ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги № 1773-Қ-сонли қарорига асосан
шаҳарнинг “Холис” кўчасида жойлашган 0,12 га ер майдонларидан
фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги № 1773-Қсонли қарорига асосан шаҳарнинг “Холис” кўчасида жойлашган 0,12 га ер
майдонида қурилган пойдевор жавобгар Д.Кенжаеванинг ҳисобидан
буздирилиши белгиланган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 26.09.2018 йилдаги № 1770-Қ, 1771Қ, 1772-Қ-сонли қарорлари билан Д.Кенжаевага ажратилган 0,10 га, 0,23 га
ва 0,12 га ер майдонлари шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтарилиши,
шунингдек жавобгар Д.Кенжаевадан давлат даромадига 1.200.000 сўм
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар Д.Кенжаева ва
адвокат Ш.Музаффаров ҳамда даъвогар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
вакили А.Расуловларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги
важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Аниқланган иш ҳолатига қараганда, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг
2018 йил 26 сентябрдаги № 1770-Қ-сонли қарорига асосан жавобгар
Д.Кенжаевага шаҳарнинг “Шавқий” кўчасида жойлашган шаҳар ҳокимлиги
захирасида бўлган 0,10 га ер майдонида “мактабгача таълим муассасаси”
қуришга рухсат берилган. Ушбу қарорнинг 2-бандига Каттақўрғон шаҳар
ҳокимининг 2019 йил 27 июнь кунидаги № 1584-Қ-сонли қарори билан
ўзгартириш киритилиб, қурилишга рухсат этилган умумий ер майдони
“0,25 га” деб ўзгартирилган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги № 1771-Қсонли қарорига асосан жавобгар Д.Кенжаевага шаҳарнинг “Холис”
кўчасида жойлашган шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 0,12 га ер
майдонида “мактабгача таълим муассасаси” қуришга рухсат берилган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги № 1772 Қсонли қарорга асосан жавобгар Д.Кенжаевага шаҳарнинг “Шавқий”
кўчасида жойлашган шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 0,23 га ер
майдонида “мактабгача таълим муассасаси” қуришга рухсат берилган.
Ушбу қарорнинг 2-бандига Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2019 йил
27 июнь кунидаги № 1585-Қ-сонли қарори билан ўзгартириш киритилиб,
қурилишга рухсат этилган умумий ер майдони “0,40 га” деб ўзгартирилган.
2
Юқорида қайд этилган Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг қарорларида
Д.Кенжаеванинг зиммасига “Мактабгача таълим муассасаси” қуриш учун
АРТ ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, вилоят Архитектура ва қурилиш
бош бошқармаси билан келишиш, “Мактабгача таълим муассасаси”ни
белгиланган Шаҳарсозлик талаблари асосида келишилган АРТ ва лойиҳа
ҳужжатлари асосида қуриш, Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандида
кўрсатилган муддатларда фойдаланишга қабул қилиш, бинодан қарорда
кўрсатилган
мақсадларда
фойдаланиш,
турар-жой
тоифасига
айлантирмаслик вазифалари юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, 9-10бандларига асосан, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи,
шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара
ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, шунингдек қишлоқ хўжалиги
эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ
хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер
участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти, шаҳар қурилиш
бўлими бошлиғи, Кадастр агентлиги, Кадастрлар палатаси шаҳар
бўлимлари бошлиғи томонидан 08.10.2021 йилда тузилган далолатнома
асосида, Д.Кенжаевага “мактабгача таълим муассасаси” қуриш учун рухсат
этилган ер участка майдонларида қурилиш ишлари амалга
оширилмаганлиги ва белгиланган мақсадларда фойдаланмаганлиги
аниқланган.
Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси Каттақўрғон
шаҳар бўлими томонидан 11.10.2021 йилдаги № 23-сонли Д.Кенжаева
номига йўлланган огоҳлантириш хатида, шаҳар ҳокимлиги томонидан
№ 1770, 1771, 1772-Қ сонли қарорлари асосида “Мактабгача таълим
муассасаси” қурилиши учун ажратилган ер майдонларида белгиланган
муддатларда қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли шаҳар
ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш чоралари кўрилиши ҳақида маълум
қилинган.
Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси Каттақўрғон
шаҳар
бўлими
томонидан
11.10.2021
йилдаги
№
23-сонли
тақдимномасида, Д.Кенжаевага оид юқорида қайд этилган “Мактабгача
таълим муассасаси” қурилиши учун ажратилган қарорларни бекор қилиш
бўйича фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига даъво
ариза киритишда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигидан амалий ёрдам
сўралган.
Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 16.09.2021
йилдаги № 15-05317-сонли хатига кўра, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг
2018 йил 26 сентябрдаги № 1770-Қ-сонли Қарори ва 2019 йил 27 июнь
3
кунидаги № 1584-Қ-сонли қарори билан ажратилган ер майдонларига
ҳисобланган ер солиғи 10.069.141 сўмни, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг
2018 йил 26 сентябрдаги № 1772 Қ-сонли ва 2019 йил 27 июндаги 1585-Қсонли
қарорлари билан умумий ер майдони 0,40 га нисбатан
Д.Кенжаеванинг ер
солиғидан 15.292.802 сўм солиқ қарздорлиги
мавжудлиги қайд этилган.
Бундан кўринадики, жавобгар Д.Кенжаева “Мактабгача таълим
муассасаси” қуриш учун АРТ ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, вилоят
Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан келишиш, бинони
белгиланган Шаҳарсозлик талаблари асосида келишилган АРТ ва лойиҳа
ҳужжатлари асосида қуриш, Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандида
кўрсатилган (икки йиллик) муддатда фойдаланишга қабул қилиш,
бинодан қарорда кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш каби
мажбуриятларини бажармаган. Шу жумладан, ер солиқларини ҳам
мунтазам тўламасдан келганлиги туфайли қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг важлари қайд этилган ишдаги далиллар мажмуи
билан ўз тасдиғини топган бўлсада, бироқ биринчи инстанция суди гўёки
даъвогар ўз даъво аризасидаги важларини исботламаганлигини асос
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида шошма-шошарлик
билан вақтли хулосага келган.
Булардан ташқари, Каттақўрғон шаҳар қурилиш бўлимининг
19.07.2022 йилдаги № ch/114-сонли хулосасида Каттақўрғон шаҳар
ҳокимининг 26.09.2018 йилдаги № 1770-Қ, 1771-Қ ва 1772-Қ сонли
қарорлари билан Д.Кенжаевага “Мактабгача таълим муассасаси” қуриш
учун ажратилган ер майдонлари “O’ZSHAHARSOZLIK LITI” DUK томонидан
2013 йилда ишлаб чиқилган Каттақўрғон шаҳрининг Бош режасига
мувофиқ эмаслиги аниқланганлиги маълум қилинган.
“Ўзмиллийбанк” АЖ Каттақўрғон БХКМнинг 2023 йил 10 мартдаги
000151-сонли маълумотига кўра, Д.Кенжаева раҳбарлик қилаётган “Billur
Baraka”МЧЖга қурилиш ишлари учун ажратилган кредитдан жами
5 345 486 798,43 сўм миқдорида муддати ўтган банк кредит қарздорлиги
мавжудлиги, бу борада 2019 йил 10 декабрда Каттақўрғон туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори чиқарилгани, шунингдек,
Микрокредитбанк АТБ Каттақўрғон БХОнинг маълумотига кўра,
“Хурсаной М” НТМ раҳбари Д.Кенжаевага 06.08.2018 йилда “мактабгача
таълим муассасаси биносини қуриш ва таъмирлаш” учун ажратилган
кредит маблағларидан 11.03.2023 йил ҳолатига жами қарздорлиги
8 477 869 000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатлар жавобгар Д.Кенжаеванинг 2018 йил 26 сентябрдан
бери судга даъво аризаси киритилгунга яъни 2021 йил 09 ноябрга қадар
“мактабгача таълим муассасаси” қуриш учун рухсат этилган ер участка
майдонларида қурилиш ишларини амалга оширишда молиявий салоҳияти
ҳам етарли даражада бўлмаганлигидан далолат берган.
4
Амалдаги Ер кодексининг 36-моддаси, 3-қисмига кўра, ер
участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд
вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6-11бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг
38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
Бинобарин, апелляция инстанцияси суди ишнинг ҳақиқий
ҳолатларига ишдаги мавжуд далиллар асосида ҳуқуқий баҳо бериб,
шунингдек жавобгар Д.Кенжаеванинг шаҳар ҳокимининг қарори
талабларини унда кўрсатилган муддатда узрли сабабларсиз бажармагани,
уни ўз вақтида бажариши учун салбий таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд
бўлмагани, ер солиқларини тўламаганлиги, натижада эса ерга оид қонун
талабларини бузганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди
қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал
қилув қарори қабул қилиш борасида қонуний ва асосли хулосага келган.
Амалдаги ФПКнинг 72-моддасига асосан, ҳар бир тараф ўзининг
талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши
шарт.
Гарчанд, жавобгар Д.Кенжаева ўзининг кассация шикояти ва судлов
ҳайъати мажлисида низоли ер участка майдонларига лойиҳа
ҳужжатларини тайёрлаганлиги, уларни давлат қурилиш экспертизасидан
рўйхатдан ўтказганлиги, ушбу қарорларга ҳокимият томонидан
ўзгартириш киритилганлиги сабабли ўз вақтида қурилиш ишларини
бошлай олмагани, шунингдек ушбу ер майдонларида бошқа юридик ва
жисмоний шахсларнинг қурилиш ишлари мавжуд бўлганлиги, ҳокимият
томонидан ушбу қурилишлар бартараф этилмасдан унга ерлар берилгани,
шунинг учун солиқ тўловларини ҳам тўламаганлиги, ҳозирги кунда солиқ
қарздорлигини бартараф этиш чораларини кўраётганлиги, аслида
қурилиш ишларини амалга оширишига ҳокимиятнинг ўзи томонидан
тўсқинлик қилиниб келинганини важ қилсада, бироқ ўзининг важларини
исботлай олмади.
Хусусан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 26.09.2018 йилдаги
қарорлари билан Д.Кенжаевага ер участка майдонлари ажратилган бўлиб,
унга тегишли мутахассислар иштирокида ер майдонлари танланган ва
унинг чегаралари аниқланган, ушбу далолатномаларга Д.Кенжаевнинг ҳам
имзоси мавжуд бўлиб, у томонидан ушбу ер майдонларида қурилишлар
борлиги ёхуд бошқа бирор бир тўсқинликлар мавжудлиги юзасидан
эътироз келтирилмаган. Башарти, ноқонуний қурилмалар мавжуд бўлган
тақдирда судга уларни буздириш борасида даъво қўзғатилганлигини
исботловчи далилларни тақдим қилмаган.
Шунингдек, 2019 йил 27 июнда шаҳар ҳокими қарорларига
ўзгартириш киритилган ва лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган пайтдан
бошлаб қурилиш қилиш борасида (пандемия даври ҳам инобатга олиниб)
муддат ҳисобланганда ҳам жавобгар икки йиллик муддатни узрли
сабабларсиз ўтказиб юборган. Ваҳоланки, ҳоким қарорига биноан икки
5
йиллик муддат ичида бинолар фойдаланишга қабул қилиниши лозим
бўлган бўлсада, бироқ огоҳлантиришларга қарамай ер участкаларининг
бирортасида ҳам қурилмалар қад росламасдан айрим ер майдонларида
шунчаки тупроқ текислаш ва чала тарздаги бетон пойдевор ишлари
қилинган холос.
Бундан ташқари, жавобгар Д.Кенжаева томонидан қурилиш
ишларини амалга ошириш муддатини узайтириш борасида ҳокимиятга
мурожаат қилинмаган ва шу боис муддатни узайтириш чораси
кўрилмаган. Ҳокимият ёхуд бошқа идора вакиллари томонидан
қурилишга тўсқинлик қилингани бирор бир далил билан исботланмаган,
агарда тўсқинлик қилинган тақдирда ҳам жавобгарда ўзининг бузилган
ҳуқуқларини суд орқали тиклаш яъни тўсқинлик қилмаслик
мажбуриятини юклаш ҳақида судларга даъво қўзғатиш ҳуқуқи бўлган.
Ҳуқуқини билмаслик ёки уни кеч тушуниб етиш эса қурилиш учун
муддатни тиклаш ёхуд уни узрли деб баҳолаш учун асос бўлмайди.
Зеро, жавобгар Д.Кенжаевага “Мактабгача таълим муассасаси”
қурилиши учун ажратилган ер участка майдонларида қурилажак биноиншоотларда ўша ҳудуднинг мактабгача таълимни олиш ҳуқуқига эга
бўлган ёш авлод (болалар) манфаати ётиб, унинг узрли сабабларсиз
белгиланган муддатда қурилмагани эса уларнинг бу борадаги манфаатига
ҳам дахл қилмоқда.
Шу боис, жавобгар томонидан келтирилган важлар асоссиз бўлиб,
суд қарори мазмунига таъсир қилмайди ва қонуний кучида бўлган суд
ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация
инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди ажримида назарда
тутилган ҳоким қарорларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қарорларни
ҳам қайд қилган ҳолда тўлдириш йўли билан ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 419-моддаси 1-бандини қўллаб, кассация судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 21 июлдаги ажрими унинг хулоса қисми 4 ва 6-қисмлари
қуйидаги таҳрирда:
“Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги
Д.Кенжаевага шаҳарнинг “Шавқий” кўчасида жойлашган шаҳар ҳокимлиги
6
захирасида бўлган 0,10 га ер майдонида “мактабгача таълим муассасаси”
қуришга рухсат бериш тўғрисидаги № 1770-Қ-сонли қарори ва ушбу
қарорнинг 2-бандига “0,25 га” - деб ўзгартириш киритиш ҳақидаги
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 27 июнь кунидаги № 1584-Қсонли қарори, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги
№ 1771-Қ-сонли қарорига асосан жавобгар Д.Кенжаевага шаҳарнинг
“Холис” кўчасида жойлашган шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 0,12 га
ер майдонида “мактабгача таълим муассасаси” қуришга рухсат бериш
тўғрисидаги қарори, шунингдек, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил
26 сентябрдаги Д.Кенжаевага шаҳарнинг “Шавқий” кўчасида жойлашган
шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 0,23 га ер майдонида “мактабгача
таълим муассасаси” қуришга рухсат бериш тўғрисидаги № 1772-Қ-сонли
қарори ва ушбу қарорнинг 2-бандига “0,40 га” - деб ўзгартириш киритиш
ҳақидаги Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 27 июнь кунидаги
№ 1585-Қ-сонли қарори асосида Д.Кенжаеванинг ер участка
майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинсин.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 26.09.2018 йилдаги № 1770-Қ,
1771-Қ, 1772-Қ-сонли қарорлари ва уларга ўзгартириш киритиш ҳақидаги
2019 йил 27 июнь кунидаги № 1584-Қ-сонли ҳамда № 1585-Қ-сонли
қарорлари асосида ажратилган ер участка майдонлари Каттақўрғон шаҳар
ҳокимлиги захирасига қайтарилсин” - деб тўлдирилган ҳолда ўзгаришсиз,
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Д.Кенжаевадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш тўлови сифатида 75 000 сўм ундирилсин.
Раислик қилувчи
Дж.Чориев
Ҳайъат аъзолари
Х.Хакимова
И.Болтаходжаева
..
7