Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1407-2202/5415 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Чориев Джамол Жахонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмедов Ориф Абдураимович Ответчик / Подсудимый Хушвактова Лола Шомуродовна
Source ID 642a4c10c23e4c0c37142896 Claim ID 4126916 PDF Hash 8a98a3d216194a98... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Амалдаги ФПКнинг 80-моддаси Амалдаги ФПК 80 law
жой кодексининг 23-моддаси жой кодекси 23 code_article
Амалдаги ФКнинг 21-моддаси Амалдаги ФК 21 law
жой кодексининг 32-моддаси жой кодекси 32 code_article
Амалдаги ФПКнинг 72-моддаси Амалдаги ФПК 72 law
збекистон Республикаси ФПК 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1407-2202/5415 Кассация иши № 6-1049-23 Судья: Н.Мамасалиева Маърузачи: Ш.К.Тавбаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 30 куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Дж.Чориев, Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва И.Болтаходжаевалардан иборат таркибда, Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокат Б.Пардаев ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Ахмедов Ориф Абдураимовичнинг жавобгарлар Хушвактова Лола Шомуродовна ва Абдураимова Ҳилола Ориф қизига нисбатан уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги ажримига нисбатан жавобгар Л.Хушвактованинг вакили Г.Хушвактова томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар О.Ахмедов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли бўлган Пастдарғом тумани, Тор-Ариқ МФЙ, Чандир қишлоғидаги 112-уй-жойга киритиб қўйишни сўраган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар Ахмедов Ориф Абдураимовичнинг Пастдарғом тумани, Тор-Ариқ МФЙ, Чандир қишлоғидаги 112-уй-жойга киритиб қўйилиши, шунингдек жавобгарлар Хушвактова Лола Шомуродовна ва Абдураимова Ҳилола Ориф қизидан даъвогарнинг фойдасига солидар тартибда 600.000 сўм давлат божи ва 21.000 почта харажати ундирилиши белгиланган. Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Л.Хушвактованинг вакили Г.Хушвактова томонидан кассация шикояти келтирилган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, О.Ахмедов ва Л.Хушвактовалар 1999 йилда оила қуриб, ўрталаридаги қонуний никоҳ 2003 йил 18 февралда расмийлаштирилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар яъни 2000 йил 21 мартда Хушвактов Байрамали Ориф ўғли ва 2003 йил 4 июлда Абдураимова Ҳилола Ориф қизи исмли фарзандлари туғилган. Пастдарғом туман ҳокимининг 2005 йил 24 январдаги 47-К сонли қарорига кўра, тумандаги С.Турсунов номли собиқ ширкат хўжалигининг “Чандир” қишлоғи бош режасини тузиш ҳамда 160 та янги оилаларга уйжой қуриш учун жами бўлиб 16,5 гектар ер майдони ажратиш белгиланган. Ушбу қарор асосидаги рўйхатнинг 21-рақами остида даъвогар О.Ахмедовга ҳам уй-жой қуриш учун 0,08 га ер майдони ажратилгани қайд этилган. Мазкур қарорнинг кадастрда давлат рўйхатига олингани ҳақида маълумот мавжуд эмас. Пастдарғом туман ҳокимининг 2011 йил 15 ноябрдаги 2004-Қ сонли қарорига асосан туманнинг “Чандир” қишлоғидаги ерлар инвентаризациядан ўтказилган ва унда О.Ахмедовнинг ер майдони 0,08 га эканлиги, шундан 0,01 га ер майдонида иморат қурилганлиги қайд қилинган. Тарафлар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар юзага келганлиги сабабли улар 2020 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаган. Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2020 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан тарафлар қонуний никоҳдан ажрашишган. Тарафлар ўртасида низоли турар жойдан фойдаланиш борасида низо юзага келганлиги сабабли даъвогар судга ушбу мазмундаги даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Амалдаги ФПКнинг 80-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб топилади. Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Даъвогар О.Ахмедов Пастдарғом тумани, “Тор-Ариқ” МФЙ Чандир қишлоғидаги низоли уй-жойда рўйхатда туриб, 2020 йилга қадар яшаб келган. Пастдарғом туман, “Чадиробод” МФЙ томонидан 13.10.2022 йилда берилган хўжалик дафтаридан кўчирмада, низоли уй-жой бўйича ер майдони 0,08 га эканлиги, хўжалик бошлиғи О.Ахмедов эканлиги хўжалик 2 аъзолари Л.Хушвактова турмуш ўртоғи, фарзандлари Б.Хушвактов ва Ҳ.Абдураимова эканлиги қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддасига мувофиқ, хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Амалдаги ФКнинг 21-моддасига кўра, фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади. Уй-жой кодексининг 32-моддасига мувофиқ, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Бинобарин, қуйи инстанция судлари қайд этилган қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг низоли турар жой рўйхатида туриши, низоли уй-жойнинг ер ажратиш қарори даъвогарнинг номига чиқарилгани, ушбу қарор қонуний кучида эканлиги, келгусида кадастрда давлат рўйхатига олинган тақдирда даъвогарга мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлиги, бугунги кунга қадар даъвогар ушбу уйжойда рўйхатдан ўтиб хўжалик бошлиғи сифатида турганлиги, у низоли турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келишган. Амалдаги ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Гарчанд, жавобгар ўзининг кассация шикоятида, даъвогарнинг низоли уйда 2007 йилдан бери яшамаслиги, уй-жойни қайси маблағи эвазига қурганлигини исботлаб бера олмаганлигини важ қилсада, унинг бу борадаги важлари низоли уй рўйхатида турган ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган даъвогарнинг даъво талабини рад қилишга асос бўлмайди. Қолаверса, даъвогарнинг низоли турар жой учун маблағ сарф қилган ёки қилмагани уни турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига таъсир қилмайди. Шу боис, жавобгарнинг юқоридаги важлари билан келишиб бўлмайди ва у суд қарорлари мазмунига таъсир қилмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, 3 кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг тўхтами билан келишган ҳолда шикоятда келтирилган важлар қонуний ва асосли бўлган суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Л.Хушвактовадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўлови сифатида 75 000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи Дж.Чориев Ҳайъат аъзолари Х.Хакимова И.Болтаходжаева .. 4