Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1404-2102/2470 Дата решения 30.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Чориев Джамол Жахонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маматкаримов Заҳриддин Фарҳод ўғли Ответчик / Подсудимый Хожаярова Фароғат Мамаражаб қизи
Source ID 642a39efc23e4c0c37142866 Claim ID 4096198 PDF Hash 612ffe5191033cbd... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Амалдаги ФПКнинг 75-моддаси Амалдаги ФПК 75 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 3-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 3 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 63 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПК 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №: 2-1404-2102/2470 Кассация иши № 6-939-23 Судья: Ш.Ғуломов Маърузачи: Ш.Тошпўлатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 30 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Дж.Чориев, Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва И.Болтаходжаевалардан иборат таркибда, Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокат И.Махматкулов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар Маматкаримов Заҳриддин Фарход ўғлининг жавобгар Хожаярова Фароғат Мамаражаб қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 мартдаги ажримига нисбатан жавобгар Ф.Хожаярова томонидан келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар З.Маматкаримов судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда 2018 йил 2 октябрда Ф.Хожаярова билан қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлиги, биргаликдаги турмушларидан 2019 йил 21 август куни туғилган Бахтибек исмли фарзанди борлиги, Ф.Хожаярова тўйдан сўнг икки ой ўтиб, ҳеч бир сабабсиз отаонасининг уйига кетиб қолганлиги, 2019 йилнинг ноябрда жавобгар ота-онасининг уйига кетиб қолганлиги, у шунда ҳам оиласини сақлаб қолиш мақсадида жавобгарни уйга қайтариб олиб келишга ҳаракат қилганлиги, бироқ фойдаси бўлмаганлиги, муқаддам судга жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, бироқ суднинг ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад этилганлиги, 2021 йилнинг 25 мартда М.Аманова билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб яшаб келаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат давомида ҳам ярашмаганлигини билдириб, жавобгар Ф.Хожаярова билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўраган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар никоҳдан ажратилган. Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Ф.Хожаярова кассация шикояти билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат И.Махматкулов ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Фуқаролик иши ҳолатларидан кўринишича, даъвогар З.Маматкаримов 2018 йил 2 октябрда жавобгар Ф.Хожаярова билан қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан 2019 йил 21 август куни Фарходов Бахтибек Заҳриддин ўғли исмли фарзандлари туғилган. Тарафлар бир оила бўлиб, эр-хотин сифатида 2019 йил ноябрь ойига қадар биргаликда яшаганлар. Оилада юзага келган ўзаро келишмовчиликлар туфайли даъвогар дастлаб 2020 йилда ҳам никоҳдан ажрашиш борасида судга мурожаат қилган. Амалдаги ФПКнинг 75-моддасига асосан, бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2020 йил 11 декабрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан З.Маматкаримовнинг жавобгар Ф.Хожаяровага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво талаби рад қилинган. Даъвогар З.Маматкаримов оиласи тикланмаганидан сўнг орадан олти ой ўтиб яна жавобгар Ф.Хожаяровага нисбатан 2021 йил 01 июлда никоҳдан ажратишни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 3-моддасига асосан, оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадрқиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин. Суднинг ажрими билан тарафларга оилани тиклаш учун олти ой муҳлат берилган ва ажрим нусхаси унинг ижросини таъминлаш учун туман “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими ва МФЙга юборилган. Булунғур туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими томонидан 2021 йил 25 сентябрда берилган хулосада, ушбу бўлим ва “Нурли йўл” МФЙ “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси билан биргаликда мазкур оилани яраштириш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, тарафлар икки йилдан буён биргаликда яшамаслиги сабабли даъвогар З.Маматкаримов бугунги кунда шаръий никоҳ асосида бошқа турмуш қурганлиги учун ушбу оилани яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Шунингдек, Булунғур тумани “Нурли йўл” МФЙ томонидан 2022 йил 24 мартда тузилган далолатномада ҳам тарафларни яраштириш мақсадида бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилгани, аммо тарафларни яраштириш иложи бўлмагани, ҳозирда даъвогар З.Маматкаримов фуқаро Манзура Аманова билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётгани қайд этилган. Судлов ҳайъати мажлисида даъвогар З.Маматкаримов ўзининг тушунтиришида, оёғи калталиги сабабли ногиронлиги бўлган шахс эканлиги, жавобгар буни юзига солиб мунтазам камситиб келганлиги, ҳозирда М.Амановга уйланиб, тинч ва фаровон турмуш кечириб келаётганлиги, ундан бир нафар фарзанди ҳам борлиги, жавобгар билан оилани тиклаш имконияти йўқлиги, никоҳдан ажрашиш борасида қатъий қарорга келганлигини баён қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида, “Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”-деб белгиланган. 2 Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Бундан кўринадики, тарафлар ўтган вақт мобайнида ярашмаганлар ва ярашишга ҳаракат қилишмаган. Улар ўрталаридаги оилавий муносабатлар батамом тугатилган. Боз устига, даъвогар фуқаро М.Аманова билан оилавий муносабатларга киришган ҳолда яшаб келиб, эндиликда жавобгар билан ярашиб, оиласини тиклашнинг реал имкониятлари қолмаган кўринади. Ҳатто, туман “маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими ва МФЙ яраштириш комиссияси аъзолари томонидан бир неча маротаба суҳбатлашилганда ҳам оилани тиклаш имконияти бўлмаган. Мазкур ҳолат уларнинг судга тақдим этган хулосалари билан ҳам ўз исботини топган. Бинобарин, қуйи инстанция судлари тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оила муносабатларини тиклашнинг ва эр-хотин бўлиб келгусида бирга яшашлари ҳамда оилани сақлашнинг имконияти йўқ деб топиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келишган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг тўхтами билан келишган ҳолда шикоятда келтирилган важлар қонуний ва асосли бўлган суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Ф.Хожаяровадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўлови 75 000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи Дж.Чориев Ҳайъат аъзолари Х.Хакимова И.Болтаходжаева 3