← Назад
Решение #1547678 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МК | 100 | — | law | |
| нат кодекси | 100 | — | code_article | |
| Амалдаги МК | 182 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 108 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 270 | — | code_article | |
| жумладан МК | 100 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1401-2211/14719
Кассация иши № 6-1046-23
Судья: Х.Абдиев
Маърузачи: Г.Эсанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 30 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: Дж.Чориев,
Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва И.Болтаходжаевалардан иборат
таркибда, Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокат Б.Ахмедов ва тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Холиқов Миршод Хайдаровичнинг
жавобгар
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалига нисбатан даъво муддатини
тиклаш, ғайриқонуний равишда чиқарилган буйруқни бекор қилиш, ишга
тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақини ундириш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Самарқанд вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги ажримига
нисбатан жавобгар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан
келтирилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар М.Холиқов судга жавобгар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ
таъминоти филиалига нисбатан даъво муддатини тиклаш, ғайриқонуний
равишда чиқарилган буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш ва мажбурий
прогул кунлари учун иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, уни ишдан бўшатиш ҳақидаги 2022 йил 1 мартдаги 155/Ксонли буйруқни бекор қилиб, ишга тиклашни ва мажбурий прогул кунлари
учун иш ҳақи ундириб беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил
14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад
қилинган.
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 декабрдаги ажримига асосан, фуқаролик ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, иш бўйича қуйидаги мазмунда янги ҳал қилув қарори
чиқарилган:
Унга кўра, даъвогар М.Холиқовнинг даъво аризаси қаноатлантирилган
ҳолда, жавобгар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалининг 2022 йил
1 март кунидаги № 155/К-сонли М.Холиқов билан тузилган меҳнат
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғи ғайриқонуний деб топилиб
бекор қилинган.
Даъвогар М.Холиқов “Булунғуртумангаз” газ таъминоти бўлими
суюлтирилган газ таъминоти бўйича чилангар-таъминотчи вазифасига ишга
тикланган.
Жавобгар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалидан даъвогар
М.Холиқовнинг фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 36.020.055 сўм иш
ҳақи, 31.500 сўм почта харажатлари, жами 36.051.555 сўм ундирилиши,
шунингдек жавобгар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалидан
давлат фойдасига 1.440.802 сўм миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Мазкур суд ҳужжатига нисбатан жавобгар “Ҳудудгаз Самарқанд” газ
таъминоти филиали томонидан кассация шикояти келтирилган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокат
Б.Ахмедовнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар М.Холиқов 2017 йилдан
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалида ишлаб келиб, 2020 йил
02 ноябрдаги 643/К-сонли буйруққа асосан “Булунғуртумангаз” газ
таъминоти бўлими суюлтирилган газ бўйича хизмати чилангар-таъминотчи
вазифасига ўтказилган.
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалининг 2022 йил
1 мартдаги 155/К-сонли буйруғига биноан, М.Холиқов билан тузилган
меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми
4-бандига асосан бекор қилинган.
Мазкур
буйруқда
даъвогарнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2020 йил 5 октябрь кунидаги “Рақамли Ўзбекистон
2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079 сонли Фармонининг 8-иловаси 27-банди
ҳамда жамиятнинг 2020 йил 12 октябрдаги 12/188-сонли топшириғига
асосан ҳар бир суюлтирилган газ билан таъминланувчи хонадонлар
автоматлаштирилган ID карталар билан таъминланган бўлишига
қарамасдан, мазкур ID карталар маҳалла раислари ёки қўл остидаги
суюлтирилган газ хизмати ходимларининг қўлида сақланишига,
суюлтирилган газ маҳсулотларини аҳолига қиммат нархларда нақд пулда
тарқатилишига, маиший газ баллонларини айнан ID карта очилган
фуқаронинг ўзига етказиб бермасдан, ходимларда сақланаётган ID карталар
орқали дастурга киритиб, имтиёзли нархлардаги маиший газ баллонларини
истеъмолчининг ўзига етказиб берилишини таъминламасдан, аҳолининг
норозилигига сабабчи бўлиб, иш жойида мунтазам равишда кечикиб келиб,
лавозим йўриқномаси бўйича юклатилган вазифаларни бажармасдан, хизмат
ваколатларини суистеъмол қилиб, моддий ёки товар қийматда бевосита
хизмат кўрсатадиган ходимнинг айбли қилмиши ва ҳаракатлари натижасида
иш берувчининг унга нисбатан бўлган ишончини йўқотиб, жамиятнинг
топшириқларини бажармасдан, ички меҳнат тартиби қоидаларининг
2.26-банди ва жамоа шартномасининг 3.28-банди талабларига асосан ўз
меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги инобатга
олинганлиги қайд этилган.
2
Шунингдек, буйруққа бўлим фаолиятини ўрганиш ҳужжатлари,
бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2022 йил 22 февралдаги йиғилиш
қарори асос қилинган.
Амалдаги
Меҳнат
кодексининг
100-моддаси
2-қисми
4-бандига асосан, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол
равишда бузганлиги иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси
бекор қилиниши асосли эканлигини билдиради. Ходим билан тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат
вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати: ички меҳнат
тартиби қоидалари; корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида
тузилган меҳнат шартномаси; айрим тоифадаги ходимларга нисбатан
қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.
2020 йил 10 ноябрдаги “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Самарқанд”
газ таъминоти филиали туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими чилангартаъминотчининг лавозим йўриқномасида лавозим мажбуриятларига
истеъмолчидан бўш газ баллонларни олиб, ўрнига газ тўлдирилган
баллонларни бериб, реестр тўлдирилишини ҳамда белгиланган нарх асосида
тўловлар амалга оширилишини таъминлаш, иш якуни бўйича барча
ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, товар моддий
бойликларни ва ҳужжатларни тегишли бўлим (хизмат)ларга белгиланган
муддатларда тақдим этиш вазифалари юклатилганлиги қайд этилган.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Жамоа шартномасининг 3.28.банди ва
“Ички меҳнат тартиби қоидалари”нинг 2.26 бандида меҳнат шартномасини
иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишга асос бўладиган ходимнинг бир
марта қўпол равишда меҳнат вазифасини бузганлик рўйхатида қуйидагилар
кўрсатилган: жамиятнинг буйруқ, фармойиш ва топшириқларини
бажармаслик, ижро ва меҳнат интизоми талабларига риоя қилмаслик; иш
жойини 3 соатдан (умумий иш кунидан) ортиқ сабабсиз ташлаб кетиш;
корхона мол мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш, атайин бузиш ва йўқ
қилишни содир этиш; коррупция ёки қонун ҳужжатларида жиноий
жавобгарлик назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этиш; ўз хизмат
ваколатларини суистеъмол қилиш; моддий ёки товар қийматда бевосита
хизмат кўрсатадиган ходимнинг айбли қилмиши ва ҳаракатлари натижасида
иш берувчининг унга бўлган ишончини йўқотиш ва бошқалар кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди даъвони рад қилишда даъвогар буйруқни
бекор қилишда белгиланган муддатни узрсиз сабабларга кўра ўтказиб
юборганлиги, иш берувчининг унга нисбатан бўлган ишончини йўқотиб,
жамиятнинг топшириқларини бажармасдан келганлиги оқибатида ўз меҳнат
вазифасини қўпол равишда бузганлигини асос қилган.
Апелляция инстанцияси суди меҳнат шартномасини бекор қилиш учун
асос бўлган ҳолатлар ҳамда иш берувчининг ходимга нисбатан бўлган
ишончини йўқолиши ҳолати бирор-бир ишончли далиллар билан
исботланмаганлиги, буйруққа асос бўлган маълумотнома ходимлар
кўрсатмаси асосида тузилган бўлиб, меҳнат шартномасини бекор қилишга
асос бўлган ҳолатлар ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилмагани, меҳнат
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхасини даъвогар олганлиги
3
ҳақида аниқ маълумотлар ҳам судга жавобгар томонидан тақдим
қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда биринчи инстанция судининг
тўхтами билан келишмасдан суд ҳужжатини бекор қилиб, янги ҳал қилув
қарори қабул қилган.
Амалдаги
МКнинг
182-моддасига
асосан,
интизомий
жазо
қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб
қилиниши лозим.
Хусусан, иш берувчи даъвогар билан меҳнат шартномасини бекор
қилиш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллашидан олдин ундан ҳолат
юзасидан (батафсил акс эттирилган) тушунтириш хати олиши лозим
бўлсада, бироқ ундан шунчаки номигагина йили ва санаси кўрсатилмаган
ҳамда интизомий жазога асос бўлган ҳолатларни изоҳловчи омиллар қайд
этилмаган тарздаги тушунтириш хати олинган(и.в 53).
Ваҳоланки, иш берувчи юз берган ҳолатни сабаб ва омилларини
атрофлича ўрганиш юзасидан хизмат текшируви тайинлаши, ходимдан
ҳолат бўйича батафсил ёзма тушунтириш олиши лозим бўлсада, ушбу
ҳаракатларни
амалга
оширмасдан,
шунингдек
талон-тарож
ёки
ўзлаштиришга йўл қўйилганлиги ёхуд зарар етказилганлигини тасдиқловчи
ишончга сазовор бўлган мақбул (суд қарори ва шу каби бошқа) далиллар
мавжуд бўлмасдан туриб, шошма-шошарлик билан интизомий жазо чорасини
қўллашга уринган.
Ушбу кодекснинг 108-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор
қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат
шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши
шарт.
Гарчанд, иш берувчи 2022 йил 1 мартдаги 155/К-сонли буйруқ
нусхасини ушбу куннинг ўзида даъвогар М.Холиқовга бериши лозим бўлган
бўлсада, бироқ иш ҳужжатларида ходим томонидан ушбу кунда буйруқдан
нусха олинганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд эмас.
Ушбу кодекснинг 270-моддасига биноан, ишга тиклаш низолари бўйича
- ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги
буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой этиб белгиланган.
Даъвогар М.Холиқов буйруқ нусхасини ўз вақтида ололмаганлиги ва
турли идораларга бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида мурожаатлар
қилиб сарсон бўлиб келганлиги сабабли судга бир ойлик муддатда даъво
қўзғатиш имкониятига эга бўлмасдан процессуал муддатни узрли сабабга
кўра ўтказиб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 1998 йил
17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор
қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 12-сонли
қарорининг 30-бандига кўра, суд ходимга нисбатан интизомий жазо чораси
қўлланишини, жумладан МК 100-моддаси 2-қисмининг 3 ёки 4-бандлари
бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинишини нафақат иш берувчи
томонидан интизомий жазо чораси қўллаш муддати ва тартибларига риоя
қилинмаган ҳолларда, балки ножўя хатти-ҳаракат ҳақиқатдан ҳам содир
этилган, аммо меҳнат шартномасини бекор қилиш содир этилган ножўя
4
хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражаси, хатти-ҳаракат содир этилган ҳолатлар,
ходимнинг олдинги хулқ-атвори ва унинг ишга бўлган муносабати ҳисобга
олинмаган ҳолда (МК 184-моддаси 2-қисми) бекор қилинган деган хулосага
келган тақдирда ҳам ғайриқонуний деб топишга ҳақли.
Ушбу раҳбарий тушунтириш талабига мувофиқ, башарти даъвогар
М.Холиқов томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган деб баҳоланган
тақдирда ҳам жавобгар яъни иш берувчи томонидан юз берган ҳолатнинг
оғирлик даражаси, ходим яъни даъвогарнинг олдинги хулқ-атвори ва унинг
ишга бўлган муносабати ҳисобга олинмаган. Чунки, даъвогар муқаддам
ўзининг узоқ йиллик фаолиятида интизомий жазога тортилмаган. Мазкур
ҳолатларга иш берувчи томонидан эътибор қаратилмасдан энг оғир ва сўнги
чора сифатида қараладиган интизомий жазо тариқасида меҳнат
шартномасини бекор қилиш ҳақида вақти хулоса келган.
Бинобарин, апелляция инстанцияси суди юқоридаги ҳолатларни
инобатга олиб, даъвогар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи
томонидан ғайриқонуний тарзда бекор қилиниши натижасида даъвогарнинг
меҳнатга оид ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигига ҳуқуқий баҳо
бериб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний, адолатли ва асосли хулоса
келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация
инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг хулосаси билан
келишган ҳолда шикоятда келтирилган важлар қонуний ва асосли бўлган
ушбу суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди
деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси
1-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги
ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи
Дж.Чориев
Ҳайъат аъзолари
Х.Хакимова
И.Болтаходжаева
..
5