← Назад
Решение #1549135 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 15 | — | law | |
| нат кодекси | 270 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 153 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 154 | — | code_article | |
| Амалдаги ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| банди ва | 3991 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №: 2-1401-2208/14315
Кассация иши № 6-857-23
Судья: Х.Абдиев
Маърузачи: В.Аскаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: Дж.Чориев,
Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва О.Қодировлардан иборат таркибда,
Ж.Тожибоевнинг
котиблигида,
тарафларнинг
иштирокида,
даъвогар
Мухиддинов Зубайдин Фахриддиновичнинг жавобгар Самарқанд вилоят Ички
ишлар бошқармасига нисбатан фойдаланилмаган асосий ва қўшимча меҳнат
таътиллари бўйича компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил
13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги ажримига нисбатан
жавобгар Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан келтирилган
кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар З.Мухиддинов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у
2011 йил март ойидан 2019 йил 08 ноябрь кунига қадар меҳнат фаолияти
мобайнида бир марта 2013 йилда меҳнат таътилига чиққанлиги, шунда ҳам
унга меҳнат таътили вақтида ҳеч қандай пул маблағи берилмаганлиги, фақат
ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолганлигини, ишдан бўшатилганидан сўнг эса
ҳеч қандай компенсация тўлаб берилмаганлигини билдириб, жавобгар
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасидан унга 2011 йил март ойидан
2019 йил 08 ноябрь кунига қадар бўлган меҳнат фаолияти мобайнидаги
фойдаланилмаган асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари бўйича компенсация
ундириб беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил
13 октябрдаги ажрими билан даъвогар З.Мухиддиновнинг фойдаланилмаган
меҳнат таътиллари давридаги муддат учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган иш
ҳақи бўйича тўлов ундириш ҳақидаги қисми кўрмасдан қолдирилган.
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув
қарорига кўра, даъвогарнинг қолган даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасидан даъвогар З.Мухиддиновнинг
фойдасига фойдаланилмаган меҳнат
таътиллари учун 19.051.600 сўм
компенсация тўлови ундирилиши, шунингдек жавобгар Самарқанд вилоят Ички
ишлар бошқармасидан давлат фойдасига 762.064 сўм миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар Самарқанд вилоят Ички ишлар
бошқармаси томонидан кассация шикояти келтирилган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятдаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра, суд тақдим
этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва
холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
Аниқланган иш ҳолатларига қараганда, Самарқанд вилояти ИИБнинг
2019 йил 08 ноябрдаги шахсий таркиб бўйича 78-сонли буйруғига кўра, 8-сон
Ички ишлар бўлими ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи
инспектори сержант Мухиддинов Зубайдин Фахриддинович ички ишлар
органлари ходимларининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир
этганлиги учун ички ишлар органлари хизматидан “Қуролли кучлар резервига”
бўшатилган.
Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан 2022 йил 10 октябрдаги 2747-сонли
жавоб хатида, 2011 йилдан 2018 йилгача меҳнат таътилига чиққанлиги қайд
этиб бориладиган ҳужжатлар йиғма жилдлари Ички ишлар вазирлигининг
2018 йил 22 январь кунидаги “Ички ишлар органларида таътиллар бериш ва
расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги
22-сон буйруғининг 13-банди учинчи хатбошиси асосида белгиланган
тартибда йўқ қилинганлиги, 2019 йилдаги меҳнат таътилига чиққанлиги қайд
этиб бориладиган ҳужжатлар йиғма жилди текширилганида собиқ ходим
З.Мухиддиновни меҳнат таътилига чиққанлигини билдирувчи ҳужжатлар
мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан 2022 йил 12 октябрдаги
2791-сонли жавоб хатига кўра, З.Мухиддинов 2019 йил давомида асосий йиллик
таътилга чиқмаганлиги, шунингдек, 2019 йил давомида таътил бериш жадвали
текширилганда 2018 йилда ҳам асосий йиллик таътилдан фойдаланмаганлиги
аниқланганлиги маълум қилинган.
Қуйи инстанция судлари меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга
фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик
компенсация тўланиши, бироқ иш берувчи ходим олдидаги ушбу мажбуриятини
бажармаганлиги, даъвогар асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик
компенсация бўйича жавобгарга 2022 йил 07 июль куни мурожаат қилганлиги,
даъвогар ҳуқуқи бузилганлигини 2022 йил 7 июлда билганлиги, шу боис
даъвогарни даъво қилиш муддати ўтмаган деб ҳисоблаб даъвони
қаноатлантиришган.
Судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг тўхтами билан
қуйидагиларга кўра келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан,
судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги
муддатлар белгиланади:
ишга тиклаш низолари бўйича - ходимга у билан меҳнат шартномаси
бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир
2
ой;
ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш
ҳақидаги низолар бўйича - зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган
кундан бошлаб бир йил;
бошқа меҳнат низолари бўйича - ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган
ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра,
даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ушбу кодекснинг 154-моддасига мувофиқ, даъво муддати шахс ўзининг
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Зеро, жавобгар Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси вакили судга
даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза тақдим қилган(и.в 21-22).
Гарчанд, даъвогар З.Мухиддинов 2019 йил 08 ноябрда хизматдан
бўшатилиб, ушбу даврдан бошлаб ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ва
билиши лозим бўлган бўлсада, бироқ қонунда белгиланган уч ойлик муддат
ичида судга ушбу мазмунда даъво аризаси билан мурожаат қилмасдан махсус
даъво муддатини узрли сабабларсиз ўтказиб юборган ҳолда судга деярли уч
йилга яқин муддат ўтгач 2022 йил 08 сентябрда ушбу мазмундаги даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва
исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
35-сонли қарорининг 21-бандига кўра, ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик
ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далиллар мажмуи эса - етарлилик нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим. Далилларга баҳо бериш мантиқий, ҳақиқий
ҳолатга мувофиқ бўлиши, баҳо бериш натижалари эса, суд ҳужжатида акс
эттирилиши лозим.
Қуйи инстанция судлари қонунда процессуал муддатлар аниқ ва тугал
этиб белгиланганлиги, уни бошқача тарзда ёки кенгайтирган ҳолда талқин
этишга йўл қўйилмаслигига эътибор қаратмасдан махсус даъво муддати бир
неча карра ўтиб кетганлигига қарамай, даъвогарнинг биргина 2022 йил
07 июль куни қилган мурожаатига асосланиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида
вақтли хулосага келишган.
Ҳолбуки, қуйи инстанция судлари ўзининг ушбу тўхтами билан ҳар қандай
ички ишлар органларидан хизматдан бўшатилган ходимларнинг бир неча
йиллар ўтгач ўзи истаган пайтда ички ишлар органига мурожаат қилган ҳолда
даъво муддатини тиклаб олишга эришиши мумкинлиги ҳақидаги асоссиз
тушунчани келтириб чиқарган.
Амалдаги ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари
ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ваҳоланки, даъвогар З.Мухиддинов судга даъво қилиш муддатини узрли
сабабларга кўра ўтказиб юборганлигини тасдиқловчи бирор бир далилни судга
тақдим қила олмаган, қолаверса, даъвогарнинг бу борада қонун нормаларини
3
билмаслиги ёки унинг мазмунини кеч англаб етганлиги даъво муддатини узрли
деб топиб тиклашга асос бўлмайди.
Бундай ҳолатда, қуйи инстанция судларининг қарорларини асосли деб
бўлмайди ва улар бекор қилинмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига кўра, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя
қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим
бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда
қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина,
қонуний ҳисобланади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси
биринчи қисми 2-банди ва 3991-моддасига асосланиб, қуйи инстанция
судларининг қарорларини бекор қилган ҳолда даъвогар З.Мухиддиновнинг (ўз
вақтида судга мурожаат қилишда реал имконият мавжуд бўлгани ҳолда) уч
ойлик муддат ичида судга мурожаат қилиниши борасидаги процессуал
муддатни узрли сабабларсиз ўтказиб юборганлигига ҳуқуқий баҳо бериб, даъво
муддатини қўллаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги
ҳал қилув қарори қабул қилишни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси
2-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил
13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими бекор қилинсин ва
қуйидаги мазмунда янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин:
Даъвогар
Мухиддинов
Зубайдин
Фахриддиновичнинг
жавобгар
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига нисбатан фойдаланилмаган
асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари бўйича компенсация ундириш ҳақидаги
даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Раислик этувчи:
Дж.Чориев
Ҳайъат аъзолари:
Х.Хакимова
О.Қодиров
..
4