Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1404-2202/5114 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Чориев Джамол Жахонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хайдарова Гулнор Шавкатовна Ответчик / Подсудимый Хайдаров Икромжон Бахтиёрович
Source ID 6429289cc23e4c0c371427f0 Claim ID 4094771 PDF Hash d90dec199c927ee4... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Амалдаги ФПКнинг 75-моддаси Амалдаги ФПК 75 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 23 code_article
Амалдаги ФПКнинг 80-моддаси Амалдаги ФПК 80 law
збекистон Республикаси ФПК 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1404-2202/5114 Кассация иши № 6-911-23 Судья: Ш.Гуломов Маърузачи: Г.Эсанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Дж.Чориев, Ҳайъат аъзолари: Х.Хакимова ва О.Қодировлардан иборат таркибда, Ж.Тожибоевнинг котиблигида, адвокат Д.Боймуродов ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хайдарова Гулнор Шавкатовнанинг жавобгар Хайдаров Икромжон Бахтиёровичга нисбатан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, уй-жой ер майдони ўлчамини аниқлашга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги ажримига нисбатан жавобгар И.Хайдаров томонидан келтирилган кассация шикоятини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Г.Хайдарова жавобгар И.Хайдаровга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар И.Хайдаровнинг зиммасига Жомбой тумани “А.Навоий” МФЙ, А.Навоий кўчаси 4 (20а)-уй-жойга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва уй-жой ер майдони ўлчамларини аниқлашга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, қуйидаги мазмунда янги таҳрирда ҳал қилув қарори чиқарилган: Унга кўра, даъвогар Хайдарова Гулнор Шавкатовнанинг жавобгар Хайдаров Икромжон Бахтиёровичга нисбатан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, уй-жой ер майдонини ўлчамини аниқлашга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгар Хайдаров Икромжон Бахтиёрович зиммасига Жомбой тумани “А.Навоий” МФЙ, А.Навоий кўчаси 4(20а)-уй-жойга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, уй-жой ва ер майдони кв.метрни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилган. Жавобгар Хайдаров Икромжон Бахтиёровичдан даъвогар Хайдарова Гулнор Шавкатовна фойдасига 600.000 сўм олдиндан тўланган давлат божи, апелляция шикояти учун тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 41.600 сўм почта харажати жами 942.600 сўм ундирилиши белгиланган. Суд ҳужжатига нисбатан жавобгар И.Хайдаров кассация шикояти келтирган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокат Д.Боймуродовнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Ишда аниқланган ҳолатларга қараганда, тарафлар 15.09.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар 01.09.2014 йилда Ситора исмли фарзандлари туғилган. Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар қонуний никоҳдан ажратилган ва бу ҳақда 2022 йил 07 октябрда Жомбой туман ФҲДЁ бўлимида 3-1403-22-00147-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Амалдаги ФПКнинг 75-моддасига асосан, бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2022 йил 12 апрель кунидаги ҳал қилув қарорига асосан Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, “А.Навоий” МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган 2020 йил 30 июнда 1718209/R-A107833345-рақам билан давлат рўйхатига олинган 4(20а)-уй даъвогар Г.Хайдарова ва жавобгар И.Хайдаровларнинг умумий мулки деб топилиб, уларнинг улуши тенг ҳиссада ½ қисм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 11 август куни берилган “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан” кўчирма маълумотномасида Жомбой тумани “А.Навоий” МФЙ, А.Навоий кўчаси 37-уйда жойлашган умумий ер майдони 400 кв метр, умумий фойдаланиш майдони 16,64 кв.м, қурилиш ости майдони 24 кв.м, яшаш майдони 16.64 кв.мдан иборат уй-жой 2022 йил 11 август куни Г.Хайдарова ва И.Хайдаровлар номига ½ қисм улушда эгалик ҳуқуқи 1718209/R-A2971334-реестр билан давлат рўйхатидан ўтганлиги қайд этилган. Демак, мазкур низоли турар жойга нисбатан тарафлар тенг ҳиссада мулкдор бўлиб ҳисобланган. Иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришига кўра, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланган низоли турар жой ҳудудида қўшимча иморатлар ҳам мавжуд бўлган. Ушбу қўшимча иморатлар юзасидан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва мутахассислар томонидан 2 уларнинг ўлчамларини олиш зарурати туғилганда, жавобгар томонидан бунга тўсқинлик қилинганлиги сабабли даъвогар судга ушбу мазмундаги даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Биринчи инстанция суди даъвони рад қилишда низоли уй-жойда қўшимча равишда қурилган 5-хонадан иборат уй-жой давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, даъвогар 5 хонадан иборат уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш мақсадида давлат хизматлари агентлигига ариза билан мурожаат қилганлиги, ушбу уй-жойнинг ўлчамларини аниқлаш учун келган кадастр бўлими ходимларига жавобгар И.Хайдаров томонидан қаршилик қилинганлиги исботлаб берилмаганлигини асос қилган. Апелляция инстанцияси суди низоли уй-жой суднинг ҳал қилув қарори билан умумий мулк деб топилиб, тарафларнинг улушлари белгиланиб, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, уй-жойга қўшимча қурилган қурилишлар юзасидан ўлчаш ишларини амалга оширишга жавобгар томонидан қаршилик қилинганлиги ҳолати кадастр вакилининг тушунтириши ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига асосан, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади. Амалдаги ФКнинг 231-модасига асосан, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). 3 Амалдаги ФПКнинг 80-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб топилади. Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Даъвогар Г.Хайдарова низоли уй-жойга қўшимча қурилган қурилишларга эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича қилган мурожаати юзасидан my.gov.uz тизими орқали 30.08.2022 йилдаги хат билан ўлчов ишларига И.Хайдаров томонидан қаршилик билдирилганлиги сабабли рад этилганлиги маълум қилинган. Гарчанд, тарафлар қонуний никоҳдан ажрашган бўлсада, уларнинг низоли турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи бекор бўлмаган, шу боис биргаликдаги умумий мулки ҳисобланган низоли турар жой ҳудудида қурилган қурилмалар юзасидан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишлари уларнинг мулкий манфаатига дахлдор бўлиб ҳисобланган. Бинобарин, апелляция инстанцияси суди низоли турар жойдаги қурилмалар юзасидан кадастр ўлчовларини амалга оширилишида жавобгар И.Хайдаровнинг тўсқинлиги ишдаги далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топгани, мазкур ҳолат даъвогар Г.Хайдарованинг мулкий манфаатига дахл қилиши мумкинлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш борасида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг тўхтами билан келишган ҳолда шикоятда келтирилган важлар қонуний ва асосли бўлган ушбу суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди, деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-бандини қўллаб, кассация судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 4 2023 йил 19 январдаги ажрими қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. ўзгаришсиз, кассация шикояти Жавобгар И.Хайдаровдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўлови сифатида 75 000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи Дж.Чориев Ҳайъат аъзолари Х.Хакимова О.Қодиров .. 5