← Назад
Решение #1549497 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 187 | — | law | |
| ФКнинг | 187 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1007-2103/6314
Кассация иши № 12-468-23
судья: Ф.Муминова
маърузачи: Ҳ.Бегалиева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил марть ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар нинг жавобгар га нисбатан эгалик ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддат асосида турар жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари
бўйича туманлараро судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар
келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда шаҳар,
“” МФЙ, 4-кичик туман, 10-уй, 16-хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқини
вужудга келтирувчи муддат асосида ўзининг эгалик ҳуқуқини
белгилашни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган туманлараро судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳал
қилув қарорига кўра, даъвогар нинг даъво талаби қаноатлантириш рад
қилинган.
Даъвогар дан давлат даромадига 490.000 сўм давлат божи
ундирилган.
Даъвогар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, унинг даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
1
3-бандига биноан, ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра, суд
тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан,
ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини
ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга асосланган
ҳолда чоралар кўришга ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, туман ҳокимининг 1993 йил 28 майдаги
06-031/534-сонли уй-жойнинг шахсий мулк эгалигини тасдиқловчи
давлат далолатномасига асосан шаҳар, “” МФЙ, 4-кичик туман, 10-уй,
16-хонадон марҳум Т.га тегишли бўлган ҳамда унинг кўчмас мулкка
бўлган мулк ҳуқуқи 2002 йил 01 февралда давлат рўйхатидан
ўтказилган. Т. 2008 йил 20 декабрда вафот этган.
шаҳар кадастр хизмати томонидан 2020 йил 12 октябрда берилган
маълумотномага кўра низоли хонадоннинг кадастр баҳоси 63.952.191
сўмни ташкил этиши қайд қилинган.
шаҳар давлат нотариал идорасига 2018 йил 1 сентябрда мархум
турмуш ўртоғи Т.нинг мерос мулкига 2009 йил 19 ноябрда очилган 81сонли мерос ишига нисбатан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисидаги гувоҳномани беришни сўраб мурожаат қилган.
шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 19
сентябрда шаҳар, “” МФЙ, 4-кичик туман, 10-уй, 16-хонадонга нисбатан
номига қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча
гувоҳномаси берилган ҳамда унинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи
2018 йил 03 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2019 йил 03 апрелдаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган туманлараро судининг 2019 йил 22 февралдаги ҳал
қилув қарорига кўра даъвогар нинг жавобгарлар Ч. ва га нисбатан
турар жойнинг олди-сотди битимини ҳақиқий деб топиш ва қонун
бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча гувоҳномасини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантириш
рад этилган.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2019 йил 23
декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогар нинг жавобгарлар ва
Ч.га нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво
талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар , Ш.Жўраев, Х. ва Ч.лар низоли
2
хонадондан бошқа турар жой бермаган ҳолда мажбурий тартибда
кўчирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2020 йил 11 мартдаги ажрими билан туманлараро
судининг 2019 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
даъвогар нинг жавобгар ва Ч.га нисбатан уй-жойдан мажбурий
тартибда кўчириш ҳақидаги даъво талаби жавобгар ва Ч.лар низоли
хонадонни ўзбошимчалик билан эгалламаганликлари сабабли рад
этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур суд
қарорлари ҳозирги кунда қонуний кучда.
шаҳар, “” МФЙ раиси томонидан 2020 йилнинг 9 ва 25 июнда
тасдиқланган далолатномаларга кўра,
низоли хонадонда 2002
йилнинг февраль ойидан буён коммунал тўловларни тўлаб яшаб
келади.
мазкур даъво аризаси билан судга 2020 йил 02 ноябрда мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 184-моддасига биноан, башарти,
қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга
ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг
ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 187-моддасига кўра, мулкдор
бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа
мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз
эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт
бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан
ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк
ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган
шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек
қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра
эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш
ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи
ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган
барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Шахс ихтиёрида бўлиб, ушбу Кодекснинг 228, 229, 230 ва 232моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин
3
бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи
муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан
кейин ўта бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24
сентябрда қабул қилинган “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд
амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16сонли қарорининг 11-12-бандларига кўра, ФКнинг 187-моддасига кўра
эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни
назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб
келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Эгалик қилувчида бирон-бир
эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли
ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддатларни ҳисоблашни инкор қилади. Амалда эгалик
қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл
билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи
ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан
эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга
тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва
аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка
ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина
қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам
назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган
муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш
муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси
бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча
вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс
таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахсмулкдор).
Фақатгина кўрсатилган уччала шартларга риоя қилинган
тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик
қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин.
Судлар гарчи даъвогар қонунда белгиланган муддат мобайнида
низоли турар жойда ошкора, узлуксиз яшаб келаётган бўлса-да, бироқ
ушбу давр ичида турар жойнинг мулкий эгалиги ва мулкдор 2018
йилга келиб ўзгарганлигини, шу сабабли эгалик ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддатнинг ўтиши ушбу вазиятда узилишини ва унинг
муддати янгидан бошланишини, қолаверса қонуний кучида бўлган
юқорида қайд этилган суд қарорлари билан тарафлар низолашиб
4
туришганлигини, Т.Айнақулов томонидан Ч.га 2002 йил 8 февралда
низоли уйни сотиш учун розилиги ҳақидаги нотариал тасдиқланган
ишончномани ёзма далил сифатида тақдим этган бўлса-да, ушбу
ишончнома олдинги суд қарорларида муҳокама этилганлигини,
даъвогар низоли уйда руйхатда турмаслигини инобатга олиб,
даъвогарнинг даъво талабини асоссиз рад этиш ҳақида хулосага
келган.
Ҳозирда жавобгар вафот этган, шунга кўра унинг ишга ҳуқуқий
ворислари яъни фарзандлари ишга жалб қилинган.
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, қуйи судларнинг ушбу
хулосаси билан келишмайди.
Аниқланганларга кўра, 2002 йилда марҳум Т.нинг розилиги
асосида низоли хонадонни амалда ҳалол йўл билан эгаллаган ва
низоли хонадонни мулкдори марҳум Т.нинг эрк-хоҳишига зид равишда
қасддан эгаллаб олган эмас. 2002 йилда ошкора яъни, низоли
хонадонни мулкдори марҳум Т. ва унинг барча оила аъзолари,
жумладан ва бошқалар билган ҳолда эгаллаган. 2002 йилдан низоли
хонадонга ўзиники каби муносабатда бўлиб, уни таъмирлаб, сақлаш
чораларини кўриб, доимий ва узлуксиз эгалик қилиб, фойдаланиб
келган.
Шунга кўра, 2002 йилдан низоли хонадонга ўзиники каби ҳалол,
ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб, ҳозирга қадар яъни 18 йилдан ошиқ
вақт мобайнида яшаб ва фойдаланиб коммунал тўловларни тўлаб
келган сабабли низоли хонадонга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини
вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини олиши лозим
бўлади.
Гарчанд, 2018 йил 19 сентябрда низоли хонадон бўйича қонун
бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаси берилган ва у
янги мулкдорга айланган бўлса-да, у низоли хонадонни бепул битим
асосида қўлга киритганлиги сабабли собиқ мулкдор марҳум Т.нинг
ҳуқуқ ва бурчлари ҳам га ўтган. Шунга кўра, нинг 2002 йилдан 2018
йил 19 сентябрга қадар низоли хонадонга эгалик қилиб келган
муддати чиқариб ташланмайди ёки инкор этилмайди, балки низоли
хонадонга эгалик қилиб келган муддати сифатида инобатга олинади.
Бундай ҳолатда суд ҳужжатларини қонуний ва асосли деб
бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 2-бандига асосан
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд
5
қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги
ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқоридаги қонун ва ҳолатларни инобатга олиб,
қуйи инстанция судлари ҳужжатларини бекор қилиб, янги ҳал қилув
қарори билан даъвогар нинг низоли хонадонга нисбатан эгалик
ҳуқуқни белгилаш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Судлов юқорида қайд этилганларга биноан жавобгар нинг ҳуқуқий
ворислари келтирган важларни инкор қилади.
Судлов ҳайъати суд харажатларини ундиришга оид масалани
муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб даъво қўзғатишда
давлат фойдасига 446.000 сўм давлат божи тўлаганлигини инобатга
олиб, унинг даъвоси қаноатлантирилиши боис ундан давлат фойдасига
қолган 2.112.088 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
туманлараро судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 02 февралдаги ажрими бекор қилинсин ва янги ҳал қилув
қарори қабул қилинсин.
Даъвогар нанинг жавобгар нага нисбатан эгалик ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддат асосида турар жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар нага тегишли бўлган Тошкент вилояти, шаҳар, “” м.ф.й.,
4-кичик туман, 10-уй, 16-хонадон (3 та яшаш хонаси, яшаш майдони
39.3 кв. метр, дахлиз, ҳожатхона, ювинишхонаси, ошхона ва равон,
умумий фойдаланиш майдони 66.9 кв. метр)га нисбатан даъвогар
нанинг эгалик ҳуқуқи белгилансин.
Жавобгар нанинг шаҳар, “” м.ф.й., 4-кичик туман, 10-уй, 16хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқи тугатилсин.
Даъвогар надан давлат фойдасига 2.112.088 сўм давлат божи
ундирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилмасин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
6
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
Ф.Турсунов
7