Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2104/9526 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Атаджанова Муяссар Матрасуловна Ответчик / Подсудимый Хусаинова Гузал Мирисамовна
Source ID 64286088c23e4c0c371427b8 Claim ID 4040991 PDF Hash 0a4ca9cd5608fe41... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ФПК 15 law
збекистон Республикаси Олиа кодекснинг 23-моддаси збекистон Республикаси Олиа кодекс 23 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2104/9526 Кассация иши № 12-203-23 судья: Г.Опаева маърузачи: Н.Махкамова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил марть ойининг 28 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар адвокати Р.Холматов ва учинчи шахс ларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар Қибрай тумани нотариал идораси нотариуси ва учинчи шахс Каримовичга нисбатан уй-жой ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 мартдаги ажримига нисбатан учинчи шахс келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Қибрай тумани 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси томонидан 2018 йил 28 февралда Р-1404 рақам билан тасдиқланган уй-жой ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларини қўллашни сўраган. Даъвогар судга аризаси билан мурожаат қилиб, унда у низоли ҳадя шартномасидан 2021 йил апрель ойида хабар топганлигини билдириб, у ўтказиб юборган даъво муддатини узрли деб топиб, тиклашни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, Қибрай тумани 4-сонли давлат нотариал идораси нотариуси томонидан 2018 йил 28 февралда тасдиқланган билан ўртасида Қибрай тумани “Янгиобод” ҚФЙ, 2-тор кўчасидаги 5-уйнинг қисми бўйича тузилган ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. 1 Шартнома бўйича тарафлар дастлабки ҳолатига қайтарилган. Жавобгар дан давлат фойдасига 1.067.285 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Учинчи шахс келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, учинчи шахс ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра, суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга асосланган ҳолда чоралар кўришга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, Эргаш а (Хакимова) Халида билан 1970 йил 18 июнда қонуний никоҳдан ўтган. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ФҲДЁ бўлимининг 2018 йил 28 февралдаги 736-сонли маълумотномасида Халида а касаллик туфайли 2004 йил 07 июлда вафот этган. Кейинчалик, билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган ҳамда улар 2010 йил 25 декабрда никоҳдан ажрашган. Эргаш билан 2013 йил 26 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Қибрай туман ҳокимининг 2012 йил 07 февралдаги 387-сонли қарорига асосан Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, 2-тор кўчаси, 600 кв.м.да жойлашган (ҳозирги Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, 2-тор кўчаси, 5-уй) 4 та яшаш хонаси, майдони 78,86 кв.м., 2 та даҳлиз, айвон, ювиниш хона, ошхона, ертўла, ховуз, ҳаммом ва ҳожатхоналардан иборат 5-уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланиб, унинг мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтган. Қибрай туман ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 2735-сонли қарорига асосан Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, 2-тор кўчасида жойлашган (ҳозирги Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, 2-тор кўчаси, 5уй) 8 та яшаш хона, майдони 135,85 кв.м., 4 та даҳлиз, айвон, ювиниш хона, ошхона, ертўла, ховуз, ҳаммом, ҳожатхона ва бостирмадан иборат 2 5-уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланиб, унинг мулк ҳуқуқи 2015 йил 31 декабрда рўйхатдан ўтган. Қибрай тумани 4-сонли давлат нотариал идорасида 2018 йил 28 февралда тасдиқланган ҳадя шартномасига асосан, Эргаш Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, 2-тор кўчасида жойлашган 5-уй-жойнинг (кейинги ўринларда низоли уй деб юритилади) литер 0005-002-даги яшаш хона, литер 0005-003-даги яшаш хона, литер 0005-004-даги яшаш хона ва литер 0005-006-даги яшаш хона, яшаш майдони 56,99 кв.м., литер 0005-001-даги даҳлиз, литер 0005-005-даги даҳлиздан иборат бўлган қисмини га ҳадя қилган. Қибрай тумани нотариал идорасида Эргаш томонидан 2018 йил 28 февралда ёзилган аризада низоли уйнинг бир қисмини га ҳадя қилишида даъво қиладиган турмуш ўртоғи йўқлигини билдирган. Тожиев Эргаш 2020 йил 02 октябрда вафот этган. Унинг вафотидан сўнг, даъвогар номига 2021 йил 05 апрелда Қибрай тумани, “Янгиобод” ҚФЙ, 2-тор кўчасида жойлашган умумий ер майдони 600 кв.м. бўлган 5-сонли уй-жой ва марҳум Э.га тегишли ДАМАС СПГ русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли, давлат рақам белгиси 01 G 298 KB бўлган автотранспорт воситаси ҳамда Банкларда сақланаётган пул маблағлари, акциялари эр-хотиннинг никоҳ даврида орттирилган мулклари эканлиги қайд этилган ҳолда ушбу мулкнинг 1/2 қисми улушига мулкка эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берилган. Шунингдек, 2021 йил 05 апрелда даъвогар номига юқорида кўрсатилган уй-жой, автомашина ва ҳисоб рақамида сақланаётган пул маблағлари, акцияларининг ¼ қисми улушига қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳнома берилган. Мерос мулкининг 3/4 қисми очиқ қолдирилиб, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳнома берилмаган. Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК Қибрай тумани филиалининг 2020 йил 14 декабрдаги давлат реестридан кўчирмага асосан “Жарбоши” МФЙ, Серикбоев 2-тор кўчасидаги умумий ер майдони 600 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 167.13 кв.м., қурилиш ости майдони 478.48 кв.м., яшаш майдони 78.86 к.в.дан иборат бўлган 5-уйга нисбатан марҳум Э.нинг мулк ҳуқуқи 2020 йил 14 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Давлат кадастрлари палатаси Қибрай тумани филиалининг 2021 йил 27 апрелдаги хатида, Қибрай тумани, Янгиобод қишлоғи, Жарбоши маҳалласи, А. 2-тор кўчаси, 5, 5а-сонли уй-жойларга расмийлаштирилган кадастр ҳужжатига асосан га тегишли қисми литер 0001-даги тўртта яшаш хона, яшаш майдони 56,99 кв.м., иккита даҳлиз, 0002, 0004, 00063 литерлардаги учта бостирма, 0003-даги ҳаммом ва 0005-даги ошхонадан иборат, қурилиш ости майдони 247,74 кв.м.; марҳум Э.га тегишли бўлган қисми литер 0001-даги тўртта яшаш хона, яшаш майдони 78,86 кв.м., иккита даҳлиз, айвон, ошхона, ҳожатхона, ювиниш хона, ертўла, 0002-даги ҳовуз, 0003-даги ҳаммом, 0004-даги бостирма, 0005-даги омборхонадан иборат қурилиш ости майдони 478,50 кв.м. эканлиги маълум қилинган. Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 2022 йил 16 мартдаги хатига кўра, ҳозирги Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, 2-тор кўчаси, 5-уй (аввалги Тошкент вилояти Қибрай тумани) манзилда жойлашган турар жой биноси (10:04:09:02:01:5073 кадастр рақамли) Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг 2010 йил 19 мартдаги 295-сонли қарорига асосан Қодиров Мухидинхўжа Муминович номига мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтган. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, 2-тор кўчаси, 5-уй (аввалги Тошкент вилояти Қибрай тумани) манзилда жойлашган турар жой биносининг (10:04:09:02:01:5014 кадастр рақамли) 6853.00 кв..га тенг ер майдони сатҳидаги 600 кв.м. ер бўлагида жойлашган 4 та яшаш хона майдони 78.86 кв.м. ва ёрдамчи қурилмаларга Қибрай тумани ҳокимининг 2012 йил 07 февралдаги 387-сонли қарорига асосан марҳум Э. номига мулк ҳуқуқи эътироф этилган. Қибрай тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 2735-сонли қарори билан 8 та яшаш хона майдони 135.85 кв.м. ва ёрдамчи қурилмаларга марҳум Э. номига мулк ҳуқуқи эътироф этилган ва бугунги кунда 2-тор кўчаси, 5-уй (10:04:09:02:01:5014 кадастр рақамли) давлат рўйхатидан ўтган. Яшнобод тумани, 2-тор кўчаси, 5а-уй (аввалги Тошкент вилояти Қибрай тумани) манзилда жойлашган турар жой биноси (10:04:09:02:01:5015 кадастр рақамли) 2018 йил 28 февралдаги 1404реестр рақамли ҳадя шартномасига асосан номига мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтган. Судлар, Қибрай тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 2735сонли қарори билан низоли уй-жойларга нисбатан марҳум Э.нинг мулк ҳуқуқи тан олинганлиги сабабли низоли уй-жой марҳум Э. ва ларнинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланиши, низоли уй-жойнинг ҳадя шартномасини расмийлаштириш даврида даъвогарнинг розилиги олинмаганлиги, нотариус ҳадя қилувчини никоҳда туриш-турмаслигини белгиланган тартибда текширмаганлиги, низоли ҳадя шартномаси тасдиқлаш жараёнида марҳум Э. билан қонуний никоҳда эканлиги яширилиб, нотариал идорага ҳадя қилувчининг олдинги турмушлари ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилганлиги ҳамда низоли 4 хонадоннинг бир қисми га ҳадя қилинганидан хабари бўлмаганлиги, қачонки марҳум Э.нинг вафотидан сўнг меросни расмийлаштириш чоғида хабар топганлиги ва мазкур ҳолатда, даъво муддатининг ўтказиб юборилиши узрли деб ҳисобланиши асосида даъво талабини қаноатлантирган. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра қуйи судларнинг хулосаси билан келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Олиа кодекснинг 23-моддасига биноан, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Аниқланганларга кўра, низоли ҳадя қилинган уй-жойни 2009 йилдан қуриб ва таъмирлаб, оила аъзолари билан яшаб келган ва бошқа уй-жойи мавжуд эмас. Шунингдек, марҳум Э. билан турмуш қурмасдан олдин низоли уйжой Қибрай тумани ҳокимининг 2012 йил 07 февралдаги 387-сонли қарорига асосан марҳум Э.га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган. Шунга кўра, судлар низоли уй-жой суд томонидан марҳум Э. билан нинг умумий мулки деб топилмасдан ва бундай даъво талаби бўлмасдан туриб, қўшимча қурилмалар қурилганлиги сабабли Қибрай тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 2735-сонли қарори билан низоли уй-жойларга нисбатан марҳум Э.нинг мулк ҳуқуқи тан олинганлиги асосида низоли уй-жойни марҳум Э. ва ларнинг умумий мулки деб асоссиз баҳолаб, низоли ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб топган. Мазкур ҳолатда низоли уй-жой марҳум Э. ва ларнинг умумий мулки деб топилмасдан туриб, низоли ҳадя шартномаси нинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузган деб бўлмайди. Бундай ҳолатда, қуйи суд ҳужжатларини қонуний ва асосли деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 2-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли. Судлов ҳайъати юқоридаги қонун ва ҳолатларга асосан қуйи инстанция судлари ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. 5 Судлов ҳайъати нинг ёшини ва нафақада эканлигини эътиборга олиб, дастлаб даъво қўзғатишда тўлаган давлат божини инобатга олишни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 мартдаги ажрими бекор қилинсин ва янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар нинг жавобгар Қибрай тумани нотариал идораси нотариуси ва учинчи шахс Каримовичга нисбатан уй-жой ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов 6