Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2003/2695 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Усмонова Наимахон Рахмоновна Ответчик / Подсудимый Усманов Рузали Юлдашевич
Source ID 642cfcb9c23e4c0c3714337c Claim ID 4103565 PDF Hash 2d829bf3286e67a3... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
моддалари ва ФК 223-моддаси моддалари ва ФК 223 law
ФПК 261-моддаси ФПК 261 law
аролик кодексининг 219-моддаси аролик кодекси 219 code_article
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1102-2003/2695 Кассация иши №6-996-23 Судья: М.Абдувахобова ТВС судьяси : Н.Махкамова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Н.Якубова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан никоҳ давомида орттирилган умумий мулкларни бўлиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар жавобгар га нисбатан Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уй, “НЕКСИЯ ДОНС” русумли автомашинаси ва маиший фойдаланувдаги 1 дона икки камерали “SAMSUNG” музлатгичи, 1 дона “LG” 6 кг автомат кир ювиш машинаси, бир комплект акрил ошхона мебели, 2 та катта стол, 16 та стуллар, 1 комплект ошхона бурчак мебели, 1 дона микротўлқинли печь, 1 комплект электр гўшт майдалагич, 1 комплект ётоқ мебеллари, 1 комплект диван-кресло, 2 та телевизор, 2 та пенал мебели, 1 дона ноутбук компьютер стол ва креслоси билан, 1 комплект болалар шкаф кровати, хрусталь идишлар жамланмаси, 8 та гиламлар, 3 та гилам дорожкалари, 2 та манти қасқон, 2 та дазмол, 3 та кўрпа, 8 та кўрпачадан иборат мол-мулкларни бўлиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мумрожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган. Тарафлар ва нинг эгалигидаги Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уй натура шаклда тенгликдан чекинган ҳолда бўлинган. Жавобгар нинг эгалигига Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уйнинг ½ қисми улуши ҳисобидан яшаш уйи (литер 0001), ертўла 1 (литер 0001), даъвогар нинг эгалигига ½ қисм улуши ҳисобидан яшаш уйи (литер 0002), хожатхона (литер 0003), қозонхона (литер 0004), ҳаммом (литер 0005) ва ёзги ошхона (литер 0006)лар бўлиб берилган. Жавобгар дан даъвогар нинг фойдасига уй-жойнинг ½ қисмидаги улушига нисбатан 94.846.520 сўм тафовут суммаси ундирилган ва уй-жойдаги дарвоза, бостирма (литер 0007), ер майдони умумий фойдаланишда қолдирилган. Жавобгар нинг номига расмийлаштирилган, 2014 йил ишлаб чиқарилган “ГЕАСПГ НЕКСИЯ ДОНС” русумли, двигатель рақами , шасси рақамсиз, ранги “белодымчатый”, давлат рақами белгиси 10D NA бўлган автомашина даъвогар нинг эгалигига олиб берилган, дан нинг фойдасига 30.400.000 сўм автотранспорт воситасидаги улуши ундирилиб, мазкур сумма тўлиқ ундирилгандан сўнг нинг автотранспорт воситасидаги мулк ҳуқуқи тугатилган. Жавобгар нинг эгалигида тарафларнинг биргаликдаги турмуш даврида орттирилган: 1 дона икки камерали “SAMSUNG” музлатгич, 1 дона ошхона бурчак мебели (ўлчами 80х245х110 см ва 80х245х110см), 1 дона ётоқ мебели (икки ўринли ётоқхона 180х220х95 см),, 1 дона трюмо 90х45х90 см, 1 дона шифонер 220х55х225 см, 2 дона тумба 45х45х55 см, 1 дона диван-кресло юмшоқ мебел (диван юмшоқ, ўлчами 85х175х85 см, кресло 2 дона 85х75х85 см), 1 дона телевизор “SAMSUNG” русумли, 1 дона манти қасқон, 1 дона дазмолдан иборат мулклар қолдирилган, даъвогар нинг эгалигида: 1 дона “LG” 6 кг.ли автомат кир ювиш машинаси, 1 дона акрил ошхона мебели, 1 дона катта стол, 14 дона стул, 2 дона пенал мебел, 1 дона болалар шкафи, 2 дона гилам 2,85х1,90 м, 1 дона гилам 3,65х2,85 м, 1 дона гилам 3х2 м., 1 дона гилам 2,9х2,4 м., 1 дона гилам 8х4 м., 1 дона гилам 2,65х1,90 м., 1 дона гилам дорожка 1,5х2 м., 1 дона гилам дорожка ўлчами 2,95х0,9 м., 1 дона гилам дорожка ўлчами 2х0,9 м., 3 дона кўрпа ўлчами 2х2,3 м., 8 дона кўрпача ўлчами 2,9х0,7 м. дан иборат мулклар қолдирилган. Даъвогар дан давлат фойдасига 2.776.827 сўм, жавобгар дан 245.000 сўм давлат божи ундирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 17 июндаги ажрими билан ушбу ҳал қилув қарорига тузатиш киритилиб, хулоса қисми қўйидагича ўқилиши кўрсатилган: “Даъвогар нинг эгалигига Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уйнинг ½ қисми улуши ҳисобидан яшаш уйи (литер 0001), ертўла (литер 0001), жавобгар нинг эгалигига уй-жойнинг ½ қисми улуши ҳисобидан яшаш уйи (литер 0002), хожатхона (литер 0003), қозонхона (литер 0004), ҳаммом (литер 0005) ва ёзги ошхона (литер 0006)лар бўлиб берилсин ҳамда даъвогар дан жавобгар нинг фойдасига 2 94.846.520 сўм ушбу уй-жойнинг ½ қисмидаги улушига нисбатан тафовут суммаси ундирилсин. Жавобгар нинг номига расмийлаштирилган 2014 йил ишлаб чиқарилган “ГЕАСПГ НЕКСИЯ ДОНС” русумли, давлат рақами белгиси 10DNA бўлган автомашина жавобгар нинг эгалигида қолдирилиб, ундан даъвогар нинг фойдасига транспорт воситасидаги ½ қисм улуши пул миқдорида 30.400.000 сўм ундирилсин ва мазкур сумма тўлиқ ундирилгандан сўнг нинг автотранспорт воситасидаги мулк ҳуқуқи тугатилсин”. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 февралдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 17 июндаги ажрими бекор қилинган, ҳал қилув қарорининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи, тўққизинчи хатбошилари ўзгартирилган. Даъвогар нинг эгалигига Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уйнинг ½ қисми улуши ҳисобидан яшаш уйи (литер 0001) ва ертўласи (литер 0001), жавобгар нинг эгалигига уй-жойнинг ½ қисми улуши ҳисобидан яшаш уйи (литер 0002), ҳожатхона (литер 0003), қозонхона (литер 0004), ҳаммом (литер 0005) ва ёзги ошхона (литер 0006)лар бўлиб берилган. Даъвогар дан жавобгар нинг фойдасига Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уйдаги ½ қисм улушига нисбатан фарқ суммаси – 94 846 520 сўм ундирилган. 2014 йилда ишлаб чиқилган “НЕКСИЯ ДОНС” русумли, давлат рақам белгиси 10D NA бўлган автомашинадаги нинг ½ қисм улуши – 30.400.000 сўм дан ундириб берилган ва автомашина нинг эгалигида қолдирилиб, автомашинадаги нинг улуши пул шаклида тўлиқ тўлангандан сўнг умумий мулк ҳуқуқи тугатилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокатнинг фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар ва 1996 йил 2 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан икки нафар - 1998 й.т. Йўлдашев Мухаммад-Али ва 2001 й.т. Йўлдашева Мохимбону исмли фарзандлари бор, оилавий келишмовчиликлар сабабли улар 2017 йил 22 июндан буён бирга яшамайди. 3 Муқаддам, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2017 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уй ва “НЕКСИЯ ДОНС” русумли, давлат рақам белгиси 10D NA бўлган автомашина ва нинг никоҳ давомида орттирилган умумий мулки деб топилган ва уларнинг ҳар бирининг улушлари ½ қисмдан белгиланган. Тарафлар ўртасида ушбу мулклардан ҳамда уй-жойдаги маиший фойдаланувдаги мулклардан фойдаланишда низо келиб чиққанлиги боис, даъвогар ушбу даъво билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди муҳокамаси давомида низоли уй-жойда тарафларнинг никоҳлари давомида орттирилган ва даъво аризада кўрсатилган мол-мулклар, яъни: 1 дона икки камерали “SAMSUNG” музлатгичи, 1 комплект ошхона бурчак мебели (ўлачами 80х245х110 см ва 90х245х110 см), 1 дона ётоқ мебели (икки ўринли ётоқхона 180х220х95 см), 1 дона трюмо 90х45х90 см, 1 дона шифонер 220х55х225 см, 2 дона тумба 45х45х55 см, 1 дона диван-кресло юмшоқ мебел (диван юмшоқ, ўлчами 85х175х85 см, кресло 2 дона 85х75х85 см), 1 дона телевизор “SAMSUNG” русумли, 1 дона манти қасқон, 1 дона дазмол, 1 дона “LG” 6 кг автомат кир ювиш машинаси, бир комплект акрил ошхона мебели, 1 дона катта стол, 14 дона стул, 2 дона пенал мебели, 1 дона болалар шкафи, 2 дона гилам 2,85х1,90 м., 1 дона гилам 3,65х2,85 м, 1 дона гилам 3х2 м., 1 дона гилам 2,9х2,4 м., 1 дона гилам 8х4 м., 1 дона гилам 2,65х1,90 м., 1 дона гилам дорожка 1,5х2 м., 1 дона гилам дорожка 2,95х0,9 м., 1 дона гилам дорожка 2х0,9 м., 3 дона кўрпа ўлчами 2х2,3 м., 8 дона кўрпача ўлчами 2,9х0,7 м. мавжудлиги аниқланган. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2021 йил 30 мартдаги судга оид товаршунослик экспертизаси хулосасига кўра, низоли уй-жойда сақланаётган жами 23 та товар моддий бойликларнинг ўртача бозор қиймати 21.074.395 сўмни ташкил қилади. РСЭМнинг 2020 йил 15 декабрдаги суд қурилиш-техникавий экспертиза хулосаси билан Тошкент вилояти, тумани, шаҳарчаси, “Янгиобод” МФЙ, 4-тор кўчаси, 6-уйни ½ қисмга тенг бўлиш имконияти йўқлиги, бироқ тенгликдан чекинган ҳолда бўлиш имкони мавжудлиги аниқланиб, уй-жойнинг экспертиза ўтказиш вақтдаги сарф-ҳаражат услубида ҳисобланган ўртача ҳисобий бозор баҳоси 567.987.354 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. РСЭМнинг 2021 йил 9 февралдаги суд транспорт баҳолаш экспертиза хулосасига кўра, низоли “НЕКСИЯ ДОНС” русумли, давлат рақами белгиси 10D NA бўлган автомашинанинг ўртача бозор баҳоси 60.800.000 сўмни ташкил этади. Биринчи инстанция суди, ОК 23, 27, 28-моддалари ва ФК 223-моддасини қўллаб, экспертиза хулосаларини инобатга олиб, низоли 4 уй-жойни тенгликдан чекинган ҳолда бўлишни ва ўртадаги фарқни ундиришни, автомашинани даъвогар нинг эгалигида қолдириб жавобгарнинг улушини пул шаклида ажратишни ва мулк ҳуқуқини тугатишни, маиший фойдаланувдаги тарафларнинг мулкларини умумий мулк сифатида улар ўртасида тақсимлашни лозим топган. Кейинчалик суд, даъвогар нинг аризаси асосида ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартириган ҳолда унга тузатиш киритишни лозим топиб, бошқа мазмундаги ҳал қилув қарори чиқарган, ваҳоланки, ФПК 261-моддасига кўра, суд ҳал қилув қарори ёзувида йўл қўйилган хатолар ёки очиқ кўриниб турган арифметик хатоларгина тузатилиши мумкин бўлган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси фуқаролик процессуал қонунчилиги ва Олий суд Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги қарорига асосланиб ҳамда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларида тарафлар ўртасида низоли уй-жойни ва автомашинани тақсимлаш ҳақида аниқ хулоса қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да, хулоса қисмида арифметик хатога йўл қўйилганлиги асоси билан ўзгартирилганлиги билан келишмасдан ажримни бекор қилиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган ва бу билан судлов ҳайъати ҳам келишади. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида жами 23 та маиший фойдаланувдаги мулкларни тақсимлаш ҳақида асосли хулосага келган ва бу билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. Судлов ҳайъати мажлисида тарафлар, жумладан жавобгар ҳам маиший фойдаланувдаги ушбу мол-мулкларнинг бўлиниши қисми билан келишишини баён қилиб, бунга даъвогарнинг эътирози ҳам йўқлиги аниқланди, шу сабабли судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан ҳам келишди. Бироқ, апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг низоли уй-жойни ва автомашинани тарафлар ўртасида тақсимлаш қисми билан келишмаган, чунки тарафларнинг фарзандлари даъвогар билан яшаши, даъвогар судда автомашинадаги улушини ажратиб беришни сўраганлиги ва ундан доимий равишда жавобгар фойдаланиб келиши суд томонидан инобатга олинмаган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорининг ушбу қисмларини ўзгартириб, низоли уй-жойни тарафлар ўртасида чекинган ҳолда бўлиб, дъвогар га уй-жойнинг яшаш уйи (литер 0001) ва ертўласи (литер 0001)ни, жавобгар га яшаш уйи (литер 0002), ҳожатхона (литер 0003), қозонхона (литер 0004), ҳаммом (литер 0005) ва ёзги ошхона (литер 0006)ни ажратишни, нинг уй-жойдаги улуши ҳисобига ўртадаги фарқ суммаси - 94.846.520 сўмни дан ундиришни, автомашинани эса жавобгар нинг эгалигида қолдириб, 5 нинг фойдасига унинг ½ қисм улуши эвазига 30.400.000 сўм ундиришни лозим топган. Шунингдек, ҳал қилув қарорининг низоли уй-жойдаги дарвоза, бостирма (литер 0007) ва ер майдони тарафларнинг умумий фойдаланишида қолдирилганлиги билан келишилган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишади. Фуқаролик кодексининг 219-моддасига кўра, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 6-бандига кўра, улушли мулкдаги уй-жойларни бўлишда мулкдорлар ўзаро келиша олмагандагина суд тартибида ҳал қилинади. Улушли ёки умумий мулкда бўлган уй-жойларни бўлишда судлар, низоли уй-жойда мавжуд бўлган хоналар ва фойдаланишда бўлган умумий майдонни ҳисобга олиб, ҳисса бўйича тенг ёки ҳиссадан унча кўп, унча кам бўлмаган ҳолда бўлишни, ёхуд айрим хоналарни қайта қуриш ҳисобидан уй-жойни бўлиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тегишли экспертиза хулосаларини инобатга олишлари зарур. Суд бундай мулкдаги уй-жойларни бўлишда тарафларга ажратилган барча хона ҳамда қўшимча ва ёрдамчи иморатларни ўз қарорида аниқ кўрсатиши лозим. Умумий фойдаланишдаги турар-жойни иштирокчилар ўртасида уларнинг улушларига мос равишда бўлишда алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналар, алоҳида кириш-чиқиш йўллари мавжуд бўлганда ёки уй-жойнинг бир қисмини тегишлича қайта жиҳозлаш йўли билан ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирдагина даъво қаноатлантирилиши лозим. Ишда мавжуд суд қурилиш-техникавий экспертизаси хулосасининг низоли уй-жойни тарафлар ўртасида тенгликдан чекинган ҳолда бўлишга оид варианти юқорида келтирилган Пленум қарорида тушунтирилган асосларга мос келмайди, яъни даъвогар га ажратилган қисм фақат яшаш уйидан иборат бўлиб, ховлидаги ёрдамчи қурилмалар, яъни ошхона, хаммом, қозонхона, хожатхона жавобгар га ажратилган қисмида қолган ва даъвогарнинг қисмида қайта жихозлаш йўли билан ёрдамчи хоналар барпо этиш имконияти кўрсатилмаган. Жавобгар бундай тартиб билан келишмасдан, даъвогарга ажратилган қисмда яшаш хоналари кўплиги, унга эса битта яшаш хонаси ажратилганлигини важ қилса-да, даъвогар бундай тартиб билан келишиши, умумий фойдаланишда қолдирилган дарвозадан кириб6 чиқишга жавобгар йўл қўймаганлиги боис уйидан кўча тарафга чиқиш эшиги очиб олганлиги ва уй ичидан ёрдамчи хоналарга шароит яратишга имкони борлиги, бундан ташқари, ҳозирда суд ҳужжати тўлиқ ижро қилиниб, ўзига тегишли бўлган мулкнинг қисмига эгалик ҳуқуқини алоҳида давлат рўйхатидан ўтказганлиги ва пул компенсациясини жавобгарга тўлиқ тўлаб берганлигини баён қилди. Даъвогар томонидан тақдим қилинган МИБ туман бўлимининг 2021 йил 29 октябрдаги қароридан кўринишича, мазкур иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари тўлиқ ижро қилинган ва ижро иши юритиш тамомланган. Жавобгар ҳам суд ҳужжати ижро бўлганлигини тан олиб, пулларни тўлиқ олганлигини баён қилди. Судлов ҳайъати низоли уй-жойни бўлишда баъзи бир қайта қуриш учун шароитлар мавжуд-мавжуд эмаслиги аниқланмасдан бўлинган деган хулосага келса-да, бундай бўлиш билан даъвогар рози эканлиги, ўзига шароит яратиб олиш имконига эга эканлиги ва суд ҳужжати ижроси якунланганлиги, жавобгар эса уй-жой қийматининг улушига мутаносиб қисмини пул шаклида олганлигини инобатга олади ва апелляция инстанциясининг уй-жойни бўлишга оид хулосасини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Низоли автомашина жавобгар нинг эгалигида қолдирилганлиги ҳам тўғри ҳисобланади, чунки автомашина унинг номига расмийлаштирилган бўлиб, ундан фақат жавобгар фойдаланиб келган. Шу билан бирга, суд ҳуражатлари ҳам тўғри тақсимланганлиги боис, судлой ҳайъати суд ҳужжатларининг ушбу қисми билан ҳам келишади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб ҳамда биринчи инстанция судининг хулосалари апелляция инстанциясида ўзгартирилганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ 7 Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 8