Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2201/5175 Дата решения 28.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Азимова Феруза Икромжоновна Ответчик / Подсудимый Бабаджанова Шахзода Саидвалиевна
Source ID 642cfcd9c23e4c0c3714337e Claim ID 4133414 PDF Hash aa2a17879dcaa332... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
Ушбу Кодекснинг 733-моддаси Ушбу Кодекс 733 code_article
Мазкур Кодекснинг 735-моддаси Мазкур Кодекс 735 code_article
аноатлантиришни лозим топган ва ФК 245-моддаси аноатлантиришни лозим топган ва ФК 245 law
чунки жавобгар ФПК 72-моддаси чунки жавобгар ФПК 72 law
исоблайди ва ФПК 419-моддаси исоблайди ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1106-2201/5175 Кассация иши № 6-1120-23 Судья: Ғ.С.Воҳидов ТВС судьяси: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги ажримига нисбатан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар жавобгар га нисбатан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни ҳамда суд ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар дан даъвогар нинг фойдасига 16.906.890 сўм қарз, 698.000 сўм суд харажатлари, жами 17.604.890 сўм ундириш белгиланган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, жавобгар давогар дан 2020 йил 29 ноябрда 1.500 АҚШ долларини уч ойга фоиз тўлаш шарти билан қайтариш мажбуриятини олган ва бу тўғрисида шу куни тилхат ёзиб берган. 1 Шунингдек, 2021 йил 9 апрелдаги номидан ёзилган тилхатда у дан 1.500 АҚШ долларини уч ой муддатга қарзга олганлиги, 2021 йил 15 апрелда 1.500 АҚШ доллари ва 100 доллар қарзини қайтариб бериши, агар шу кунгача 1.600 АҚШ долларини қайтармаса ҳар қандай қонуний чора кўрилишига қаршилиги йўқлигини баён қилган. Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 733-моддаси учични қисмига кўра, агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Мазкур Кодекснинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Биринчи инстанция суди қайд этилган қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида қарз муносабатлари вужудга келганлиги, жавобгар давогар дан олган 1500 АҚШ долларини қайтарганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб қаноатлантиришни лозим топган ва ФК 245-моддаси тартибида қарор чиқарилган кундаги АҚШ долларининг сўмдаги қийматини ҳисобга олиб, жавобгардан 16 906 890 сўм қарз суммасини ундирган. Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосаси билан келишган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосаси билан келишади, чунки жавобгар ФПК 72-моддасига кўра, ўзининг эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаб бермади. Шунингдек, жавобгар нинг даъвогардан олган қарзини гувоҳлар иштирокида қайтарганлиги, ўртада турган таниши орқали пул олганлиги сабабли, у орқали ҳам пулларни бир қисмини берганлиги, бироқ судлар гувоҳларнинг кўрсатмаларини инобатга олмаганлигини важ қилган. ФК 737-моддасига кўра, қарз олувчи пул ёки бошқа ашёларни қарз берувчидан амалда олмаганлигини ёки шартномада 2 кўрсатилганидан кам миқдорда олганлигини исбот қилиб, қарз шартномаси юзасидан даъволашишга ҳақли. Ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган қарз шартномаси юзасидан гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида даъволашиш мумкин эмас, шартнома алдаш, зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш, қарз олувчининг вакили қарз берувчи билан ёмон ниятда келишиши ёки қийин вазиятлар таъсирида тузилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу қонун нормасига асосланиб, судлов ҳайъати гувоҳларнинг кўрсатмалари жавобгарнинг эътирозларини тасдиқламайди деган хулосага келади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди ва ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 3