Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2202/6550 Дата решения 27.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дехқанов Абдухалил Махамаджонович Ответчик / Подсудимый Рахманов Мирзохид Маннопавич
Source ID 64534f42c23e4c0c3714a9d4 Claim ID 4010709 PDF Hash dc5d59c540d6be4c... Загружено 09.04.2026 19:29 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Проестда судлар томомнидан ФПКнинг 15-моддаси Проестда судлар томомнидан ФПК 15 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168 code_article
Жиноят кодекси 64-моддаси Жиноят кодекси 64 code_article
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
аролик кодекси 112-моддасининг 2-қисми аролик кодекси 112 2 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 399-3-моддаси збекистон Республикаси ФПК 399-3 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
йича ушбу Кодекс 3991-моддаси йича ушбу Кодекс 3991 code_article
бандида ва 3993-моддаси бандида ва 3993 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1704-2202/6550-сонли иш судья: А.Джалилов маърузачи: А.Алижонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 27 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Дехконов Абдухалил Махамаджонович, Дехқонова Шахнозахон Баходировнанинг жавобгар Рахмонов Мирзохид Маннобович, Хакимов Ахмадхўжа Аббосхўжаевичга нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажримига нисбатан Андижон вилоят прокуратураси томонидан келтирилган кассация протестини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар А.Дехконов, Ш.Дехқонова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, фуқаро З.Мўминов 2012 йил 22 июндаги олди-сотди шартномасига асосан Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ ҳудудида 2000 кв метр ер майдонида жойлашган ҳар бирининг ер майдони 500 кв метрдан бўлган 4 дона уй-жойни М.Рахмоновга сотганлигини, М.Рахмонов ушбу уй-жойлардан бирини фуқаро Д.Тўлашевга, бошқасини И.Икромовга, яна бирини Б.Солиевга сотганлигини, М.Рахмонов 2013 йилда қолган 500 кв. метр ер майдонида жойлашган Е, Е1 ифодали уй-жойларни М.Рахмонов, А.Хакимов ва ўзи ўртасидаги оғзаки келишувга асосан 15.000 АҚШ долларига тенг қийматда ҳисобланган 40.500.000 сўмга сотиб, гувоҳлар Б.Холиқов, О.Хосиловлар иштирокида пулларини санаб олиб, келгусида нотариал тартибда ўтказиб беришга ваъда берганлигини, уйни олган вақтида уйлар тўлиқ битмаганлиги сабабли уй-жойни тўлиқ қуриб битказишга 235.218.000 сўм маблағ сарфлаганлигини, 2014 йил февраль ойидан уй-жойга оила аъзолари билан кўчиб келганлигини, қурилишга 27.000.000 сўм қўшимча маблағ сарфлаганлигини, кейинчалик эса М.Рахмонов А.Хакимовдан 10.000.000 сўм ҳақи борлигини, А.Хакимов шу ҳақини берсагина, уй-жойни унга ўтказиб беришини айтиб, нотариал тартибда олди-сотди шартномаси тузишдан бош тортганлигини, мазкур ҳолат юзасидан қилган мурожаатига 1 асосан Балиқчи туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилганида ушбу ҳолатлар тасдиқланганлигини билдириб, М.Рахмонов билан 2013 йил 20 июнда тузилган Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида 500 кв метр ер майдонида жойлашган 79-уйнинг олди-сотди битимини ҳақиқий деб топишни сўраганлар. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А.Дехконов, Ш.Дехқонованинг даъвоси қаноатлантирилиб, даъвогар А.Дехконов билан А.Хакимов ўртасида Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида жойлашган, Балиқчи тумани 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2012 йил 22 июнда реестрга 6834 рақам билан қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан жавобгар М.Рахмоновга тегишли бўлган 500 кв. метр ер майдонида жойлашган 79-уйнинг 2013 йил 20 июнда сотиб олинганлиги юзасидан тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий деб топилган. Жавобгар М.Рахмоновдан даъвогар А.Дехконов фойдасига 600.000 сўм давлат божи, давлат фойдасига 1.020.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд хужжатларига нисбатан Андижон вилоят прокуратураси томомнидан кассация протести келтирилган. Проестда судлар томомнидан ФПКнинг 15-моддаси талаблари бузилганлиги, уйни кимга тегишли эканлиги аниқланмаганлиги, низоли уй-жой олди-сотди қилинганлиги бўйича ёзма ҳужжат мавжудлиги аниқланмаганлиги, ишга М.Рахмоновнинг турмуш ўртоғи Б.Рахмонова жалб қилинмаганлиги, унинг ҳуқуқлари бузилганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон вилояти, Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ ҳудудида 3000 кв. метр ер майдонида жойлашган ҳар бирининг умумий қурилиш майдони 156,87 кв. метр, фойдаланиш майдони 24,90 кв. метр, турар жой майдони 96,43 кв. метр бўлган 5 хонали яшаш уйи, 32,76 кв. метр айвони билан А, А1, Б, Б1, В, В1, Г, Г1, Д, Д1, Е, Е1 ифодали 2 жами 6 та уй-жой Балиқчи туман ҳокимининг 2012 йил 16 апрелдаги 216-Қ сонли қарорига асосан Муминов Зохиджон Абдувохидовичга тегишли бўлган. З.Муминов 2012 йил 22 июнда Балиқчи туман 1-сон давлат нотариал идораси томонидан реестрга 6834 рақам билан қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан ушбу уйлардан 2000 кв. метр ер майдонида жойлашган А, А1, Б, Б1, В, В1, Е, Е1 ифодали 4 та уй-жой қисмини жавобгар М.Рахмоновга, 500 кв. метр ер майдонида жойлашган Г, Г1 ифодали битта уй-жойни фуқаро Х.Маматқуловга, 500 кв. метр ер майдонида жойлашган Д, Д1 ифодали битта уй-жойни фуқаро И.Уринбоевга сотган. Ўз навбатида М.Рахмонов 2000 кв. метр ер майдонида жойлашган 4 та уй-жойнинг ҳар бири 500 кв. метр ер майдонида жойлашган А, А1 ифодали қисмини фуқаро Д.Тулашевга, Б, Б1 ифодали қисмини фуқаро И.Икромовга, В, В1 ифодали қисмини фуқаро Б.Солиевга 2012 йил 15 декабрда нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан сотган. Шундан сўнг М.Рахмоновнинг ихтиёрида 500 кв. метр ер майдонида жойлашган Е, Е1 ифодали уй-жой қолган. Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 2022 йил 27 январдаги қарорига асосан М.Рахмонов ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2009 йил июль ойидан А.Хакимов раҳбарлигидаги “Чинобод махсус қурилиш” МЧЖда кассир лавозимида ишлаб келиб, 2012 йилда А.Хакимовнинг маблағлари ҳисобига қурилган Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида жойлашган 79-хонадонни харидорга қулай сотиш ва расмийлаштириш мақсадида 2012 йил 22 июндаги олди-сотди шартномасига асосан уй-жой ўзининг номига расмийлаштирилганидан фойдаланиб, шу хонадонни жамият раҳбари А.Хакимов фуқаро А.Дехконовга оғзаки келишув асосида 40.500.000 сўмга сотилганидан хабардор бўлиб, олди-сотди жараёнида иштирок этиб, келишилган пулларни шахсан ўзи А.Дехконовдан фуқаролар О.Хосилов ва Б.Ҳолиқовлар иштирокида тўлиқ санаб олиб, А.Дехконовга ушбу уйни ўзи хоҳлаган вақтида номига расмийлаштириб беришга ваъда бериб, унинг ишончига кириб, ишончини суистеъмол қилиб алдаб, 2018 йилда А.Дехконов уйни унинг номига расмийлаштириб беришни сўраганида, хонадонни унинг номига расмийлаштириб беришни рад этиб, “Чинобод махсус қурилиш” МЧЖ раҳбари А.Хакимовга 10.000.000 сўм қарзга пул берганлигини, ушбу пул ҳозирда 15.000 АҚШ долларини ташкил қилишини, А.Хакимовдан ҳаққини олган тақдирда Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида жойлашган 79-хонадонни расмийлаштириб беришини айтиб, АДехконовга тегишли бўлган бозор қиймати 375.362.000 сўм бўлган хонадонни эгаллаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига мурожаат қилиб, ўзининг фойдасига суд қарори 3 чиқарилишига эришиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган. Наманган вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг 2022 йил 22 февралдаги қарорига асосан М.Рахмонов ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган бўлсада, унинг қилмиши унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига кириши, Жиноят кодекси 64-моддасининг “б” бандида унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 4 йил ўтган бўлса шахс жавобгарликдан озод этилиши кўрсатилганлиги инобатга олиниб, М.Рахмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2қисмининг “а” банди билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. Тергов жараёнида М.Рахмонов 2010 йилда “Чинобод махсус қурилиш” МЧЖда кассир лавозимида ишлаётганида жамият раҳбари А.Хакимов қурилиш материалларига пул кераклигини айтганиучун ўзига тегишли 10.000.000 сўм пулларни жамиятга кирим қилганлиги, 2010 йил баҳор ойларида А.Хакимов фуқаро З.Муминовга тегишли 30 сотих ер майдонини сотиб олиб, унда 5 сотихдан жами 6 та уй-жойни ўз маблағи ҳисобига қурганлиги, А.Хакимов кўп хизмат сафарида бўлганлиги сабабли, уй-жой сотган фуқароларга расмийлаштириш осон бўлиши учун уйлардан 4 тасини унинг номига расмийлаштирганлиги, 2 донаси З.Муминовнинг номида қолганлиги, шу котежлардан 3 донасини А.Хакимов сотиб, пулини олиб, уйларни сотиб олган фуқароларнинг номига нотариал тартибда расмийлаштириб берганлиги, А.Хакимов билан агар унинг жамиятга қурилиш моллари учун берган 10.000.000 сўм пулларини қайтариб беролмаса, 1 дона котеж унинг ўзига қолиши ҳақида келишганликлари, А.Хакимов ушбу ваъдасини бажармасдан, 79-уйни 2013 йил М.Дехконовга сотиб юборганлиги, А.Хакимовдан унга пулларини қайтариб беришини айтганида унга ишонганлиги, А.Дехконов уй учун 40.500.000 сўм берганлигидан ва уйни сотиб олганлигидан хабари бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув берган. Тергов жараёнида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган А.Хакимов 2013 йилда Балиқчи тумани, Омонариқ маҳалласи, Гулбоғ кўчасидаги 30 сотих ер майдонига 6 дона котежларни қуриб, келгусида харидорларга сотиш 4 қулай бўлиши учун 4 донасини М.Рахмоновнинг номига расмийлаштирганлиги, 2014 йилда ушбу котежлардан бир донасини М.Дехконовга 40.500.000 сўмга сотганлиги ва М.Рахмоновга уйни М.Дехконов айтган одамнинг номига расмийлаштириб беришни айтганлиги, лекин М.Рахмонов уйни расмийлаштириб бермаганлиги ҳақида кўрсатув берган. Жабрланувчилар А.Дехконов, М.Дехконов тергов даврида гувоҳ А.Хакимовнинг кўрсатувини тасдиқлаб, низодаги уйни 40.500.000 сўмга сотиб олганликларида М.Рахмонов хабардор бўлиб, уйни уларга ўтказиб бериш муаммо бўлмаслигини айтганлиги, лекин турли важлар билан хонадонни уларнинг номига расмийлаштириб бермаганлиги ҳақида кўрсатув берганлар. Гувоҳ О.Хосилов тергов даврида, 2013 йилда қўшниси М.Дехконовга А.Хакимов Балиқчи тумани, “Омонариқ” маҳалласида котеж қуриб сотаётганлигини айтганлиги, бирга бориб А.Хакимов билан гаплашганларида А.Хакимов уларга 30 сотих ерга 6 та котеж қурганлиги, шундан бир донаси сотилмаганлигини, коробка ҳолда турганлигини, таъмирлашга маблағи етмаётганлиги сабабли уйни коробка ҳолатда сотишини айтганлиги, эртаси куни Балиқчи тумани, “Омонариқ” маҳалласи Гулбоғча кўчасига борганларида, жамиятда кассир бўлиб ишловчи М.Рахмонов велосипедда келиб, уларни сотиладиган котеж ёнига олиб бориб кўрсатиб, шу уйни сотиб олишса, уларнинг номига расмийлаштириб беришини айтганлиги, М.Дехконов А.Хакимов билан уйни 15.000 АҚШ долларига келишиб, М.Дехконов шунга тенг қийматдаги 40.500.000 сўм пулларни унга бергани, шу пулларни Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчасидаги А.Хакимовнинг идорасига олиб борганлиги, уни М.Рахмонов ва фуқаро Б.Холиқовлар кутиб олганлиги, М.Рахмонов ўзининг хонасида пулларни санаб олиб, тўғрилигини тасдиқлаганидан сўнг у ердан чиққанликлари, кейинчалик М.Рахмонов А.Хакимов 10 млн. сўм қарзини қайтармаганлигини рўкач қилиб, уйни расмийлаштириб бермаганлиги ҳақида кўрсатув берган. Балиқчи тумани “Омонариқ” МФЙнинг 2005-2019 йилларга оид хўжалик китобидан кўчирмада, даъвогар А.Дехконов 2014 йилдан буён Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчаси 79-уйда яшаб келиши, хўжалик аъзолари сифатида унинг оила аъзолари рўйхатга олинганлиги кўрсатилган. Шунингдек, Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчаси, 79-уй А.Дехконовга 40.500.000 сўмга сотилганлиги, ушбу пулларни М.Рахмонов санаб олганлиги ва А.Дехқоновга уйни расмийлаштириб беришга ваъда берганлиги А.Хакимов, Б.Холиқов, Р.Охуновларнинг 5 тилхатлари билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 112-моддасининг 2-қисмига кўра, агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди. Судлар даъвогар А.Дехконов, жавобгарлар А.Хакимов, М.Рахмоновлар ўртасида Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчаси 79-уйни олди-сотди битими юзасидан келишув бўлганлиги ва ушбу келишувга асосан А.Дехконов 40.500.000 сўм пулларни М.Рахмоновга берганлиги, М.Рахмонов низодаги уйни тегишли тартибда унинг номига расмийлаштириб беришга ваъда берганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барқақт хулосага келган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида 500 кв метр ер майдонида жойлашган 79-уй Балиқчи тумани 1-сон давлат нотариал идораси томонидан 2012 йил 22 июнда реестрга 6834 рақам билан қайд этилган олди-сотди шартномасига асосан жавобгар М.Рахмоновга тегишли. Аниқланишича, жавобгар Рахмонов Мирзохид Маннобович 1998 йилда фуқаро Рахмонова Бахтигул Абдумуталовна билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Низоли Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида 500 кв метр ер майдонида жойлашган 79-уй Рахмонов Мирзохид Маннобович ва Рахмонова Бахтигул Абдумуталовналарнинг никоҳ давомида орттирилган умумий мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-3-моддаси биринчи қисми ва иккинчи қисми 4-бандига кўра процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарорининг, ажримнинг ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлади. Агар суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилиниши мумкин. Судлар Рахмонов Мирзохид Маннобович ва Рахмонова Бахтигул Абдумуталовналарнинг никоҳ давомида орттирилган умумий мулки бўлган Балиқчи тумани, “Омонариқ” МФЙ, Гулбоғча кўчасида 500 кв метр ер майдонида жойлашган 79-уй га оид масалани ҳал қилишда ишга Рахмонова Бахтигул Абдумуталовнани жавобгар сифатида жалб қилмаган. Шундай бўлсада, судлар Рахмонова Бахтигул Абдумуталовнанинг мулкий ҳуқуқларига оид масалани ҳал қилган. 6 Шунга кўра кассация инстанцияси суди суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 3991-моддаси биринчи қисмининг 1бандида ва 3993-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра кассация инстанция суди мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажримини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 4-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими бекор қилинсин ва фуқаролик иши янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилсин. Кассация протести қаноатлантирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья: 7