Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2205/6104 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуазизова Зиёда Ниғматилла қизи Ответчик / Подсудимый Абдуазизов Фурқат Фарход ўғли
Source ID 6427bfb3c23e4c0c3714265b Claim ID 4133055 PDF Hash 8817e92cd0fb4f8a... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 23-моддаси жой кодекси 23 code_article
жой кодексининг 52-моддаси жой кодекси 52 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2205/6104 Кассация иши № 12-578-23 судья: Д.Мавлонова маърузачи: И.Мирзаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: судьялар Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар қизининг жавобгар га нисбатан уйга яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи асосида киритиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 06 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажримига нисбатан даъвогар келтирган шикоятни фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент тумани, “” МФЙ, , 32-уйга уни бир нафар вояга етмаган фарзанди билан яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи асосида киритиш қўйишни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 06 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар нинг даъво талаби рад қилинган. Даъвогар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Фуркат билан 2019 йил 15 июлда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуриб, 2020 йил 06 апрелда исмли фарзандли бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан ва Ф. қонуний никоҳидан ажрашган. 1 Тошкент туман ҳокимининг 2018 йил 10 августдаги 1082-сонли қарорига асосан Тошкент тумани, “” МФЙ, , 32-уй Фарходга тегишли бўлиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 апрелдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан бир нафар вояга етмаган фарзанди билан низоли уйга киритилган. Тошкент тумани, “” МФЙ раиси ва бошқалар иштирокида 2022 йилнинг 25 октябрда, 16 ноябрда ва 2023 йил 17 январда тузилган далолатномаларига кўра, 2020 йил 10 февралда низоли уйдан молмулкларини олиб чиқиб кетганлиги, суднинг қарорига асосан низоли уйга 2021 йил 03 августда киритиб қўйилганлиги, аммо низоли уйдан 2021 йил 10 октябрда ўз хоҳишига билан мол-мулкларини олиб чиқиб кетганлиги, шундан буён ушбу манзилда яшамаётганлиги ҳамда низоли уй рўйхатида турмаслиги кўрсатилган. Мазкур даъво талаби билан судга 2022 йил 26 августда мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддасига биноан, хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар улардан ўзлари ва оила аъзолари яшаши учун фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 52-моддасига кўра, Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради. Аниқланганларга кўра, даъвогар низоли уйдан 2020 йил 10 февралда мол-мулкларини олиб чиқиб кетган, бироқ суднинг қарорига асосан даъвогар низоли уйга 2021 йил 03 августда киритиб қўйилган, аммо даъвогар низоли уйдан 2021 йил 10 октябрда ўз хоҳишига билан молмулкларини олиб, чиқиб кетган. Шундан буён, даъвогар низоли уйда яшамайди ҳамда низоли уй рўйхатида турмайди. Қолаверса, судининг қарорига асосан ва Ф. қонуний никоҳидан ажрашган. Шунга кўра, даъвогар низоли уй мулкдорининг оила аъзоси бўлиб ҳисобланмайди. Бундай ҳолатда даъвогарни низоли уйга киритиш учун асослар мавжуд эмас. Судлар даъвогар низоли уйда 2021 йил 10 октябрдан буён яшамаслигини, ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиб кетганлигини, ушбу ҳолат МФЙ томонидан берилган далолатномалар билан ўз тасдиғини топганлигини, даъвогар жавобгар билан қонуний никоҳдан ажрашганлигини ва ҳозирда унинг оила аъзоси бўлиб ҳисобланмаслигини, унинг турар жойга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладиган шахслар доирасига кирмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. 2 Апелляция судлов ҳайъати, даъвогарнинг жавобгар ва унинг оилааъзолари уни уйдан ҳайдаб юборишганлиги, низоли уйнинг у яшаб келаётган хонадони совуқ ҳаво бўлганлиги сабабли фарзанди билан ўз отаонасининг уйига кетишга мажбур бўлганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, даъвогар узоқ муддат мобайнида низоли уйда яшамаганлиги ва яшаш учун ҳаракат қилмаганлиги ҳамда юқоридаги асосларга биноан ушбу важларни асоссиз деб баҳолаб, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар шикоят келтиришда тўлаши лозим бўлган давлат божини муҳокама қилиб, Тошкент тумани, “Оқибат” МФЙнинг 2023 йил 01 мартдаги далолатномасига кўра, даъвогар “Аёллар дафтари”да рўйхатида туришини ва ишсизлигини ҳамда қармоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олишни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 06 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 3