Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2206/7482 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Валижанова Хусния Баходир қизи Ответчик / Подсудимый Валижанов Бехруз Зокиржон уғли
Source ID 6427bfd2c23e4c0c3714265c Claim ID 4133051 PDF Hash 2c73bbfc247de741... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 71-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 71 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1102-2206/7482 Кассация иши № 12-541-23 судья: Ш.Эрметова маърузачи: Н.Уралова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар га нисбатан болани олиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажримига нисбатан жавобгар келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил 3 сентябрда туғилган ўғли исмли фарзандини жавобгар нинг тарбиясидан ўзининг тарбиясига олиб беришни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, 2018 йил 3 сентярда туғилган жавобгар дан даъвогар нинг тарбиясига олиб берилган. Жавобгар га фарзанди билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ҳамда унинг таълим олиши масалаларини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган. Жавобгар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига 1 қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, билан 2017 йил 11 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб, 2018 йил 3 сентярда ўғли ва 2020 йил 6 июнда исмли фарзандли бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Тарафларнинг вояга етмаган фарзандлари онаси билан яшаб келиб, 2021 йил декабрь ойида ўғли ни бир кунга олиб кетиб, онасига қайтариб бермаган. Бўстонлиқ туман ҳокимлиги, Болаларни ҳимоя қилиш шўбасининг 2022 йил 30 сентябрдаги хулосасида, тарафларда вояга етмаган болаларини тарбиялашлари учун шароит мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрда қабул қилинган "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 23-сонли қарорининг 3-бандига кўра, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларнинг ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 71-моддасида ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Аниқланганларга кўра, вояга етмаган ва Шоира онаси билан яшаб келган, бироқ 2021 йилнинг декабрь ойида ўғли ни бир кунга олиб кетиб, онаси га қайтариб бермаган. Шунингдек, судлов ҳайъатида, Тошкент вилоятидаги “Амирсой” дам олиш марказида қоровул бўлиб ишлашини, бир ҳафта ишда ва бир ҳафта уйда бўлишини, у ишда бўлган вақтида фарзандига оила аъзолари қарашини билдирди. Судлов ҳайъатида, Бўстонлиқ туман ҳокимлиги, Болаларни ҳимоя қилиш шўбасининг вакили М.Наркасов вояга етмаган онасининг тарбияси ва қарамоғида бўлса, вояга етмаган нинг манфаатларига мос бўлишини билдирди. Баён қилинганларга асосан, меҳнат вазифаси сабабли вояга етмаган фарзанди ни бевосита ўзи тарбия қилмайди, бу эса вояга етмаган нинг манфаатларига зид бўлади ҳамда вояга етмаган нинг 2 ёши, дам олиши, овқатлантириши ва тарбияланиши жиҳатидан онаси нинг тарбияси ва қарамоғида бўлса унинг манфаатлари мос келади. Қолаверса, вояга етмаган синглиси Шоирадан алоҳида ажратилиб тарбияланиши ҳам вояга етмаган ҳар иккила фарзандларнинг манфаатларига мос эмас. Шунингдек, вояга етмаган фарзанди ни ўз қарамоғига олиб, тарбиялашига тўсқинлик қилувчи ҳолат ва омиллар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати нинг фарзанди онасининг тарбиясига боришни истамайди деб келтирган важи билан келишмайди, чунки, вояга етмаган онаси билан 2021 йилнинг декабрь ойига қадар яшаб келган, вояга етмаган га нисбатан салбий муносаббатда бўлган ҳолатлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, вояга етмаган нинг бу ёшида фикри қатъий шакилланмайди. Судлар қайд этилган ҳолатларга асосланиб ҳамда даъвогарнинг ўз фарзандини қарамоғига ва тарбиясига олишига монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаганлигини, ҳар икки нафар фарзандларни алоҳида яшаб келиши мақсадга мувофиқ эмаслигини, яъни уларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини ҳамда вояга етмаган даъвогарнинг тарбиясига олиб берилиши боланинг руҳиятига ва унинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланмаганлигини, тарафларнинг Шоира исмли фарзанди даъвогарнинг тарбиясида ва қарамоғида бўлганлиги сабабли, оиладаги фарзандларнинг бир-биридан ажратилган ҳолда вояга етиши уларнинг келажакдаги ака-сингиллик ришталарига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган. Апелляция судлов ҳайъати нинг фарзандини тарбиялаш ва таъминлаш учун моддий имконияти яхши эканлиги, унинг учун ҳамма нарса етарли эканлиги, даъвогар даромад манбаига эга эмаслиги ҳақидаги ва шу каби бошқа важлари юқоридаги ҳолатларга биноан асоссизлиги сабабли инкор этиб, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 3 Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 4