Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2206/4828 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирходжаев Даврон Джалалиддинович Ответчик / Подсудимый Мирходжаева Гулнора Хакимбековна
Source ID 6427bff3c23e4c0c3714265f Claim ID 4121605 PDF Hash 6c79e79ca179d203... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой Кодексининг 32-моддаси жой Кодекси 32 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 172-моддаси збекистон Республикаси ФК 172 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2206/4828 Кассация иши № 12-500-23 судья: Н.Зияева маърузачи: Н.Мусаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Л.Хужақулов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ва нинг жавобгарлар га нисбатан турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 09 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар келтирган кассация шикоятни фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ва лар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга Тошкент тумани, Гулистон ҳудуди, “Боғбон” МФЙ, , 23-уйга нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни сўрашган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 09 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогарлар ва лар уч нафар вояга етмаган уйга нисбатан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган. Жавобгар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туман ҳокимининг 2020 йил 19 августдаги 1062-сонли қарорига асосан Тошкент тумани, Гулистон ҳудуди, “Боғбон” МФЙ , 23-уй-жойга нисбатан Мирходжиев Миркамолнинг эгалик 1 ҳуқуқи белгиланган ҳамда кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи 2021 йил 21 майда давлат рўйхатидан ўтказилган. Нотариал идорада 2021 йил 11 июнда тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни қизи га сотган ҳамда кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи 2021 йил 24 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар ва жавобгар ака-укаларнинг фарзандлари бўлиб ҳисобланади. Даъвогар 2009 йилнинг июль ойидан буён турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан низоли турар жойда яшаб келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 июндаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 09 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар нинг жавобгарлар ва ларга нисбатан уйга киритиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ни оила аъзолари билан биргаликда низоли уйга киритилган ҳамда жавобгар нинг даъвогар га нисбатан турар жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган уйжойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзолари эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 172-моддасига кўра, мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур. Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. Аниқланганларга кўра, дастлаб низоли уй-жой юқоридаги туман ҳокимининг қарорига асосан нинг эгалик ҳуқуқи белгиланган ҳамда у низоли уй-жой нотариал расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан қизи га сотган, мазкур ҳужжатлар кучда, шунга кўра низоли уйнинг мулкдори бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, низоли уй-жой нотариал расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан га тегишли бўлса-да, 2007 йилда билан оила қуриб, у 2 низоли уйнинг мулкдорларининг розилиги билан 2009 йилдан оиласи билан низоли уй-жойга кўчиб яшаб келмоқда. Шунга биноан ва лар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларини низоли уйдан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган. Судлар даъвогарлар дастлаб низоли уйга мулкдорнинг розилиги билан киритилганлигини, улар низоли уйда 2009 йилдан буён фарзандлари билан яшаб келаётганликларини, уларнинг мазкур уй-жойда фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келганлигини, уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан бошқа турар жойлари йўқлигини инобатга олиб, даъвогарларнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар ва адвокати келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 09 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 3