Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2208/6784 Дата решения 24.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алибердиев Фирдавс Гайратжонович Ответчик / Подсудимый "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY GVARDIYASI QO'RIQLASH BOSH BOSHQARMASI TOSHKENT VILOYATI QO'RIQLASH BOSHQARMASI"
Source ID 6427c032c23e4c0c37142661 Claim ID 4072423 PDF Hash 9d461a3d4b731c24... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
оунинг 24-моддаси оунинг 24 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2208/6784 Кассация иши № 12-316-23 cудья: Х.Равшанов маърузачи: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Н.Якубова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасига нисбатан Тошкент вилояти ИИБ ҚБнинг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғини, Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 07 январдаги 2сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш, ишга тиклаш умумий ва ихтисослик бўйича меҳнат стажини ҳисоблаш, мажбурий прогул учун иш ҳақини ундириш ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажримига нисбатан даъвогар вакили Н.Якубова келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар судга дастлабки ва қўшимча даъво аризалари билан мурожаат қилиб, унда ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклашни, Тошкент вилояти ИИБ ҚБнинг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғини, Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 07 январдаги 2-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни, уни ўз лавозимига ёки шунга тенг бошқа лавозимга тиклашни, мажбурий прогул кунларини умумий ва ихтисослик бўйича меҳнат стажига қўшиш мажбуриятини юклашни, мажбурий прогул учун 2015 йил 10 январдан ҳозирги кунга қадар иш ҳақини ундиришни, етказилган маънавий зарар учун 700.000.000 сўм ҳамда юридик хизмат кўрсатганлигини учун 10.000.000 сўм хизмат ҳақи ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти ИИБ ҚБнинг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғи бекор қилинган. Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 07 январдаги 2-сонли баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган. 1 Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармаси, Бекобод шаҳар қўриқлаш бўлимига 1-сонли техник қўриқлаш пунктининг сафдор ходими лавозимига ишга тикланиши, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасига даъвогар нинг ўз ихтисослиги бўйича иш стажларини қўшиш мажбурияти юклатилган. Даъвогар нинг фойдасига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасидан 32.003.723,52 сўм иш ҳақи ундирилган. Даъвогар фойдасига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасидан 2.666.976,96 сўм маънавий зарар ундирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасидан давлат фойдасига 1.880.149 сўм давлат божи ундирилган. Даъвогар нинг қолган даъво талаблари рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарорини даъво талабини қисман қаноатлантириш ва давлат божи ундиришга оид қисми бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар нинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасига нисбатан Тошкент вилояти ИИБ ҚБнинг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғини, Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 07 январдаги 2-сонли баённомаларни ҳақиқий эмас деб топиш, ишга тиклаш умумий ва ихтисослик бўйича меҳнат стажини ҳисоблаш, мажбурий прогул учун иш ҳақини ундириш ҳамда етказилган маънавий зарар учун 700.000.000 сўм ундириш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар вакили Н.Якубова келтирган кассация шикоятида, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларига кўра, 2010 йил 09 октябрдаги Б №45-сонли буйруққа асосан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлимига қоровул лавозимига қабул қилинган. Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг 2012 йил 20 февралдаги Б №7-сонли буйруғига биноан Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасида хизмат қилган. 2 Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2014 йил 27 декабрда тасдиқланган хизмат текширув хулосасида, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Тошкент вилоят бошқармасининг 2014 йил 7 декабрдаги хатига асосан хизмат текшируви ўтказилганлиги, Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш пултининг милиционери сафдор Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 02 июндаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмас деб топилганлиги ва уни хизматдан бўшатиш масаласини ҳал этиш Тошкент вилоят ИИБ ШТБИХга зиммасига юклатилганлиги қайд этилган. Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг бошлиғи томонидан 2014 йил 31 декабрда тасдиқлаган хизмат текшируви хулосасида, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2014 йил 27 декабрда тасдиқланган хизмат текширув хулосасига асосан хизмат текшируви ўтказилганлиги, Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш пултининг милиционери сафдор Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 02 июндаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси, 1-қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмас деб топилганлиги ҳамда уни ички ишлар органларида хизматини давом этириши Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1993 йил 26 январдаги “Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 1993 йил 08 январдаги 16-сонли Қарори талабларига асосан ички ишлар органларида хизматни ўташ ҳақидаги муваққат Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 25-сонли буйруғининг 4моддаси талабларига зид бўлганлиги сабабли ички ишлар органларида қолиш-қолмаслик масаласини ҳал этиш учун навбатдан ташқари Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссияси томонидан ҳал этилиши ва ушбу хизмат хулосасининг ижросини таъминлаш учун Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ШТБИБга юборилиши кўрсатилган. Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 7 январдаги 2-сонли баённомаси билан юқоридаги хулосаларга асосан ҳамда Марказий аттестация комиссиясининг йиғилиши (навбатдан ташқари аттестация)га келмаганлиги сабабли “ эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилиб, ички ишлар органларидан бўшатиш ҳақида” қарор қабул қилинган. Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғига кўра Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш пултининг милиционери сафдор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идораларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат Низомнинг 653 моддаси, “д” бандига мувофиқ (хизматга нолойиқлиги туфайли шаҳодатлаш тартибида) қуролли кучлар резервига бўшатилган. Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан 2021 йил 29 октябрдаги хизмат текшируви хулосасида, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2014 йил 27 декабрда тасдиқланган хизмат текширув хулосаси бекор қилинганлиги инобатга олиниб, нинг фуқаролик паспортига қўйилган тақиқдан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификция ID картали фуқаролик паспорти бериш чораси кўрилиши қайд этилган. Даъвогар 2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картали фуқаролик паспортини олган ҳамда судга 2021 йил 22 декабрда мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармаси вакили даъвогар нинг даъво талабларига даъво муддатини қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сонли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ва бурчлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланиши кўрсатилган бўлган (Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 майдаги 334сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган). Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан 2021 йил 29 октябрдаги хизмат текшируви хулосаси билан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2014 йил 27 декабрда тасдиқланган хизмат текширув хулосасида келтирилган ҳолатлар тасдиқланмаганлиги сабабли асоссиз деб топилиб, бекор қилинган ҳамда нинг фуқаролик паспортига қўйилган тақиқ олиб ташланган ва унга 2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картали фуқаролик паспорти берилган. Бироқ, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2014 йил 27 декабрда тасдиқланган хизмат текширув хулосасига асосан га нисбтан Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг бошлиғи томонидан 2014 йил 31 декабрда тасдиқлаган хизмат текшируви хулосасига биноан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмас деб топилиб, унинг фуқаролик паспортига тақиқ қўйилиб, у ички ишлар органларида хизматини давом 4 этириши қонун ҳужжатларга зид деб, навбатдан ташқари аттестацияга қўйилган. Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 7 январдаги 2-сонли баённомасига биноан юқоридаги хулосаларга асосан ҳамда Марказий аттестация комиссиясининг йиғилиши “ эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилиб, ички ишлар органларидан бўшатиш ҳақида” қарор қабул қилинган. Ушбу баённомага асосан Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғи қабул қилиниб, Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш пултининг милиционери сафдор қуролли кучлар резервига бўшатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қоунинг 24-моддасига биноан, ҳарбий хизматчиларни Миллий гвардиядаги ҳарбий хизматга тиклаш тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади. Шахслар ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёки хизматдан асоссиз бўшатилганлиги эътироф этилган ҳолларда, уларни Миллий гвардиядаги хизматга тиклаш суднинг қонуний кучга кирган қарори ёхуд Миллий гвардия қўмондонининг қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳолатда, га нисбатан асоссиз ўтказилган хизмат текширувлари ва ушбу хизмат текшируви хулосаларидаги ҳолатлар тасдиқланмаганлиги 2021 йил 29 октябрда аниқланиб, бекор қилинган ва унинг фуқаролик паспортига қўйилган тақиқ олиб ташланиб, унга 2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картали фуқаролик паспорти берилган. Юқоридагиларга кўра, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан 2014 йил 27 декабрда тасдиқланган хизмат текширув хулосаси ҳамда Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг бошлиғи томонидан 2014 йил 31 декабрда тасдиқлаган хизмат текшируви хулосаси, Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 7 январдаги 2-сонли баённомаси ва Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғи билан асоссиз ва ғайриқонуний лавозимидан бўшатилган бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 июндаги ажримида, га нисбатан асоссиз ўтказилган хизмат текширувлари ва ушбу хизмат текшируви хулосаларидаги ҳолатлар тасдиқланмаганлиги 2021 йил 29 октябрда аниқланиб, бекор қилинганлиги ва унинг фуқаролик паспортига қўйилган тақиқ олиб ташланиб, унга 2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картали фуқаролик паспорти берилганлиги ҳамда даъвогар дастлаб Тошкент вилояти ИИББга ишга 5 тиклашни сўраб судга 2021 йил 22 декабрда мурожаат қилганлиги, шунга кўра унинг даъво талаби рад қилиниб, унга ушбу даъво талаби билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармасига нисбатан даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги ва у даъво муддатини ўтказиб юбормаганлиги қайд қилинган. Баён қилинган асосларга кўра томонидан ўтказиб юборилган даъво муддати узрли бўлиб, у даъво муддатини ўтказмаган бўлиб ҳисобланади. Келтирилган асосларга асосларга биноан Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 07 январдаги 2-сонли баённомаси, Тошкент вилояти ИИБ ҚБнинг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб бекор қилиниши ҳамда лавозимидан ғайриқонуний бўшатилганлиги сабабли у олдинги лавозимига ишга тикланиши, нинг бир йиллик ўртача иш ҳақиси (бир ойлик ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда) ва у асоссиз ва ғайриқонуний лавозимидан бўшатилганлиги сабабли руҳий чеккан азоблари учун маънавий зарар ундирилиши ҳамда жавобгар зиммасига даъвогарнинг умумий ва ихтисослик бўйича меҳнат стажини ҳисоблаш мажбуриятини юклаш лозим бўлади. Биринчи инстанция суди, юқорида аниқланган ҳолатлар ва қонун асосида даъвогарнинг даъво талбаларини қисман қаноатлантириб, Тошкент вилояти ИИБнинг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли буйруғини, Тошкент вилояти ИИБ Марказий аттестация комиссиясининг 2015 йил 07 январдаги 2-сонли баённомаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда уни олдинги лавозимига ишга тиклаш, жавобгар зиммасига даъвогарнинг умумий ва ихтисослик бўйича меҳнат стажини ҳисоблаш мажбуриятини юклаш, даъвогар фойдасига жавобгардан (даъвогарнинг ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб) мажбурий прогул учун 32.003.723,52 сўм иш ҳақи ҳамда маънавий зарар учун 2.666.976,96 сўм ундириш ҳақида асосли ва қонуний хулосага келган. Бироқ, апелляция судлов ҳайъати асоссиз ва ўз исботини топмаган хизмат текшируви хулосаларга асосан навбатдан ташқари аттестацияга қўйилиб, хизматдан бўшатилганлигига ва хизмат текшируви хулосаларидаги ҳолатлар тасдиқланмаганлиги сабабли бекор қилинганлигига ва унинг фуқаролик паспортига қўйилган тақиқ олиб ташланиб, унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картали фуқаролик паспорти берилганлигига умуман эътибор бермасдан, ўзининг хулосасини бирор-бир далил ёки қонун билан асослаб бермасдан, фақатгина аттестация комиссиясининг қарори 6 бекор қилинмаганлиги ҳақидаги асоссиз важ билан тўғри ва қонуний бўлган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилган. Бундай ҳолат апелляция судлов ҳайъатининг ажримини қонуний ва асосли бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасига асосан кассация инстанцияси суди айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида келтирилган асослар бўйича апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, шу иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни ҳамда шикоятни қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими бекор қилинсин. Ушбу иш бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов Ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 7