← Назад
Решение #1555308 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| ушбу суд ершунослик экспертизаси хулосасига асосланган ва ФК | 212 | — | law | |
| зеро ФПК | 27 | — | law | |
| айъати ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2006/7952
Кассация иши № 6-1119-23
Судья: Н.Зияева
ТВС судьяси: Н.Уралова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида,
Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон С.Элмуродова, адвокат
Н.Азимова, тарафлар ва учинчи шахс кадастрлар палатаси
вакилларининг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар га нисбатан
ноқонуний қурилмаларни бузиш, улушлар ҳисобида ер майдони
чегараларини аниқлаш ва белгилаш ҳамда девор қуриш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги ажримига нисбатан
даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар жавобгар га нисбатан Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар,
“” МФЙ, кўчаси, 2-уйдаги ноқонуний қурилмаларни бузиш, 2/3 ва 1/3
улушлар
ҳисобида
ер майдони чегараларини аниқлаш ва белгилаш ҳамда девор қуриш
ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг
2021 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар га Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, “”
МФЙ, кўчаси, 2-уйга туташган худудда ўзбошимчалик билан эгалланган
137,0 кв.м. ер майдонида қурилган қурилмаларни бузиш мажбурияти
юклатилган.
Даъво аризанинг чегара белгилаш ва девор қуриш қисми
рад қилиниб, жавобгар дан давлат фойдасига 490.000 сўм давлат божи
ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги ажрими билан ҳал қилув қарори
қисман бекор қилиниб, даъвогар нинг ноқонуний қурилмаларни бузиш
ҳақидаги даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бекор қилиниб,
ушбу талабини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул
қилинган,
дан
давлат
фойдасига
1
490.000 сўм давлат божи ундирилиб, ҳал қилув қарорининг қолган
қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган даъвогар кассация шикояти
билан
мурожаат
қилиб,
суд
ҳужжатини
бекор
қилишни,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Учинчи шахс Янгийўл шаҳар ҳокимлиги вакили суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига
қарамасдан судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади,
шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида унинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва учинчи шахс
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, “” МФЙ, кўчаси,
2-уй
жойнинг
2/3-қисми
(яшаш
майдони
27,7
кв.м.
2-та яшаш хонаси, ошхона, дахлиз, омборхона, хаммом умумий фойдали
майдони 41,09 кв.м., қурилиш ости майдони 65,34 кв.м.) 2018 йил
26 июндаги қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги
гувоҳномага асосан даъвогар ка, 1/3 қисми эса (1 та асосий яшаш хонаси
яшаш майдони 10,68 кв.м., ошхона, умумий фойдали майдони 18,24 кв.м.)
2000 йил 28 июлдаги олди-сотди шартномасига асосан жавобгар га
тегишли бўлиб, уй-жойнинг 377,0 кв.м.дан иборат ер майдони умумий
фойланишда ҳисобланади.
Ишда мавжуд Кадастрлар палатаси Янгийўл шаҳар филиалининг
2020 йил 11 майдаги 409-сонли хатида низоли уй-жойнинг умумий
ер майдони 377,0 кв.м.дан иборат бўлса-да, амалда бу майдон
514,0 кв.м.ни ташкил этиши, мулкдорлар ўртасида ердан фойдаланиш
бзйича низо мавжудлиги боис, ер майдони чегарасини белгилаш ҳақида
келишувга эришилмаганлиги кўрсатилган.
Тошкент вилоят Қурилиш бош бошқармасининг 2020 йил
20 октябрдаги 2444-сонли хатида нинг мурожаати Янгийўл шаҳар
Қурилиш бўлими томонидан ўрганилганлиги ва томонидан амалга
оширилган қурилиш ишлари ҳужжатлари белгиланган тартибда
расмийлаштирилмаганлиги, қурилиш ишлари бошланмасдан аввал
қўшнилар
розилиги
олинмаганлиги,
бу
орқали
Вазирлар
Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарори ҳамда 2.07.01-03
“Шаҳарсозлик норма ва қоидалари” талабларига риоя қилинмаганлиги
аниқланганлиги ва бу тўғрисида 2020 йил 15 октябрда далолатнома
тузилганлиги маълум қилинган.
Кадастрлар палатаси Янгийўл шаҳар филиалининг 2020 йил
5 январдаги 2-сонли хати билан ўзига тегишли бўлган қонуний
қурилмаларни бузиб ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018
йилдаги 370-сонли қарорига асосан Давлат хизматлари марказидан
тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан қурилмалар қурганлиги
2
ва 137,0 кв.м. ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб
бу қисмида ҳам қурилишлар амалга оширганлиги маълум қилинган.
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ суд-ершунослик экспертизасининг
2021 йил 30 мартдаги 29/3573-сонли хулосаси билан Янгийўл шаҳар, “”
МФЙ,
кўчаси,
2-уйнинг
ер
майдонини
2/3 ва 1/3 улушларни ҳисобга олиб бўлиш имконияти йўқлиги
аниқланган.
Биринчи инстанция суди даъвонинг ер майдони чегарасини
белгилаш ва девор қуриш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, ушбу суд
ершунослик экспертизаси хулосасига асосланган ва ФК 212-моддасини
қўллаб, даъвогарнинг ушбу талабини рад қилишни лозим топган.
Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан ўзига тегишли 1/3
қисмида жойлашган ҳудудда қурилган ноқонуний қурилмаларни
бузишни сўраган бўлса-да, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан
эгалланган 137,0 кв.м. ер майдонида қурилган қурилмалар
даъвогарнинг ҳуқуқларини бузаётганлингини инобатга олиб, жавобгар
зиммасига ушбу ер майдонида қурилган қурилмаларни бузиш
мажбуриятини юклаб, қолган қисмларни бузишни рад қилган.
Апелляция инстанциясида аниқланишича, Янгийўл шаҳар
ҳокимининг 2020 йил 20 августдаги 1013-сонли қарори билан
томонидан ўзбошимчалик билан қурилган, жумладан эгаллаб олинган
137 кв.м. ер майдонидаги қурилмаларга ҳам нинг мулк ҳуқуқи тан
олинган ҳамда ва Юрий Николаевич фойдаланувида бўлган жами 442,0
кв.м. ер майдонининг 251,0 кв.м. қисмига нинг мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Янгийўл шаҳар ҳокимининг
2020 йил 20 августдаги 1013-сонли қарори ушбу фуқаролик иши
юзасидан қарор қабул қилингандан сўнг, яъни 2021 йил 10 майда
давлат рўйхатидан ўтказилиб, нинг мулк ҳуқуқи вужудга келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси даъвогарнинг барча талаблари рад
қилиниши ҳақида барвақт хулосага келган кўринади, чунки биринчи
инстанция суди ҳам иш ҳолатларини тўлиқ текширмаган, иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқламаган.
Хусусан,
даъвогар
ноқонуний
қурилмаларни
бузиш,
ер майдони чегараларини белгилаш ва девор қуриш ҳақидаги даъво
талабларига асос қилиб, жавобгар билан уйларининг том қисми битта
бўлганлиги, жавобгар ўзининг уй қисмини бузиши оқибатида унинг
уйига зарар етказилганлиги, шиферлари олиб ташланиб уйлари
оралиғидан оқова сувлар ҳамда жавобгарнинг хаммомининг сувлари
унинг уйининг тагига оқишни бошлаганлиги, натижада уйи ёрилиб
нураб бораётганлиги ва фундаменти чўкаётганлиги, бир-неча йилдан
бери уларнинг ховлисини ажратиб турган темир деворни ҳам жавобгар
бузиб олиб ташлаганлигини важ қилган.
3
Суд эса даъвогарнинг ушбу важларини текшириш учун жавобгар
томонидан қурилган қурилмалар тегишли экспертиза тайинлаш орқали
қурилиш нормалари ва талабларига жавоб бериш-бермаслигини
аниқлаш чорасини кўрмаган, даъвогарнинг қандай ҳуқуқлари
ва манфаатлари бузилганлигини текширмаган ҳамда қўшимча
эгалланган 137,0 кв.м. ер майдонида қурилган қурилмалар бўйича
даъвогар низолашмаганлиги, иш биринчи инстанция судида
кўрилаётганда нинг қурилмаларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги, қурилмалар ўзбошимчалик билан қурилганлигини
инобатга олмаган.
Ҳозирда жавобгарнинг қурилмаларга нисбатан мулк ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса-да, бу қурилмалар бошқа
мулкдорнинг ҳуқуқларини бузаётганлиги аниқланса ушбу мулкдорга
ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво ариза киритиш
ҳуқуқи тушунтирилиши лозим, зеро ФПК 27-моддасида ўзаро боғлиқ
бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса,
маъмурий судга таалуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилганда,
барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши кераклиги
белгиланган.
Бундан ташқари, Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2020 йил
20 августдаги 1013-сонли қарори билан томонидан ўзбошимчалик
билан
қурилган,
жумладан
эгаллаб
олинган
137
кв.м.
ер майдонидаги қурилмаларга ҳам нинг мулк ҳуқуқи тан олинган бўлиб,
ва Юрий Николаевич фойдаланувида бўлган жами 442,0 кв.м. ер
майдонининг 251,0 кв.м. қисмига нинг мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган, бу билан умумий ер
майдонининг эгаси нинг ҳам ерга бўлган ҳуқуқи бузилиб, ҳуддики
қолган
ер майдони Ю.га тегишли бўлиб қолган.
Судлов ҳайъати мажлисида сўралган Кадастрлар палатаси Янгийўл
шаҳар филиали вакили Б.Ходжибаев юқоридаги ҳоким қарорида ва Ю.
фойдаланувида
бўлган
жами
442,0
кв.м.
ер майдонининг кўрсатилиши улар ўртасида тузилган 2000 йил
28 июлдаги олди-сотди шартномасида Ю. ўзига тегишли бўлган низоли
уйдаги 1/3 қисмидан ½ қисмини га сотганлиги асос бўлганлиги, шу
асосда уй-жойда Ю.нинг ҳам улуши қолганлигини баён қилди.
Ишда мавжуд 2000 йил 28 июлдаги олди-сотди шартномасида Ю.
ўзига тегишли бўлган низоли уй-жойдаги 1/3 қисмини сотганлиги, эса
½ қисмини сотиб олганлиги кўрсатилган бўлиб, ҳоким қарори ушбу
арифметик хатони инобатга олиб, Ю.ни ҳам ер майдонининг
фойдаланувчиси деб кўрсатган, бироқ 251,0 кв.м. ер майдонини фақат га
умрбод эгалик ҳуқуқи билан ажратиб берган.
4
Ушбу ҳолатлар низони тўғри ҳал қилиш имконини бермаслиги
сабабли ҳам судлар ҳоким қарори юзасидан тарафларнинг низоси
мавжуд-мавжуд эмаслигини аниқлаб, тегишли тартибда қўшимча
ёки қарши даъво аризаларни тақдим қилиш ҳуқуқини тушунтириш
лозим бўлади.
Ҳоким қарори кучда бўлган бир вақтда эса, ер майдони
чегараларини ҳам белгилаш тартиби қайтадан экспертизадан
ўтказилиши, низоли уйда Ю.нинг улуши мавжуд бўлса, тегишли
тартибда уни ҳам ишга жалб қилиш чораси кўрилиши лозимдир.
Ушбу курсатилган ҳолатлар, яъни иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги ва қуйи турувчи судлар томонидан
низони ҳал қилишда хатоликларга йўл қўйилганлиги тарафлар
ўртасидаги низоли ҳуқуқий муносабатни тўғри ва қонуний ҳал қилишни
истисно қилади.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ФПК 419-моддаси 4-бандида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлганлигини инобатга олиб, суд
ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция
судига
юборишни,
кассация
шикоятини
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 4-банди, 4191-моддаси
асосланиб, судлов ҳайъати,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 13 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 23 февралдаги ажрими бекор қилинсин,
фуқаролик иши янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
5