← Назад
Решение #1555437 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аноатлантиришга Оила кодекси | 25 | — | code_article | |
| ам ФПК | 138 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| олатлар ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1107-2209/4170
Кассация иши № 6-1122-23
судья: Д.Бекматова
маърузачи: Н.Уралова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида,
Раислик қилувчи - судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари – судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон Г.Мухитдинова,
адвокат Р.Мавлянов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг
жавобгар га нисбатан турар жойни никоҳ давомида орттирилган
умумий мулк деб топиш ва ½ қисм улушини белгилаш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги ажримига нисбатан жавобгар
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар жавобгар га нисбатан Тошкент вилояти, , кўчаси, 4-уй,
2-хонадонни умумий мулк деб топиш ва улушини тенг миқдорда
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд муҳокамаси давомида
даъво талабларини қисман
ўзгартириб, умумий мулкдаги ½ қисм улушига нисбатан эгалик
ҳуқуқини белгилашни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг
2022 йил 3 августдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган
Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилган.
Тошкент вилояти, , “” м.ф.й., кўчаси, 4-уйда жойлашган, умумий
фойдаланиш майдони 75,70 кв.м., яшаш майдони 48,80 кв.м. бўлган, 5
(беш) та яшаш хонасидан иборат бўлган 2-хонадон Баратова Елена
Анатольевна ва Баратов Уразали Джураевичнинг никоҳ давомида
орттирилган умумий мулки деб топилган ва уларнинг ҳар бирига ½
қисмдан эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Мазкур қарор нусхаси тарафларнинг улушли мулк ҳуқуқини
давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат кадастрлари палатаси
Олмалиқ шаҳар филиалига юборилган.
1
Даъвогар дан давлат даромадига 1.011.173.сўм, жавобгар дан
1.551.173 сўм давлат божи ундирилган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъвони рад
қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг
тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар 1995 йилдан бирга яшаб, 2003 йил
24 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтган, турмушларидан
фарзандлари йўқ, улар бир оила бўлиб Тошкент вилояти, , кўчаси, 4уй, 2-хонадонда яшаган, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2019
йилдан буён биргаликда яшамайдилар.
Тошкент
вилояти,
,
кўчаси,
4-уй, 2-хонадон 2001 йил 5 июлдаги олди-сотди шартномасига асосан
нинг номига сотиб олинган ва унинг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафларнинг никоҳлари
қайд қилинганидан кейин низоли турар жойни қайта таъмирлаб,
иккита яшаш хонаси учта яшаш хонасига айлантирилган, қўшимча
хизмат ва хўжалик хоналари ҳам қурилган.
Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2016 йил 8 сентябрдаги 287-сонли
қарори билан умумий ер майдони 452,0 кв.м., 3 та яшаш хонаси
майдони 48,80 кв.м., хизмат хоналари майдони 26,90 кв.м., хўжалик
қурилмалари майдони 164,3 кв.м.дан иборат га тегишли Олмалиқ
шаҳар, “” м.ф.й., кўчаси, 4-уй, 2-хонадон фойдаланишга қабул
қилинган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини
муҳокама қилиб, Оила кодексининг 23, 28-моддалари, Олий суд
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 21-банди тушунтиришларига
асосланиб, низоли турар жой тарафларнинг қонуний никоҳигача
қўлга киритилган бўлса-да, никоҳ қайд қилинганидан сўнг қайта
таъмирланганлиги,
иккита
яшаш
хонаси
учта
хонага
айлантирилганлиги ва қўшимча қурилмалар ҳам қурилганлиги
сабабли умумий мулкка айланиши, оила қонунчилигига кўра
тарафларнинг умумий мулкдаги улуши тенг ҳисобланишини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни лозим топган.
Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосаси билан
келишган.
2
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишса-да,
бундай талабни қаноатлантиришга Оила кодексининг 25-моддаси
қўлланилиши лозим деб ҳисоблайди.
Хусусан, ушбу қонун нормасида эр ва хотиннинг никоҳга қадар
ўзига тегишли бўлган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки
ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, эр-хотиндан ҳар бирига тегишли
бўлган мулк, башарти никоҳ давомида мазкур мулк қийматини анча
ошишига олиб келган маблағ қўшилганлиги (капитал таъмирлаш,
қўшимча иморат қуриш, янгидан жиҳозлаш ва ҳ.к.) аниқланса,
уларнинг биргаликдаги умумий мулки деб топилиши мумкинлиги
назарда тутилган.
Суд муҳокамаларида аниқланган низоли турар жой қайта
таъмирланганлиги ва қўшимча қурилмалар қурилганлиги ҳолати
судлов ҳайъатида ҳам ўз тасдиғини топиб, судлов ҳайъати мазкур
ҳолат низоли турар жойнинг қиймати анча ошишига олиб келган деб
ҳисоблайди ва ушбу мулк тарафларнинг умумий мулки деб
топилишини асосли ва қонуний деб баҳолайди.
Бироқ суд, низоли турар жойга оид тафсилотларида хатоликка
йўл қўйиб қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги
хоким қарорида 3-та яшаш хонаси кўрсатилган бўлса-да, 5-та яшаш
хонасини кўрсатилганлиги, ер майдони эса умуман кўрсатилмай
қолганлиги, қурилмалар юзасидан эса аниқ кадастр маълумотлар
мавжуд эмаслигини инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидан бундай тафсилотларни чиқариб
ташлашни лозим топади, зеро бу билан ўзбошимчалик билан
қурилган ёки хизмат ва хўжалик биноларини яшаш хонаси сифатида
кўрсатилиши бартараф этилади.
Шу билан бирга, суд ҳаражатлари ҳам ФПК 138-моддаси
ва “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси асосида тўғри
тақсимланганлиги боис, судлов ҳайъати суд ҳужжатларининг ушбу
қисми билан ҳам келишади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар ва ФПК 419-моддаси
1-бандини инобатга олиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятида келтирган важлари билан келишмайди ва суд
ҳужжатларини юқорида кўрсатилган жумлаларини чиқарган ҳолда
ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
3
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг
2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги
ажрими ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидан “умумий фойдаланиш
майдони 75,70 кв.м., яшаш майдони 48,80 кв.м. бўлган,
5 (беш) та яшаш хонасидан иборат бўлган” жумлалари чиқариб
ташланган
ҳолда
ўзгаришсиз,
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
4