← Назад
Решение #1561374 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 23 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 28 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2203/1242-сонли иш
судья: Ш.Комилов
маърузачи: А.Умматалиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил март ойининг 16 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.А.Тангабаевлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Каттабекова
Зарипахоннинг жавобгар Каттабеков Туйчибек
Анваровичга нисбатан
умумий мулк деб топиб, натура шаклда бўлиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Асака туманлараро судининг 2022 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори ва
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 августдаги ажримига нисбатан даъвогар Каттабекова
Зарипахоннинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Каттабекова Зарипахон судга даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, Асака тумани, “Шўрқишлоқ” МФЙ, Ўртақишлоқ кўчасида
жойлашган 700 квадрат метр ер майдонини эр-хотиннинг умумий мулк деб
топишни, ўзи ва икки нафар фарзандларига тегишли бўлган қисмини ажратиб
беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил
20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Каттабекова Зарипахоннинг
даъвоси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Каттабеков Туйчибек
Анваровичга тегишли бўлган Асака тумани, “Шўрқишлоқ” МФЙ,
Ўртақишлоқ кўчасида жойлашган 700 квадрат метр ер майдони даъвогар
Каттабекова Зарипахон ва Каттабеков Туйчибек Анваровичнинг умумий
мулкм деб топилиб, Каттабекова Зарипахонга Асака тумани, “Шўрқишлоқ”
МФЙ, Ўртақишлоқ кўчасида жойлашган 700 квадрат метр ер майдонининг
0001, 0002 ифодалар билан белгиланган қурилмалар жойлашган 1-рақам
билан белгиланган 350 квадрат метр қисмини, Каттабеков Туйчибек ер
майдонининг 2-рақам билан белгиланган 350 квадрат метр қисмини ажратиб
бериш, жавобгар Т.Каттабековдан давлат фойдасига 300.000 сўм давлат божи
ундириш, даъвонинг икки нафар фарзанди улушини ажратиш ҳақидаги
қисмини даъвоси рад қилиш белгиланган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 августдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
1
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Каттабекова
Зарипахон томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда собиқ турмуш
ўтоғи уй-жойга пул сарфламаганлигини меҳнати сингмаганлигини билдириб,
суд қарорларини бекор қилишни ва фарзандларининг ҳам ҳиссасини олиб
беришни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, эр-хотин Т.Каттабеков ва
З.Каттабековалар 1986 йил 8 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришган.
Уларнинг никоҳлари 1986 йил 8 августда собиқ Ленин райони
Ленинобод қишлоқ кенгашида 102-сон билан қайд этилган.
Биргаликдаги турмушлари давомида 1987 йилда туғилган Каттабеков
Азамат Туйчибекович ва 1989 йилда туғилган Каттабекова Чарос
Тўйчибековна исмли икки нафар фарзандли бўлишган.
Эр-хотин ўртасидаги никоҳ 2013 йилда бекор қилинган.
Никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисида Асака туман 1-сон ФҲДЁ
бўлимида 2013 йил 5 мартда никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома
ёзуви қайд этилган.
Андижон вилояти собиқ Ленин шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг
1989 йил 26 сентябрдаги 444/18-сонли қарори билан ҳозирда низоли бўлган
Асака тумани, “Шўрқишлоқ” МФЙ, Ўртақишлоқ кўчасидаги 0,07 га ер
майдони даъвогар Туйчибек Каттабековга якка тартибда уй-жой қуриш учун
ажратилган.
Асака тумани собиқ “Ғалаба” жамоа хўжалигининг 1999 йил
9 сентябрдаги 14-сонли қарори билан Туйчибек Каттабеков номида бўлган
0,07 га ер майдони ўғли Азамат Каттабеков номига ўтказилган.
Ушбу ер майдонига Азамат Каттабеков томонидан уй-жой қурилган
ва Асака туман ҳокимининг 2020 йил 29 декабрдаги 885-қ-сонли қарори
билан айни ушбу ер майдони Азамат Каттабековга мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган ва ундаги
қурилмаларга нисбатан А.Каттабековнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Шу сабабдан, яъни айни бир ер майдонига нисбатан икки шахсга
нисбатан ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар борлиги учун Давлат кадастрлари
палатаси Асака туман филиали томонидан Т.Каттабековнинг собиқ Ленин
2
шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 1989 йил 26 сентябрдаги
444/18-сонли қарорини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги мурожаати рад этилган.
Шундан сўнг Т.Каттабеков Андижон туманлараро маъмурий судига
ариза билан мурожаат қилиб, кадастр идораси ходимларининг собиқ Ленин
шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 1989 йил 26 сентябрдаги 444/18-сонли
қарорини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганликда ифодаланган
ҳаракатларини ноқонуний деб топиб, қарорни давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарори билан Т.Каттабековнинг аризаси қаноатлантирилиб, Кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси
Асака туман филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга
хилоф деб топилган ва филиал зиммасига собиқ Ленин шаҳар Халқ
депутатлари кенгашининг 1989 йил 26 сентябрдаги 444/18-сонли қарорини
давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган.
Маъмурий суднинг мазкур ҳал қилув қарори ижрога қаратилиб,
2021 йил 1 апрелдаги 1703224/R-A1676302 рақамли “Кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат
реестридан кўчирма”га асосан Асака тумани, “Шўрқишлоқ” МФЙ,
Ўртақишлоқ кўчасидаги низоли 700 кв.м ер майдонига нисбатан
Т.Каттабековнинг номига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш
ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарорига нисбатан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс З.Каттабекова томонидан берилган
апелляция шикояти вилоят маъмурий судида кўрилиб, апелляция
инстанциясининг 2021 йил 16 мартдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарори
ўзгаришсиз,
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори
ва вилоят судининг 2021 йил 16 мартдаги қарорига нисбатан
З.Каттабекованинг кассация шикояти Олий суд кассация инстанция суди
томонидан кўрилиб, 2021 йил 13 июлдаги қарор билан суд қарорлари
ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Бундан ташқари, Т.Каттабеков Андижон туманлараро маъмурий
судига ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Асака туман ҳокимининг
2021 йил 29 декабрдаги 885-қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Мазкур ариза бўйича юритилган маъмурий иш аризачи
З.Каттабекованинг жавобгар Асака туман ҳокимлигига нисбатан Ленин
шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 1989 йил 26 сентябрдаги
444/18-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган маъмурий иш билан битта иш юритувига бирлаштирилган.
3
Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 5 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан аризачи Т.Каттабековнинг аризаси қаноатлантирилиб,
Асака
туман
ҳокимининг
2021
йил
29
декабрдаги
885-қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Шунингдек, аризачи З.Каттабекованинг жавобгар Асака туман
ҳокимлигига нисбатан Ленин шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг
1989 йил 26 сентябрдаги 444/18-сонли қарорни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Андижон туманлараро маъмурий судининг мазкур ҳал қилув қарорига
нисбатан З.Каттабекова томонидан берилган апелляция шикояти вилоят
маъмурий судида кўрилиб, апелляция инстанциясининг 2021 йил
14 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари,
шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий
маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ
шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги
умумий мулки ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 28-моддаси биринчи
қисмига кўра эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг
шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ
шартномасига бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг
улушлари тенг ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлар Асака тумани, “Шўрқишлоқ”
МФЙ, Ўртақишлоқ кўчасида жойлашган 700 квадрат метр ер майдони
даъвогар Каттабекова Зарипахон ва Каттабеков Туйчибек Анваровичнинг
умумий мулки деб топиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу
хулосалар биан кассация инстанцияси суди келишади.
Биринчи инстанцияси суди томонидан тайинланган судга оид
қурилиш-техникавий экспертизаси учун даъвогар томонидан тўлов амалга
оширилмагани
сабабли
экспертнинг
2022
йил
30
майдаги
21-02/(487)31.IV/608 ҳамда 2102/(487)16.3IV609-сонли хатига асосан
экспертиза ўтказилмасдан иш судга қайтарилган.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 июнь кунги
ажримига асосан Давлат кадастрлари палатаси Асака тумани филиали
низодаги ернинг натура шаклда бўлиш мумкинлиги ҳақидаги чизмаларни
тақдим қилган.
Ушбу ҳужжатдаги уйни натурада бўлиш вариантидан келиб чиқиб,
судлар Каттабекова Зарипахонга Асака тумани, “Шўрқишлоқ” МФЙ,
Ўртақишлоқ кўчасида жойлашган 700 квадрат метр ер майдонининг 0001,
0002 ифодалар билан белгиланган қурилмалар жойлашган 1-рақам билан
белгиланган 350 квадрат метр қисмини, Каттабеков Туйчибек
ер
майдонининг 2-рақам билан белгиланган 350 квадрат метр қисмини ажратиб
4
бериш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келганлар. Ушбу хулосалар билан
ҳам кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра
келишади.
Даъвогар ўз кассация шикоятида ҳамда апелляция инсанцияси суди
мажлисида суд ер майдонини бўлиб беришда икки нафар фарзандини
ҳисобга олмаганини билдирган бўсада, унинг ушбу важлари асосли деб
ҳисоблаб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 28-моддасига кўра, эр ва
хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги
улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида
бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб
ҳисобланади.
Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан
бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки
хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг
умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган
бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан
чекинишга ҳақлидир.
Даъвогар З.Каттабекова ва жавобгар Т.Каттабековларнинг никоҳлари
давомида туғилган фарзандлар вояга етган.
Шунга кўра даъвогарнингш шикоятда келтирган важлари суд
қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг
хулосалари билан келишган ҳолда суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг 2022 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 августдаги
ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори
ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
5
2022 йил 9 августдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Каттабекова Зарипахондан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий
суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий
ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб
рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО:
00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида
75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.А.Тангабаев
Нусҳа аслига тўғри, судья
6