Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2204/15935 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Холматова Гавхархон Сайибжановна Ответчик / Подсудимый Мажидова Матлюбахон х
Source ID 645d2eb31eb9f239259f5088 Claim ID 4117432 PDF Hash 25ac4cb169f8876c... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
аролик кодексининг 223-моддаси аролик кодекси 223 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2204/15935-сонли иш судья: А.Одашев маърузачи: А.Алижонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил март ойининг 16 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Холматова Гавхархон Сайибжановнанинг жавобгар Мажитова Матлюбахон, Исмаилов Шавкатбек Эргашевичга нисбатан мерос улушни пул шаклида ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажримига нисбатан даъвогар Холматова Гавхархон Сайибжановнанинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Г.Холматова судга жавобгар М.Мажитова, Ш.Исмаиловга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳри, Ш.Руставели кўчаси, 48-уйда жойлашган А, А1 ифодали уй-жойларнинг 2/9 қисми ўзига мерос гувоҳномаси асосида тегишлилигини, уй-жойнинг 1/3 қисми жавобгар М.Мажитовага, 1/3 қисми Ш.Исмаиловга, 1/9 қисми Ф.Азизовага меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан тегишли бўлганлигини, низоли уй-жойда ўзи онаси билан яшаб келаётганлигини, уйда жавобгарларнинг яшаши учун умуман шароит йўқлигини билдириб, мерос уй-жойдаги жавобгарларнинг улушини пул шаклида ажратиб беришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси рад қилинган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар Холматова Гавхархон Сайибжановна томонидан кассация шикояти келтирилган. Шикоятда судлар унинг важларини инобатга олмаганлигини, унинг улуши озлиги даъвони рад қилишга асос бўлмаслигини, жавобгарлар низоил уйда яшамаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. 1 Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон шаҳар, Ш.Руставели кўчаси, 48-уй марҳум Мусаев Юсуфалига тегишли бўлган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1981 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан Андижон шаҳри, Ш.Руставели кўчаси, 48-уйнинг А, А1 литерли хона, 38,43 кв метрдан иборат ошхонаси ва узун айвони билан 5625 сўм 74 тийинлик уйлар марҳум Ю.Мусаевнинг қизи Юсупова Тожихонга акаси Юсупалиев ҳиссасини қўшиш йўли билан қолдирилган, даъвогар Далимова Мавлюдахонга онасининг 1/3 қисми мерос ҳиссаси эвазига Т.Юсуповадан 200 сўм ундириш белгиланган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2013 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори билан Мусаев Юсуфали 1948 йил 1 июлда ўлган деб эълон қилинган, Юсупова Таджихон унинг фарзанди эканлиги факти белгиланган. Юсупова Таджихан 1918 йилда туғилган, 1954 йил 26 февралда Исмаилов Акбаржон билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурган. Уларнинг турмушлари давомида уч нафар-Исмаилов Сайибжон, Исмаилов Эргашбой, Исмаилова (Мажитова) Матлюбахон исмли фарзандлари бўлган. Фарзандларидан Мажитова Матлюбахон тирик. Юсупова Таджихан 1988 йил 1 ноябрь куни, фарзандларидан Исмоилов Эргашбой 2009 йил 15 майда, Исмаилов Сайибжон 2011 йил 17 декабрда вафот этган. Андижон шаҳар ҳокимининг 2013 йил 19 декабрдаги 626-Қ сонли қарорига асосан Андижон шаҳри, Ш.Руставели кўчаси, 48-уйда жойлашган Б, Б1, Б2, Б3 уйлар ҳамда Г,Г1 литерли ёрдамчи қурилмаларга нисбатан марҳум Мусаев Юсуфалининг эгалик ҳуқуқи белгиланган ва 2014 йил 3 январда давлат рўйхатидан ўтказилган. Андижон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 2014 йил 4 апрелда реестрга 2-3708-сон билан қайд этилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан Юсупова Таджиханнинг набираси, марҳум Исмаилов Сайибжонни фарзанди Холматова Гавхархон Сайибжановна низоли бўлиб турган мерос мулкига тўлиқ меросхўр эканлиги тасдиқланган. 2 Г.Холматова ушбу уй-жойни 2014 йил 2 декабрь куни Андижон шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида реестрга 1-2950 рақам билан қайд этилиб тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан жавобгар З.Рахимовага сотган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2019 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарори билан 2014 йил 4 апрелда Г.Холматова номига берилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, 2014 йил 2 декабрдаги Андижон шаҳри, Ш.Руставели кўчаси, 48-уйнинг олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Ахунджанов томонидан 2020 йил 3 декабрда реестрга 202001424002566 рақам билан қайд этилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан низодаги А, А1 ифодали икки хонали ва айвондан иборат уйнинг 1/3 қисмига Мажитова Матлюбахон, 1/3 қисмига марҳум Исмоилов Эргашнинг фарзанди Исмаилов Шавкатбек Эргашевич, 1/9 қисмига марҳум Исмоилов Соибжоннинг қизи Азизова Ферузахон Саибжановнанинг меросхўр эканлиги тасдиқланган, мероснинг 2/9 қисми очиқ қолдирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Ахунджанов томонидан 2020 йил 3 декабрда реестрга 202001424002566 рақам билан қайд этилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг Исмаилов Шавкатбек Эргашевичга оид қисми даъвогар М.Исмаилов меросхўр сифатида ҳисобга олинмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган. Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Ахунджанов томонидан реестрга 2022 йил 17 майда 202201424000209 рақам билан қайд этилган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан Г.Холматованинг мерос уй-жойнинг 2/9 қисмига меросхўрлиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 3 Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади. Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий молмулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Судлар жавобгарларнинг мерос уй-жойдаги улуши арзимас эмаслигини, жавобгарларнинг розилигисиз уларнинг меросдаги улушининг пул қийматини ундириш мумкин эмаслигини ҳисобга олиб, даъвони рад қилиш тўғрисида тўғри, асосли ва адолатли хулосага келган. Кассация инстанцияси суди ушбу хулосалар билан юқорида келтирилган асосларга кўра келишади. Даъвогар Г.Холматова кассация шикоятида суд мажлисида М.Мажитовадан бошқа жавобгарлар иштирок этмаганлигини, ўзининг улуши оз бўлсада низоли уйда яшаб келаётганлигини, уй-жойлар 100 йил олдин қурилган бўлсада, ота-онаси таъмирлаб келганлиги учун сақланганлигини, жавобгарлар низоли уйда яшамаганлигини, бошқа уй-жойлари мавжудлигини, уйсиз қолган бўлсалар ҳам бунга ўзлари айбдорлигини, экспертиза хулосасига билдирган эътирози ва қайта экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоси суд томонидан асоссиз рад қилинганлигини билдирган бўлсада, унинг ушбу важлар ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайди. Жавобгар М.Мажитова мерос мулкнинг 1/3 қисмига меросхўр бўлиб, у суд мажлисларида бошқа уй-жойи йўқлигини, ижарада яшаб келаётганлигини, меросдаги улушини пул қийматини олишга рози эмаслигини билдирган. Жавобгар И.Исмаилов, Ф.Азизовалар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, судга келмаганлиги сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топган. Мазкур ҳолатда жавобгарларни меросдаги улушларининг пул қиймати тўлаб берилишига розилиги мавжуд бўлмаганлиги сабабли, судлар даъвогарнинг даъво талабларини асосли равишда рад қилган. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг хулосалари билан клишган ҳолда суд қарорларини ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш 4 натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилишда давлат божини тўлиқ тўлаганлигини инобатга олади, шунингдек, ишни ведоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни даъвогар Г.Холматовадан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Холматова Гавхархон Сайибжановнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахмонов Нусҳа аслига тўғри, судья 5