Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2102/5773 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пардаев Бурхон Хасан ўғли Ответчик / Подсудимый АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО "OLMALIQ KON-METALLURGIYA KOMBINATI"
Source ID 64155111a40c146cceecc45c Claim ID 4103521 PDF Hash 80281d1ead455eda... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодексининг 105-моддаси нат кодекси 105 code_article
нат кодекснинг 270-моддаси нат кодекс 270 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2102-5773 Кассация иши № 12-345-23 судья: Ф.Муминова маърузачи: Н.Қурбонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил март ойининг 14 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат М.Мирвосилов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар нинг жавобгар “Олмалиқ конметаллургия комбинати” АЖга қарашли “Олмалиқ металлург қурилиш” ТРЕСТИга нисбатан буйруқни бекор қилиш ва ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар нинг жавобгар “Олмалиқ конметаллургия комбинати” АЖга қарашли “Олмалиқ металлург қурилиш” ТРЕСТИга нисбатан буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, 2013 йил 12 июлдаги аризани бекор қилиш, 2013 йил 26 июлдаги 93сонли меҳнат шартномасини ва меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2014 йил 29 январдаги ва 2014 йил 29 июлдаги иловаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 7 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар судга дастлабки ва қўшимча даъво аризалар билан мурожаат қилиб, унда “Олмалиқ КМК” АЖга қарашли ТОМКнинг 2015 йил 21 январдаги 6-сонли буйруғни бекор қилишни ва ўз лавозимига ишга тиклашни, унинг 2013 йил 12 июлдаги аризасини бекор қилишни, жавобгарнинг 2013 йил 26 июлдаги 93-сонли меҳнат шартномасини ва меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2014 йил 29 январдаги ва 2014 йил 29 июлдаги иловаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз 1 қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 7 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар нинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, 2013 йил 12 июлда “Олмалиқ КМК” АЖ “Олмалиқ металлург қурилиш” ТРЕСТИ раҳбари номига муддатли меҳнат шартномаси билан 6 ой муддатга электр-монтажник вазифасига ишга қабул қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Шунга мувофиқ тарафлар ўртасида, яъни билан “Олмалиқ КМК” АЖга қарашли “Олмалиқ металлург-қурилиш” ТРЕСТИ раҳбари ўртасида 2013 йил 26 июлда тузилган 93-сонли муддатли меҳнат шартномасига асосан 2013 йил 29 июлда қабул қилинган 89-к-сонли буйруқ асосида ходим 6 (олти) ой муддатга 2013 йил 29 июлдан бошлаб электр-монтажчи вазифасига ишга қабул қилинган. Ушбу меҳнат шартномасининг 2.6.-бандига 2014 йил 29 январда ўзгартириш киритилиб, меҳнат шартномаси 6 (олти) ой муддатга, яъни 2014 йил 29 июлга қадар узайтирилган. Шунингдек, ушбу муддатли меҳнат шартномасининг 2.6.-бандига 2014 йил 29 июлда ўзгартириш киритилиб, меҳнат шартномаси 2015 йил 29 январга қадар узайтирилиши тўғрисида тарафлар қўшимча келишуви тузилган. Меҳнат шартномаси муддати тамомланиши муносабати билан иш берувчининг 2015 йил 29 январдаги 6-к-сонли буйруғи асосида даъвогар билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 105-моддаси 1-қисмига асосан меҳнат шартномасининг муддати тугаши асоси билан бекор қилинган. Даъвогар қайд қилинган бўйруқ билан шу куннинг ўзида таништирилиб, меҳнат дафтарчасини олиб кетган. Х.Сулайманова номидаги РСЭМнинг 2021 йил 22 октябрдаги хулосаларига асосан, 4144-сонли санаси кўрсатилмаган шахсий 2 варақани орқа томонида “қўшимча маълумотлар” графасида “29.01.2015” сўзидан олдин, 26.07.13 йилдаги 93-сонли меҳнат шартномани орқа томонида “Работник” графасида “26.07.2013” сўзидан кейин жойлашган номидан бажарилган имзолар нинг ўзи томонидан бажарилган деган хулосага келинган, шунингдек 26.07.13 йилдаги 93сонли меҳнат шартномасига иловада (6-13-ф-9а) “Работник” графаларида “29.01.14”, “29.07.14” сўзидан олдин, 29.01.15 йилдаги шартномасини бекор қилиш ҳақида 6-к-сонли буйруқда “Ходим имзоси” сўзидан кейин жойлашган номидан бажарилган имзолар нинг ўз томонидан бажарилмаган, балки бошқа шахс томонидан унинг асл имзосига тақлид қилиб бажарилган деган хулосага келинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сон қарорининг 15банди, 2-хатбошисига мувофиқ, даъво муддати ўтказилганлиги муносабати билан даъво рад қилинганда, шу жумладан, уларни ўтказиш сабаблари узрсиз деб топилганда, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу ҳолатни кўрсатилиши етарли бўлади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 270-моддасига асосан судга ёки меҳнат низолари комиссиясига ишга тиклаш низолари бўйича мурожаат этиш учун ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат белгиланган. Даъвогар судга мазкур даъво аризаси билан судга 2021 йил 17 июлда мурожаат қилган. Шунингдек, жавобгар “Олмалиқ КМК” АЖ вакили Б.Пулатов судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги 2015 йил 29 январдаги 6-к-сонли буйруқ нусхасини ва меҳнат дафтарчасини 2015 йил 29 январда шахсан олганлигини, бу ҳолат хатшунослик экспертизаси хулосаси билан ўз тасдиғини топганлигини, даъвогар судга даъво муддатини ўтказган ҳолда мурожаат қилганлигини, шу сабабли даъвогар нинг даъво талабларига нисбатан даъво муддатини қўллашни сўраган. Судлар, қайд этилган қонун талабига асосланиб, гарчанд даъвогар томонидан даъво муддатини тиклаш сўралган бўлса-да, судга ўтказилган муддатнинг узрли эканлигига асос бўлувчи далилларни тақдим этмаганлигини, меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтдан бошлаб (29.01.2015 й.) судга 2021 йил 17 июлда мурожаат қилгунга қадар 6,5 йилдан ортиқ муддатни ўтказиб юборганганлигини, суд мажлисларида даъвогар ўтган йиллар мобайнида Россия Федерацияси ва Туркия давлатларида ишлаб келганлигини инкор этмаганлигини, 3 бундай ҳолатда, суд унинг гўё иш берувчи томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилганлиги ҳамда рус тилини тушунмасдан ариза ёзиб берганлиги каби важлар 1 ой муддатни тиклаш учун узрли ҳолат бўла олмаслигини инобатга олиб, жавобгарнинг муддатни қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ҳамда муддатни қўллаган ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини рад этиш хусусида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан даъвогар ва адвокати келтирган важларни инкор қилиб, қуйи судларининг ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 7 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов 4