← Назад
Решение #1565654 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2209/10947
Кассация иши № 12-407-23
судья: Д.Бекматова
маърузачи: И.Мирзаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил март ойининг 14 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобгар нинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар га
нисбатан ноқонуний қурилмани бузиш ва ер майдонини қайтариш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг
2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги
ажримига нисбатан жавобгар келтирган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Ангрен шаҳри, “” МФЙ, 5/5
даҳа, Бунёдкор кўчасидаги 117,98 кв.м. ер майдонида ўзбошимчалик
билан қурилган ноқонуний қурилма жавобгар нинг ҳисобидан
буздиришни ва жавобгарнинг зиммасига ер майдонини давлат
захирасига қайтариш мажбурияти юклатишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022
йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби
қаноатлантирилиб, Ангрен шаҳри, “” МФЙ, 5/5 даҳа, Бунёдкор
кўчасидаги 117,98 кв.м.ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган
ноқонуний қурилма жавобгар нинг ҳисобидан мажбурий тартибда
буздирилган ва жавобгарнинг зиммасига ер майдонини давлат
захирасига қайтариш мажбурияти юклатилган.
Жавобгар дан давлат даромадига 600.000 сўм давлат божи
ундирилган.
1
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув
қарорини хулоса қисми иккинчи хатбошидаги “ўзбошимчалик билан
қурилган ноқонуний қурилма” сўзидан сўнг “(сомсахона, бостирма,
савдо дўкони)” деган сўз билан тўлдирилган ҳолда ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати иш
бўйича маърузани,
жавобгарнинг
тушунтиришини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг
3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига
қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда
қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ
ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ангрен шаҳри, “” МФЙ, 5/5 даҳа, Бунёдкор
кўчасидан ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, белгиланган
тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, 117,98 кв.м. ер
майдонида ноқонуний сомсахона, бостирма, савдо дўкони қурганлиги
аниқланган.
Ушбу ҳолат, Кадастр агентлиги Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи
ҳамда “” МФЙ раиси ва профилактика инспектори иштирокида 2021
йил 26 октябрда тузилган далолатнома, Маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги баённома, Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги 2021 йил
03 декабрдаги қарор, 2021 йил 26 октябрдаги огоҳлантириш хати ва
фото суратлар билан ўз исботини топган.
Жавобгар ушбу қурилмани ўн беш кунлик муддатда ўз ихтиёри
билан бузиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, ушбу қурилмани
бузмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга
ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда
қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
2
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 212-моддасига биноан, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари
бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан
бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Аниқланишича, га 2018 йил 10 декабрдаги ҳадя шартномасига
мувофиқ, Ангрен шаҳри, “” м.ф.й., 5/5 даҳа, Бунёдкор кўчасида
жойлашган дўкон биносининг қурилиш ости майдонининг 0,0023
кв.метри мулк ҳуқуқи асосда тегишли бўлса-да, бироқ, у Ангрен шаҳри,
“” МФЙ, 5/5 даҳа, Бунёдкор кўчасидан ер майдонини ўзбошимчалик
билан эгаллаб, белгиланган тартибда тегишли идоралардан
рухсатнома олмасдан, 117,98 кв.м. ер майдонида ноқонуний сомсахона,
бостирма, савдо дўкони қурган.
Жавобгар нинг шикоятидаги олдинги ҳокимнинг оғизаки
розилиги асосида қурганлиги, мунтазам равишда солиқ тўловларини
тўлаб келганлиги, ўғлига тегишли уйни сотиб низоли биноларни
қуришга сарфлаганлиги ҳақидаги важлари асоссиз, чунки, ушбу
важларга асосан Ангрен шаҳри, “” МФЙ, 5/5 даҳа, Бунёдкор кўчасидан
ер майдонини ўзбошимчалик билан эгалланиб, белгиланган тартибда
тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, 117,98 кв.м. ер майдонида
ноқонуний қурилган сомсахона, бостирма, савдо дўконига нисбатан
нинг мулк ҳуқуқини вужудга келмайди.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини муҳокама
қилиб, жавобгар томонидан ноқонуний қурилган қурилмаларга
нисбатан
мулк
ҳуқуқини
тасдиқловчи
ҳужжатлар
тақдим
қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, даъво талабларини асосли
деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантириш, Ангрен шаҳри, “”
м.ф.й., 5/5 даҳа, Бунёдкор кўчасидаги 117,98 кв.м.ер майдонида
ўзбошимчалик
билан
қурилган
ноқонуний
қурилмаларни
жавобгарнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш, жавобгарнинг
зиммасига ер майдонини давлат захирасига қайтариш мажбуриятини
юклаш хусусида тўғри хулосага келган бўлса-да, бироқ ноқонуний
қурилмалар айнан қайдай қурилмалардан иборт эканлигини аниқ
кўрсатмаган.
3
Апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг низо
юзасидан қабул қилган ҳал қилув қарорини мазмунан тўғри деб ҳисоблаб,
ҳал қилув қарорини хулоса қисми иккинчи хатбошидаги “ўзбошимчалик
билан қурилган ноқонуний қурилма” сўзидан сўнг “сомсахона, бостирма,
савдо дўқони” деган сўзлар билан тўлдирган ҳолда ўзгаришсиз қолдириб,
асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар келтирган
важларни инкор қилиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
Ф.Турсунов
4