Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2217/5440 Дата решения 14.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Калдибаев Султанбек Мирзахметович Ответчик / Подсудимый Стамкулова Манзура Казқбаевна
Source ID 64146b3fa40c146cceecbf66 Claim ID 4072337 PDF Hash 07669dc91fac0764... Загружено 09.04.2026 19:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
иш ФПК 4077-моддаси иш ФПК 4077 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
нат кодексининг 108-моддаси нат кодекси 108 code_article
Ушбу Кодекснинг 270-моддаси Ушбу Кодекс 270 code_article
исоблайди ва ФПК 419-моддаси исоблайди ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш: №2-1102-2217/5440 Кассация иши: №6-895-23 Судья: Х.Равшанов ТВС судьяси: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобагар “ ихтисослашлган насилчилик пиллачилик” МЧЖ раҳбари ва ишончли вакили А.Саттаровнинг иштирокида, ган насилчилик пиллачилик” МЧЖ таъсисчиларининг 19.01.2020 йилдаги 1-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажримига нисбатан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар жавобгарлар ва бошқаларга нисбатан “ Ихтисослашган насилчилик пиллачилик” МЧЖ (бундан кейин “ ИНП” МЧЖ деб юритилади) таъсисчиларининг 19.01.2020 йилдаги 1-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори асосида даъво ариза рад қилинган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Даъвогар ва унинг ишончли вакили - адвокат А.Пўлатов, жавобгарлар ва бошқалар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, жавобгарлар Г.Усенкулова, лар ишни ўзларининг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза тақдим қилган. Шунга кўра, иш ФПК 4077-моддаси асосида келмаган тарафларнинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгарларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. 1 Аниқланишича, муқаддам “Тошкент Ихтисослашган насилчилик пиллачилик ширкати" хўжалиги туман ҳокимининг 2006 йилдаги 742-сонли қарорига асосан тугатилган, лекин ушбу хўжалик таъсисчиларининг 2011 йил 10 декабрдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарори билан “ ИНП” МЧЖ қайта ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинган ва таъсис шартномаси имзоланиб, Устави тасдиқланган. “ ИНП” МЧЖ таъсисчиларининг 2012 йил 9 декабрдаги 2-сонли баённомасига асосан даъвогар жамият директори сифатида тасдиқланиб, МЧЖ уставига асосан унинг ваколатлари 3 йил, таъсис шартномасига асосан 1 йил муддатга сайланган, бироқ бу муддат ўтган бўлса-да, у фаолиятини давом эттириб келган. туман хокимлиги корхонани тиклаш ва тугатиш комиссиясининг 2019 йил 14 январдаги 1-сонли ва 2019 йил 20 январдаги 2-сонли баённомаларига кўра, “Тошкент Ихтисослашган насилчилик пиллачилик ширкати" хўжалиги фаолиятини тиклаш мақсадга мувофиқ деб топилган ҳамда туман хокимининг 2019 йил 25 октябрдаги 8633-сонли қарорига асосан “Тошкент ИНП” ИЧК қайта тикланган. “ ИНП” МЧЖ раҳбари Қибрай туман маъмурий судига мурожаат қилиб туман ҳокимининг 2019 йил 25 октябрдаги 8633–сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган ва ушбу суднинг 2020 йил 29 декабрдаги ҳал қилув қарори билан унинг аризаси қаноатлантирилиб, ушбу ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Бироқ, “Тошкент ИНП” ИЧКнинг апелляция шикояти асосида Тошкент вилоят маьмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 16 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва “ ИНП” МЧЖ раҳбари нинг аризаси кўрмасдан қолдирилган, бунда “ ИНП” МЧЖ таъсисчилари йиғилишининг 2020 йил 19 январдаги 1-сонли баённомаси билан жамият раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, бу лавозимга тайинланганлиги асос қилинган. Ишда мавжуд “ ИНП” МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 19 январдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасининг 4-бандидан кўринишича, МЧЖ директори эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва ушбу лавозимга тайинланган. Даъвогар лавозимидан озод этилганидан норози бўлиб, ҳеч қандай умумий йиғилиш ўтказилмасдан уни лавозимидан озод қилишгани, бу ҳақда таъсисчиларнинг хабари бўлмаганлиги, баённомадаги таъсисчиларнинг баъзи имзолари сохталаштирилгани, рўйхатдаги Р.Буртешов, Р.Умаров ва яна бир таъсисчи 2014, 2015, 2016 йилларда вафот этганликлари, уларнинг номидан эса имзо қўйилгани, бундан ташқари, баённома имзоланган кундан сўнг ҳам у директор вазифасини бажариб келганлигини асос қилиб, баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 2 Биринчи инстанция суди муҳокамасида жавобгар ““ ИНП” МЧЖ директори “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган жамиятни бошқари органининг қарорлари устидан шикоят бериш тартиби бўйича жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабга икки ойлик муддат қўлланилишини инобатга олиб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризани рад қилишни сўраган. Судлар “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасини қўллаб, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишга икки ойлик муддат белгиланганлиги, даъвогар эса таъсисчи сифатида бу муддатни ўтказиб юборганлигини асос қилиб, даъво аризани рад қилишни лозим топган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг даъво аризани рад қилиш тўғрисидаги хулосаси билан келишса-да, бу ҳуқуқий муносабатга моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланган деб ҳисоблайди, яъни ушбу низо лавозимдан озод қилиш ҳақидаги баённома юзасидан бўлиб, бу масала меҳнат қонунчилиги билан тартибга солиниши лозим. Жумладан, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Мазкур қонун нормаси диспозицияси жамият иштирокчиларининг таъсисчи сифатидаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорлар юзасидан низолашилаётганда қўлланилади, даъвогар эса жамият таъсисчиларидан бири бўлса-да, у директорлик лавозимидан озод қилинганлигидан норози бўлиб судга мурожаат қилган, бунда, уни таъсисчиликдан чиқариш ёки таъсисчи сифатида ҳуқуқларини чеклаш масаласи ҳал қилинмаган, аксинча директор сифатида меҳнат қилиш ҳуқуқидан озод қилинган. Шу сабабли, судлов ҳайъати мазкур муносабатга меҳнат қонунчилиги нормаларини қўллашни лозим топади. Меҳнат кодексининг 97, 100-моддаларида меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли 3 меҳнат шартномаси ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Даъвогар ни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги “ ИНП” МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 19 январдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасидан кўринишича, МЧЖ директори нинг иш фаолияти қониқарсиз деб топилган, унинг даврида жамиятга етказилган зарарни ўз хохиши билан қоплаш мажбурияти юклатилган, шу сабабли уни лавозимидан озод қилиш ҳақида қарор қилинган. “ ИНП” МЧЖнинг 2020 йил 20 январдаги 1-сонли буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши ва бу лавозимга тайинланиши кўрсатилган. Бироқ, “ ИНП” МЧЖ томонидан жамият директорини лавозимидан озод қилиш тартибига риоя қилинмаган, хусусан МК 100, 101, 102, 107-моддалари талаблари бажарилмаган. Меҳнат кодексининг 108-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт. Ушбу Кодекснинг 270-моддасига кўра, судга ёки меҳнат низолари комиссиясига ишга тиклаш низолари бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ойда мурожаат қилиш муддати белгиланган. Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин. Аниқланишича, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори 2020 йил 19 январда қабул қилинган ва ушбу баённома нусхаси га 2020 йил 1 февралда топширилган ва бу тўғрисида даъвогар имзо қўйган. Бироқ у судга 2022 йил 7 июнда мурожаат қилиб, МК 270-моддасида кўрсатилган бир ойлик муддатни узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборган ва бир йилдан ортиқ вақт ўтгандан сўнг даъво ариза билан мурожаат қилган. Бунда, буйруқ нусхаси унга топширилганлиги ҳақида маълумот бўлмаса-да, у бу ҳақда баённома нусхасини олиб хабардор қилинган, шу сабабли даъвогар лавозимидан бўшатилганлигини билган деб баҳоланади. Шундай экан, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талаблари махсус даъво муддати қўлланган ҳолда рад қилинганлиги билан келишади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди ва ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. 4 Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 5