← Назад
Решение #1567106 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Оила кодекси | 27 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 6 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 223 | — | code_article | |
| оридагиларни инобатга олиб ва ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1104-2102/2208
Кассация иши №6-1036-23
Н.Махкамова
ТВС
Судья: А.Турдибеков
судьяси
:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати очиқ суд мажлисида, Олий
суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар нинг ишончли вакили адвокат А.Арипов, даъвогар ва жавобгар нинг иштирокида,
даъвогар нинг жавобгар га нисбатан уй-жойни умумий мулк деб
топиш, улушларни белгилаш, бола манфаатини инобатга олиб улушини
натурада бўлиш, улушга бўлган мулк ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги даъво
аризаси;
даъвогар нинг жавобгар га нисбатан уй-жойдаги жавобгарнинг
улушини пул шаклида ажратиш ва эгалигини тугатиш, уй-жойга тўлиқ
эгалигини белгилаш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси;
даъвогар нинг жавобгарлар ва га нисбатан уй-жой олди-сотди
шартномасини ҳақиқий деб топиш ва эгалик ҳуқуқини белгилаш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 февралдаги ажримига нисбатан даъвогар
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар жавобгар га нисбатан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ
тумани,
“Нурафшон”
МФЙ,
кўчаси,
ни никоҳ давомида орттирилган умумий мулки деб топиш, улушларини
белгилаш, вояга етмаган фарзандининг манфаатини инобатга олиб
улушини натурада бўлиш, унинг қисмига жавобгарнинг мулк ҳуқуқини
тугатиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд муҳокамасида даъвогар нинг ишончли вакили Ж.Хўжамқулов
қўшимча
даъво
ариза
билан
мурожаат
қилиб,
низоли
уй-жойдаги жавобгар нинг улушини пул шаклида ажратиш ва эгалигини
тугатиш, уй-жойга тўлиқ нинг эгалигини белгилашни сўраган.
Шунингдек,
даъвогар
жавобгарлар
ва га нисбатан у ва ўртасида тузилган Ўртачирчиқ тумани, “Нурафшон”
МФЙ,
кўчаси,
1
олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиб, эгалик ҳуқуқини
белгилаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг
2021 йил 8 сентябрдаги ажрими билан ушбу фуқаролик ишлари
бирлаштирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг
2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар нинг даъво
талаблари қисман қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ
тумани,
“Нурафшон”
МФЙ,
кўчаси
ва нинг умумий мулки деб топилган, ҳар бирининг улушлари ½
қисмдан белгиланиб, ушбу улушларига мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Даъвогар нинг қолган даъво талаблари ҳамда даъвогар нинг даъво
талаблари рад қилинган.
Даъвогар
дан
давлат
фойдасига
3.230.215,96
сўм
ва 540.000 сўм, жавобгар дан 3.230.215,96 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 февралдаги ажрими билан ҳал қилув
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва янги ҳал қилув қарори
қабул қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришлари ва адвокатнинг фикрини тинглаб, шикоят важларини
иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2014 йил
22 апрелдаги 285-сонли қарорига асосан тумандаги “Қумовул”
ва “Оқ-ота” ҚФЙлар ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Бекобод автомобиль
йўлининг ёқасида замонавий икки ва уч қаватли бинолар қурилиши
муносабати билан турар-жойлари бузилган фуқароларга, жумладан га
уй-жой
қуриш
учун
“Қорақалпоқ”
маҳалла
ҳудудидан
0,06 га ер майдони ажратилган.
Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 33-сонли
қарорига асосан ушбу ер майдонида қурилган Ўртачирчиқ тумани,
“Нурафшон” МФЙ, кўчасидаги, га (0001-уй, 3-та яшаш хонаси, 1ваннахона, 1-ошхона, 1-йўлак, 0002-дарвозахона, 0002* -болахона, 0003яшаш хонаси, 0004-хаммом, 0005-хожатхона, ертўла, девор ш/б
ва темир дарвоза, ер майдони 0,0585 га) нинг мерос қилиб қолдириш
шарти билан умрбод эгалик ҳуқуқи белгиланган ва унинг мулк ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Тарафлар ва 2016 йил 28 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш
қурган,
турмушларидан
бир
нафар
- 2017 й.т.
Имронбек исмли фарзандлари бор, оилавий
2
келишмовчиликлар сабабли улар 2020 йилдан буён бирга яшамайди,
никоҳлари бекор қилинмаган.
Ишдаги
ва
томонидан ёзилган тилхатлар нусхасидан
кўринишича,
285-сонли қарор асосида 6 сотих ажратилган ер
майдонини
га
2015
йил
10
март
куни
19.000 АҚШ долларига сотган, эса ушбу ер майдонини сотиб олган,
ҳужжатларни
расмийлаштиргандан
сўнг
ушбу
ер
майдони
ва уйни ўтказиб берилиши кўрсатилган.
Шунингдек, 2015 йил 10 мартдаги тилхат нусхасида 285-сонли
қарор асосида ажратилган 6 сотих ер майдонини га 19.000 АҚШ
долларига сотганлиги, шундан 15.000 АҚШ долларини олганлиги,
қолган 4.000 АҚШ долларини нотариал идорада олиши кўрсатилган.
Даъвогар эр-хотин ларга нисбатан талабида дан низоли уй-жой
жойлашган ер майдонини тилхат асосида сотиб олганлиги ва пулини
тўлиқ берганлиги, ушбу ер майдонидаги барча иморатлар у томонидан
қурилганлиги, бироқ эр-хотин ўртасида низо пайдо бўлганидан сўнг
уйни расмийлаштириб ололмаганлигини важ қилган.
Ер кодексининг 17, 18-моддаларининг 21.04.2021 йилга қадар
амалда бўлган таҳририга кўра, жисмоний шахслар ушбу Кодекс
ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча)
фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига
эга бўлишлари мумкин. Юридик ва жисмоний шахсларнинг
ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси
объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга
хусусийлаштирилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
вужудга келади.
Юқорида қайд этилганидек,
дан уй-жойни эмас, балки ер
майдонини сотиб олган, бироқ бу даврда нинг ерга бўлган умрбод
эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган, бундай ҳуқуқ Ўртачирчиқ туман
ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 33-сонли қарорига асосан
қурилмалар билан бирга белгиланган.
2021 йил 4 апрелга қадар амалда бўлган ер қонунчилиги
нормаларида алоҳида ерга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш тартиби
бўлмаган, бундай ҳуқуқ фақат хусусийлаштирилганда вужудга келган,
мулк ҳуқуқи вужудга келмаган ер майдонларини сотиш қонун назарда
тутмаган.
Шу
сабабли
судларнинг
нинг
талабларини
рад қилиш тўғрисидаги хулосаси қонуний ва асослидир.
Судлар даъвогар нинг низоли уй-жойни билан никоҳи давомида
орттирилган умумий мулки деб топиш, улушларини белгилаш ҳақидаги
талабини муҳокама қилиб, Оила кодексининг 23, 28-моддаларига
асосланиб, ушбу уй-жойни умумий мулк деб топиш ва улушларни тенг
белгилаш тўғрисида асосли хулосага келган, чунки уй-жойга эгалик
3
ҳуқуқи 2019 йилда вужудга келган бўлиб, бу даврда тарафлар бирга
яшаб, умумий рўзғор юритиб келган.
Уй-жойни қуриб битказганлигини тан олганлиги эса нинг мулкка
бўлган ҳуқуқини бузади, шу сабабли бу тан олиш инобатга олинмайди,
зеро бу ҳолат учинчи шахснинг мулкка бўлган ҳуқуқ ва манфаатларига
таъсир қилади.
нинг вояга етмаган боласининг манфаатини инобатга олиб
улушини натурада бўлиш ҳақидаги даъво талаблари билан
келишилмаган, чунки суд қурилиш-техникавий ва ер экспертиза
хулосаси билан низоли уй-жойни ер майдонини инобатга олган ҳолда
икки қисмга тенг ёки тенгликдан чекинган ҳолда бўлиш имкони мавжуд
эмаслиги аниқланган.
Судлов ҳайъати нинг даъвосининг унинг қисмига нисбатан нинг
мулк ҳуқуқини тугатиш, нинг улушини пул шаклида ажратиш ва
эгалигини тугатиш, уй-жойга унинг тўлиқ эгалигини белгилаш
ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра рад
қилинганлиги билан келишади.
Оила кодексининг 27-моддасига кўра, эр ва хотиннинг умумий
мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар
никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам,
шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги
улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби
билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро
келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши
билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро
келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин. Низо туғилган
ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек
эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида
амалга оширилади.
Ушбу Кодекснинг 6-моддасига кўра, оила тўғрисидаги қонунчилик
билан тартибга солинмаган оила аъзолари ўртасидаги мулкий
ва шахсий номулкий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги
оилавий муносабатларнинг моҳиятига зид келмаган тақдирдагина
қўлланилади.
Оила қонунчилигида улушли мулк иштирокчиларини улушини
пул компенсацияси тариқасида ажратиш асослари ва шартлари
кўрсатилмаганлиги боис, судлов ҳайъати ушбу низоли ҳуқуқий
муносабатга фуқаролик қонунчилигини қўллашни лозим топади.
Хусусан, Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, улушли
мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига
мувофиқ тақсимланиши мумкин. Улушли мулк иштирокчиси
ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга
4
ҳақли. Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш
ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида
келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини
асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки
уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан
ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли
мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати
тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб
бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига
иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши
арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган
ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга
эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда
ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур
мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.
Суд муҳокамасида аниқланишича, низоли уй-жойдаги ½ қисм
улушини пул шаклида олишга розилик бермаган, унинг розилигисиз уйжойнинг тенг ярмини компенсация қилиш учун юқорида келтирилган
асослар,
яъни
улуши
арзимас
бўлганлиги
ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга
эга бўлмаганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги боис, даъвонинг улушни
пул шаклида ажратиш ва мулк ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги даъво
талаблари асоссиздир.
Шу билан бирга, эр-хотининг мулкка бўлган ҳуқуқи ½ қисмдан
белгиланган бўлса-да, уй-жой натура шаклида бўлинмаганлиги боис,
тарафларнинг бир-бирига тегишли мулкдаги эгалигини тугатиш
имкони йўқ, чунки уларнинг улушли мулки белгиланиб, улар умумий
мулк иштирокчилари ҳисобланиб даъвогарнинг ўзининг улушидаги
нинг эгалигини тугатиш ҳақидаги талаби ҳам асоссиз.
Судлов ҳайъати суд ҳаражатларига доир судларнинг хулосаси
билан келишади, чунки ларга белгиланган улушлар доирасида уларнинг
ҳар
биридан
3.230.215
сўм
ундирилиб,
нинг
рад қилинган талабларига у томонидан даъво ариза беришда тўланган
3.326.000 сўм давлат божи етарли ҳисобланади. Шу сабабли, дан
қўшимча равишда 540.000 сўм давлат божи ундирилганлиги
тўғрисидаги суд хулосаси чиқариб ташланади.
Судлар нинг даъво талаби бўйича қолган давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилмаганлиги боис, судлов ҳайъати даъво ариза
беришда 1.600.000 сўм давлат божи тўлаганлиги билан чегараланиб, у
томонидан тўланиши лозим бўлган қолган давлат божини ФПК 133моддаси асосида камайтиришни лозим топади.
5
Судлов ҳайъати нинг кассация шикоятидаги важлари билан
юқорида асослар билан келишмайди ва унга тилхат асосида берилган
пул маблағларини дан, уй-жойни қуришга сарфланган ҳаражатларини
эса эр-хотин лардан солидар тартибда ундириш ҳақидаги даъво
талаблар билан алоҳида тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
мавжудлигини тушунтириб ўтади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил
29 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 февралдаги ажрими
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидан “адан 540.000 сўм давлат божи
ундириш”га оид қисми чиқариб ташланган ҳолда ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
Ф.Турсунов
Аслига тўғри, судья:
6